Воскресенье, 24-05-05, 20:04

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 20 » Энди қайтмайди баҳор
22:58
Энди қайтмайди баҳор

Энди қайтмайди баҳор


Дадахон Ҳасан

Ватан

Қанчалар гўзал бахтдир сени севиб яшамоқ,
Телба қилади мени сенга бўлган иштиёқ.
Файзу латофатингни кўриб турибман ахир,
Сендан узоқлашсам гар ёниб кетади бағир.

Сендай ватан қайда бор,
Бағринг ҳамиша баҳор.
Қадрингни билмаганлар
Охир бўлар хору- зор.

Сенда туғилмоқ бахтдир,
Йиғламоқ кулмоқ бахтдир.
Сендан кўнгил узолмай
Бағрингда ўлмоқ бахтдир.

****

Шўрлик ватансизларга жуда қийиндир,
Қор-ёмғирнинг ости ҳам уларга индир.

****

Ҳамма миллат бор бу юртда,
Фақат ўзбек йўқ.

*****

Яхшидан боғ-чаман гул қолар эмиш,
Ошиқ аҳли доим тул қолар эмиш.
Шунчалар ловиллаб ёнгани билан
Алангадан охир кул қолар эмиш.

****

Яхши- ёмон бўлади,
Жанжал-сурон бўлади,
Қирғин-қирон бўлади,
Золим хоқон бўлади,
Кўчалар қон бўлади..

Шундай кунни кўрган эй элим,
Шундай кунга ўрган эй элим.

*****

КЎЧАТ ЭККАН ЭДИМ

Дарахтлар оралатиб бир ниҳол эккан эдим,
Икки-уч йилдан кейин шафтоли еймиз дедим.
Не боис билолмадим навниҳол бўй отмади,
Барг чиқарди ва локин қаддини кўрсатмади.

Ҳар баҳор келиб-кетар, аммо у улғаймади,
Бўй чўзмади бечора, нечундир ўзгармади.
Бора-бора кичрайиб, қурий бошлади ногоҳ
Назаримда одамдай йиғлар эди чекиб оҳ.

Кекса дарахтлар балки зулм этмоқда дедим,
Таъқиб-таъзиқлар боис қуриб битмоқда дедим.
Ва ниҳол ёниндаги дарахтни кесиб отдим,
Зора бўй отса дея унга меҳр кўрсатдим.

Шу кундан бошлаб унга жон кирганга ўхшади,
Барг чиқарди ниҳоят ва қайтадан яшнади.
Бора-бора навнихол яшнаб кетди солланиб,
Бўй чўзди шохлар отиб зўр дарахтга айланиб.

Гуллади, мева берди, соясинда ўлтирдик.
Эркин-эмин дарахтни мевасин татиб кўрдик.
Дарахтларга ҳам демак,
Демократия керак!!!

****

СОБИҚ ДЎСТИМГА

Туғилмоқ бор ўлмоқ бор,
Йиғламоқ бор кулмоқ бор.

Кеча сен дарахт эдинг,
Кўркам эди қоматинг.

Менга фахр берарди
Сенинг кўрку-савлатинг.

Бугун эса баногоҳ
Баданингга қурт тушди.

Қурт-қумурсқа хашорат
Шохларингда қовушди.

Сен энди бўй чўзмассан,
Илдизинг қуриб битди,

Еб-тўймас ҳашаротлар
Сени охир қуритди.

Сенга умид этганлар
Ҳосилингни кўрмайди.

Очдан ўлади аммо,
Энди даврон сурмайди.

Кўз ёшларинг арт дўстим,
Ўксима, чекма қайғу.

Ойнинг беш куни ёруғ
Қолганлари қоронғу.

Билиб қўй, бу дунёнинг,
Қаро тунлари хам бор.

Истиқболни бой бердинг
Энди қайтмайди баҳор.

****

Сира яшаб бўлмас экан ҳашоратлар билан,
Аро йўлларда қолган аросатлар билан.

Жиндай уяти номуси ё, жиндай ори йўқ,
Бошдин оёғи қориндан иборатлар билан.

****

Ўзбегимга ким қўйибди мухолифат бўлмоқни,
Булар аввал хом калласин пиширсин эди.
Оқ - қорани фарқин билиб, иссиқ- совуқни,
Сўнгра майли курашларга бош урсин эди.

****

Оч қолганда очдан ўламан дейди,
Қорни тўйса подшо бўламан дейди.

****

Хорижда вақ - вақ этасиз, "баланд” кетасиз,
Курашлар илмидан ҳар кун китоб битасиз.
Ватанга қайтсангиз агар курашмоқ учун,
Фақат сасиган ҳовузни обод этасиз.

****

Мен жинниман, девонаман бағри пораман,
Бошгинамни деворларга уриб ёраман.
Ҳамма шоду хуррам ўйнаб кулган замонда,
Мен худонинг ҳузурига йиғлаб бораман.

****

Ой ва юлдузлар бизлардан қанча йироқдир,
Шу боисдан улар ҳали - ҳануз порлоқдир.

*****

Замингга тўлиб кетди очу- яланғоч,
Бошингни олиб сен ҳам бу юртлардан қоч.
Темирдан қанот боғлаб юлдузларга уч,
Узоқ сайёралардан янги дунё оч.

****

Бизга рашк туйғусидан жиндай берганда,
Худонинг хазинаси камиб қолармиди.

****

Жаҳаннамга кетворади курашмаганлар,
Бу юрт меники деб ватан талашмаганлар.

****

ХУФИЯЛАР

Наҳот чарчамайсиз тиним билмайин,
Фаол бўлурман деб жавлон урасиз.
Муҳим топшириқлар олгансиз чоғи,
Гоҳо дўст гоҳида итдай ҳурасиз.

Гоҳо демократ, гоҳ исломий бўлиб,
Барча жараёнга бурун суқасиз.
Баъзида тузумдан ғазабга тўлиб,
Ватангга қарата ахлат тўкасиз.

Кимга қаерларга хизмат этасиз,
Барчаси бизларга ойданда равшан.
Элнинг душманига хизмат этганлар,
Демакки эл-юртга бизгада душман.

Ёхуд мухолифат ичра ташланган,
Обдон ўргатилган бош тозимисиз.
Анов Икром Ёқуб деган шилтанинг
Кўз очиб кўрган илк устозимисиз.

Сизларда рағбату юлдузлар бисёр,
Унвонлар бор фақат ватан, миллат йўқ.
Сизларда нафс бор-у йўқдир номус ор,
Сизларда мухими хеч орият йўқ.

Ичингиз ташингиз бошқа-бошқадир,
Ўзгартиб турасиз қиёфангизни.
Мохир актёр бўлиб роллар бажариб,
Ҳамиша ҳайратга соласиз бизни.

Сиз мисли китобсиз ўқимоқ мушкул,
Шакл бошқа-бошқа мазмун эса бир.
Касбингиз мураккаб нозикдир аммо,
Қитмирсиз бағоят мукаммал-моҳир.

Шундоқ кўзларингиз айтиб турибди,
Хамиша сизни ким эканингизни.
Оёқ олишингиз маълумдир менга,
Ҳар ерда ҳар замон танийман сизни.

Биламиз сизларга жуда қийиндир,
Турланиб-тусланиб турасиз ҳар он.
Шукр денг сизларни танимайди бу,
Мухолифат деган авом-оломон.

****

Умрим бўйи ғам-ғусса алам ютдим мен,
Жабру-жафо тиғига ўзни тутдим мен.
Авомга етиб бормади айтган қўшиғим,
Заифгина қўнғироқ чалиб ўтдим мен.

****

Қуръон ўқийдилар аммо уқмайдилар.

****

Ахир бир кун дўстлашиб бирлашар аҳли олам,
Аммо ўзбек бирлашмагай қиёматда ҳам.

****

Одам итга айланиб кетмоқда бугун,
Ит бўлмоқ зарур бўлди кун кўрмоқ учун.

www.yangidunyo.com

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1228 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz