Суббота, 24-05-18, 23:50

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Май » 25 » "Пентагон Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда жосуслик фаолиятини кучайтирмоқда"
20:57
"Пентагон Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда жосуслик фаолиятини кучайтирмоқда"

'Ню Йорк Таймс': "Пентагон Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда жосуслик фаолиятини кучайтирмоқда"

"Ню Йорк Таймс"нинг ёзишича, Пентагон Марказий Осиё ва Яқин Шарқда жосуслик амалиётларини кенгайтирмоқда

АҚШда чоп этиладиган 'Ню Йорк Таймс' рузномасининг ёзишича, Пентагоннинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги амалиётлари учун масуъли генерал Петреус минтақадаги махфий амалиётларни кенгайтириш буйруғини берган.

Рўзномада айтилишича, бу каби буйруққа жаноб Петреус ўтган йили сентябр ойида имзо чеккан ва етти саҳифадан иборат бу ҳужжат нусхасини рўзнома мухбири кўришга муваффақ бўлган.

Махфий ҳужжатда айтилишича, Пентагон Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Африканинг баъзи минтақаларидаги мамлакатларга жосуслик маълумотларини тўплаш ва маҳаллий кучлар билан алоқа ўрнатиш учун махсус кучларни юбориши лозим.

АҚШ собиқ президенти Жорж Буш даврида уруш содир бўлмаётган минтақаларда ҳам баъзи жосуслик амалиётларини ўтказишга рухсат берганди, аммо бу янги стратегия жосуслик амалиётларини мунтазамроқ ва узоқ муддатли амалларга айлантиради.

Бу каби амалиётлардан асосий мақсад эса, "Ал Қоида" ва шунга ўхшаш жангари ташкилотларни йўқотиш йўлида "ичига сизиб кириш, издан чиқариш, мағлубиятга учратиш ва йўқ қилиш" , дея айтилган. Бундан ташқари Америка ёда маҳаллий қуролли кучлар томонидан бўлажак ҳарбий амалиётлар учун замин тайёрлаш ҳам мақсад қилиб қўйилган.

Рўзномага ўз фикрларини билдирган баъзи таҳлилчиларнинг айтишларича, бу каби фаолият Яқин Шарқ ва бошқа минтақалардаги мавжуд ва янги пайдо бўлаётган террорчи гуруҳлар, айниқса АҚШга қарши ҳужумларни режалаштираётган гуруҳлар ҳақида етишмаётган жосуслик маълумотларини тўлдириш учун қилиняпти.

Аммо баъзи Пентагон расмийлари жосуслик амалиётлари миқёсини кенгайтириш ўзига яраша хавфни келтириб чиқариши мумкин, деган фикрдалар.

Биринчидан, бу каби амалиётлар Эрон ва Сурия каби давлатларнинг ғазабини келтирса, иккинчидан, ҳарбийдан ташқари амалиётларга қўл уриб, Америка ҳарбийлари қўлга тушиб қолган вақтлари жосус сифатида кўрилиб, Женева Конвенциясида кўзда тутилган асирларни ҳимоя қилиш ҳуқуқидан мосуво бўлишлари мумкин.

Буйруқ кучга кирганидан бери жосуслик амалиётлари не қадар кенгайтирилган ва айнан қандай амаллар бажарилгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, деб ёзади рўзнома.

Пентагон ва Оқ Уй матбуот хизматлари ҳужжат ҳақида изоҳ беришдан воз кечганлар.

Рўзноманинг тахмин қилишича, сентябр ойида имзоланган бу ҳужжат уч ойча кейин Яманда "Ал Қоида"ни йўқ қилишга қаратилган махсус амалиётларнинг ўтказилишига йўл очган бўлиши мумкин.

"Ню Йорк Таймс"нинг эътибор қаратишича, одатда жосуслик амалиётларини ўтказиш борасида Марказий Жосуслик Хизмати билан Пентагон орасида келишмовчиликлар кузатилган бўлса, бу галги режа устидан бу каби ҳолат қайд этилмаган.

Марказий Жосуслик Хизмати матбуот котиби ҳам буйруқ ҳақида бирон шарҳ беришдан бош тортган, аммо Пентагон билан "яқин ҳамкорликда" ишлашлари ва умуман турли ерлардаги амалиётларни ҳамоҳанг равишда олиб боришларини билдирган.

Марказий Жосуслик Хизмати амалаг оширадиган махфий амалиётларидан фарқли ўлароқ ҳарбийлар томонидан бажариладиган бу каби жосуслик маълумотларини йиғиш амаллари Президент томонидан тасдиқланиши шарт эмас ва Конгресс ўнгида ҳам мунтазам ҳисоботлар талаб қилинмайди.

Айтилишича, собиқ мудофаа вазири Роналд Рамсфелд даврида ҳам бу каби Махсус Амалиёт қўшинлари аллақачон бир қатор давлатларга жўнатилган ва Давлат Департаменти шунингдек Марказий Жосуслик Хизмати томонидан танқид остига ҳам олинган.

2004 йили хорижга жўнатилган дастлабки гуруҳлардан бири Парагвайдан чиқариб олинганди. Чунки Махсус Гуруҳ аъзолари таксидан чиқаётган вақтлари бир ўғри уларни тунаш мақсадида тўппонча ўқтаган вақти, ўғрини отиб ўлдириб қўйгандилар.

Ўша йили ҳам Пентагон ҳарбийларга ўндан ортиқ расман уруш ҳаракатлари олиб борилмаётган давлатларда махсус амалиётлар ўтказиш рухсатини берганди.

Генрерал Петреуснинг буйруғи эса асосан жосуслик маълумотларини йиғишни назарда тутаётган кўринади, деб хулоса қилади "Ню Йорк Таймс".

SMS рақамимиз: +447786201124

http://www.bbc.co.uk/uzbek/world/2010/05/100525_cy_mideast_ca_military.shtml

Просмотров: 1154 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz