Воскресенье, 24-04-28, 12:45

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июнь » 1 » Ўзбекистон чегарасида зирҳли техника кўрина бошлади
00:51
Ўзбекистон чегарасида зирҳли техника кўрина бошлади

Қирғизистон Қадамжой туманидаги барча чегара постларини ёпиб қўйди. Ўзбекистон чегарасида зирҳли техника кўрина бошлади

31.05.2010  Фарғона.Ру

Қирғизистон Баткен вилояти Қадамжой туманидаги барча чегара постларини ёпиб қўйди. Ушбу ҳудудда вазият 26 май кунидан бери таранглашиб қолган.

Содир бўлган воқеа жойида турган Қирғизистон Миллий телерадиокомпаниясининг Баткен вилояти бўйича мухбири Медербек Ниязалиевнинг "Фарғона.Ру” агентлигига маълум қилишича, айни пайтда чегаранинг икки томонида бир неча юз киши тўпланиб турибди. Уларнин орасида турли ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бор. Ўзбекистон томонида бир неча БТР ва БМТлар ҳамда 700 та чегарачи ва 300 та десантчи кўрина бошлади.

Шу ернинг ўзида манбамизга кўра, Баткен вилоятининг ҳокими турибди. Чегара хизмати раиси Қурманқул Матеновнинг келиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 26 майга ўтар тунда Ўзбекистоннинг Сўх тумани Хушёр қишлоғида истиқомат қилувчи бир гуруҳ одамлар Сўх анклави орқали Қирғизистоннинг Сўғмант қишлоғига ўтиб кетмоқчи бўлган тўртта "Тико” ва "Жигули” автомашиналарининг йўловчиларини калтакладилар. Тажовуз қилганлар можарога қирғизистонлик чегарачиларни ҳам жалб қилмоқчи бўлдилар, аммо улар ўзларини тийишни афзал билдилар. Ўзбекистон фуқаролари уларнинг ҳаммасини гаровга олмоқчи бўлдилар, бироқ йўловчилар қочиб кетишга улгурдилар. Хушёрда ҳайдовчилар машиналари билан қолдилар, уларни эртаси куни қўйиб юбордилар.

Баткен вилояти ҳокимлиги тақдим этган ахборотда айтилишича, Сўғмант қишлоғидаги яйловдан фойдаланиш бўйича мунозара Хушёр қишлоғи аҳолисининг норозилигига сабаб бўлган. Хушёрликлар шу чоққача ёз пайтида бу ерда чорваларини ўтлатиб юришган. Бироқ янги давлатлараро битим кучга кирганидан сўнг улар бу имкониятдан маҳрум бўлдилар.

Ўзбекистоннинг Хушёр қишлоғи аҳолиси 29 май куни Қирғизистоннинг Чорвоқ қишлоғига олиб борувчи йўлни бузиб ташлаган. Ўз навбатида, Баткен вилояти аҳолиси Ўзбекистоннинг Риштон шаҳрига олиб борувчи йўлни тўсиб қўйдилар. Бундан ташқари, Жаштилек қишлоғи яқинида қирғизистонликлар тошлар билан йўлни тўсиб қўйдилар ва Ўзбекистон фуқаролари 26-чидан 31 майгача баткенликларнинг ўнта машинасига зарар етказилиши юзасидан чора кўришни талаб қилмоқдалар.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари Қирғизистон чегарасидаги воқеалар ҳақидаҳозирча хабар берганлари йўқ

http://uzbek.ferghana.ru/news.php?id=7847&mode=snews
Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1272 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz