Суббота, 24-04-27, 14:49

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июнь » 1 » Исроилнинг ёрдам кемасига қарши амалиёти қораланмоқда
02:22
Исроилнинг ёрдам кемасига қарши амалиёти қораланмоқда

Исроилнинг ёрдам кемасига қарши амалиёти қораланмоқда

Кема бортидаги фаоллар асосан турклар бўлган

БМТ Бош Котиби Пан Ги Мун Исроилнинг Ғазога ёрдам етказаётган кемалар карвонини забт этиш ҳодисаси юзасидан текширув ўтказишга чақирган.

Ҳужумда камида 10 киши ҳалок бўлган.

Аввалроқ Оврўпо Иттифоқининг Ташқи алоқалар бўйича масъули Кэтрин Эштон ҳодиса юзасидан текширув ўтказиш талаби билан чиққан эди.

Оврўпо Иттифоқининг Брюсселдаги вакиллари ҳодисани фавқулодда йиғилишда муҳокама этишлари билдирилган.

Араб лигаси Исроилнинг амалиётини "террорчилик амали" дея қоралаган.

Кемадаги аксар фаоллар турклар булган ва Туркия Тел Авивдаги элчисини чақириб олаётганини маълум қилган.

Исроил армияси сўзчисига кўра, олти кеманинг орасида энг йириги бўлган кемага махсус кучлар аскарлари туширилган.

Кемадаги фаоллар Исроил ҳарбийларининг Ғазога сузмаслик буйруғига бўйсунмаганлар.

Исроил кемадаги фаолларнинг болталар, пичоқлар билан аскарларга ҳужум қилишгани, бир ҳарбийга ўқотар қуролдан ҳам ўт очилгани ва камида 4 Исроил аскарининг яраланганини айтмоқда.

Инсонпарварлик юки ортилган кема капитани фаолларни қаршилик кўрсатмасликка, ўзларининг кабиналарига қайтишга чақирган, Исроил ҳарбийларининг қўлида ўқотар қуроллар борлиги ҳақида огоҳлантирган.

Кемадаги фаолларнинг айтишларича, инсонпарварлик юки ортилган кеманинг бошқарув кабинаси ва мотор қисмини Исроил аскарлари қўлга олишга ҳаракат қилган пайтда фаоллар рамзий қаршилик кўрсатишган.

Аввалроқ кеманинг халқаро сув ҳавзасида турганини айтган фаоллардан бири Исроил армияси тинч фуқароларга нисбатан ўқотар қурол қўллагани, камида бир киши нобуд бўлгани тасдиқланганини айтган.

Ҳодиса Исроил соҳилидан 64 километр узоқликда юз берган.

Исроил томони Ғазога инсонпарварлик юкларини етказиш мақсадидаги "Озодлик флотилияси" ташкил этилишини сиёсий иғво, деб атаган.

Исроил агар кемалар Ғазога яқинлашадиган бўлса, уларни қўлга олиб, Ашдод бандаргоҳига олиб борамиз ва кемалардаги 600 фаолларни депортация қиламиз, деб огоҳлантирган эди.

'Қирғин'

Фаластин Президенти Махмуд Аббос ҳодисани "қирғин" деб тасвирлаган.

Би-би-си мухбирига кўра, кемалар бортида нималар бўлгани тафсилотлари орадан вақт ўтиб аёнлашиши мумкин, аммо ҳодиса аллақачон Исроилнинг халқаро обрўсига зарар етказиб бўлган.

"Озодлик флотилияси"даги аксар фаоллар туркияликлар бўлган.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг амалини кескин қораловчи баёнот билан чиқди.

"Бу Исроилнинг инсон ҳуқуқларини ва тинчлик ташаббусларини инкор этишини яна бир бор кўрсатади", дейилади Туркия Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда.

Би-би-си мухбирига кўра, Исроил рейдига халқаро ҳамжамият муносабатини ларзага тушиш ва чуқур таассуф, деб таърифлаш мумкин.

Оврўпо Иттифоқи ташқи ишлар раҳбари Кэтрин Эштон ушбу ҳодисани зудлик билан текширишга чақирган.

Қатор мамлакатлар номутаносиб куч ишлатилганидан афсус изҳор қилганлар.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссари Нэви Пиллай "инсонпарварлик ёрдами зўравонлик билан қарши олиниши мумкинлигидан ларзага келган".

Исроил Ғазо бўлгасини иқтисодий қамал қилганига яқинда уч йил тўлади.

Бўлга устидан назоратни "Ҳамас" олганидан кейин Ғазога зарур ҳамма нарса Исроил ҳудуди орқали ўтказиб келинади.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари ғазоликларнинг аҳволи ҳаддан зиёд ёмон эканини айтиб келадилар.


http://www.bbc.co.uk/uzbek/world/2010/05/100531_israet_ship.shtml

Категория: СИЁСАТ | Просмотров: 1186 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz