Воскресенье, 24-05-05, 19:56

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 17 » Паркентлик ҳуқуқ ҳимоячиси Азамат Ёқубов озод этилди
23:18
Паркентлик ҳуқуқ ҳимоячиси Азамат Ёқубов озод этилди

Cув Навбахор махалласида - катта муаммо
Паркентлик ҳуқуқ ҳимоячиси Азамат Ёқубов озод этилди
Uznews.net 15.03.10 – Навбахор шахарчасининг жаъми катта ёшдаги аҳолиси иштирокидаги икки марта ўтказилган оммавий пикетлардан кейин, 10 март куни маҳаллий ҳукумат томонидан ушланган маҳаллий фаол озодликка чиқарилди.

Бу ҳақда «Uznews.net»га бугун Азамат Ёқубовнинг укаси Бахтиёр хабар қилди. Унинг сўзларига кўра, бу шанба куни кечқурун, Азамат ушланган куннинг учинчисида содир бўлди.

Ҳозир у соғ саломат уйида ўтирибди ва озод этилганидан буён ҳозирча ҳукумат томонидан ҳеч бир тазйиққа солинмаган.

Бошқа бир аноним манбадан олинган маълумотга кўра, Ёқубовни 500 минг сўм ($ 230) гаров пули эвазига қўйиб юборишган, бу дегани, агар у ўзини оқлай олмаса ҳукумат уни тинч қўймайди.

Маҳаллий фуқароларнинг айтишича, Тошкент вилояти, Паркент туманидаги Навбаҳор шаҳарчасидан чиққан кўнгилли ҳуқуқ ҳимоячиси Азамат Ёқубов, кейинги ўн беш йил ичида, угбу шаҳарча фуқаролари учун мустақил ўзбек ҳукуматидан кўра кўпроқ иш қилди ва камомадда айбланди.

Ёқубов узоқ йиллар маҳалла оқсақоли бўлди, (маҳаллий ўз ўзини бошқарув раиси), бироқ бу мансабдан кетганидан кейин ҳам қадрдон шаҳарча учун ишлашни канда қилмади. Бунга мукофот ўлароқ у қишлоқдошлари ҳурмати ва туман прокуратурасининг камомад ҳақидаги айбловини қозонди.

Навбахор маҳалласига 30 йил аввал асос солинган. Ўшанда совет ҳукумати одамларга тоғ яқаларидан участкалар ажратган ва мустақил яшашни буюрган эди. Қишлоқдагиларга ягона совға, маҳалла яқинидан ўтувчи Паркентдан Тошкентгача борадиган йўл бўлди.

Қарияларнинг эслашича, ўшанда бу йўлдан то тошкентгача (36 км) рейс автобуслари юрган. Янги ҳукумат, йўлни бузгани йўқ, бироқ мутазам автобус маршрути тўхтатилди, эндиликда эса пойтахтгача, Ғазалкент орқали борилади.

Маҳалладаги улкан ноқулайликлар ҳақида гап ҳам бўлгани йўқ: шаҳарлик нуқтаи назаридан, оддий цивилизация унсурлари, электр, водопровод, марказий

Газ балони - Ёқубов аҳолига газ ваъда қилди
газ тармоғи, канализация навбаҳорликлар учун белгиланмаганди. Умуман, ушбу «неъматлар» уларга бугун ҳам берилмаган.

Ёқубов, Ўзбекистонда мустақиллик эълон қилинган дастлабки йилларда маҳалла қўмитаси раиси этиб сайланди, туман ҳокимларидан талаб қилавериб чарчаганидан, қишлоқдошлари келажагини ўз қўли билан қуриб беришни таклиф қилди.

Қишлоқдошлар пулига маҳалладаги йўл таъмирланди, унча олис бўлмаган шаҳарчадан водопровод келтирилди, электр тармоғи ўтказилди, дренаж тизими таъмирланди.

Сўнгги, бироқ тугалланмаган Ёқубовнинг бошламаси газ тармоғи бўлди, бу маҳаллагача келтирилиши керак эди. Туман ва вилоят ҳокимлари билан саккиз йиллик курашлардан кейин бунга руҳсат олинди ва газ қувури ётқизиш бўйича пудратчилар билан битимлар имзоланди.

Тўғри, давлат бу лойиҳани молиялашни истамади, ва бунинг учун пул ҳар сафаргидек навбахорликдардан йиғиб олинди. Бу пуллар Ёқубовни айблашга бахона бўлди, гўёки у пулларни ўз эҳтиёжи учун сарфлаган.

«У бундай сарфлаши мумкин эмас эди, чунки у пулларни бирор дақиқа ҳам қўлида ушлаб турмаган. Биз пулларни Азаматга эмас, газ тармоғи ётқизадиган ташкилотга ўтказиб бердик», - дейди Ёқубов Бахтиёрнинг укаси.

Бу фикрни шунингдек биз суҳбатлашишга муваффақ бўлган йигирмадан зиёд Навбахор фуқаролари тасдиқлади. Уларнинг ҳаммаси Ёқубовнинг беайблигига ишонишади, уни нимага ҳибсга олишгани юзасидан эса елка қисишади.

«У халқ учун куйинарди!», - бу Ёқубовнинг

Сув остида қолган Навбахордаги уй ертўлалари
қишлқдоши Иноғом Комиловнинг фикри, унга нисбатан айбловларга одамларнинг муносабатини англатади.

Айтишларича, Ёқубов бошқаларнинг дардига лоқайд бўлмаган, ҳамиша уларга ёрдам беришга интилган, ва буни кўз кўз қилишга интилмаган.

«Ҳозир биз уйларни ўтин билан қиздирамиз, яхшиямки уни қаердан келтиришимизни экологлар билмайди. Агар пулимиз бўлса, бунинг учун йилига, тахминан 400 минг сўм керак бўлади ($ 190), агар бўлмаса дарахт кесамиз. Кўпинча кузда, мевалар пишиб етилган пайтда, уйимизни иситиш учун ўз дарахтларимизни чопамиз. Бахорда эса тағин дарахт экамиз», - дейди ҳасрат билан Навбахорлик фуқаро.

Водопровод маҳаллада фақат 1996 йили пайдо бўлди. Ўшанда тағин фуқаролар пулига увт тортиб келтирилди.

«Азамат ишга киришмагунча, бизда водопровод йўқ эди, сув ташқаридан келтириларди, шу ҳам етмасди, сойдан келадиган, ёмғир аралаш лойқа сувни ичишга тўғри келарди», - дейди яна бир фуқаро.

Ҳозир маҳаллада тағин сув йўқ, улар яна сойнинг лойқа сувини истеъмол қилишмоқда.

Ўзбекистонда фаравон қишлоқлар йили дея аталган ўтган йили ҳам, ҳукумат Навбахор каьи кичкина қишлоқлар эҳтиёжига муносабатини ўзгартирмади.

Ёқубов ҳибсга олинадиган бўлса, шусиз ҳам ўрта асрлардан узоқлашмаган фаровонликдан йироқда қолаверади, дея ҳисоблашмоқда ҳамқишлоқлар...

Uznews.net
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1291 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz