Воскресенье, 24-05-05, 19:24

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 23 » Акмал Саидов Нью Йоркка нимага борганди?
00:35
Акмал Саидов Нью Йоркка нимага борганди?

Акмал Саидов Нью Йоркка нимага борганди?


Абдужалил Бойматов,
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти.

11-12 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) нинг инсон ҳуқуқлари комитетида (2692-мажлис) 2- даврий маъруза (Second periodic report) муҳокама қилинган 2004 йилдан бери,яъни 6 йил мобайнида инсон ҳуқуқлари аҳволини яхшилаш бўйича Ўзбекистон хокимиятининг амалга оширган ишлари кўриб чиқилди. Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг муҳокамаси баёни БМТининг сайтига қўйилди. Муҳокама баёни фақат инглиз тилида (http://www.un.org/News/Press/docs/2010/hrct718.doc.htm).  Мен бу мақолада ўзбек муҳолифати ва жамоатчилиги назарида бўлган, муҳокамада кўтарилган айрим инсон ҳуқуқларининг кенг миқёсда бузилишига тўхталмокчиман. Муҳокама Ўзбекистон делегациясининг бошлиғи Акмал Саидовнинг чиқиши билан бошланди.

Шуни қўшимча қилиш керакки, Ўзбекистон делегацияси таркибида Акмал Саидовга "ёрдам бериш учун” Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Абдуҳалил Аҳмедов, Ички ишлар вазирининг ўринбосари Абдукарим Шодиев, Олий суд раисининг ўринбосари Шерали Рахмонов,Ташқи ишлар вазирлигининг БМТ ва Ҳалқаро ташкилотлар бўйича бўлими бошлиғи Илдар Шигабуддинов, Ўзбекистоннинг БМТ даги доимий вакили Мурод Асқаровлар бел боглаб ҳизмат қилишган. Акмал Саидов 2008 йилнинг 11,14 декабрида БМТининг қароргоҳи Женевада бўлиб ўтган инсон ҳуқуқлари кенгашининг Умумий Даврий Кўздан Кечириш ( Universal Periodic Review) тавсияномаларини амалга ошириш бўйича ва 2- даврий маъруза (Second periodic report) муҳокама қилинган 2004- йилдан бери, яъни 6 йил мобайнида инсон ҳуқуқлари аҳволини яхшилаш бўйича Ўзбекистон хокимияти (власти Узбекистана) қандай ишлар олиб боргани бўйича хисобот берди.

Ўзбекистон хокимияти томонидан тавсияномаларга биноан 10 та янги қонунлар қабул қилинишига эришилган ва 15 та кодексларга тузатишлар киритилган. Бу тузатишлар одам савдосига қарши кураш, оиладаги зўравонлик, аёллар ва болалар ҳуқукларини ҳимоя қилишга тегишли. Акмал Саидов Ўзбекистон хокимиятининг 2008- йилда ўлим жазосини бекор қилганлигини алоҳида таъкидлади. Ҳақиқатан тан олиш керак, ўлим жазосининг бекор қилинганлиги жуда катта воқеа. Россия (ўлим жазосига мораториум қабул қилинган http://www.reuters.com/article/idUSLJ330478), Хитой, Эрон(http://www.deathpenaltyinfo.org/abolitionist-and-retentionist-countries),  ҳаттоки дунёнинг эркин, демократик давлати АҚШда ҳам ўлим жазоси бекор қилинмаган. (ярмидан камроқ штатларида бекор килинган. http://www.deathpenaltyinfo.org/states-and-without-death-penalty).

Олдиндан айтиб ўтиш керакки, Акмал Саидов ўз маърузасини қариб Ўзбекистонда эркин, демократик жамият шаклланган деган руҳда мажлис қатнашчиларига тақдим қилди.  Акмал Саидов маърузасини эшитсангиз дунёнинг кўп мамлакатлари Ўзбекистондан эркин, демократик жамият қуриш тажрибасини ўрганса бўлади деган таассурот келиб чиқади. Маърузачининг айтишига қараганда, Ўзбекистонда фуқароларининг фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлари қабул қилинган қонунлар мажмуаси ва маъмурий ислоҳотлар билан таъминланган ва фақат бу ҳуқуқларни амалда таъминлашда дунёда юз бераётган молиявий ва иқтисодий инқироз, Орол денгизи атрофидаги вазият (фожеа), экстремизм, терроризмга қарши кураш ва  Афғонистондаги вазият Ўзбекистон хокимиятига қўшимча қийинчиликлар туғдиряпти. Акмал Саидовнинг маърузаси мажлисда қатнашган инсон ҳуқуқлари комитети экспертларининг катта норозилигига сабаб бўлди. 1- ўринда норозиликка сабаб бўлган нарса қийноқлар масаласидир.

