Брекке Ислом Маданий Маркази Таянч жамияти матбуот маркази Шу ҳафта Швециянинг
Брекке шаҳарчасида Брекке коммун ва шу ерда рўйхатдан ўтган
Ўзбекистонликлар диний маданий маърифий Таянч жамияти билан ўзаро
келишув асосида Исломий Маданий марказ очилди. Бу марказ учун ижарага
олинган Бинони тўловлари бир қисми Брекке Коммун социал таъминоти ва
бир қисми Таянч жамияти томонидан тўланиши келишиб олинди. Бу марказда
Брекке ҳудудида яшовчи Ислом динига эътиқод қилувчи Ўзбек, Афғон, Араб,
Курд ва бошқалар ўзларива фарзандлари ўз она тилларида диний таълим
олишлари ва кундалик беш вақт намозларини адо этишлари мумкин. Марказ
масжидига асли Тошкентлик шу ерда икки йилдан бери яшаётган муҳожир
Камолиддин Қосимов имомликга сайланди. Марказ хўжалик ишлари
бўйича масъул Шорасул Шоахмедов тайинланди. Бошқа Ўзбекистонлик Усмон
Ҳожи жаноблари Диний таълим бўйича масъул бўлди. Мазкур Марказ
келажакда Швед халқи вакилларига ҳам Ислом дини ҳақида маълумот беришни
мақсад қилиб қўйган. Шу мақсадда Брекке шаҳарчаси Гимназияси
директори билан гаплашиб розилигини олишибди. Мана шу жума куни Марказ
ходимлари гимназия ўқувчиларига икки ўқув соати ичида ўзбекистон
мамлакати ҳақидаги ҳикоя қилувчи қисқа бир филмни намойиш этиб, кейин
динимиз Ислом ҳақида ҳам маълумот беришни мақсад қилишган. Бу каби
тадбирлар уларни фикрича Бу ерда яшайдиган турли мусулмон халқлари
билан Шведлар орасидаги алоқаларни яхшиланишига сабаб бўлиши мумкин.
Шунингдек, "Ислом ҳақида бу диндан бехабарларга маълумот етказиб қўйиш
бизни мусулмонлик вазифамиздир” дейишади улар. attavhid.at.ua
|