Пятница, 24-05-03, 04:49

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июнь » 3 » Нигора Ҳидоятова: Демократик кучлар бирдамликда намуна бўлишлари керак
22:10
Нигора Ҳидоятова: Демократик кучлар бирдамликда намуна бўлишлари керак

Демократик кучлар бирдамликда намуна бўлишлари керак

Нигора Ҳидоятова 2003 йилда "Озод деҳқон" партиясини ташкил этган

Нигора Ҳидоятова атоқли ўзбек санъаткорлари Аброр Ҳидоятов ва Сора Эшонтўраеванинг набираси.

У таниқли тарихчи Гога Ҳидоятов оиласида 1964 йилда туғилган.

Нигора касб танлашда отасининг изидан боришга қарор қилган.

У Шўролар тузуми "босмачилик" деб тамғалаган миллий-озодлик ҳаракати мавзусида илмий иш қилган, ушбу илмий иш мустақил Ўзбекистондаги 1920-1930 йиллардаги ҳаракатга миллий-озодлик ҳаракати деб таъриф берилган дастлабки илмий изланишлардан бўлган.

2003 йилда Нигора Ҳидоятова "Озод деҳқон" партиясини ташкил этган.

"Партиямиз ҳужжатларини 2003 йилда Ўзбекистон Адлия вазирлигига тақдим этганмиз. Аммо партиямизни рўйхатдан ўтказишмади", дейди Нигора Ҳидоятова.

Қатор фаоллар билан бирга Нигора Ҳидоятова "Серқуёш Ўзбекистоним" коалициясини ташкил этадилар.

2005 йилдаги Андижон хунрезлигидан кейин бу коалицияни ташкил этган фаоллар Ўзбекистон ҳукумати истеъфосини талаб қилдилар, мамлакатда иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш чақириғи билан чиқдилар.

Орадан кўп ўтмасдан "Серқуёш Ўзбекистоним" раҳбари Санжар Умаровни ҳамда коалиция мувофиқлаштирувчиси, Нигоранинг синглиси Нодира Ҳидоятовани Ўзбекистон қонунларини бузишда айлаб, бир неча йиллик қамоқ жазоларига ҳукм этдилар.

Бу ҳукмлар Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан халқаро босимларга сабаб бўлди.

Нодира Ҳидоятовани 2006 йил мартида етти йиллик шартли жазоси белгилаб озод этдилар, Санжар Умаров 2009 йил ноябрида қамоқхонадан чиққанидан кейин Ўзбекистонни тарк этди.

Нигора Ҳидоятова бугунга келиб ўзларининг фаолияти сустлашганини айтади.


Нигора Ҳидоятованинг саволларга жавоблари


Нигора Ҳидоятова: Ўзим, оилам ҳақида гапирадиган бўлсам - мен 1964 йил таниқли актерлар, таниқли тарихчи Гога Ҳидоятов оиласида туғилганман. Биз жуда эрта онамиздан айрилдик, шунга қарамасдан, отамиз Гога Аброрович синглим ва менга ғамхўрлик қилдилар, бизнинг яхши таълим олишимизга эришдилар. Отам бизнинг биринчи муаллимимиз бўлган. Мен Успенский номидаги махсус мусиқа мактабида ўқидим. Сўнг мен отамнинг изидан боришга қарор қилдим. Бунга отамнинг тарих ҳақида бизга айтиб берган кўпдан-кўп ҳикоялари сабаб бўлган. Шуни айтишим керакки, у киши тарих ҳақида гапирганларида ҳам мен ва синглимнинг ўша тарихий ҳодисаларни худди ўзимиз кўраётгандек ҳикоя қилардилар. Шунинг учун мен ҳам тарихчи бўлишга қарор қилганман. Касбим бўйича мен тарихчиман.
Менинг икки фарзандим бор. Ҳозир улар Америкада таҳсил олишаяпти. Мен 2005 йилда турмуш ўртоғимдан ажралганимни кўпчилик билади.
2003 йилда мен ва бир неча маслакдошларим "Озод деҳқон" партиясини ташкил этишга қарор қилдик. Бу партия қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни дастаклаб, илгари суришни мақсад қилган. Яхши маълумки, Ўзбекистон аҳолисининг 65 фоизи қишлоқ жойларида яшайди. Деҳқончилик Ўзбекистон учун асосий ишлаб чиқариш соҳаси. Бу нафақат соҳа, балки фермерларни, деҳқонлар ва қишлоқ жойларида истиқомат қиладиган инсонларни ўзида жамлайдиган жамиятнинг алоҳида бир қатлами. Бу соҳа ислоҳотга муҳтож, уни янгилаш, модернизация қилиш лозим. Шунинг учун биз ана шу жамият қатлами дастагига таянадиган сиёсий партияни ташкил этиш фурсати етди, деган фикрга келган эдик. Аммо ё жамият бунга тайёр эмас эдими ёки биз даврдан олдини қадам ташладикми, бу ишларимиз муваффақиятли бўлмади. Адлия вазирлигига партия ҳужжатларини тақдим этдик, аммо уни рўйхатдан ўтказишмади. Бугунга келиб "Озод деҳқон" партияси уйқу ҳолатида деб айтса бўлади.
2005 йилда биз ижтимоий-иқтисодий коалиция - "Серқуёш Ўзбекистоним" коалициясини ташкил этдик. Коалициямиз ўз фаолиятини давом эттираяпти. Бу фаолият доирасида биз қатор проектлар билан шуғулланмоқдамиз.

Би-би-си: Ўқувчиларимиздан бир нечаси айнан шу кеча-кундузда қандай фаолият билан бандлигингиз ҳақида сўрашган.

Нигора Ҳидоятова: "Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси ҳозир бир неча йўналишдаги лойиҳалар устида ишлаяпти. бу лойиҳалардан 4-5 таси инсон ҳуқуқлари масаласига бағишланган. Ўтган йили биз "Виждон тутқунлари ҳимояси" деб номланган лойиҳамизни амалга оширдик. Биз бу лойиҳанинг ижобий натижаларини амалда кўрдик.

Би-би-си: Сизнинг "босмачилик" ҳаракати деб номланган ҳаракат ҳақида илмий изланиш олиб борганингиз муносабати билан бир неча муштариймиз шу мавзуда савол беришган. Хусусан, Бўстон исмли ўқувчимиз шундай савол беради: 1920-30 yillardagi "bosmachilik" harakati tog'risidagi haqiqat nima? Uning chiqish va yo'q bolib ketishi omillari nima?

Нигора Ҳидоятова: "Босмачилик" мураккаб ҳаракат бўлган. Ўзи миллий-озодлик ҳаракатлари собиқ Шўро республикалари орасида Украина ва Ўзбекистонда бўлган. Ўзбекистонда Бухоро, Хоразм ва Фарғона "босмачилиги" деб номланган ҳаракатлар бўлган бўлса, уларнинг 114 та отряди бўлган. Ана шу гуруҳлардан 80 фоизининг асосий мақсади эркин савдога эришиш ва мустақилликни кўзлаган. Биласизки, Большевиклар мустамлака халқларга ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини беражаги ҳақида эълон қилганди. Мустақиллик талаби билан Беҳбудий раҳбарлигида йирик намойиш ташкил этилади, 1917 йилнинг 13 декабри куни бўлган бу намойиш иштирокчиларини генерал Колесов отиб ташлайди. Шундан кейин халқимиз "ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш" шиори ёлғон эканини тушуниб етади. Бу нарса "босмачилик" деб аталган феномен пайдо бўлишига туртки беради. Бу ҳаракатнинг асосий моҳияти миллий-озодлик курашидан иборат эди, аммо унинг таркибида эркин савдони йўлга қўйишни мақсад қилган йўналиш, Ислом омилига таянган гуруҳлар мавжуд эди. Исломий гуруҳлар сони 14 та бўлган. Улар миллий озодликни истаган инсонлар бўлганлар. Уларнинг тарқоқ экани, бирлашмаганлари, улар учун ягона ғоя бўлмагани бу гуруҳларнинг мағлубиятга учрашларининг асосий сабаби бўлган. Большевиклар ер, сув ислоҳотларини бошлаганларидан кейин оддий одамлар назарида улар халқпарвар кучлар сифатида кўрила бошлаган, бундай шароитда эса большевикларга қарши қуролли кураш олиб бораётган инсонлар ўз-ўзларини қайта ташкиллаштира олмадилар, бирлашолмадилар. Улар оддий одамларга янги нарса таклиф этолмадилар. Бундан ташқари, уларнинг мағлубиятга учрашига ташқи омилнинг ҳам таъсири бўлган, бошида бу ҳаракатлар четдан кўмак олиб туришган бўлса, Россия билан Британия ўзаро келишувга эришиб, Россия Афғонистонга ҳужум қилмасликка қарор қилганидан кейин ёрдам йўллари кесилиб қолди.

Муҳаммадсолиҳ: Ҳурматли Нигора Ҳидоятова. Аввало Ўзбекистон шароитида туриб мухолифат партиясини тузишга ҳаракат қилганингиз таҳсинга сазовор. Аммо, сиз "Бирлик" ва "Эрк" каби мухолиф партия ва ҳаракатлар тарихини билиб туриб яна шунга ҳаракат қилганингизни қандай тушуниш мумкин?! Сиз ўша партиялар ва дастурлари билан келишолмаганмисиз?! Ва уларни тақдиридан ибрат олмаганмисиз?!

Нигора Ҳидоятова: Келинг, бу саволга шундай жавоб берай: Тарих ҳеч қачон бир турдан иборат бўлмайди. Ҳамма нарса оқади, ҳамма нарса ўзгаради. "Бирлик" билан "Эрк"нинг фаолияти ҳар қанча мақтовга лойиқ. Улар жамиятни уйғотдилар, улар мустақиллик учун курашдилар. Улар кўзлаган мақсад - мустачилликка эришилди. Афсуски, жамиятда ҳам худди денгизда тўлқинлар соҳилга келиб, соҳилдан узоқлашгани сингари тарихий тўлқин келиши ва узоқлашиши даврлари бўлади. Бу тарихий тўлқин яқинлашиши Шўролар Иттифоқининг парчаланиши пайтида юз берди. СССРда миллий масала вақт мурватига улаб қўйилган бомбалардан бири эди ва айнан миллий масала Шўролар Иттифоқи қулашига сабаб бўлди. Айнан миллий масала кун тартибига чиқиши "Бирлик" ва "Эрк" партияларини сиёсат саҳнасига олиб чиққан эди. Ундан бироз ўтиб, Ўзбекистонда қатағонлар даври бошланди. Бу қатағонлар кўпчиликни чўчитиб қўйган, янги партия тузиш ҳақида ҳеч ким ўйламай қўйган эди. Ёки сиёсий, ижтимоий жараёнларга аралашишдан одамлар ўзларини тийиб қолдилар.
Аммо 2002 йилларга келиб, биз жамиятимизда янги бир давр бошланаётганини ҳис қилгандек бўлдик. Қандайдир илиш даври бошлангандек бўлди - ёдингиздами, "Эзгулик" жамиятини рўйхатга олишган эди. 2001 йил 11 сентябр портлашларидан кейин Америка Қўшма Штатлари билан муносабатлар яхшилана бошлади. 2002 йилда Америка билан Ўзбекистон ўртасида стратегик шериклик битими имзоланди. Бу битимдаги бандлардан бирида "Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда демократияни ривожлантириш мажбуриятини зиммасига олади", деб ёзилган эди.
Ўша пайтда мен ҳам бизнес билан ва ҳам ижтимоий фаолият билан шуғулланар эдим. Ва ушбу илиқлик давридан фойдаланиб, биз ижтимоий-сиёсий ташкилотлар, сиёсий партия ташкил этишимиз мумкин, деган фикрга келдик. Биз Халқаро Инсон ҳуқуқлари жамияти доирасида Марат Зоҳидов билан бирга бошида Аграр партияни туздик. Кейин мен "Озод деҳқон" партиясини ташкил этдим.
Албатта, биз бошлаган ҳаракатларимиз ўзинг истаганингдек бўлмаслиги мумкинлиги, ёмон натижаларга олиб келиши мумкинлигини ҳам яхши англаганмиз. Аммо бу қадамларни қўйишга қарор қилдик. Чунки биз ўзимизни жамиятнинг фаол қатлами аъзолари деб биламиз, ўзимизни зиёлилар вакили деб биламиз. Мисол учун, мен "аждодларим, ота-онам, менга шунчалик яхши билим, шунчалик яхши тарбия беришганки, натижада мен нафақат фарзандларим тақдири учун масъулман, балки олган тарбиям ва билимим учун ҳам қарздорман. Шунинг учун нофаол бўлишга ҳаққим йўқ", деб ҳисоблайман.
Яна мен тарихчиман. Мен жамиятда доим мувозанат бўлишига ишонаман. Сен бир нарсага ҳаракат қилиб, муваффақиятсизликка учраган тақдирингда ҳам жамиятга нимадир берасан. Буткул мағлубиятга учраганингда ҳам "ҳеч бўлмаганда ҳаракат қилдим-ку", деб ўз-ўзингга айтишинг мумкин бўлади.

Кейинги савол: Нима деб ўйлайсиз, "Серқуёш Ўзбекистоним" қанчалик ўзини оқлаган ташкилот бўлди?

Нигора Ҳидоятова: Коалиция ўзи қандай мақсадда ташкил этилади, деган саволга жавоб излайлик. Коалиция - бу бир мақсад йўлида турли кучларнинг бирлашишидир. Авваламбор, бир аниқ мақсад қўйилади ва унга эришиш учун сен ўзингнинг эгоистик қарашларинг ёки шахсий мавқеингни четга суриб қўйиб бошқалар билан бирлашасан.
"Серқуёш Ўзбекистон" кимларнинг коалицияси эди? У Ўзбекистондаги сони унча кўп бўлмаган, ўрта синф вакилларининг бирлашмаси эди. Бу коалицияда бир неча бизнесмен, бир неча нафар жамоат арбоби, қатор ташкилотлар бор эди. Мақсадимиз эса Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бўлган. Албатта, буларни сиёсий ислоҳотларсиз амалга ошириб бўлмайди. Биз қандай қилиб Ўзбекистонни гуллаб-яшнаган мамлакатга айлантириш мумкин, деган масала устида бош қотирганмиз. Бунинг учун қандай ишларни амалга ошириш зарурлиги ҳақида ўйлаганмиз. Мен шуни айта олишим мумкинки, бизнинг коалиция Ўзбекистонда бажарилиши лозим бўлган Ислоҳотлар Лойиҳаси ва Ўзбекистонни гуллаб-яшнатиш харитасини ишлаб чиққан. Бунда биз маҳаллий иқтисодчилар, Чикаго университети экспертларини жалб қилишга муваффақ бўлганмиз.
Аммо хабарингиз бор, "Серқуёш Ўзбекистоним" ҳаддан зиёд кўп босимлар остида қолди. Биз кўзлаган ҳамма ишларимизни бажаришга қўйишмади. Бошимиздан кўп кунларни ўтказишга тўғри келди. Лекин шунга қарамасдан, биз ўз мавқемизни ўзгартирганимиз йўқ - Ўзбекистонимиз дунёнинг мамлакатлари орасида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаши учун ислоҳотлар қилиниши керак, модернизация зарур.

Би-би-си: Бир неча муштариймиз "Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси раҳбари Санжар Умаровнинг ҳозирги аҳволи ҳақида сўрашган.

Нигора Ҳидоятова: Худога шукур. Санжар Умаров соғ-саломат. У ҳозир АҚШда, Мемфисда, оиласи аъзолари билан бирга. Ҳозирга келиб у нормал ҳаётга қайтди. Яқинда ўзининг тушган суратини юборди - ҳозир соғлигини тўла тиклашга муваффақ бўлди, тўлиша бошлаган. У ҳозир ҳам худди аввалгидек яхши фикрлаяпти. У ҳозир ҳам Ўзбекистонга содиқ, Ватанида прогресс бўлишини орзу қилади.

Би-би-си: Санжар Умаров ўтган йили ноябрида Ўзбекистон қамоқхонасидан озод этилди. Сўнг у АҚШга жўнаб кетди. Нима учун у ҳозиргача ўзи ҳақида дарак бермади?

Нигора Ҳидоятова: Авваламбор, у ўз бошидан узоқ муддатли реабилитация даврини ўтказди. Биласизки, у ўлим ёқасига келиб қолган эди. Санжар Умаровни қамоқхонада кўрганимизда биз даҳшатга тушган эдик. Ҳозир эса у соғлигини тиклаяпти. У ўзининг келажакдаги режалари ҳақида бош қотираяпти. У ҳеч шошилаётгани йўқ. У ҳамма нарсани ўйлаб, тарозига солиб, тўғри қадам қўйиш керак, деб ҳисоблайди. Ўйлайманки, яқин орада сиз у ҳақда эшитасиз.

Би-би-си: "Серқуёш Ўзбекистоним" коалициясининг яна бир фаоли - сизнинг синглингиз Нодира Ҳидоятова ҳам қамалган, унга шартли жазо белгилаб озодликка чиқаришган эди. Нодира Ҳидоятованинг ишлари қандай?

Нигора Ҳидоятова: Нодирага белгиланган шартли жазо муддати тугади. У ҳозир мутлақо эркин. У ҳозир кўпроқ болаларининг тарбияси билан банд. Унинг икки фарзанди бор. Кичик ўғли саккиз ёшда. Шунинг учун у кўпроқ вақтини фарзандларига бағишлаяпти.


Баҳодир: "Озод деҳқон" партияси ташкил этилганида унинг раҳбари Муҳаммадбобур Маликов эди. Нима учун ҳозир у киши кўп ҳам фаол эмас?

Нигора Ҳидоятова: Қачон бир партия ташкил этилиб, унга раҳбар сайлаётган пайтда, лидернинг икки хусусиятига эътибор берилади. Биринчиси, одамлар ҳақида ғамхўрлик ва ишни ташкил эта олиш. Албатта, партияни ташкил этиш ғоясини Муҳаммадбобур Маликов илгари сурган. У партия фаолияти ҳақида чиндан ҳам қайғуради. Биз партия ташкил этилгани ҳақида эълон қилганимизда Муҳаммадбобур Маликовни партиянинг ғоявий раҳбари деб эълон қилганмиз. Аммо орадаги масофа, у кишининг Ўзбекистонда эмаслиги сабабли партия аъзолари у ҳақда билмадилар. Мен ташкилий ишлар билан банд бўлганим учун кўпчилик мени яхши танирди ва шунинг учун мени "Озод деҳқон" партиясининг бош котиби этиб сайлашган эди. Бугунги кунга келиб эса партиянинг раҳбари ким деган масаланинг долзарблиги йўқолган.

Odiljon Maxdumiy, O'sh: Muhtarama Nigoraxonim. Abdulhamid Cho'lponning:- "Kishan kiyma, bo'yin e'gma, ki-sen ham hur tug'ulg'onsen" sh'eriy jumlasi o'sha zamondan buyon o'z kuchiga e'ga bola olmayapti. Domlaning ozodlikka undovchi bu buyuk chaqirig'i o'zbek halqiga qaysi zamon yohud tuzumda nasib e'tar e'kan?

Нигора Ҳидоятова: Мен тарихчи бўлганим учун халқимиз тарихини яхши биламан. Мен илмий иш қилганимда Абдулҳамид Чўлпон сатрларидан жуда кўп иқтибослар келтирганман. Унга нисбатан қандай ноҳақлик юз бергани, у қандай ҳалок бўлганини яхши биламан. Савол жавобига келганда, мен ўйлайманки, халқнинг ижтимоий жараёнларда қатнашиши жуда муҳим. Яъни, ҳозиргидек пассивлик намоён бўлмаслиги керак. Бизнинг зиёлиларимиз, маърифатли инсонлар бугунги кундагидек пассив бўлмасликлари лозим. Бунинг учун эса барча соғлом демократик кучлар намуна кўрсатишлари талаб қилинади. Демократик кучлар ўзаро бирлашишни, соғлом бирдамликни намойиш этиб, ибрат бўлишлари керак. Ҳозир-чи? Ҳозир биз ниманинг гувоҳи бўлиб турибмиз? Шубҳа-гумонлар, ишончсизлик, бир-бирини айблаш... Демократик ҳаракатлар жамиятга бирдамликнинг намунасини кўрсатса, жамият фаоллашса, ана шунда биз кишанларни синдира оламиз, дея оламиз. Халқимиз учун яхши ҳаётни, халқимизнинг бугунги маърифий дунёдаги муносиб ўрнини таъминлай оламиз
http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2010/05/100531_talkingpoint_nigora_khidoyatova.shtml
Категория: Б Б С Мехмонлари | Просмотров: 1326 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz