Воскресенье, 24-05-19, 08:23

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Апрель » 25 » Тошкентда Western Union минтақавий бошлиғи ўлдирилди
00:26
Тошкентда Western Union минтақавий бошлиғи ўлдирилди

Тошкентда Western Union минтақавий бошлиғи ўлдирилди

Жалил Ҳайдаров Western Unionдаги фаолияти учун бир неча бор тақдирланган.

Жалил Ҳайдаров Western Unionдаги фаолияти учун бир неча бор тақдирланган.

22.04.2010  Басира

Пул ўтказмалари билан шуғулланувчи Western Union халқаро ширкатининг Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича директори Жалил Ҳайдаров ўлими атрофидаги расмий жимлик турли тахминлар туғилишига сабаб бўлмоқда.

Western Union компаниясининг Марказий Осиё ва Озарбайжон давлатлари бўйича директори 34 ёшли Жалил Ҳайдаровнинг жасади  15-16 апрел кунлари Тошкентда топилган.

Ҳайдаровлар оиласига яқин бўлганлардан бири, ўз исмини ошкор этмаслик шарти билан воқеага ойдинлик киритишга ëрдам берди.

- Уни ўлдиришганга ўхшайди. Госпиталкадаги квартирада жасадини топишган. Ўлдирилган ҳолда топишган. Қачон ўлдирилганлиги номаълум. Чунки унинг жасадини моргга олиб кетишган, натижаларини оила-аъзоларига айтишганича йўқ. Ҳозир бир нечта гумондорларни ички ишлар бўлимида тергов қилишаяпти, уларни уриб қийнаëтганликларини эшитдим, улардан қайсидир бирига бу қотилликни бўйнига қўйишмоқчи, дейди Жалил Ҳайдаровнинг оиласига яқин бўлган суҳбатдошимиз.

Western Union компаниясининг Тошкентдаги офиси - айнан Жалил Ҳайдаров ишлаган офис ходимаси ўз бошлиғининг ўлимини тасдиқлаган бўлса-да¸ ўлим сабабини бошқача изоҳлашга уринди:

-Улар оламдан ўтиб қолдилар.Ўтган ҳафта, шу касаллик муносабати билан. Почкалари билан озгина проблема бор эди. Бир-икки марта лечение олдилар.Охирги марта шунақа бўлиб қолди.

Биз компания ходими билан суҳбат давомида Жалил Ҳайдаров ўлдирилган¸ деган гап борку, дея гап бошлашимиз билан у ийманиб гапни қисқа қилди:

- Энди бизада¸ тўғриси унақа информация йўқ. Биринчи информациямиз шу бизада¸ деди Western Union ходими.

Дунëдаги йирик молиявий тизим минтақавий раҳбари ўлими ҳақида на матбуот ва на тегишли идоралар оғиз очаëтган бир пайтда¸  Жалил Ҳайдаров ўлими ортидаги мотивлар билан боғлиқ турли тахминлар кўпайиб бормоқда.

Улардан бирига кўра¸ бу ўлимга қандайдир аёл аралашган ва Жалил Ҳайдаровнинг жасади¸ айтилаëтган каби унинг уйидан эмас¸ балки Тошкентнинг Буюк Ипак йўли метроси ёнида топилган. Жалил Ҳайдаровнинг қўшнилари эса¸ жасаднинг Жалилов яшаб турган уй подъездидан топилганини айтишмоқда.

Мазкур воқеа юзасидан Озодлик суҳбатлашганларнинг барчаси Жалил Ҳайдаровнинг ўлимидан олдин қаттиқ калтаклангани ва бу ўлимнинг оддий эмас, балки "буюртма қотиллик” эканини таъкидламоқдалар.

Ўз номи келтирилишини истамаган бу манбаларнинг аксари¸ Ҳайдаровнинг ўлимини унинг лавозими билан боғламоқдалар.

Тахминларнинг яна бирига кўра, Жалил Ҳайдаровнинг Тошкентдаги тилла тақинчоқлар сотуви билан шуғулланадиган йирик хусусий фирма, "Алиев Заргари” корхонаси бошлиғи билан пул устидаги келишмовчиликлар унинг ўлимига сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Жалил Ҳайдаровнинг оиласига яқин манба Ҳайдаровнинг бундан бир неча йил олдин мана шу корхона бошлиғига йирик халқаро банклардан бирига пул қўйишни таклиф этганини айтади.

- Иқтисодий бўҳрон туфайли банк ёпилган. Жалил анча вақт у одамнинг криминал натурасини билгани боис унга айтмасдан ўз чўнтагидан бир йил давомида пул фоизини тўлаб юрган. Аммо у тадбиркор пули энди йўқлигини билиб, унга сени ўлдираман, оила аъзоларингни ҳам деган. Шундан сўнг унинг жонига қасд қилишлар бошланган, дейди суҳбатдошимиз.

Маълум бўлишича, тахминан бир ой олдин Western Union компаниясининг Марказий Осиё ва Озарбайжон давлатлари бўйича директори Жалил Ҳайдаровнинг жонига илк бор қасд қилинган. Ўшанда унинг кўкрак қисмига пичоқ билан жароҳат етказилган¸ аммо омон қолган.

-Уни чарм курткаси қутқарди. Юрагига тегишига оз қолган экан. Ўшанда уни қутқариб қолишди. Кейинчалик у танишларининг уйларида яшириниб яшади. Бироқ уни барибир топиб ўлдиришибди, дейди суҳбатдошимиз, Жалил Ҳайдаровни яқиндан билган танишларидан бири.

34 яшар Жалил Ҳайдаров асли самарқандлик ёки бухоролик аслзодалардан бўлган эди, ортида унинг икки қизи қолди дейди айни суҳбатдош.

Ҳайдаров¸ 2003 йилда АҚШ ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланган "Очиқ дунё” дастури бўйича Америкада бўлиб ҳам қайтган.
Жалил Ҳайдаров ўлдирилган пайтда унинг турмуш ўртоғи Қозоғистонда Western Union компанияси бўлимини ривожлантириш учун ишлаëтган бўлган.

Дунë бўйича пул ўтказмалари соҳасида етакчи ширкат ҳисобланмиш Western Union компанияси Марказий Осиёда ҳам фаол. Хусусан¸ мазкур компания хорижда ишлаб¸ Ўзбекистонда қолган оиласини маблағ билан таъминлаб келаëтган миллионлаб ўзбекистонлик муҳожирлар кундалик ҳаëтда фойдаланадиган молия тизимига айланган. Норасмий манбаларга кўра¸ 5 миллиондан 8 миллионгача бўлган улкан лашкарга айланган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг Ўзбекистонга йилига юбораëтган пуллари¸ энг камтар ҳисобда¸ 8 миллиард долларни ташкил этади ва бу ўтказимларнинг аксар қисми¸ айнан Western Union ширкати ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистонда мазкур компаниянинг расмий ваколатхонаси 2004 йилда очилган эди. Ўзбекистонда Western Union тизими 23та банк билан фаолият юритиб келади. Ширкат Ўзбекистонда мингдан ортиқ пунктга эга, МДҲ да эса унинг 35 мингта пул ўтказиш пункти ишлаб туради.

Ўлими арафасидаги интервьюларидан бирида Western Union компаниясининг Марказий Осиё ва Озарбайжон давлатлари бўйича директори Жалил Ҳайдаров Россия ва Ўзбекистон йўналишида муҳожирлар томонидан Ўзбекистонга пул ўтказмалари амалга оширилиши ва мазкур йўналишда янги, муҳожирлар учун қулай тарифлар йўлга қўйилишини таъкидлаган эди

http://www.ozodlik.org/content/article/2021659.html
Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1196 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz