Воскресенье, 24-05-05, 19:32

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 19 » Ўзбекистондаги вазиятга Лондондан назар
17:06
Ўзбекистондаги вазиятга Лондондан назар
Ўзбекистондаги вазиятга Лондондан назар
 
Британия ташқи ишлар вазирлиги биноси
Британия ҳукуматининг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг аҳволига ёндашуви Оврўпо Иттифоқининг бу борадаги Ўзбекистон ҳукумати билан мулоқот сиёсатига ҳамоҳанг
Британия Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг инсон ҳуқуқларига бағишланган йиллик ҳисоботида Ўзбекистондаги аҳволни ҳам таҳлил этди.

"Британ ҳукумати махбусларга муомалага келганда фақатгина Британия андозаларига тўғри келадиган мамлакатлар билан ҳамкорлик қила олмайди", дейилади ҳисоботда.

Бироқ Британия Ташқи ишлар вазирлиги маҳбусларнинг таҳқирланиш хавфини камайтириш йўлида имконқадар амал қилишини айтади.

Ҳисобот чиқишидан аввал бир неча маҳбуслар, жумладан Гуантанамо қамоқхонасида сақланган Британия фуқароси Биням Муҳаммад ўзининг қамоқда таҳқирланишида Британ жосуслари ҳам иштироки борлигини даъво қилганди.

Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Маррей ҳам террорга қарши кураш доирасида Британ ҳукумати Ўзбекистонда қийноқлар остида олинган жосуслик ахборотини қўллайди дея бир неча бор танқид билан чиққан.

Британия ҳукуматининг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг аҳволига ёндашуви Оврўпо Иттифоқининг бу борадаги Ўзбекистон ҳукумати билан мулоқот сиёсатига ҳамоҳанг.

Буни 194 бетлик ҳисоботнинг Ўзбекистонга ажратилган беш саҳифасидаги ифодадан ҳам англаш мумкин.

Ҳисобот 2009 йилда Ўзбекистонда айрим ижобий ўзгаришлар бўлгани, аммо инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ жидий хавотирларнинг сақланиб қолаётганини қайд этган.

Ушбу хавотирларнинг биринчиси сўз ва матбуот эркинлиги билан боғлиқ.

Ҳисоботда Ўзбекистонда гарчи цензура расман 2002 йилда бекор қилинган эса-да, ўз-ўзиин цензура қилиш ҳамда матбуотга доир янги қонунлар ҳукуматни танқид қилишга йўл бермаётгани айтилади.

Жумладан, интернет провайдерлари давлат назорати остидаги телеком оператори хизматидан фойдаланишга мажбурлар.

Бу эса алоҳида веб-сайтлар, жумладан, Би-би-си веб саҳифасига тўсиқ қўйиш имконини беради.

Ҳисоботда ўтган йил июлида қамоққа ташланган журналист Дилмурод Сайидовнинг мисоли келтирилади.

Журналистнинг ҳокимиятнинг қишлоқ хўжалик соҳасидаги суистеъмолликлари ҳақидаги мақоласи ортидан ҳибсга олиниб, таъмагирлик ва ҳужжатларни сохталаштириш айблари билан ўн икки ярим йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилиши билан Ўзбекистонда қамоққа ташланган журналистлар сони етти кишига етгани айтилади.

Бу дунёдаги олтинчи юқори кўрсаткичдир.

Британия Ташқи ишлар вазирлигининг ҳисоботида қайд этилишича, Тошкентдаги Британ элчилиги Ўзбекистон ҳукуматини хорижий матбуот воситалари ва ноҳукумат ташкилотлари, жумладан Human Rights Watch ташкилотини рўйхатдан ўтказиш орқали мамлакатда фикрлар хилма-хиллигига йўл беришга чақирган.

Ҳисобот Ўзбекистондаги дин эркинлигига эътибор қаратиб, мамлакат қонунчилиги диний эркинликларни кафолатлаши, аммо амалда вазият бутунлай бошқача эканини таъкидлаган.

Ҳужжатда рўйхатга олинмаган диний гуруҳлар фаолияти жиноий деб кўрилиши, давлат назорати остидаги расмий Исломдан ташқаридаги мусулмонлар ва диний озчиликларга қарши таъқиблар тилга олинган.

Жумладан, ўтган йил июлида камида 47 кишининг туркиялик мусулмон олими Саид Нурсий тарафдорлари сифатида маҳкум этилгани айтилган.

Британия Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг йиллик ҳисоботида Ўзбекистондаги яна бир муаммо - болалар меҳнати муаммосига эътибор қаратган.

Ҳисоботда айтилишича, 2009 йилда Ўзбекистон ҳукумати Халқаро Меҳнат ташкилотининг болалар меҳнатини таъқиқлашга доир конвенциясини ратификация қилганига қарамай, амалда болалар меҳнатидан фойдаланиш давом этмоқда.

Ўзбекистондаги қонун устуворлиги масаласига эътибор қаратилган ҳисоботдан маълум бўлишича, ўтган йил ноябрида Ўзбекистон Ички ишлар академияси бошлиги Александр Якубов бошчилигидаги ҳайъат Лондонга ташриф буюриб, Лондон полицияси идорасида ходимлар малакасини ошириш бўйича тажриба алмашган.

Ҳисоботда Ўзбекистонда милициянинг қийноқ қўллаши ҳануз кенг тарқалгани айтилади.

http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2010/03/100318_british_hrreport.shtml

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1154 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz