Пятница, 24-05-03, 01:40

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июнь » 3 » Ўзбекистон ёмонларнинг энг ёмони
17:49
Ўзбекистон ёмонларнинг энг ёмони

"Freedom House":

Ўзбекистон ёмонларнинг энг ёмони рўйхатида

"Freedom House" ташкилоти Ўзбекистонни инсон ҳуқуқлари вазияти ўта абгор бўлган тўққиз мамлакат қаторига киритди.

Инсон ҳуқуқлари аҳволи энг ёмон бўлган давлатлар қаторига шунингдек, Бирма, Экваториал Гвинея, Эритрея, Ливия, Шимолий Корея, Сомали, Судан ва Туркманистон ҳам киритилган.

"Freedom House" ҳисоботида айтилишича, ушбу рўйхатга жаҳонда энг репрессив тизимга эга бўлган, инсон ҳақларининг мутассил ва энг даҳшатли равишда топталиши юз берадиган давлатлар киритилади.

Ўзбекистонда кечаётган асосий жараёнлардан бирини "Freedom House" Афғонистондаги НАҲТО амалиётларини моддий томондан қўллашга кўмак бериш маназарасида АҚШ ва Оврўпо Иттифоқи билан алоқаларни қайта тиклашга ҳаракат, дея тасвирлаган.

Мамлакат ичкарисида эса президент Каримов ҳукумати аҳолини энг аслий ҳуқуқларидан мосуво этувчи репрессив сиёсатни давом эттириб келаётганлиги айтилади.

Ташкилот Ўзбекистон сиёсий тизимига баҳо берар экан, демократик сайловлар мавжуд бўлмаган давлат, дея тасвирлайди.

Ҳукумат ҳар қандай сиёсий мухолифатни бостириб келади, президент Каримов ва бошқарув доиралари адлия ва қонун чиқарувчи тизимда устуворлик қиладилар, дейилади ҳисоботда.

Ўзбекистон жорий Конституцияси президентлик муддатини икки маротаба етти йил этиб белгилаганига қарамай, президент Каримов 2007 йил декабр ойида учинчи маротба сайлангани тилга олинган.

Мамлакатда ҳукуматпараст тўрт партия қайддан ўтганлиги ва биронта ҳақиқий мухолиф партиянинг қонуний равишда фаолият олиб бориши учун имкониятлар йўқлиги таъкидланади.

Бу ўринда 2009 йил Ўзбекистонга қайтишга қарор қилган мухолифат фаоли Баҳодир Чориевга нисбатан тазйиқлар, ўша йили ўтказилган Парламентга сайловларда сайловчиларга ҳақиқиқй танлов имкони яратилмаганлиги ва коррупция кенг тарқалганалиги ҳам қайд қилинган.

Фуқаровий ҳуқуқлар бобида сўз ва матбоут эркинлиги кескин чекланганлиги, деярли ҳамма асосий матбуот воситлари давлат назорати остида эканлиги келтирилади.

Диний эркинликларга келганда эса Ўзбекистон ҳукумати асосий динлар вакиллари мусулмонлар, яҳудийлар ва насронийларга нисбатан тоқатбарор муносабат билдирган ҳолда, расмий қайд этилмаган мазҳаб ва дин вакиллари фаолиятини ноқоқнуниий, дея ҳисоблаши айтилади.

Лекин шу билан бир қаторда ҳукумат мусулмонлар фаолиятларини ҳам синчиковлик билан кузатиб туриши, ҳатто ваъзлар мазмуни назорат қилиниши ҳисоботда қайд этилган.Ноқонунуий кўрилган диний ташкилотлар аъзолари ва уларнинг яқинлари ҳибсга олиниб, сўроққа тутилиб, қийноққа солинишлари айтилган.

"Freedom House" ҳисоботида Ўзбекистон ҳукумати томонидан илм-фан соҳасидаги озодликларни чеклаш ҳолатлари ҳам келтирилган.

Олий ўқув юртларига кириш ва имтиҳонларда яхши баҳога эришиш учун кўпда пора талаб қилиниши ҳолатлари тилга олинган.

Маҳалла қўмиталари эса аҳоли устидан назорат ва кузатиш тизимига айлантирилганлиги ҳам "Freedom House" ҳисоботида айтиб ўтилган.


http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2010/06/100603_cy_freedomhouse_uzbekistan.shtml

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1081 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz