Воскресенье, 24-05-05, 10:23

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 25 » Андижонга Австралиядан қайтган қочқин ҳибсга олинган
22:16
Андижонга Австралиядан қайтган қочқин ҳибсга олинган

Андижонга Австралиядан қайтган қочқин ҳибсга олинган

Дилором Абдуқодирова Ўзбекистон Олий судида ҳукумат кучлари намойишчиларга ўт очгани ҳақида кўрсатма берган Маҳбуба Зокированинг опаси

Андижон қирғинидан сўнг Австралияда бошпана топиб Ўзбекистонга қайтган Дилором Абдуқодирова устидан конституцион тузумга тажовуз банди бўйича жиноий иш очилган.

Тўрт фарзанди ва эрини Ўзбекистонда қолдириб, аввалига Қирғизистон, сўнг Австралияда бошпана топган Дилором Абдуқодирова Андижон воқеалари бўйича Олий судда ҳукумат қўшинлари халққа қарата ўқ очди дея гувоҳлик берган Маҳбуба Зокированинг опаси.

Дилором Абдуқодирова билан Ўзбекистонни тарк этган укаси Муҳаммаджон Мўминовнинг Би-би-сига айтишича, опасининг турмуш ўртоғи ҳамда фарзандларига Андижондаги маҳалла фаоллари томонидан босим бўлган, Дилором Абдуқодированинг ватанга қайтиши лозимлиги қарийб беш йил мобайнида яқинларига айтилган.

"Уйларига маҳалла комиссияси фаоллари киришиб, мажлисларда ҳам "келининглар келсин, ўзлари келишмаяпти экан. Айтинглар келсин, президентимиз аёлларни авф этган экан. Уларга ҳеч ким тегмайди", деб қайта-қайта айтаверишганидан кейин опам қайтишга қарор қилди, дейди Муҳаммаджон Мўминов.

Уйларига маҳалла комиссияси фаоллари киришиб, мажлисларда ҳам "келининглар келсин, ўзлари келишмаяпти экан. Айтинглар келсин, президентимиз аёлларни авф этган экан. Уларга ҳеч ким тегмайди", деб қайта-қайта айтаверишганидан кейин опам қайтишга қарор қилди

Муҳаммаджон Мўминов

2010-йил январида Тошкент аэропортида Дилором Абдуқодировани чет элга ноқонуний чиқиш айблови билан ушлашади, бироқ тўрт кундан кейин у оиласи аъзолари билан кўришади.

Муҳаммаджон Мўминов айтишича, опасини Андижон вилоят Ички ишлар бошқармасига "савол-жавоб"га чақириб туришган, бироқ 12-мартда Дилором Абдуқодировага нисбатан жиноий иш очишганини маълум қилишган.

У икки ҳафтадан буён ҳибсда сақланмоқда.

Ҳимоячисининг Би-би-сига айтишича, Дилором Абдуқодировани Ўзбекистон конституцион тузумига тажовуз қилишда айблашмоқда.

2005-йил 13-майида Андижон қирғинидан кейин юзлаб Ўзбекистон фуқаролари қочқин сифатида Оврўпо, АҚШ, Канада ва бошқа мамлакатларда бошпана топишган, орадан икки йил ўтиб бир гуруҳ қочқинлар Андижонга қайтишга қарор қилгандилар.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Андижонга қайтган собиқ қочқинлар ҳукумат таъқибига учраганини хабар қилганлар.

http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2010/03/100326_andijan_refugee_arrest.shtml

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1079 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz