Воскресенье, 24-05-05, 10:12

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 21 » Паркентда энди маҳалла аҳли сўроқ қилинмоқда
00:11
Паркентда энди маҳалла аҳли сўроқ қилинмоқда
Паркентда энди маҳалла аҳли сўроқ қилинмоқда
Ҳаммасига Азамат Ёқубовнинг маҳаллага газ келтириш ташаббуси сабаб
 бўлган
 Ҳаммасига Азамат Ёқубовнинг маҳаллага газ келтириш ташаббуси сабаб бўлган
Туман прокуратураси Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғини раиси Азамат Ёқубовни ҳибсхонадан озод этиши ортидан, энди маҳалла аҳлини сўроқ қилишни бошлаган.

55 ёшли Азамат Ёқубов ўтган чоршанба куни Паркент туман прокуратураси томонидан товламачиликда айбланиб, ҳибсга олинганди.

Унинг ҳибсга олиниши 150ка яқин кишининг норозилик чиқишларига сабаб бўлган ва Азамат Ёқубов кеча қўйиб юборилганди.

Би-би-си билан суҳбатда Азамат Ёқубов прокуратура босимлари унинг ўзи яшайдиган маҳаллага газ олиб келиш ташаббуси билан чиқиши ортидан бошланганини айтганди.

Туман прокуратураси томонидан маҳаллий аҳолини сўроқ қилиш бошланганини унинг ҳамкори Олимжон Ҳасанов тасдиқлаган.

Унинг айтишича, одамлардан Азамат Ёқубовга нима учун пул берганликлари сўраб, суриштиришмоқда.

Одамлар пулни маҳалла фуқаролар йиғини раиси учун эмас, ҳашарга берганликлари, лозим бўлса яна беришларини айтиб, жавоб беришяпти, дейди Олимжон Ҳасанов.

У прокуратуранинг хатти-ҳаракатини Азамат Ёқубовни нега уч кун ҳибсда сақлаб турганликларини асослаш йўлида қилинаётган ҳаракат сифатида талқин этади.

Газ келтириш ташаббуси

Юқори Чирчиқдан Навбаҳор маҳалласига газ келтириш лойиҳасига бошчилик қилиш ваколати Азамат Ёқубовга маҳаллий йиғинида топширилади.

У Би-би-си билан суҳбатида шундан сўнг лойиҳа учун ҳомийлар топгани ва маҳаллий аҳолидан ҳам пул йиғиб олганини айтганди.

Азамат Ёқубовга кўра, "Ишлар бошлаб юборилганидан кейин тумандаги масъул ташкилотлар уларнинг фаолиятларини тўхтатиб қўйишга қарор қилади ва тўхтатиб қўйишади ҳам".

Бунга норозилик билдириш мақсадида Азамат Ёқубов Паркент тумани прокурорига шикоят аризаси билан чиқади.

У ўз шикоятида қувур учун йиғилган 13 миллион сўмдан ортиқ пулни лойиҳа учун аллақачон ишлатиб юборилгани ва бу маблағни Паркент ҳокимияти, туман ва вилоят газ идораларидан ундириб берилишини сўраган.

"Бироқ туман прокуратураси бунга жавобан мени фирибгар, деган гумонда 72 соатга қамаб қўйди," дейди у.

Азамат Ёқубовнинг ўзи ҳам, лойиҳадаги ҳамкори Олимжон Ҳасанов ҳам унга қарши бошланган таъқибларни ўзлари олиб бораётган газлаштириш лойиҳасига "юқоридан бошқалар" қизиқиб қолганлиги билан изоҳлашади.

Олимжон Ҳасановнинг айтишича, ўзлари яшаб турган ҳудудда беш мингдан ортиқ дала ҳовли борлиги сабаб, уларни газлаштириш ортидан мўмай даромад қилишни кўзлаётганлар бўлиши мумкин.

Азамат Ёқубов кеча Би-би-сига берган суҳбатида туман прокуратураси ҳозирда ишни янгитдан кўриб чиқаётгани, бироқ одамларнинг норозиликлари ҳануз сўнмаганини айтганди.

http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2010/03/100316_parkent_gaz_next.shtml

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1221 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz