Воскресенье, 24-05-19, 00:26

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Апрель » 17 » Каримов Москвага йўл олмоқда
12:32
Каримов Москвага йўл олмоқда

Каримов Москвага йўл олмоқда

Қирғизистондаги воқеалар ортида Россия турибди¸ деган тахминлар кучайиб бораëтган бир кезда¸ Каримов Кремлнинг қўллови муҳтождек кўринади.
15.04.2010  Фаррух Юсуфий

19-20 апрел кунлари Россия пойтахтига келаëтган Ислом Каримовни нафақат Дмитрий Медведев билан жиддий музокаралар¸ балки ҳуқуқ фаолларининг Москва расмийлари томонидан рухсат этилган норозилик намойиши ҳам кутиб турибди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Москвага икки кунлик расмий ташрифи 19-20 апрел кунларига белгиланган.

Бу Каримовнинг Дмитрий Медведев президентлик лавозмини эгаллаганидан бери Москвага қиладиган биринчи расмий ташрифи бўлади.

Мазкур ташриф режалаштирилаётгани ҳақида бир ой аввал эълон қилинган бўлса-да, Тошкент ва Москва раҳбарларининг икки кун давомида қандай масалаларни муҳокама қилиши расмийлар томонидан изоҳланмаяпти.

Каримов матбуот хизмати президентнинг Москвада ўтказадиган музокаралари кун тартибини ошкор қилишни истамади.

Кремл матбуот хизматидан ҳам ташрифга бир неча кун қолганига қарамасдан, кун тартибига оид маълуомтларни ошкор қила олмасликлари ҳақидаги жавобни олдик.

- Афсуски, биз президент ташрифи чоғидаги тадбирлар ҳақида маълумот бера олмаймиз. Барча расмий маълумотлар Кремлнинг интернет сайтида бўлиши керак. Агар у ерда маълумот бўлмаса, демак ҳозирча расмий маълумот йўқ, деганидир.

Озодлик: Яъни президентнинг келишига беш кун қолган бўлсада, сизда бундай маълумот йўқ демоқчисиз?

- Афсуски, сизга бундай маълумот бериш ваколати менда йўқ, дея гапни қисқа қилди Кремл матбуот хизмати вакили.

Москвадаги МДҲ институти Марказий Осиё бўлими раҳбари Андрей Грозин бу каби ташрифлар кун тартиби юзасидан одатда бир-икки ой аввал томонлар келишиб олиши, лекин Қирғизистонда рўй берган сўнгги воқеалар, Москва-Тошкент музокараларига ўзгартиш киритган бўлиши мумкин, деган фикрда.

- Бу учрашув анчадан бери тайёрланмоқда, ҳар қалай ташрифнинг санаси ҳақида бир ой аввал маълум бўлган эди. Демакки, муҳокама қилинажак масалалар ундан ҳам аввалроқ келишиб олинган. Ўша пайтда Ўзбекистон-Россия муносабатларида иккита энг долзарб масалалар бор эди. Булар, жорий ва келаси йилда Афғонистонда рўй бериши кутилаётган ўзгаришлар ҳамда Марказий Осиёдаги гидроэнергетика масаласи, сув заҳираларидан фойдаланиш муаммоси эди. Лекин ҳозирги сиёсий конъюктура бўлажак музокараларга жиддий ўзгаришлар киритади. Шубҳасиз, Қирғизистон фактори бу музокаралардаги бошқа масалаларни иккинчи планга суриб қўяди, дейди москвалик сиёсий таҳлилчи Грозин.

Айни пайтда, президент Каримов Москвага етиб борган куни, 19 апрелда Россиядаги марказий осиёлик сиёсий қочқинлар жамияти ташаббуси билан Ўзбекистон элчихонаси олдида норозилик намойиши ўтказилиши кутилмоқда.

Тадбир ташкилотчиларидан бири Сиёсий қочқинлар жамияти президенти, ўзбекистонлик сиёсий муҳожир Баҳром Ҳамроев норозиликдан кўзланган асосий мақсад, Қирғизистонда кейинги воқеаларда муваққат ҳукуматни биринчилардан қўллаб-қуватлаган Россия ҳукумати эътиборини Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига қаратишдир, дейди.

- 19 апрел куни ўтказадиган намойишимиз фақат Ўзбекистон муаммоларини яна қайтариб айтиш эмас. Энди бугунги кунда Ўзбекистон халқининг номидан келиб¸ яна Россияда тилëғламачилик қилиб¸ Россия ҳукуматини алдашга уринаëтган Каримовга биз бу намойишда рус сиëсатчилари диққатини тортмоқчимиз. Бизларнинг лозунгларда асосан "Нет репрессии в Узбекистане”¸ "Свобода политзаключëнным”. Учинчи кўтараëтганимиз "Прекратить преследование мусульман”. Айнан шу масалани кўтарамиз. "Убийца Андижанцев – не друг России. Бакиев сегодня¸ Каримов завтра” деган оддий шиорлар билан чиқилади. Бу билан биз Кремл сиëсатчиларининг диққатини тортмоқчимиз. Чунки бугунги кунда Каримов билан булар сулҳлар тузмасин. Ўзбекистон жаллоди¸ Ўзбекистон халқининг қонини тўккан Каримов билан бугун яна ҳар хил сиëсий шартномалар тузадиган бўлса¸ Россия бу ерда келажакда жуда ноқулай аҳволга тушишини айтамиз¸ дейди Баҳром Ҳамроев.

Баҳром Ҳамроевга кўра, Москва шаҳар мэрияси бу намойишни ўтказишга рухсат берган ва унда "Мемориал”, "Халқаро амнистия” каби бошқа ташкилотлар вакилларининг иштирок этиши ҳам кутилмоқда.

"Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Марказий Осиё дастурлари раҳбари Виталий Понамарёв ҳам Қирғизистондаги воқеалардан кейин Россия ҳукумати минтақадаги авторитар режимлар билан муносабатларни қайта кўриб чиқиши керак, деган фикрда.

- Биз ҳам Ўзбекистон элчихонаси олдида уюштириладиган намойишда қатнашиш ниятидамиз ва бунинг боиси, Ўзбекистонда нафақат инсон ҳуқуқлари вазиятининг бузилаётгани, балки ўтган йилдан бери репрессиялар кўлами ошиб бораётганига Кремлнинг этиборини қаратишдан иборатдир. Менимча, Қирғизистонда рўй бераётган воқеалар фонида Москванинг Марказий Осиёдаги ҳар қандай диктаторлик режимини қўллаб-қувватлаш сиёсатини қайта кўриб чиқиш фурсати келди. Боз устига¸бир ойдан кейин Андижон воқеаларига беш йил тўлишини инобатга олсак, Каримовнинг ташрифи бунга яхши баҳона бўлиши мумкин, дер экан Понамарёв, одатда сиёсий норозилик тадбирларига тўсқинлик қиладиган Москва ҳукуматининг Ўзбекистон элчихонаси олдида ўтказилажак намойишга рухсат бергани, ўзига хос рамзий маънога эга, дея қўшимча қилди.

Сиёсий шарҳловчи Андрей Грозин ҳам, Қирғизистондаги воқеалардан кейин Кремлнинг муваққат ҳукуматни биринчилардан бўлиб тан олгани шу пайтгача инсон ҳуқуқларига унчалик эътибор бермай келган Россия раҳбариятининг бу масалага ёндашуви ўзгараётганига умид қилиш мумкин, дейди.

- Ўзбекистон ҳукумати қулоғига ёқмаса-да, бир фикрни айтишим лозим. Менимча, иккинчи марта оддий бир ҳақиқатни намойиш қилаётган Қирғизистон халқига таъзим қилишимиз керак. Қирғизистонликлар, агар ҳар қандай режим халққа нисбатан репрессияларни доимий равишда кучайтирадиган бўлса, ижтимоий ривожланишга тўсиқлик қиладиган бўлса, фуқаровий жамиятнинг нормал ишлашига имкон бермаса, бунинг ҳаммаси яхшилик билан якунланмаслигини кўрсатди. Шунинг учун, Марказий Осиёдаги режимларнинг суперпрезидентлик, суперавторитар усуслларига чек қўйиш Россия ҳукумати манфаатида эканига умид қиламан, дейди Москвадаги МДҲ институти Марказий Осиё бўлими раҳбари Андрей Грозин.
Категория: СИЁСАТ | Просмотров: 1264 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz