Пятница, 24-05-03, 03:47

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июнь » 3 » Миллатчилар конституциянинг ўзбек тилида чоп этилишига қарши
18:41
Миллатчилар конституциянинг ўзбек тилида чоп этилишига қарши

Миллатчилар конституциянинг ўзбек тилида чоп этилишига қарши

Муваққат ҳукумат раиси ўринбосари Ўмурбек
 Текебаев янги Конституция қирғиз, рус ва ўзбек тилларида 1,5 миллион 
нусҳада чоп этилишини билдирди.

Муваққат ҳукумат раиси ўринбосари Ўмурбек Текебаев янги Конституция қирғиз, рус ва ўзбек тилларида 1,5 миллион нусҳада чоп этилишини билдирди.

03.06.2010   Элмурод

Бишкекда ўзларини "ватанпарвар ва миллатчи" деб атаган айрим гуруҳлар Қирғизистон янги Конституциясининг ҳукумат маблағи ҳисобига ўзбек тилида нашр қилинишига қарши чиқмоқдалар.


Уларга кўра, Конституциянинг ўзбек тилида нашр этилиши Қирғизистонда ўзбек тилининг давлат тили сифатида тан олиниши учун имконият яратади ва миллатлар аро низони келтириб чиқаради.

3 июн куни матбуот анжумани уюштирган "Манас эл”, "Оқ шумқор қут”, " Шарқ табобати ва жанговор санъати маркази” вакилларининг айтишларича, Конституция фақат  қирғиз ва рус тилларидагина нашр этилиши керак.

- Биз Конституцияни қабул қилишимиз ва уни фақат давлат тили бўлган қирғиз тилида ва расмий тил ҳисобланган рус тилида тарқатишимиз керак. Конституциянинг ўзбек тилида нашр қилиниши эса муваққат ҳукумат томонидан қонун бузилаётганини англатади. Чунки Қирғизистонда давлат тили қирғизча, расмий тил эса русчадир. Ўзбек тили ҳақида ҳеч нарса дейилмаган, деди матбуот анжуманида иштирок этган Мавлан Аскарбеков.

Ўзини "ватанпарвар" деб таништирган "Оқ шумқор қут” ёшлар ҳаракати вакили Мирҳамид Тўқтағул ўғли "Конституция ўзбек тилида давлат маблағи ҳисобига чиқарилиши керак эмас, керак бўлса ўзбеклар Бош қонунни ўз пулига чиқариб олсинлар”, деб фикр билдирди.

Мирҳамид Тўқтўғул ўғлига кўра, Конституциянинг ўзбек тилида давлат томонидан чиқарилиши бошқа миллатларнинг, жумладан, дунган, уйғур, татарларининг ҳуқуқлари бузилишини англатади. Унинг айтишича, агар Конституция давлат ҳисобидан ўзбек тилида чиқарилса, дунганлар, уйғурлар, татарларга ҳам ўз тилларида Конституция билан танишиш имконияти яратилиши керак.

- Талабимиз бажарилмаса, биз митингга чиқамиз, бу қарорни ўзгартирамиз, Конституцияни фақат бир тилда чиқартирамиз, деди Мирҳамид Тўқтўғул ўғли.

"Манас эл” ташкилоти вакили Дўўлат Нусупов эса ўзининг миллатчи эканини яшириб ўтирмади.

- Мен билан бирга анжуманга келганлар ватанларини жуда севганлари учун ўзларини ватанпарвар деб атаб олишган. Лекин мен шахсан миллатчиман, дер экан Дўўлат Нусупов Конституциянинг ўзбек тилида чиқарилиши Қирғизистонда айирмачилик кайфиятларини кучайишига сабаб бўлади, деб ҳисоблашини айтади.

- Айирмачилар йиғилиб олиб, ўзбек тилини давлат тили қиламиз деб қийқиришиб, тўполон қилишаяпти, мамлакат жанубида. Конституцияни ўзбек тилида чиқарамиз, дейишлик билан муваққат ҳукумат уларнинг тегирмонига сув қуймоқда, деди Дўўлат Нусупов.

Матбуот анжумани иштирокчилари фикрича, Конституцияни ўзбек тилида давлат ҳисобидан чиқариш тўғрисидаги қарорни эълон қилиш орқали муваққат ҳукумат раиси ўринбосари Ўмурбек Текебаев ўз шахсий манфаатларини кўзлаган. Яъни, "Манас эл”, "Оқ шумқор қут”, " Шарқ табобати ва жанговор санъати маркази” вакиллари Ўмурбек Текебаев шу йўл билан Қирғизистондаги ўзбек халқига хушомад қилиб, бўлажак парламент сайловларида ўзининг "Ота макон” партияси ғалабасини таъминлашга интилаётганини даъво қилдилар.

Бироқ Қирғизистон муваққат ҳукумати расмийси Жўмарт Сапарбоев бу иддаоларнинг асоссиз эканини айтади:

- Ўзингиз биласиз, мамлакатимизда бир миллион ёки бир миллиондан ортиқроқ ўзбек яшайди. Улар ҳам Қирғизистон фуқароларидир. Улар ҳам Конституция матни билан ўз тилларида танишиш ва янги Конституция тасдиқланадиган референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари Конституция қирғизча ва ўрисчадан ташқари бошқа тилларда чиқарилмасин, деган қонун ҳам йўқ, деди Жўмарт Сапарбоев.

Мамлакатда парламент бошқаруви ўрнатилишига асосланган Қирғизистон янги Конституцияси турли этник, сиёсий, диний гуруҳлар ва жамоатчилик томонидан сайланган 75 кишилик кенгаш томонидан ишлаб чиқилган. Халқаро Венеция комиссияси бу Конституция лойиҳасини ижобий баҳолаган. 27 июн куни Қирғизистонда янги Конституцияни қабул қилиш юзасидан референдум ўтказилади

http://www.ozodlik.org/content/article/2060840.html
Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1274 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz