Воскресенье, 24-05-05, 11:02

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 20 » Галилейларни сўкмайлик!
22:40
Галилейларни сўкмайлик!

Галилейларни сўкмайлик!


Холдор Вулқон

Европада Христианлик фанатизми авж олган жаҳолат замонларида дунёвий илмга интилганларни, айниқса мунажжим - астраном олимларни омма олдида қатл қилиш авжига чиқди.Жордано Брунони осийликда айблаб "Ер юмалоқ ва у айланади” деган қатъий фикри учун шармсорлик устунига парчинладиларда, тириклай ёқиб юбордилар. Ёқиб юборишларидан аввал унга сўнги сўз айтиш хуқуқини бериб: Мунажжим, Жордано, агар сен Ер айланмайди дея ўз фикрингдан қайтсанг сени қатл қилмаймиз - дейишган. Шунда қайсар Жордано Бруно ўз ғоясига содиқ қолиб: "Мен ер айланмайди деганим билан Ер айланаверадида” дея жавоб берган. Бу гапдан ғазабланган жухало гулҳанга фонар ёғи қуйиб ўт тортиб юборгани тарихларга ёзиб қўйилган. Юлдузларга термулиб тўймаган, фазовий кенгликларни севган олимнинг озод руҳи коинотга равона бўлгач, черков аъёнлари шодланиб севинадилар. Ваҳоланки, Ер Жордано Бруно таъкидлаганидай ростдан ҳам юмалоқ экан ва у ўз ўқи атрофида айланаркан.Эндиликда бу ҳақиқатни ақли салим одам инкор этмайди. Балки "Инжил” да Ер ясси, лаппак дейилгандир. Агар ундай дейилмаган бўлса, ҳурматли Христианлар мени маъзур тутсинлар. Мен бир динни иккинчи диндан устун қўйиб камситиш фикридан йироқман. Лекин ҳар гал кўзим тушганда "Қуръони Карим”даги "Ёсин” сурасининг 39 оятида минг йиллар аввал коинот, сайёралар ҳақида айтилган қуйидаги ҳикмат ҳайратимни ортдиради. Негаки, у пайтлари ҳали Коперник ҳам, Галилое Галилей ҳам, Жордано Бруно ҳам дунёга келмаган эдида.

Авзибиллохи минаш шайтони ражим. Бисмиллоху раҳмону раҳим.

Лашшамсу янбағилаҳа ан тудрикал Қомара ва лаллайлу сабиқун наҳари ва кулли фи фалаки ясбахувн.

Мен ўзини мусулмон хисоблагувчи оддий бир демократман. Мулла, ёки муфассир ҳам эмасман. Лекин бу инсонни ҳайратга солгувчи оятни ўзимча таржима қилдим ва таржимамда хато бўлса, Худо мени кечирсин.

На қуёш ойга ета олади, на ой қуёшга. Уларнинг барчаси туну кун фалакда сузиб юрадилар.

Қаранг, "Қуръони Карим” Қуёш ва Ойни фалакда сузиб юради деб минг йиллар аввал инсониятга ҳабар бермоқда. "Ва кулли” деган сўзга диққатингизни қаратинг. Кулли , яъни уларнинг ҳаммаси дея фалакда сузиб юргувчи кўп нарсаларга ишора қилинмоқда. Бу ерда миқдор йўқ. Демак, бу ишора сон - саноқсиз сайёраларга, галлактикага, квазагаллактика туманликларига ишорадир.

Шундан келиб чиқиладиган бўлса бечора Жордано Бруно ҳам ўзи билмаган ҳолда "Қуръони Карим” оятига ҳамоҳанг амални қилиб золим фанатларнинг дахшатли гулҳанида тириклай ёниб кетган экан. Худо раҳмат қилсин бояқишни.

Энди ўша жаҳолат замонларида Жордано Брунонинг қисмати бошига тушган яна бир йирик олим Галилое Галилей ҳақида тўхталсак.

Галилей ҳам ерни юмалоқ, ва у айланади дегани учун уни қатл қилишмоқчи бўлади ҳамда сўнги сўз бериб фикридан қайтиши сўралади. Шунда Галилей ўз фикридан қайтади ва омма олдида "Ер айланмайди” дейди. У озод қилинади. Лекин қатор шогирдлари Галилейдан юз ўгириб қўрқоқлиги учун унинг юзига туфлаб кетишади. Галилей роса йиғлайди. Унинг битта Ганс деган шогирдигина ташлаб кетмайди. Галилей яширин бўлсада астраномик тадқиқодларини янада жадалроқ давом этдиради. У илмий тадқиқодлари, яратган формулалари битилган варақларни каттакон глобус ичига отаверади. Йиллар ўтиб қартайган олим кўр бўлиб қолади. Қувватсизланиб қолган кўр олим садоқатли шогирди Гансни чақириб қўли билан унинг юзларини пайпаслаб: - Ганс, раҳмат сенга. Барча шогирдларим мени ташлаб кетишди. Лекин сен кетмадинг. Назаримда менинг ҳам қазом яқиндай. Сен Ганс, анави глобусни ағдар. Глобус ичида менинг илмий тадқиқодларим бор. Мен ўлиб кетсам сен қўлёзмаларни сақлаб китобат қил. Келажак авлодларга асқотиб қолса ажаб эмас - дейди. Ганс йиғлаб - йиғлаб глобусни ағдаради ва устозининг қимматли қўлёзмаларини тартиб билан дасталаркан: - Устоз, ўшанда сиз "Ер айланади” дея туриб олганингизда сизни қатл этишарди ва бу қўлёзмалар ёзилмаган бўларди. Сиз тўғри йўл тутдингиз - дейди. Ганс устозининг бу тактикаси ҳақида бошқа шогирдларга айтгач улар ҳам келиб Галилейнинг қўлларини ўпиб, кўзларига суртиб, тиз чўкиб йиғлайдилар ва кечирим сўрайдилар. Галилей уларни кечиради, ҳамда шогирдлари даврасида жони узилади.

Қиссадан хисса, биз ҳам Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Уйғун, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов ва бошқа кўплаб Ўзбек Галилейларини тўғри тушинишимиз керакдай менинг назаримда.Ахир улар Каримовга қарата: - Сен диктаторсан! - дегани билан Каримов диктатор бўлмай қолармиди? Менимча бадтар қутирарди. Уларни ҳам турли айбловлар билан қамаб, Халқ душмани дея Мамадали Маҳмудов, Юсуф Жума, Дилмурод Саййидовлар каби қамоқхоналарда чиритарди, ё Муҳаммад Солиҳ, Жахонгир Муҳаммад, Абдураҳим Пўлат, Баҳодир Чориевларни қувгандай Ватандан бадарға қилар эди. Галилейларни сўкмайлик!

18/03/2010.

Торонто шаҳри, Канада.

www.muvozanat.com

Просмотров: 1238 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz