Воскресенье, 24-05-05, 11:32

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 21 » Тўртлик Исроил режаларини қоралади
00:05
Тўртлик Исроил режаларини қоралади
Тўртлик Исроил режаларини қоралади
 
Қуддус
Тўртлик Қуддус мақоми 2 йил ичида аниқланишини истайди

Бирлашган Миллатлар Бош Котиби Бан Ки Мун Исроилни барча келгиндилар жамлоқлари қурилишини музлатишга чақирган.

БМТ, АҚШ, Оврўпо Иттифоқи ва Россия вакилларидан ташкил топган "Яқин Шарқ Тўртлиги" номидан гапира туриб, жаноб Бан Исроилни ишғол қилинган Шарқий Қуддусда янги уйларни қуриш режаси учун қоралади ва шаҳарнинг мақоми музокара орқали ҳал этилиши кераклигини айтди.

"Яқин Шарқ бўйича тўртлик Исроил ҳукуматини ҳар қандай қурилишни, жумладан табиий ўсишни ҳам музлатишга, 2001 йил мартида ўрнатилган чегара нуқталарини бузишга, ҳамда Шарқий Қуддусда уйларни бузиш ва одамларни кўчириб чиқаришни тўхтатишга чақиради. Тўртлик икки тарафни ҳам осойишталикка, ва айниқса маданий ва диний нозик бўлган мавзуларда бир бирини гиж-гижлайдиган амаллар ва баёнотлардан ўзларини тийишга чақиради," - деди Бан Ки Мун.

Халқаро чақириқлар ортидан фаластинликлар исроилликлар билан режаланган билвосита музокараларни бошлай олмасликларини айтишган.

БМТ бош котиби АҚШ ва Россия бош вазирлари Хиллари Клинтон ва Сергей Лавров, ҳамда Оврўпо Иттифоқининг янги ташқи ишлар вазири Баронесса Аштон билан учрашувида гапирган.

Тўртлик деб аталувчи ҳайъат ўтган хафта бахс остидаги Шарқий Қуддусда 1,600та янги уйлар қурилишига Исроил томонидан рухсат берилишини қоралади.

"Шарқий Қуддуснинг Исроилга қўшиб олингани халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаслигини ёдда тутган ҳолда, тўртлик Қуддуснинг доимий мақоми икки томон ўртасидаги музокараларда ҳал этилиши керак деб ишонади, ҳамда Исроил ҳукуматининг Шарқий Қуддусда янги уйлар қуриш режасини қоралайди," - деди Бан Ки Мун.

У, шунингдек, Исроил ва фаластинликлар ўртасида тинчлик музокаралари икки йил ичида фаластин давлатининг барпо этилиши бўйича келишув билан якунланиши кераклигини айтди.

Хиллари Клинтон Исроил Бош Вазири Бенямин Нетаняху билан келаси ҳафта Вашингтонда учрашиши, ҳамда билвосита музокарлар имконқадар тез бошланишига умид қилишини билдирди.

Сергей Лавров эса барча янграган баёнот ва чақириқларни Исроил тўғри тушунишига умид қилишини айтди.

Айни дамда тўртликнинг учрашуви арафасида пайшанба куни юз берган ҳодисалар тўртлик олдида қандай қийин вазифа турганини яна бир бор намойиш қилди.

Ғазо бўлгасидан отилган ракета Исроил қишлоғида ишлаётган тайландлик зироат ишчисини ўлдирган.

Исроил учоқлари тун оша Ғазодаги олтита нуқтага ҳужум қилган, аммо талофотлар ёки жиддий шикаст ҳақида хабарлар бўлмаган.

Зўравонликлар Баронесса Аштоннинг Ғазога сафари чоғида юз берган, бу исломий Ҳамас гуруҳи қудратга келганидан бери илк юқори даражали ташриф бўлди.

Кеча Жаноб Нетаняху ва Клинтон хоним ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбатининг тафсилоти ошкор қилинмаган, аммо айтилишича Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги элчиси Жорж Митчелнинг келгуси ҳафта Исроилга бориши борасида етарлича келишиб олинган.

Вашингтон келгуси ҳафта бўладиган музокаралар марказида зиддият юрагидаги масалалар, яъни чегаралар ва Қуддус мақоми бўлишини истайди.

http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2010/03/100319_quartet.shtml

Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1104 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz