Суббота, 24-05-18, 19:56

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Май » 17 » Ўзбекистонда диктатура ҳукм сурар экан, кураш давом этади
01:22
Ўзбекистонда диктатура ҳукм сурар экан, кураш давом этади

Ўзбекистонда диктатура ҳукм сурар экан, кураш давом этади

"Бирдамлик” ҳаракати етакчиси Баҳодир Ҳасан ўтган йили Ўзбекистон Миллий Демократик партияси ташкил этиш ташаббуси билан чиққанди. Айни пайтда бу ташаббусни амалга ошириш бўйича қандай ишлар қилинмоқда? Янги партия бошқа мухолифатдаги сиёсий ҳаракатлардан нимаси билан фарқ қилади? Мухолифатдаги партияларнинг келажаги қандай бўлиши мумкин?

"Янги Дунё” шу каби саволлар билан Баҳодир Ҳасанга мурожаат қилди.

-Олдинги суҳбатимизда Ўзбекистон Миллий Демократик партия ташкил ғояси ҳақида гапирган эдингиз. Бу партиянинг ташкилий ишлари қандай бормоқда?

Баҳодир Ҳасан: -Миллий Демократик партия устида қизғин ишлаяпмиз. Ҳозиргача ғоявий мафкура устида ишлаб, партиянинг асосой йўли ва мақсадлари ҳақида ҳар томонлама бошқаларни фикрларни эшитяпмиз. Партиянинг ташкилий ишлари учун етарлича маблағ топдик. Ташкилотчилик ишларини давом эттирмоқдамиз.

-Ўзбекистон Миллий Демократик партиясининг мухолифатдаги бошқа партиялардан алоҳида ажралиб турадиган жиҳатлари нималардан иборат?

Б.Ҳ.: -Миллий Демократик партиянинг Ўзбекистон мухолифатидаги бошқа партиялардан фарқи шулардан иборат бўлади:

1. Партиянинг бош устивор дастури Ўзбекистонда Иқтисодий ривожланишдир. Иқтисодни қуруқ гап ёки ваъдалар билан ривожлантириб бўлмайди. Иқтисодни ривожланиши учун аввалом бор сиёсий муҳит керак. Ўзбекистонда сиёсий ўзгаришлар ортидан мамлакатни ҳар томонлама очиқ жамиятга, чегарасиз очиқ давлатга, матбуот ва бошқа эркинликлар, қонун устиворлиги, ерни хусийлашиши, коррупцияни йўқотилиши, давлатни тадбиркорлик ва иқтисодий соҳага умуман аралашувига йўл қўйилмаслиги, қўшни давлатлар билан божхона ва чегара келишувлари, улар билан битта пул бирлиги, солиқ қийматларини пасайтирилиши, тадбиркорлар ва ишбилармонларни давлат томонидан рағбатлантирилиши ва бошқалар.

2. Партияга 21 ёшдан 65 ёшгача бўлган барча Ўзбекистон фуқаролари ҳамда дунёда яшаётган барча ўзбек миллати вакиллари аъзоликка қабул қилинади.

3. Партия аъзоларини барчаси мулкдор ёки келажакда мулкдор бўлиши кузда тутилади. Яьни партия сафига кирган, бугунги кунда иқтисодий қийналган ҳар қандай инсон, партия раҳнамолиги остида сиёсий фаолиятидан ташқари тадбиркорлигни ўқиб, ўрганиб боради. Келажакда ушбу инсонлар ватанимизда ва бутун дунёда танилган ва ҳурматга лойиқ сиёсий ва бой кишиларга айланадилар.


-Янги партиянинг амалдаги ҳукумат билан муносабатлари қандай бўлади? Жорий мухолиф партиялар билан-чи?

Б.Ҳ.: -Миллий Демократик партия ҳозирги Ўзбекистон ҳукуматига мухолифат саналади. Ушбу ҳукуматни танқид қилиш ва уларни таъқиб қилишни асло ҳожати йўқ. Бу ҳукумат ҳатто танқид қилишга арзигулик иш ҳам қилаётгани йўқ. Ўзбекистондаги ҳозирги ҳукумат бошқарувини тўлиқ тугатиш керак. Насиб этса МДП Ўзбекистондаги мавжуд ҳукуматни ўрнига кела оладиган ягона сиёсий куч бўлиб ташкиллашиб етишади. Мухолифатдаги бошқа партиялар (агар улар ўзларини бор деб билишса) биз билан ҳамкорликда ишлашади деган умиддаман. Биз ҳозирги Каримов даврида ҳосил қилинган қашшоқликни йўқотамиз. Ўзбекистонда қашшоқлар ва камбағаларга ўрин йўқ. Ҳамма тўқ ва фаровон яшаши керак. Яшасин фаравон ҳаёт тарафдорлари!

-Агар партия ташкил этилса, "Бирдамлик” ҳаракатининг келажаги нима бўлади?

Б.Ҳ.: -МДПни ташкиллашиши "Бирдамлик” Халқ Ҳаракатига умуман таъсир қилмайди, деб ўйлайман. "Бирдамлик” ҳаракатининг сафида ҳар хил партия ва ташкилотларнинг фаоллари мавжуд. Ўзбекистонда диктатура ҳукм сурар экан, кураш давом этар экан, "Бирдамлик” ўз фаолиятини давом эттираверади. Унинг миссияси Ўзбекистондаги диктатурага нозўравон йўл орқали барҳам бериш, мамлакатни очиқ эркин сайловларга олиб келишдир. "Бирдамлик” ўз фаолиятини асло сусайтирмайди, аксинча фаоллиги ошаверади.

-Ўзбек мухолифатининг келажаги ҳақида қандай фикрдасиз? Янги партия мухолифат ичидаги муаммоларни ҳал қилишга қодир бўла олармикан?

Б.Ҳ.: - Мухолифатдаги бошқа партияларнинг фаоллари мендан хафа бўлишса ҳам ҳақиқатни уларга очиқ айтишим керак. Шу давргача умрингизни пуч ғоя ва етакчилар ортидан ўтказдингиз. Агар босиб ўтган йўлингизга бир назар солиб, қанча йўлни босиб ўтганингиз ва олдинда қанча йўл қолганини сарҳисоб қилсангиз, бир нарсани тушуниб етасизки, сиз умуман қўзғалмагансиз, аксинча моғор босиб, бир жойда ҳаракатсиз қолиб кетгансиз. Ҳаракат қиляпмиз, деб бошқаларни ишонтиришга ҳаракат қилманг, бу бефойда. Сизни ҳаракатингизни ва нимага қодирлигингизни сиз ишонтираман деган инсонларни барчаси кўриб билиб туришибди. Бу ҳақда бир ўйлаб кўринг. Қузғалиш вақти келмадими? Моғорлаб кетган етакчингиз ортидан юрсангиз янада моғорлашишингиз давом этаверади.

Энди саволингизни иккинчи қисмига келсак. Янги партия мухолифат ичидаги муаммоларни бартараф қилишга қаратилмаган. Партия мамлакат тақдири устидан иш олиб боришга ҳаракат қилади, унинг муаммоларини ҳал қилишга бел боғлайди. Мухолифат муаммоси насиб этса биз ҳукуматга келиб, уни бошқарсак ҳам давом этаверади. Бу инсонларни кўпчилиги мухолифат-мухолифат ўйинига кириб кетишган. Улар ҳозирги ҳаётларидан мамнун, аммо Ўзбекистон ичидаги мухолифат бундан мустасно. Келажакда улар биз билан бир ёқадан бош чиқаришиб, мамлакат ва халқ ривожи учун ўз астойдил ҳаракат қиладилар, деган умиддаман.

Янги партияга қизиқиш билдираётган барча ватандошларнинг фикр ва мулоҳазаларини кутиб қоламиз. Алоқа учун манзил: umdp@ymail.com

www.yangdunyo.com

Просмотров: 1201 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz