Воскресенье, 24-05-05, 20:57

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 22 » Ўзбекистон Андижон бўйича муфассал текширув ўтказмади
22:23
Ўзбекистон Андижон бўйича муфассал текширув ўтказмади

БМТ экспертлари: Ўзбекистон Андижон бўйича муфассал текширув ўтказмади

БМТ экспертлари айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш ва қурбонларнинг яқинларига товон пули тўлашга чақирган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 3 ҳафталик сессиясидан кейин БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича экспертлари Ўзбекистон 5 йил илгари юзлаб тинч фуқаролар ўлимига сабабчи бўлган Андижондаги қонли ҳодисаларни бостириш бўйича тўлақонли текширув ўтказмади, деган хулосага келган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича 18 экспертдан иборат ҳайъат Андижон қирғини юзасидан ўз ҳисоботини эълон қилди.

Бу БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг 2005-йил 13-май қонли ҳодисалари юзасидан биринчи ҳисоботи бўлган.

Ҳайъат бир неча ҳафталик фаолиятидан сўнг, ўз хулосасини матбуот йиғинида эълон этди.

Экспертлар Ўзбекистонда ва яна бир неча мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият қанчалик ўзгаргани, мамлакатлар билан мулоқот қандай кечаётгани, бу йўналишдаги хавотирлар ва қилинган тавсиялари нақадар жиддий қабул қилинганини таҳлил этганлар.

БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзолари Ўзбекистон ҳукумати ҳанузгача 2005 йилдаги Андижон воқеаларини текшириш учун тўла, мустақил ва холис терговга йўл қўймаганидан хавотир билдирганлар.

Экспертларга кўра, бундай текширув ўтказилиши керак ва тинч фуқаролар ўлимига сабабчи бўлган шахслар жазога тортилишлари керак.

Хавфсизлик кучларининг қурол ишлатгани, хусусан оддий одамларга қарата ўқотар қуролдан қўллангани синчиклаб ўрганилиши лозим, дейилади қўмита тавсиясида.

Ҳайъат аъзолари "бир неча юз тинч аҳоли, жумладан, аёллар ва болаларнинг хавфсизлик ва ҳарбий кучлар томонидан ўлдирилгани борасида мукаммал ва ҳар томонлама мустақил текширувнинг йўқлиги"ни таъкидлашган.

Қўмита аъзолари ўзлари талаб қилган қурол-яроғни ишга солиш қоидалари борасида Ўзбекистон томони маълумот бермаганидан афсус изҳор этганлар.

Ҳисоботда Ўзбекистон раҳбариятига мурожаат қилиниб, қуроллардан қачон фойдаланиш борасидаги тартиб-қоидаларни қайта кўриб чиқиш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш ва қурбонларнинг яқинларига товон пули тўлашга чақирилади.

БМТнинг экспертлар гуруҳи "маҳбусларнинг қийноққа тортилиши борасида хабарлар давом этаётгани, бунга жавобгар бўлган шахсларнинг камдан-кам жазога тортилиши"дан хавотир билдирди.

Тўққиз саҳифалик ҳисоботда экспертлар журналистлар ва инсон хуқуқлари фаолларига бўлган тазйиқлар борасида ҳам хавотир изҳор этганлар.

Матбуот йиғинида гапирган Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг швециялик аъзоси Кристер Телин, бир неча халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистонга кириши ман этилганини айтди.

Қўмита Ўзбекистонда икки йил олдин ўлим жазоси бекор қилинганлигини олқишлади, аммо фуқароларни ноқонуний ушлаб туриш давом этаётгани ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамон эскича қоидалар бўйича фаолият юритаётганини қайд этган.

БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг апрел ойи ойи бошида Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан Ўзбекистонга сафари кўзда тутилгани маълум қилинган.

http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2010/03/100327_un_experts_report_on_andijan.shtml

Категория: ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ | Просмотров: 1585 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz