Воскресенье, 24-05-05, 18:14

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 22 » Ҳуқуқ фаоли адвокати билан учраштирилмаяпти
23:57
Ҳуқуқ фаоли адвокати билан учраштирилмаяпти

Ҳуқуқ фаоли адвокати билан учраштирилмаяпти

Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси вақтинчалик сақлаш изоляторида сақланаётган қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли Неъматилло Бўтақўзиевнинг яқинлари унинг соғлиғидан хавотир олмоқдалар.

Гулнора Равшан  22.03.2010

17 март куни Душанбе шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳибсхонасидан ғойиб бўлган қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли Неъматилло Бўтақўзиев дараги Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси вақтинчалик сақлаш изоляторидан чиқди.

Жорий йил 26 февралидан буён Душанбе шаҳар ички ишлар бошқармаси изоляторида сақланган қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли Неъматилло Бўтақўзиев 17 март куни сирли тарзда йўқолиб қолгани ҳақида аввалроқ хабар қилгандик.

Шу воқеадан икки кун ўтгач, Неъматиллонинг укаси Муҳаммадсолиҳ танишлари воситасида акаси Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитасининг вақтинчалик сақлаш изоляторига кўчирилганидан хабар топган.

- Лекин акамнинг аҳволи қандайлиги бизга қоронғу, чунки биз ёллаган адвокатларни ҳам киргизишмаяпти. Адвокатимизнинг гапи бўйича Қирғизистоннинг миллий хавфсизлик хизмати ходимлари келишган бу ёққа. 20 март куни акамизни улар ўзлари сўроқ қилишган, қандай гаплар бўлган – у томони бизга қоронғу, дейди суҳбатдошимиз.

Муҳаммадсолиқ акасининг ёнига адвокат киритилмаётгани бўйича ўз тахминларини ҳам айтди.

- Қирғизистон миллий хавфсизлиги ходимлари акамизга "Белгияда ўқиган, Грузия, Украина ва Қирғизистондаги революцияларни ташкил қилган”, деб туҳмат қилишаяпти. Лекин акам ҳаётида бу жойларга бормаган. У киши фақат инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, холос. Акам Тожикистонга бошпана излаб келган, дер экан Муҳаммадсолиҳ Қирғизистон миллий хавфсизлик ходимлари кўрсатмаларидан сўнг Тожикистон тегишли идоралари ходимларида "Неъматилло Бўтақўзиев ўта хавфли жиноятчи” деган тасаввур пайдо бўлиб, ҳатто адвокатига ҳам йўл берилмаётган бўлиши мумкинлигини тахмин қилади.

Мавзу юзасидан Неъматилло Бўтақўзиевнинг адвокати Бозорбой Одилов билан ҳам суҳбатлашдик. Адвокат ҳақиқатдан 20 март куни ўз ҳимоясида бўлган Неъматилло Бўтақўзиев билан учрашишга рухсат ололмаганини айтди. Унинг гапига қараганда, Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси бунинг учун Қирғизистоннинг Тожикистондаги элчихонасидан расмий рухсатнома олиниши лозимлигини билдирган.

- У Тожикистон ҳудудида жиноят содир этмаган. Делосини Қирғизистон олиб боради. Тожикистонда унга нисбатан дело очилмаган, уни фақат розиск билан ушлашган. Хавфсизлик хизмати ходимлари у билан учрашиш учун Қирғизистон элчихонасидан рухсат олиш кераклигини айтаяпти. Бугун элчихона ишламайди. Энди байрамдан кейин кириб, рухсат олишимиз мумкин, дейди адвокат.

Айни пайтда мустақил экспертлар Тожикистонга қочқинлик мақомини сўраб келган шахснинг қамоққа олиниши мамлакатдаги жорий қонунчиликка хилоф эканини айтишмоқда.

- Тожикистон қонунларида қочқинлик мақомини олиш мақсади бўлган киши, ҳатто Давлат чегараларини бузган бўлса ҳам, жавобгарликдан озод қилинади. Бу Тожикистон қочқинлар масаласи бўйича имзолаган халқаро ҳужжатларда ҳам қайд этилган. Қолаверса, Бўтақўзиев Тожикистон ҳудудида ҳеч қандай жиноят содир этмагани эътироф қилинаяпти. Бошқа бир нарса - адвокат ўз ҳимоясидаги шахс билан учрашиши учун Қирғизистон элчихонасидан расман рухсат олиши лозимлигига оид гап жуда кулгили. Тожикистон қонунларида ҳар бир шахс миллати, динидан қатъий назар, ҳимояга ҳақли, деб белгиланган. Менимча, бу Бўтақўзиев ҳуқуқларининг давлат тегишли идора расмийлари томонидан поймол қилинишидан бошқа нарса эмас, дейди тожикистонлик ҳуқуқшунос Абдуқаюм Юсупов.

Мавзуга ойдинлик киритиш мақсадида Тожикистон Бош прокуратураси, Миллий хавфсизлик қўмитасига ҳам сим қоқдик.

У томондан телефон гўшагини кўтарган навбатчилар бу ишга масъул ходимлар байрам муносабати билан дам олишда эканларини ва саволимизга жавоб олиш учун 25 мартдан бошлаб мурожаат қилишимиз мумкинлигини айтишди.

Эслатиб ўтсак, Неъматиллон Бўтақўзиев шу йил 26 февралида Душанбе шаҳрида бедарак йўқолгани ҳақида хабар тарқалган эди. У аввалроқ қочқинлик мақомини олиш мақсадида БМТнинг Тожикистондаги ваколатхонасига мурожаат қилиш учун Душанбега келган.
http://www.ozodlik.org/content/article/1990048.html
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1359 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz