БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ
ХАЛҚ НИМАНИ ХОҲЛАЙДИ: ИСЛОҲОТНИМИ, ИНҚИЛОБНИМИ?
(Қирғизистондаги янги инқилоб ҳақида)
"Бир қавмнинг шахслари ўзларини ислоҳ қилмагунча, Аллоҳ бу қавмни ислоҳ қилмайди” (Роад сураси 11)
Яқин тарихда собиқ совет республикларидан Украина, Грузия ва
Қирғизистонда турли рангларда инқилоблар содир бўлган эди. Қўшнимиз
Қирғизистонда олинаётган хабарларга кўра бу инқилоб такрорланган ва
ҳукумат ағдарилиб, унинг ўрнига вақтинчалик ҳукумат иш бошига келган.
Ғояси, яъни идеологияси ва амалий мақсади номаълум бўлган бундай ҳоллар
рўй берганда "Яхшиликдир, иншоллоҳ”, дейилади. Бундан 5-6 йил олдин
Асқар Акаевга қарши инқилоб уюштирилган ва қирғизистонликлар буни жуда
катта хурсандлик билан қабул қилган эдилар. Аммо кўп ўтмасдан халқнинг
яна норозилиги бошланди. Буни кўриб халқ нима истайди ўзи деган савол
туғилиши табиийдир.
1.Халқ аввало эркинлик истайди ва бу шубҳасиз халқнинг ҳаққидир.
Халқни тинчлантирадиган ва уни турли исёнлардан қўрийдиган ягона
эркинлик халқнинг иродасининг Олий ирода, яъни Аллоҳ таоло иродасига
эргашишидир. Яъни, халқнинг иродаси устидан ҳар қандай кўринишдаши
инсон иродаси устун экан, халқ такрор ва такрор исёнларга бош уради.
Чунки халқ қалблари манун бўлишни истаган инсонлардан ташкил топгандир.
Қалблар эса фақат Аллоҳни зикр қилиш, яъни Аллоҳнинг иродасига эргашиш
билан мамнун (мутмаин) бўлади. Халқнинг капитализмга, фашизмга,
коммунизмга ва ниҳоят демократия, дейилган ғарб ўйинига қарши исён
қилганини ва қилаётганини бугун кўриб турибмиз.
2.Халқ моддий қадриятларга қанчалик муҳтож эса, маънавий
қадриятларга ҳам шунчалик муҳтождир. Яъни, халқнинг орзуси қорнининг
тўқ бўлиши, устининг юпун бўлмаслиги, уй-жойининг хароба бўлмаслигидир.
Худди шундай халқ имонининг бутун, ихлосининг юксак, ибодати ва
итоатининг ўзини яратган Аллоҳга бўлишини истайди.
3.Халнинг яна бир истаги адолатдир. Инсон ўйлаб топган бутун адолат
шакллари зулмдан иборатдир. Халқни мамнун қиладиган ягона адолат
шакли-Илоҳий адолатдир. Бу адолат халқнинг жонининг, динининг,
ақлининг, молининг, ирс ва номусининг хавфсизлигини мукаммал равишда
таъминлайди.
4.Халқ ўз яратувчиси Аллоҳ таолонинг иродасига эргашиш шарти билан
ўзи истаган ҳукуматни шакллантириш ҳуқуқига эгадир. Халқни бошқаришни
истайдиган раҳбарлар аввало ўзларининг нафсларини Аллоҳ таолонинг
қонунларига итоат қилдириши керак бўлади. Акс ҳолда халқнинг уларни
лавозимларидан қувиш ҳаққи бордир.
5.Исён кўр-кўрона бир ҳаракатдир. Халқ имонга асосланган ислоҳот
билангина ўзининг мақсадларига эришиши мумкин. Бундай ислоҳот аввало
ҳар бир шахснинг, сўнгра оилаларнинг ва маҳаллаларнинг ўзларини Аллоҳга
имон асосида ислоҳ қилишлари билан бошланади.
Хуллас халқнинг иродаси Холиқнинг иродасига эргашсагина инсонлар ва жамият исёндан воз кечиб, тинч ҳаёт кечира оладилар…
Аллоҳ рози бўлсин!
http://www.islomshuro.com
|