Экспертлар 2002- йилда БМТининг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Тео ван Бовен (Theo van Boven)нинг Ўзбекистонга ташрифидан кейин, 2008- йилдаги Ўзбекистонннинг 3-даврий хисоботидан кейинги тавсияларига қарамасдан Ўзбекистонда қийноқлар ҳануз систематик ва кенг миқёсда қўлланиляпти деб савол беришди. Акмал Саидов жуда айёрлик билан саволга тўғридан-тўғри жавоб бермасдан, Ҳалкаро Қизил хоч ва Ярим ой жамиятига 2008- йилда Ўзбекистон қамоқхоналарига ташриф буюришга рухсат берилганлиги ва Ўзбекистон парламенти қошида тузилган Омбудсманга (инсон ҳуқуқлари бўйича парламентнинг махсус вакили) ҳам қамоқхоналарга, тергов изоляторларига қам ташриф буюришга рухсат берилганлигини айтиб ўтди. 2008-2009 йилларда бир неча ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ходимлари тергов жараёнида ҳибсга олинганларга, айбланувчиларга нисбатан қийноқ қўллаганликлари учун жазоланганлигини таъкидлади. Акмал Саидовнинг жавобидан шу нарса келиб чиқадики, ҳа Ўзбекистонда қийноқлар бор, лекин биз бунга қарши кураш олиб боряпмиз.Мен Акмал Саидовнинг бу жавобига мутлақо қўшилмайман. Ўзбекистон хокимияти қийноқларга қарши "кураши” натижасида қийноқлар кўлами кўпайса кўпайдики, лекин камаймади.

Экспертлар томонидан 2- энг кўп берилган савол 2005- йилнинг май ойида бўлиб ўтган Андижон воқеалари бўйича ҳалкаро текширув ўтказишга рухсат бериш тўғрисида бўлди. Акмал Саидов Ўзбекистон мустақил давлат, бошқа давлатларнинг Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашиши ноўрин, Ўзбекистон хокимияти томонидан Андижон воқеалари бўйича мустақил текширув ўтказилди. Жиноятчилар жазоланди, ҳалкаро текширув ўтказишга ҳожат йўқ. Кўриниб турибдики, Андижон воқеалари бўйича адолат қарор топиши учун Андижон воқеалари қурбонларининг оила аъзолари, фуқаролик жамияти вакиллари, мухолифат ва ҳалкаро инсон ҳуқуқ ташкилотлари тинмай сабр бардош билан курашни давом эттириши керак.

Экспертлар кўтарган 3- мавзу инсон ҳуқуқ ҳимоячилари, мустақил журналистлар ва бошқа фуқаролик жамияти фаолларига Ўзбекистон хокимияти томонидан ўтказилаётган таъқиб-тайзиқлар кучайса кучайяптики, лекин камаймаётгани тўгрисида бўлди. Бу саволга Акмал Саидовнинг жавоби мени ниҳоятда ажаблантирди. Акмал Саидовнинг айтиши бўйича, Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича маърузасини тайёрлашда 32 та давлат идоралари (14 та) ва фуқаролик жамияти ташкилотлари (18 та) иштирок этишган, бу эса Ўзбекистон хокимияти ва фуқаролик жамияти вакилларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаётгани ва бу билан Ўзбекистонда мустақил журналистлар, инсон ҳуқуқи ҳимоячилари, фуқаролик жамияти фаолларига қанчалик шароит яратилганини билса бўлар эмиш.. Акмал Саидов қамоқларда ҳануз ноинсоний, шафқатсиз қийноқларга дучор бўлаётган камида 14 та инсон ҳуқуқ ҳимоячилари, 14 та мустақил журналистлар ва бошқа мухолифат вакиллари тўғрисида лом-мим демади.

Албатта Акмал Саидов бу тўгрида билса ҳам лом мим демасликка мажбур. Чунки у диктатор Ислом Каримов томонидан Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволининг доимо яхшиланиб бораётганлиги тўғрисида БМТда намоён қилиш учун ишга олинган. Ислом Каримов 20 йилдан бери Ўзбекистонни бошқариб келяпти ва бу давр мобайнида у ўзининг Ўзбекистон конституциясини ва Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини қандай "ҳурмат” қилишини кўрсатди. Ислом Каримов режимига ҳизмат қилувчи Акмал Саидовдан бошқача муносабатни кутмасак ҳам  бўлади.  Чунки Акмал Саидов Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволининг ёмонлигини тан олса, у энг камида ишидан маҳрум бўлиш билан жазоланади. Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволининг қанчалик ёмонлиги ва Ўзбекистон хокимиятининг қанчалик сурбетларча жаҳон жамоатчилигини алдашга ҳаракат қилаётганига ёрқин мисол Ўзбекистондаги болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдир. Акмал Саидов 2008 йилнинг 11,14 декабрида Женевада бўлиб ўтган БМТининг инсон ҳуқуқлари кенгашида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи муҳокама қилинганда Ўзбекистондаги болалар меҳнатига Ўзбекистон хокимиятининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ўзбекистонда ерлар хусусийлаштирилган, шу сабабли Ўзбекистондаги болалар меҳнатига фермерларни айбдор қилиб кўрсатган эди.(http://yangidunyo.com/?p=2466). Афсуски, 2010- йилнинг 11,12- мартида бўлиб ўтган БМТининг инсон ҳуқуқлари комитетининг мажлисида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат нисбатан камроқ муҳокама қилинган. Ўзбекистон хокимиятининг ўз фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларига беписанд қараши узоқни кўролмасдан юритаётган сиёсатидир. Чунки ўзбек жамиятини эркинлаштирмасдан, демократлаштирмасдан Ўзбекистондаги порахўрлик ва коррупция даражасини асло камайтиришнинг иложи йўқ. Мамлакатда коррупция даражасининг юқорилиги чет эл инвестицияларининг кириб келишини қийинлаштиради. Чет эл инвестициясисиз Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни таъминлаш мумкин эмас ёки бошқача айтганда қашшоқликни камайтириш мумкин эмас.

22-март, 2010-йил.

www.yangidunyo.com

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1216 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz