Суббота, 24-05-18, 23:02

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Май » 23 » Тожикистон парламенти қизларнинг турмушга чиқиш ёшини бир йилга узайтирди
00:39
Тожикистон парламенти қизларнинг турмушга чиқиш ёшини бир йилга узайтирди

Тожикистон парламенти қизларнинг турмушга чиқиш ёшини бир йилга узайтирди

Тожикистонда ота-оналар фарзандларини ёшлигиданоқ турмушга узатишга ҳаракат қилишади

Тожикистон парламенти мамлакат "Оила кодекси"га ўзгартириш киритиб, қизларнинг турмушга чиқиш ёшини бир йилга узайтирди. Келгуси йил бошидан қизлар турмушга чиқишлари учун 18 тўлишлари шарт.

Истисно ҳолатларда турмушга чиқиш 17 ёшдан этиб белгиланган. Бу тадбир қизларнинг маърифатли ва соғлом келажаги йўлида амалга оширилгани урғуланган.

Айрим кузатувчилар эса никоҳнинг 18 ёшдан этиб белгиланиши тарбияси бузуқ қизларнинг ҳамда никоҳсиз туғиладиган гўдакларнинг кўпайишига олиб келади, дейишмоқда.

"Тўйлар муборак!"

"Оила кодекси"га киритилган ўзгариш 2011 йил январидан кучга киради.

Тожикистон парламентининг ижтимоий ва оила масаллари бўйича қўмита раиси Хайринисо Юсуфий бу янгилик "қизлар келажагини кўзлаб" амалга оширилганини айтади.

Шу қонун эртароқ чиқмайдими, қизим қаторилар ҳали юрибди, мен эса фарзандимни бева қилиб қўйдим

Насиба

"Уларнинг маърифатли, жисмонан соғлом, мустақил ҳаётга тайёрлаш мақсадида никоҳ ёши 17 дан 18 қилиб ўзгартирилди," дейди Юсуфий хоним.

Парламент мажлисида келтирилган рақамларга кўра, ўтган йилда мамлакатда 38 минг никоҳ қайд этилган.

Шулардан 1300 тасида қизлар 17 ёшдан турмушга узатилган, улардан 500 тага яқини 17 ёшга етмаган қизлардир.

"Шу қонун эртароқ чиққанида эди..."

Душанбе шаҳрининг Қаламишкор маҳалласида яшовчи Насиба кетма-кет улғайган икки қизини ҳам 17 ёшида узатди.

"Каттаси-ку борган жойида униб кетди. Кичиги уч ой деганда қайтиб келди. Куёв наркоман экан," дейди у афсусланиб.

Аёлнинг айтишича, у қизларини тезроқ эгаларига топшириб, сўнг кенжа фарзанди – ўғлини бирга олиб Москвага эрининг олдига жўнамоқчи бўлган.

"Шу қонун эртароқ чиқмайдими, қизим қаторилар ҳали юрибди, мен эса фарзандимни бева қилиб қўйдим," дея афсусланади Насиба.

"Оқ-қорани таниганида биринчи марта чиққанидаёқ унинг кимлигини билиб олармиди..." яна фикрини исботламоқчи бўлади суҳбатдош.

"Парламентнинг бошқа иши йўқми?"

Парламент аслида бундан муҳимрок масалларни кўриб чиқса бўларди-ю, масалан, ўша қизлар машғул бўладиган турли тўгараклар, ёшлар марказлари яратиш ҳақида ўйлашсин

Зебунисо Сатторова

Тарих фанлари номзоди Зебунисо Сатторва қонундаги бу ўзгаришни эшитиб "ёмон бўлибди," дея эътироз билдиради.

"Ўрта Осиё шароитида қизлар жуда тез вояга етаяпти," - деб ҳисоблайди Зебунисо Сатторова. - " 17 дан ижозатни қолдириш керак эди, уёғи ихтиёри. Ақлли, фаҳмли қизлар олий ўқув юртлрига киргандан кейин, ҳеч бўлмаганда учинчи курсни битириб олишни, турмушга узатишларини ота-оналаридан илтимос қилишади. Ақлли-фаросатли ота-оналар ҳам қизларини 17 ёшдан узатмайди," дейди олима.

Сатторова хонимга кўра, бу ҳолат тарбияси бузуқ қизлар ва никоҳсиз туғиладиган гўдакларнинг кўпайишига олиб келади. Бундан ташқари, қонундаги ўзгариш паспортларда ёшларни каттароқ қилиб кўрсатиш, яъни ҳужжатларни сохталаштиришга ҳам сабаб бўлиши мукинлигини у таъкидлайди.

"Парламент аслида бундан муҳимрок масалларни кўриб чиқса бўларди-ю, масалан, ўша қизлар машғул бўладиган турли тўгараклар, ёшлар марказлари яратиш ҳақида ўйлашсин," дейди Зебунисо Сатторова.


http://www.bbc.co.uk/uzbek/central_asia/2010/05/100519_cy_tajik_marriage.shtml

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1816 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz