Пятница, 24-05-03, 00:26

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июнь » 4 » Каримовга очиқ хат
18:16
Каримовга очиқ хат
Узбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримовга
Узбекистон Республикаси МХХ  
Бошкармаси раиси Р.Иноятовга
Инсон хукукларини химоя килиш вакили
Омбустман) С.Рашидовага
Узбекистон Республикаси бош прокурори
Р.Х.Кодировга
Тошкент шахар прокурори Б.Валиевга
Бухоро шахар Шарк- 2 мавзеси, 30 уй
39-хонада яшовчи фукаро Ж.Ж.Беков
томонидан    (тел. +99893 473 55 45,
 + 99865 225 55 45 )
 
 
Хурматли Ислом Абдуганиевич !
 
                   А Р И З А
Мен Беков Жахонкул Жураевич ариза тарикасида ёзаятган шикоятим буйича Бухоро шахар собик прокурори О.Аслонов, О.Н. Шерназаров ва бошкаларга нисбатан Ж/Книнг 210  3-кисм, 167  3- кисмлари билан тергов килинаётган жиноят иши хозирги пайтда Тошкент шахар прокуратурасининг иктисодий жиноятчилик ва коррупцияга карши курашиш булими алохида мухим ишлар буйича катта терговчиси Б.Б.Махситов томонидан дастлабки тергов харакатлари олиб борилмокда.
Мен Беков Ж.Ж. 15 март 2010 йилги ёзган шикоят аризамни Республика бош прокурори Р.Х.Кодировни шахсан номига ёзиб унда собик Бухоро шахар прокурори О.Ж.Аслоновнинг ноконуний хатти-харакатлари ва содир килган жиноятлари хакида ёзиб юборган эдим. Ушбу шикоят аризамни прокуратурага топшириш амру махол булди, мени аризамни хеч ким кабул килмади, охирида безор булиб, Бухорога келиб 18 март куни почта оркали юбордим. Мен аризани Ш.Ш.Амиров номига ёзган эмас эдим-ку, нима сабабдан Амиров мени аризамни Бухоро вилоят прокурори Б.Тайджановга юборди?
Узбекистон Республикаси Ж/Книнг 210 3-кисм, 167  3-кисм моддалари билан собик Бухоро шахар прокурори О.Ж.Аслонов устидан Бухоро вилоят МХХ Бошкармаси томонидан 2009 йил жиноят иши кузгаб, ушбу жиноят иши Тошкент шахар прокуратураси иктисодий жиноятчилик ва коррупцияга карши курашиш булими алохида мухим ишлари буйича катта терговчиси адлия кичик маслахатчиси Б.Б.Махситовга берилган. Ушбу жиноят иши билан Б.Махситов шугулланаяпти. Менинг ёзган аризамни чалгитиб Бухоро вилоятига юборишни мен О.Аслоновни жиноят иши делосига кушилмасин учун бош прокуратура ходимлари томонидан касддан килинган гайриконуний харакат деб биламан.
Хурматли Ислом Абдуганиевич майли мени аризам борган куни бош прокурор ишда булмасалар ёки касал булсалар ахир мени аризам билан муовинлари танишишлари керак эди-ку, нима учун хатлар булими бошлиги Амиров аризани Бухоро вилоят прокуратурасига укимасдан кайтариб юборар экан? Бу ерда катта сир бор, Сиз хам бу сир хакида тушунган булсангиз керак. Булар "мен нима дейман-у, думбирам нима дейди" деган маколга амал килаяптилар.
Мен Бухоро вилоят прокуратурасининг собик ходими адолат курбони булган Уткир Сохибовни узини танимасам хам, уни маколаларини интернет оркали укиганман ва шу бечора инсон хам нопок, порахур прокуратура ходимлари тудасига тушиб, халол инсон булгани учун неча йиллардан бери оввора, сарсону-саргардон булиб юрибти деб хисоблайман, чунки бу инсон порахур булганда уларни мусикасига танца килиб юрса эди, бу кунларга тушмас эди, катта пуллар ишлаб лавозим пиллапояларида кутарилиб кетар эди.  
  Менинг тенгдошим ва армияда мен билан бир полкда хизмат килган сафдошим Бухоро шахридаги "Дилкушо" епик бозорининг собик директори 2-чи гуррух ногирони булган Мухаммад Исобоевни гайри конуний равишда камока  олишди ,чунки 2.700.000 сум камомад Исобоев томонидан туланган эди,камомад тулангач камокка олмаслик керак эди.Камокка олишнинг сабаби катта микдорда пора олиш эди.      
 1986-йилда Арабов Абдурайим Адизовични камокка олган пайтда Арабовни отасини уйида О. Аслонов гайриконуний равишда тин-тув утказди, уларни куркизди, натижада жиноят содир килмаган ва кейинчалик окланган  Арабовни отаси бечора Адизбобо уксус ичиб оламдан утдилар.Жиноятчи-терговчи бу иши учун хам хеч канака жазо олмади.  Бундан ташкари 2004-йил март ойида Бухоро вилояти Рометан тумани Кахрамон кишлогида потлаш содир этилди , бу купорувчилик ишлари режалаштирилаятган пайтда еш болаларни йулдан чикаятганларини сезган ота-онаси Кахрамон кишлогининг профилактика инспектори Шариф Ражабовга мурожаат килишади.Бу гапни эшитган  Ш.Ражабов Рометан туман ИИБ бошлигига,Рометан туман прокурорига, МХХБ-га  ва туман хокими А. Нозимовга ушбу холат буйича  маълумот беради.Мансабдор шахслар болаларнинг ота-оналарига: "худога шукур килинглар болаларингиз мачитга бориб  номозхон булса буни нимаси емон" деб уларни кабинетларидан чикариб юборганлар. Купорувчилик жинояти содир килингандан сунг собик вилоят прокурори Ш.Мухаммедов жиноят изларини епиш максадида Республика бош прокуроридан рухсат олиб ,ушбу жиноят ишини узлари тергов килишди. Милиция ходимлари устидан хам тергов харакатлари бошланди-ю,лекин милиция ходимлари устидан очилган жиноят иши делосини узлари йукотиб юборишди. 2004-йил март ойида Рометан тумани хокимининг укаси Рустам Нозимов ва унинг куеви Фазлитдинни ушлаб камашди. Бу шахслар купорувчилик жиноятини содир килганига карамай  Аслонов Олим ва собик вилоят прокурори Ш. Мухаммедовлар 120.000 АКШ доллари пора олиб уларни камокдан чикариб юборишди. Пора олганликларини хаспушлаш максадида камокдан буларни чикаришни сабабини "Аскар Нозимов Узбекистон Республикаси президенти билан якин дуст экан "-деб бухтон гапларни таркатиб, хурматли президентимизни елгон гаплар билан номларига дог туширишга харакат килдилар.
 О.Аслонов порахурлик касалига шунака мубтало булган эдики,хатто  халк душманлари булган жиноятчи-купорувчиларга шерик булиб, улардан пора олиб уларни камокдан озод килиш бу президентимиз ва бизнинг мустаккил Узбекистон давлатимизга ашаддий душманлик килди. Акилли юрист бегунох  одамларни порлатиб улдириб юборувчиларга шерик буладими? О. Аслоновни бу килмишларини хеч качон кечириб булмайди. Порахурликни у устозлари собик СССР прокуратураси терговчилари Гдилян ва Ивановлардан урганган эди ва шу вактгача системали равишда давом этдириб  келди.
 МХХ-томонидан О. Аслоновга нисбаттан текшириш утказилаятган вактда Республика прокуратураси текширувчиларига Бухоро вилоят прокуратураси ходими Олим Мирзаев текширишни тухтатиб жиноятни хаспушлаш учун хамир учидан патир деб 2000 АКШ доллари беради,ушбу пора ашевий далил сифатида хужжатлаштирилиб олиниб ,2000 АКШ доллари ва хужжатлар Республика Бош прокурорига топширилганига карамасдан хозиргача хеч кандай чора курилмади.
 Хурматли Президент ! Хурматли Миллий Хавфсизлик Ходимлари, Хусусан мухтарам Р.Иноятов оллох сизларни хеч качон кам килмасин, сиз билан хурматли президентимиз хамма вакт  сог- омон булинглар, оллох сизларни балолардан асрасин. Мана 4-йилдан сунг булса хам МХХ-томонидан купорувчилик жинояти аникланиб жиноят очилди ва жиноятчилар камокка олиндилар,жиноий жавобгарликка тортилдилар.  Аслонов Олим ва Ш. Мухаммедовлар уларни вактинча камаб,кейин чикариб юбориб Президентимиз номларига бухтон ва уйдирма гап таркатиб Президентимиз обруйига дог туширганликлари учун уларга нисбаттан хеч канака конуний чора курилмади.Бу гаплар бутун Рометан туманида колайверса бошка туманлар ва Бухоро шахрида хам таркалган эди. Олим Аслонов собик СССР даврида Гдилян ва Ивановлар гуррухида ишлаб куп гунохсиз ва халол инсонларни камайман деб куркизиб пулини олди ,уни шартига рози булмаганларни сохта жиноят иши делолари тузиб каматиб юборди. Унинг дусти Ш. Мухаммедов Бухоро вилоят прокурори булиб келгач уни Гдилян ва Иванов групасига ишлаганига карамай узига 1-чи муовин килиб олди,шундан сунг О. Аслоновнинг иштахаси карнай булиб Бухоро нефтебаза ,водоканал, ег-мой комбинати электр тармоклари  ва шуларга ухшаш куп корхона рахбарларидан ойма-ой системали равишда пора олиш билан шугулланиб келди.
 Хурматли Ислом Абдуганиевич сиз доим телевидение оркали халкга мурожаат килиб "мансабдор шахслар томонидан конунбузарлик ва порахурлик холлари хакида менга хабар килинглар" деган сузларингизни куп  эшитганман.Сиз республикамизда канчадан-канча катта порахур алигарх жиноятчиларга нисбаттан чора курдингиз,Олим Аслонов уларни олдида ким? Нахотки бу кичкина алигархга нисбаттан чора куриш муаммо булса,ахир "нима эксанг,шуни урасан"-дейилган макол бежиз айтилмаган.               Бу инсофсиз порахур пул учун мени отам Беков Жура Холевични ва Арабов Абдурайим Адизовични отаси Адизбобони улдиргани ва канчадан-канча гунохсиз инсонларни пул бермагани учун узок муддатларга каматиб юборгани учун жавоб бериши керак.             Хурматли Ислом Абдуганиевич сиздан илтимос ушбу жиноят ишини Миллий Хавфсизлик Ходимлари томонидан тергов килинса максадга мувофик булар эди, прокуратура ходимлари тергов килсалар хеч нарса чикмаслиги мумкин,чунки улар уртасида богликлик бор, шу сабабли куб фактларни хаспушлайдилар ва йукотиб юборадилар,сабабини узингиз тушунасиз.   Хурматли Ислом Абдуганиевич шу ишга узингиз рахнамолик килишингизни сурайман. Мабодо бу мен езган шикоят сизгача етиб бормаса бундан сунг мен интернет оркали бошка давлатлар Президентларига ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотига чикишга мажбурман ва хакконият карор топгунга кадар неча йил булса хам умримнинг охиригача езишдан тухтамайман. Жиноятчи собик прокурор О. Аслоновнинг кейинги 20-йил мобайнида куплаб жиноятлар содир этганлигини тасдикловчи хужжатлар, далилий ашелар ва жабрланувчиларнинг курсатувларига оид жиноий материаллар республика прокуратураси ва республика МХХ-тининг тегишли хизмат махкамаларида тупланиб етганлигига карамасдан унинг тугрисидаги жиноят иши якуний нихоясига етмаяпти.     Аник маълумотларга караганда жиноятчи О. Аслонов узининг хамтовоклари ва дустларига мактаниб айтар экан:-"Мен узок йиллар давомида прокуратура тизимида рахбарлик лавозимларида ишлаб келдим (чуполик килиб юрган эмасман)менинг хам узимга яраша хамкасб дустларим Республика прокуратурасида ва хамфикр биродарларим Республика ва вилоят МХХ- тизимида ишлаб турибтилар, улар мени хеч качон панжара ортига тушишимга йул куймайдилар." Унинг бу гапларида жон борга ухшайди. Акс холда О. Аслоновга нисбаттан 2009-йилда кузгатилган жиноят иши хозирга кадар уз ечимини топмасдан судга жунатиш огир кечаяпти.  Шунинг учун илтимос ушбу жиноят ишини уз контролингизга олишингизни сурайман.                                         Ж.Ж. Беков
Категория: ОЧИҚ ХАТЛАР | Просмотров: 4486 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz