Пятница, 24-05-03, 03:16

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июнь » 4 » Р.Х. Кодировга очиқ хат
21:21
Р.Х. Кодировга очиқ хат
Узбекистон Республикаси
бош прокурори  мухтарам
Р.Х. Кодировга
 
Бухоро шахар Шарк 2 30-уй             
39-хонада яшовчи
Беков Жахонкул Жураевич  томонидан
Тел.+998934735545
   А Р И З А  
 
       Ушбу аризани ёзиб маълум киламанки, мен Беков Ж. 2 июль 1949 йилда тугилганман, оилали, 1 нафар фарзандим бор, маълумотим олий, 2-гурух ногирониман. Мен Совет Иттифоки даврида 1986 йилда Бухоро вилоят тери-таносил касалликлари диспансерида хукукшунос вазифасида ишлар эдим.
     19 март 1986 йил куни Бухоро вилоят прокуратурасининг терговчиси Аслонов Олим менинг иш кабинетимга келиб, уз гувохномасини курсатиб, менга узини таништириб Арабов ва Жумаевларни камокка олганлигини айтиб мен билан эркакчасига келишиш хакида гап очиб, Арабов ва Жумаевлар мен билан келишишни хохламаганликлари учун уларни камокка олдим, сиз агар аклингизни ишлатиб мен билан келишсангиз "уларнинг бошига тушган кунлар сизни бошингизга тушмайди" деди. Мен нима килишим керак, дедим. Шунда Аслонов менга каллангизни ишлатинг, агар камалиб кетсангиз холингиз вой булади, менинг сузимни яхши тингланг, менга шу куни 20000 (йигирма минг) сум келтириб беринг биз дуст булиб коламиз, бу гап иккимизни уртамизда колиши керак - деди. Мен эсам мен маошга ишлайман пул йига олмайман ва хаётимда мен 20000 сумни кулимга олмаганман бунака пул йук менда, дедим. Мени гунохим булмаса нима асос билан мени камокка олар экансиз дедим. Шунда у Арабов хам шундай деган эди, прокурорни санкциясини олдимку деди ва мени уша захотиёк хизмат кабинетига олиб бориб, менга бакириб мени ножуя сузлар билан хакорат килиб, мен Козокистонда одам улдирганлар билан ишлаб келганман, сен уларни олдида кимсан камерага тикай кейин сени  кузингга курсатаман деб ножуя сузлар билан сукиб, сен яхшиликни билмас экансан халиям барвакт уйлаб кур, хали санкция олганим йук санкция олсам кейин кеч булади деб бакириб янам хакорат килди. Мен хаётимда хеч качон бунака ишларни курмаган эдим. Жиноят содир килмаган булсам хам пулим булганда Аслонов Олимга бериб бу балодан кутилишга рози эдим, афсуски пулим йук эди. Шу куни Аслонов Олим мени хизмат кабинетимда тинтув утказди, ундан сунг уйимда тинтув утказиб эски кийимларимни кийдириб ИВС га мени топширди ва мени камерамга Бухоро шахридаги УЯ 64/27 калониясидан иккита махбусни келтириб куйди мен бундан хабарсиз эдим, кейинчалик билсам улар махбуслар эканлар. Улар менга азоб-укубатлар бериб мени буйнимга лезвия куйдилар ва терговчинг яхши одам у билан ужашсанг шу ерда улиб кетасан нима талаб килса ёзиб кул куйиб бер булмаса нохак улиб кетасан энди сенинг гапингни хеч ким олмайди, деб менга улар пуписа килдилар. Мени битли камерада ушладилар кечалари бит чакиб уйку бермайди, бу иккита ахмок асабимга тегиб мен билан жанжаллашиб жонимга тегди. Бундан сунг мени бу камерадан олиб бир узимни бошка камерага ташладилар, иккита маска кийган кишини киргизиб улар бошимга салофан мешок кийгизиб бугишди мен эсимдан кетиб колганман улар юзимга совук сув сепиб, бошимни устига туриб, сен ахмоксан терговчи талаб килган нарсаларни ёзиб бермасанг бу ердан тирик чикмайсан факат бирта йул бор сенда, агар килмаган булсанг хам ёз, жонингни бу ердан куткар бу сенга яхши маслахат, деб мени корнимга, буйракларимга муштлари билан уриб мени йикитиб, тепиб-тепиб ташлаб кетдилар. Ундан сунг келгуси куни Аслонов Олим машинкада печать килинган когозларни келтириб, "бу ер калай экан" - деди ва менга когозларни бериб кул куйишимни талаб килди. У билан тортишишни фойдаси йуклигини тушуниб етдим ва жонимни бу ердан куткариб чикиш учун когозларга кул куйдим, сунг когоз олиб менга Арабов ва Сатторов Салом Сатторович ва узимга карши курсатмаларни диктовка килиб ёздириб олди. Менга сохтакорлик билан санкция олиб мени камаб куйиб, кейин нафакахур менинг отам Беков Жура Холовични чакириб углингни камадим у менинг таклифимга рози булмади, агар 20000 сум келтириб бермасанг сени хам камокка оламан деб отамни исканжага олган экан. Хар куни эрталабдан кечкурун соат 22-23 ларгача прокуратура олдида саклаган ва овкатланишга боришларига каршилик килган. Рахматли отам хар куни уйдан йиглаб чикиб онам ва укамларга Аслонов Олим пул талаб килганини айтган эканлар. Камситиб, сукиб, шантаж килиши отамни жонига теккач 25 май 1986 йил бугун энди бормайман, жонимга тегди, кун буйи у ерда оч утираман деб онамларга айтиб, узларига тегишли булган молхонага кириб улимимни сабабчиси Аслонов Олим деб ёзиб колдириб узларини осганлар. Мен зонага чиккач отамни улдиргани хакида куп шикоятлар ёздим, лекин сузимни хеч ким олмади, шикоятларимга хеч ким эътибор бермади. 1987 йилда бахор ойлари эди, Навоий шахридаги УЯ 64/46 колониясига Бухоро вилоят прокуратураси терговчилари Аслонов Олимни хамтовоклари Артюхов ва Ягмуров Бешимлар келиб колония бошлиги майор А.Г. Кимдан рухсат олиб колония штабида алохида хонага кириб мен билан сухбатлашмокчи булиб, дипломатларидан икки пачка БТ (бульгар табак) сигаретини менга бердилар, мен сигаретни олмадим ва сунг нима учун Аслонов Олим устидан узлуксиз шикоят ёзаяпсиз, сиз куркмайсизми? Тирик уйингизга боришни истамайсизми деб менга дагдага килиб бошка шикоят ёзмаслигимни айтиб кетдилар. Шундан сунг 10-микрарайон ишлов объектида Эркин исмли махбус иккита "дусти" зеклар билан мени энди курилаётган домнинг подвалига киргизиб уриб йикитиб, оёклари билан тепиб ташлаб киличсимон усимта суягимни синдириб, урганимиз хакида бирор киши билса терговчининг устидан яна бирор марта ёзсанг сени улдириб ташлаймиз деб мени подвалга ташлаб чикиб кетдилар. Мен эмаклаб подвалдан бир бало килиб чикдим ва сураган прапоршиклар ва зекларга узим подвалга йикилиб тушдим дедим, бу хакда хеч кимга мурожаат кила олмадим.
     1988 йил мени УЯ 64\36 колониясига бесконвойга юбордилар. Мени энди бир оёгим ташкарида булди деб, янам Аслонов Олимни гайриконуний харакатлари устидан шикоят ёзишни бошладим. Аслонов Олим бу колонияга хам келиб кетди, уни уз кузим билан уша ерда курдим. У келиб кетгандан сунг кечаси ухлаб ётганимда маска кийиб кечаси бизлар ётган, яъни бесконвойниклар ётган жойига икки киши кириб мени жойимга келиб, мени чап кукрагимга пичок тикди, лекин пичок ковургага тегиб юракка бормади, ана энди терговчинг устидан шикоят ёзавер деб чикиб кетишди. Бесконвойниклар 21 киши эдик улар уйгонишиб, факат бир киши конимни тухтатиш учун ёрдам берди, бошкалари куркканидан олдимга хам келмади. Мени камалишимга сабаб Арабовни камалиши булди. Арабов А. уша пайтда Бухоро вилоят ИИБда наркомания ва таносил касалликлар буйича инспектор эди. Мен даволанишдан бош тортган, таноссил касаллигига чалинган шахсларни Ички ишлар Вазири ва Согликни саклаш Вазирининг биргаликда чикарган буйругига асосан милиция ходимлари ёрдамида мажбурий равишда даволанишдан бош тортган касалларни касалхонага мажбурий ёткизар эдим ва бу ишга Арабовни ёрдамга чакирар эдим. Касалхонага мажбурий равишда ёткизган касалларни касаллик тарихига бу хакда ёзиб имзо чекардим. Мана шу мажбурий ёткизилган касалларни касаллик тарихини терговчи Аслонов Олим касалхона архивидан топиб олиб, у касалларни топиб уларга Беков сизларнинг обруйингизни тукибди, милиция ходими оркали касалхонага ёткизибди, энди ундан уч олиш вакти келди, бизлардан пул олган эди деб ёзиб беринглар мен уни камайман деб улардан узи хохлаган курсатмаларни олди ва мен жиноят содир килмаган булсамда мени камокка олиб жиноятчига айлантирди. Биринчи инстанция суди мен ва Арабовни сузларимизни тинглаб хам утирмади ва бизларга 8 йилдан камок жазоси берди. Жиноят содир килганимда мен хеч каерга шикоят ёзмасдан берган срокни утаб такдиримга тан берар эдим, лекин жиноят содир килмай зонада утириш алам килар экан. Шу сабабли мен 4 йил кечаю-кундуз шикоят ёздим ва 1990 йилгача хакконият кадалдию, лекин синмади, Бухоро вилоят суди ва прокуратурасининг бутун составига отвот бердик, шу сабабли ушбу сохта жиноят ишини Самарканд вилоят суди одилона куриб чикиб 25 май 1990 йилги хукми билан бизларни оклаб дархол суд залидан камокдан озод килди. Ушбу суднинг оклов хукмидан норози булган Бухоро вилоят прокуратураси протест келтирди. Протест асосида Ушбу иш 1990 йил 8 октябрь кунида Узбекистон ССР Олий Суди жиноий ишлари буйича судлов коллегиясида куриб чикилиб оклов хукми узгаришсиз, протест эса каноатлантирилмай колдирилди. Бундан сунг Бухоро вилоят прокуратураси ходимлари Узбекистон Республикаси прокутурасини ишга солиб, Республика прокуратураси ушбу ажрим устидан Узбекистон ССР Олий судига протест келтирди. Натижада охирги марта Ушбу сохта жиноят иши Навоий туман прокуратураси томонидан атрофлича текширилиб бизлар томонимиздан жиноят содир килиш аломатлари булмаганлиги сабабли жиноят содир килганлиги исбот булмади деган тухтамга келди ва натижада Бухоро вилоят прокуратураси 18 октябрь 1991 йилда тергов органлари томонидан  менга гайриконуний келтирилган зарарни коплаш хакидаги карорни чикариб берди. Мен 12203 (ун икки минг икки юз уч) сум 22(йигирма икки) тийинни олдим, лекин мен соглигимни ва отамни йукотдим. Бу ишлар учун ким жавоб беради?
        Мен юкорида кискача булса хам айтиб утилган менга нисбатан нохаклик ва адолатсизликнинг курбони сифатида куйидаги саволларга жавоб беришингизни  конун доирасида талаб киламан:
        1. Мен ноконуний равишда Бухоро вилоят прокуратурасининг                                          терговчиси  Аслонов Олим томонидан касддан жиноий жавобгарликка тортилганлигим ва бу жиноий жавобгарлик учун Аслонов Олим нега килган жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилмасдан колиб кетди?
        2. Мен ноконуний равишда жиноий жавобгарликка тортилиб суд хукми билан 8 йилга камок жазосига хукм килиндим ва пировардида юкори суд инстанциялари томонидан камокда 4 йилу 3 ой утирганимдан сунг окландим. Менинг бегунох эканлигим 100 % - аникланди. Мен 4 йилу 3 ой камокда ноконуний утирганим ва окланганимдан кейин жиноятчи-терговчи Аслонов Олим жазоланиш урнига лавозим мартабаси  йилдан йилга усиб борди, яъни у терговчиликдан вилоят прокуратураси булим бошлиги лавозимига, сунгра Когон шахар прокурори лавозимига, сунгра Бухоро вилоят прокурори биринчи уринбосари лавозимига етиб келди.
        Якин кунларгача у Бухоро шахар прокурори эди, утган 20 йил давомида у хизмат пиллапояларидан юкорига кутарилган сайин узининг порахурлик ва бошка жиноий килмишларини тийиш урнига  борган сайин кучайтириб келди ва хаттоки уз жиноий килмишларини очик - ошкора содир эта бошлади, уни бу жиноий килмишлари нафакат хамкасблари уртасида, балки бутун Бухоро халки куз унгида нафрат уйгота бошлади, бунинг ёркин мисоли Бухоро вилоят прокуратурасида масъул лавозимларда ишлаган ёш мутахассис Соибов Уткирни сизга ва бошка юкори давлат инстанцияларига такрор ва такрор ёзган ариза ва мурожаатларидир.
        Аслонов Олим Бухоро вилоят прокуратураси тизимида ишлаб юрган пайтларида пул бермаганлиги учун купдан - куп кишиларни ноконуний тартибда жиноий жавобгарликка торттириб камокка олдиртирди ва уларни куплари кейинчалик окланиб чикдилар. Айримларини эслатиб утаман:
      1. Арабов Абдураим Адизович бу инсон менга ухшаш Аслонов Олим томонидан ноконуний тартибда жиноий жавобгарликка тортилиб камокка олинган эди. 4 йилдан ортик камокда утириб окланиб чикди, бу иш буйича асосий айбдор Аслонов Олим эди.
     2. Собик милиция подполковниги Сатторов Салом Сатторович хам ана шу Аслонов Олим томонидан гуёки порахур деб камокка олинган эди, бирок у киши хам кейинчалик окланди.
    3. Фукаро Кудратов Улугбек вилоят прокуратураси хузуридаги депортаментда тезкор ходим вазифасида ишлаб келган пайтида уйдирма ва сохта важлар билан жиноий жавобгарликка тортилган эди, бу гайриконуний ишда хам Аслонов Олимни кули бор эди.
     Менинг бу айтган киска фактларим хали тулик маълумот даражасида эмас.
     Биз порахур Аслонов Олимнинг жиноий килмишлари устидан сизнинг рахнамолигингизда жиноят иши кузгатилганлигини эшитиб зудлик билан анна шу аризани шошилинч тарзда ёзиб такдим этаяпмиз.  Аслонов Олимнинг купдан-куп жиноятлари устидан маълумотлар етказишни давом эттирамиз.
 
     ИЛОВА:
    1. Самарканд вилоят судининг  24 май 1990 йилги оклов хукми.   
    2. Бухоро вилоят прокуратураси томонидан 18 октябрь 1991 йилда тергов органлари томонидан  менга гайриконуний келтирилган зарарни коплаш тугрисидаги карор.
  
 Беков Ж.Ж.
Категория: ОЧИҚ ХАТЛАР | Просмотров: 2173 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 3.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz