Суббота, 24-04-27, 04:31

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июнь » 1 » Ҳуқуқ ҳимоячи Татьяна Довлатовани жиноий жавобгарликка тортишга ҳаракат бошланди
00:55
Ҳуқуқ ҳимоячи Татьяна Довлатовани жиноий жавобгарликка тортишга ҳаракат бошланди

Ҳуқуқ ҳимоячи Татьяна Довлатовани жиноий жавобгарликка тортишга ҳаракат бошланди

31.05.2010   Фарғона.Ру

Кўп сонли пикет ва норозилик акцияларининг иштирокчиси, жиноий ва фуқаровий судларда кузатувчи ҳамда уйлари бузилаётган одамлар ҳуқуқининг ҳимоячиси тошкентлик мустақил ҳуқуқ ҳимоячи Татьяна Довлатовани туман терговчиси сўроққа чақирди. Чақирув қоғозида айтилишича, уни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг "Безорилик” моддаси бўйича айблашмоқда. Тергов ушбу қилмиш жазони оғирлаштирувчи ҳолат билан, яъни гуруҳ ичида амалга оширилган дея ҳисобламоқда.

Татьяна
 Довлатова
Татьяна Довлатова

Татьяна Довлатованинг ҳамкасби Владимир Ҳусаинов "Фарғона.Ру” агентлигига маълум қилишича, "Татьяна душанба куни терговчининг олдига боради ва эҳтимол, вазиятга аниқлик киритилади. Ҳозирча унинг қўлида тушунарсиз тамға босилган қалбаки чақириқ қоғозларидан бошқа ҳужжат йўқ, ҳолбуки уларда герб муҳри босилган бўлиши керак. Терговчилар мунтазам равишда Татьянани қўрқитиб келишаяпти, унинг орқасидан кузатувчилар қўйилган, 5 йилга қамаб қўямиз деб ваъда беришаяпти”, - деди ҳуқуқ ҳимоячи. Унга кўра, бу сўроқ биринчиси эмас: бу ишда Татьяна олдинроқ жабрланувчи ва гумонланувчи, энди бўлса айбланувчи сифатида ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Довлатова сўнгги вақтларда Владимир Ҳусаинов билан пойтахтнинг Кадишев бозоридаги валюта алмаштириш шохобчаларининг ишини мониторинг қилиб борган. Татьяна Хамза ТИИБ раҳбарларини валюта мафиясига ҳомийлик қилишда айблади. Шундан кейин, шу йилнинг январь ойи бошида валютачилар Довлатовани калтакладилар.

Ўша куни Владимир Ҳусайинов Татьянани валюта алмашув шохобчасига кузатиб кела олмади, бироқ қандайдир Одил Эргашев деган журналист унга ҳамроҳ бўлишга рози бўлди. Бироқ муштлашув бошланганида у номаълум томонга қараб қочиб кетди. Ҳуқуқ ҳимоячилар энди уни топа олмаяптилар ва бу одам Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматига алоқаси бор дея гумон қилаяптилар.

Татьяна Довлатовани аввалига жабрланган деб тан олдилар. Бироқ милиционерлар уни гумонланувчига чиқариб, Довлатованинг ўзи тўртта милиционерни ва ўнта валютачи аёлларни калтаклаган дея айб қўйдилар(!).

Апрель ойининг охирида Хамза ТИИБ ходимлари Татьяна Довлатованинг уйида кўп соатли санкцияланмаган тинтув ўтказдилар. Шундан кейин улар Довлатовани мажбуран ТИИБга олиб кетмоқчи бўлдилар, аммо етиб келган "тез ёрдам” врачлари уни қимирлатиб бўлмаслигини айтанидан сўнг милиционерлар қуруқ қайтишига тўғри келди. Аммо босим ўтказиш тўхтагани йўқ ва кўринишидан, Татьяна жабрланувчидан айбланувчига айланиб қолганга ўхшайди.

Шу муносабат билан ҳуқуқ ҳимоячи аёл 27 май куни Ўзбекистон президентига очиқ мактуб йўллади. Довлатова ўзининг мактубида давлат раҳбаридан уни ва қариндошларини Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум этишни сўраяпти.

"Сиз халқ олдида ўз зиммангизга мажбурият олгансиз ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясига садоқат ила ўз халқингизга хизмат қилишга қасам ичгансиз. Аммо эълон қилинган демократик тамойилларга зид равишда мамлакатни қонунларни оёқ ости қилаётган мутасаддилар бошқараяпти. Ҳар бир мутасадди ўзини хон кўланкасини майдон ҳисоблаяпти ва фуқароларни менсимаяпти. Суд тизими ва ҳуқуқ-тартибот идораларида коррупция кузатилмоқда. Мафия давлат идоралари билан узвий боғланиб кетган, МХХ бўлса ё ухлаяпти ёки бунга панжа ортидан қараяпти, кўринишидан улар ҳам "фойдага шерик” бўлганга ўхшаяпти. Сиз ҳукмдорлик қилаётган вақт давомида аҳвол кундан-кунга ёмонлашаяпти.

Валюта алмашув шохобчалари атрофида бошбошдоқлик ҳукм сурмоқда, банк тизимига ИИВ "ҳомийлик” қилаяпти, бу бутун Ўзбекистон халқига маълум бўлган нарса. Бироқ ким аралашадиган бўлса, уни эзиб йўқ қилиш керак. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг ўз халқига нисбатан муносабатини шармандалик дея аташ мумкин. Коррупция ботқоғига ботган мутасаддиларнинг фақат ўз чўнтакларини ўйлашлари ортидан Ўзбекистоннинг обрўси тушиб кетаяпти. Давлат идоралари вакиллари бошбошдоқлик қилаётган мамлакатда менга ва менинг оиламга ўрин йўқ. Шунинг учун ҳам мен Сиздан шахсан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовдан мени ва менинг оиламни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан маҳрум этишни сўрайман”.

Мустақил экспертларнинг тахмин қилишича, бундай мактуб исталган натижага олиб келмай, фақат Татьяна Довлатовага нисбатан репрессияларни янада кучайтириши мумкин. Ахир, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва уларнинг жиноят оламидаги шериклари фош бўлишдан қўрқадилар.

Фарғона.Ру

Категория: ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР | Просмотров: 1140 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz