Воскресенье, 24-05-05, 11:44

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 21 » АҚШ-Исроил ўртасида дипломатик бўҳрон юзага келди
00:18
АҚШ-Исроил ўртасида дипломатик бўҳрон юзага келди

АҚШ-Исроил ўртасида дипломатик бўҳрон юзага келди

16 март куни Қуддуснинг шарқий қисмида канисо қайта қурилишидан норози бўлган фаластинликлар билан Исроил полицияси ўртасида тўқнашувлар юз берди.

16.03.2010

Қуддуснинг асосан араблар яшайдиган шарқий қисмида фаластинлик лар билан Исроил полицияси ўртасида тўқнашув юзага чиқди. Бунга Қуддуснинг "эски шаҳар” қисмида яҳудийлар канисоси қайта қурилиши эълон қилингани сабаб бўлди.

Исроил ва фаластинликлар ўртасида зиддият кучайган бир пайтда АҚШ-Исроил ўртасида дипломатик бўҳрон юзага келди.

АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчел 16 март куни минтақага режалаган сафарини кечиктирди.

Ундан олдин АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Филип Кроули юзага келган кескин вазият хусусида ташвиш билдириб томонларни оғир-босиқ бўлишга чақирди.

- Биз барча томонни масъулиятли бўлишга ва тинч вазиятни сақлаб қолиш учун бор имкониятни ишга солишга чақирамиз. Биз айрим фаластинлик расмийларнинг воқеани бузуб кўрсатувчи баёнотидан ташвишдамиз. Бизнингча¸ бу вазиятни янада кескинлаштиради. Биз фаластинликларни бундай баёнотлардан тийилишга чақирамиз, деди АҚШ Давлат департаменти расмийси.

Ўтган ҳафта Исроил Қуддус шаҳрининг шарқий қисмида яҳудийлар учун 1 600та янги турар жой бинолари қуриш режасини эълон қилинган кескинликка сабаб бўлди.

Боиси фаластинликлар шарқий Қуддусни бўлажак Фаластин давлатининг пойтахти деб эълон қилишни режалаган.

Исроил яҳудийлар учун янги уйлар қуриш режасини АҚШ вице-президенти Жозеф Байденнинг ўтган ҳафта Исроилга қилган сафари чоғида эълон қилди. Бу АҚШ ва Исроил ўртасида дипломатик бўҳронга сабаб бўлди.

Исроил ҳукуматининг ҳаракатини "ҳақоратли” дея атаган АҚШ расмийлари лойиҳани тўхтатишга чақирди. Фаластин ҳудудига янги уйлар қуриш режаси Жорж Митчел воситачилигида Исроил-Фаластин ўртасида тинчлик музокаралари олиб бориш ҳақидаги келишувга бевосита таҳдид солмоқда.

Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман АҚШ талабини "асоссиз” дея атади. Бош вазир Бенямин Нетаняҳу эса¸ лойиҳа эълон қилинган вақт борасида узр сўраса-да¸ қурилиш бекор қилинмаслигини билдирди.

Душанба куни Исроилнинг АҚШдаги элчиси Майкл Орен янги уйлар қуриш режаси сабабли АҚШ-Исроил муносабатлари сўнгги 35 йил мобайнида энг қуйи нуқтага тушганини айтди.

Кроулига кўра, АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳудан Фаластин расмийлари билан АҚШ воситачилигидаги музокараларда қатнашишдан воз кечмасликни сўраган.

- Ҳиллари Клинтон Бош вазирга хавотир билдирганида Исроил ҳукуматининг расмий жавоб беришини сўради. Биз жавоб келишини кутяпмиз, деди АҚШ Давлат департаменти расмийси.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу янги уйлар қуриш ҳақидаги лойиҳа эълон қилинган вақт хусусида узр сўраб қурилиш бекор қилинмаслигини айтди.

Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман қурилишни тўхтатиш ҳақидаги АҚШнинг талаби "асоссиз” эканини айтди.

Айни пайтда Қуддуснинг шарқий қисмида канисо қайта қурилишидан норози бўлган фаластинликлар билан Исроил полицияси ўртасида тўқнашувлар юз берди.
http://www.ozodlik.org/content/article/1985451.html
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1234 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz