Суббота, 24-05-18, 22:44

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Май » 4 » Каримов, Путин ва яна Мулла Умар ҳам 'Эркин матбуот душмани' деб топилди
09:11
Каримов, Путин ва яна Мулла Умар ҳам 'Эркин матбуот душмани' деб топилди

Каримов, Путин ва яна Мулла Умар ҳам 'Эркин матбуот душмани' деб топилди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бу йил ҳам "Эркин матбуотнинг энг ашаддий душманлари" рўйхатига киритилди

"Чегара билмас мухбирлар" халқаро ташкилоти журналистларнинг эркин фаолият юритишларига имкон бермаётган дунё раҳбарларининг бу йилги рўйхатини эълон қилган.

Ташкилотнинг Халқаро матбуот куни муносабати билан эълон қилган янги рўйхатида "Эркин матбуотнинг 40 ашаддий душмани" тилга олинади. Уларнинг орасида сиёсатчилар, диний йўлбошчилар ва ҳаттоки, жангарилар лидерлар ҳам бор.

Халқаро "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни бу йил ҳам "Эркин матбуотнинг энг ашаддий 40 душмани" рўйхатига киритди. Рўйхатдан яна Қозоғистон ва Туркманистон президентлари ҳам ўрин олишган.

"Чегара билмас мухбирлар", "Хавфли, зўравон ва қонунни писанд билмайдиган сиёсатчилар" эканликларини айтиб, ўз рўйхатида Хитой Президенти Ху Жинтао, Эрон раҳбари Маҳмуд Аҳмадинежод ва Россия Бош вазири Владимир Путинларнинг ҳам номларини келтиради.

Рўйхатдаги давлат раҳбарларининг жами сони эса, 17 кишини ташкил этади.

"Биз рўйхатда тилга олган эркин матбуотнинг ашаддий душманлари журналистларни цензура қилиш, қамоққа ташлаш, олиб қочиш, энг ёмон ҳолатда эса, ўлдириш қудратига эгалар," дейди халқаро ташкилот.

Мулла Умар

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилотининг бу йилги рўйхатига илк бор Афғонистондаги Толибон ҳаракати раҳбари Мулла Умар ҳам киритилган.

Халқаро ташкилотга кўра, "Покистонда ҳам катта таъсирга эга бўлган Мулла Умар олиб бораётган жиҳод бевосита матбуотга ҳам қаратилгани учун уни ўз рўйхатларига қўшишган".

"Мулла Умарнинг жангарилари уни тарғиб этмовчи маҳаллий журналистларни қўрқитишса, ўтган йили Толибон тўғридан-тўғри журналистлар ва янги матбуот воситаларига нишонга олиб, қирққа яқин ҳужум уюштирган," дейди "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти.

Ўз ўрнида Чеченистоннинг Кремлпараст президенти Рамзан Қодиров ҳам биринчи марта халқаро ташкилотнинг рўйхатидан ўрин олган.

Халқаро ташкилотга кўра, "журналист бўладими ёки инсон ҳуқуқларининг ҳимоячиси, Рамзан Қодировнинг сиёсатининг ҳақлигини савол остига олган ҳар қандай киши ўлдирилган".

"Чегара билмас мухбирлар"нинг рўйхатидан бу йил Нигерия Миллий Хавфсизлик Хизмати ва Ироқдаги қатор исломий гуруҳларнинг номлари чиқариб ташланган.

Халқаро ташкилотнинг сўнггида билдиришича, дунё бўйлаб жорий йилнинг ўзида 9 журналист ўлдирилган ва 300 нафари қамоққа ташланган.

http://www.bbc.co.uk/uzbek/world/2010/05/100503_cy_predators_off_press.shtml

Просмотров: 1156 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz