Воскресенье, 24-05-05, 17:44

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 26 » 'Наманганда 150 га яқин болага ВИЧ юқтирилмаган'
07:40
'Наманганда 150 га яқин болага ВИЧ юқтирилмаган'

'Наманганда 150 га яқин болага ВИЧ юқтирилмаган'

Касалхона

Болаларга ВИЧ вируси юққани гумон қилинган касалхоналарда тозаликка риоя этилмагани аниқланган

Ўзбекистондаги ОИТС бўйича етакчи масъуллардан бири Наманган шаҳрида ВИЧ вируси юқтирилган болаларнинг сони 150 га яқин эканига оид сўнгги хабарларни рад этган.

Мазкур ҳодиса юзасидан прокуратура текширувида иштирок этган Тошкентдаги ОИТСга қарши кураш маркази раҳбари Собир Усмоновнинг айтишича, ўтган йили Намангандаги икки шифохонада жаъми 24 нафар болага ВИЧ вируси юқтирилган бўлиши мумкин.

Жаноб Усмоновга кўра, шунда ҳам бу хусусда аниқ хулоса чиқариш қийин.

"Болаларнинг ота-оналари соғ эди, эҳтимол улар шифохонада юқтирган бўлишлари мумкин, чунки ўша ерда манба, яъни касал бўлган ходимлар бор эди, манба бўлгач, ўшандан ўтган бўлиши мумкин, деган хулосага келганмиз," дейди ўзбекистонлик масъул.

Унга кўра, болалардан бирортасининг ВИЧ вирусини қон қуйиш орқали юқтиргани ўз исботини топмаган.

"Ўша касалхоналарда санитария-гигиена, дезинфекцион ва стерилизацион режимнинг бузилгани қайд этилди. Шу сабабдан муайян шахслар жиноий жавобгарликка ҳам тортилишди. Чунки касалхона раҳбарлари дезинфекция учун лозим бўлган ашёлар ва бир маротабалик шприцлар билан таъминлаш ишларига масъул бўлишлари лозим эди, деган хулосага келинганди," дейди жаноб Усмонов.

Собир Усмонов келтираётган рақамлар аввалроқ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Би-би-сига бергани билан айнандир.

Ҳужжатли фильм нима дейди?

Шу кунларда Ўзбекистон телевидениеси суратга олган, аммо номаълум сабабларга кўра намойиш этилмаган ҳужжатли фильм интернетда пайдо бўлган ва унда расмийлар ВИЧ вируси юқтирилган болалар сони 147 нафар деб айтишганди.

Ferghana.ru интернет саҳифаси нашр этган мазкур ҳужжатли фильмда ВИЧ вируси юқтирилиши оқибатида камида 14 бола нобуд бўлгани айтилади.

Ана шу ҳужжатли фильмга кўра, 13 нафар тиббиёт ходимлари устидан жиноий иш очилиб, 12 нафари беш йилдан саккиз йилга қадар қамоқ жазосига ҳукм этилган.

Болаларнинг ота-оналари соғ эди, эҳтимол улар шифохонада юқтирган бўлишлари мумкин, чунки ўша ерда манба, яъни касал бўлган ходимлар бор эди, манба бўлгач, ўшандан ўтган бўлиши мумкин, деган хулосага келганмиз

Собир Усмонов, ўзбекистонлик масъул

2008 йилнинг ноябр ойида Би-би-си Ўзбек хизмати Намангандаги шифохоналарда қон қуйиш йўли билан ВИЧ юқтирилишига доир текширув бошлангани ҳақида хабар қилганди.

Миллий Хавфсизлик хизмати ходимлари билан бир қаторда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, прокуратура болаларнинг бир эмас, бир неча марта ишлатилган тиббий жиҳозлардан ВИЧ юқтирганига доир воқеани текшираётгани айтилганди.

Би-би-си билан суҳбатда шифокорлардан бири ВИЧ юқтирилганлар асосан янги туғилган чақалоқлар эканини билдирган.

Биз айни воқеага доир Ўзбекистондаги мутасадди ташкилотлар билан суҳбатлашишга ҳаракат қилгандик, аммо барча уринишларимиз зое кетган эди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам бу борада маълумоти йўқлигини айтган.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, Марказий Осиё ВИЧ энг тез тарқалаётган ҳудудлардан бири саналади.

Дунёнинг аксарият ҳудудларида бу вирус анча назорат остига олинган бўлса, Шарқий Оврўпо, Россия ва Марказий Осиё касаллик тарқалишининг ўчоғига айланиб бормоқда.

ВИЧга чалинганларга нисбатан ёвқараш ҳамон сақланиб қолаётгани айтилади.

Аҳоли орасида етарлича тушунтириш ишлари олиб борилмайди ва Ўзбекистон бундан истисно эмас.

Мамлакат мутассаддилари бу каби касалликлар ҳақида очиқ сўз юритишмайди.

Ўтган йил 28 яшар Максим Попов айнан ОИТС ва ВИЧ ҳақида огоҳнома чоп этгани учун етти йилга қамоқ жазосига ҳукм этилганди.

http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2010/03/100325_namangan_hiv_children_new.shtml

Просмотров: 1348 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz