Пятница, 24-05-03, 02:18

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июнь » 9 » Жаслиқ қамоғидаги қийноқлар ҳикояси
08:40
Жаслиқ қамоғидаги қийноқлар ҳикояси

Жаслиқ қамоғидаги қийноқлар ҳикояси

07.06.2010  Нодира

Ўзбекистонда "борса келмас" номи билан танилган Жаслиқ қамоқхонасида диний эътиқоди учун қамалганларга нисбатан шавқатсиз қийноқлар қўлланилаëтгани янгилик эмас. Аммо жаслиқдагилар яқинлари¸ бу қийноқларнинг тобора ваҳшийлашаëтганини айтмоқда.


Озодлик радиосига Жаслиқ қамоқхонасида ётган тошкентлик маҳбус Алижон Ҳалимовнинг опаси Дилором Мирзаеванинг халқаро ахборот воситаларига мурожаати хусусида хабар келиб тушди.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи хабарномасига кўра, 2000 йилда Ҳизбут-Таҳрир диний оқимига алоқадорликда айбланиб, ҳибсга олинган ва 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган Алижон Ҳалимов 2005 йилдан буён Жаслиқ қамоқхонасида сақланади ва бу ерда муттасил қийноқларга солинмоқда.

Алижон Ҳалимов Жаслиқда қийноққа солинаётган ягона маҳбус эмас. Норасмий маълумотларга кўра, 400 бандига мўлжалланган Жаслиқ қамоқхонасида шу кунда 600 га яқин банди бор ва уларнинг ярмидан ортиғи диний мотивлардаги жиноятларда айбдор, деб топилган маҳбуслардир.

"2004 йилдан буён шундай маҳбуслардан бирортасининг жазо муддати битиб, озодликка чиқарилгани ҳақида бизда хабар йўқ”, дер экан ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов, айни пайтда бу турмадан жасади келаётган маҳбуслар сони бошқа қамоқхоналардан кўплигини алоҳида урғулайди.

Ёзнинг иссиқ шу кунларида қуш учса қаноти, одам юрса оёғи куядиган чўлу-биёбонга қурилган махсус бу қамоқхонага банди қилинган диндор Алижон Ҳалимовнинг опаси Дилором Мирзаеванинг Озодликка қилган ҳикояси орқали яна бир бор "борса келмас" номини олган бу қамоқхонада сақланаётган маҳбуслару, уларнинг зиёратига борган яқинлари аҳволидан хабар оламиз.

Дилором Мирзаева: Мана охирги марта ўтган йил 14 августда олиб кириб кетишган. Бу йил 16 февралда кирган эдик. Шунақа қаттиқ зулм қилинганки¸ "лохмачи” дейиларкан уларнинг тилида¸ Суръат Икромовга берган аризамда исм-фамилиялари ëзилган¸ олиб бориб иккита қўл-оëғини тортиб қўйиб¸ 40 градус совуқ¸ шунақа зарб билан этиклари билан бошига тепилган. Бош мия чаноғи ëрилиб кетган. Худди кемаларнинг якоридай¸ қўлимизда кафтимиз қанақа бўлса¸ шунақа ëрилиб кетган. Кўкармаган¸ синмаган¸ яраланмаган жой қолмаган. Охири ҳушсиз бўлиб ëтиб қолгандан кейин "Бўлди¸ бу ўлди” деб уни ташлаб қўйишган. Саккиз соат ëтганми ўша кома ҳолатида¸ кейин ўзига келса¸ ҳалиги миясидан оқаяпти. Шу оққанича олти ой йиринг¸ қон аралаш зардоб оқиб турди.

Озодлик: Ҳозир билишимизча¸Жаслиқда 500-600 нафар маҳбус бор экан. Ярмидан кўпи диндор экан. Уларнинг ҳаммаси шунақа қийноққа солинадими ëки фақат Алижонми?

Дилором Мирзаева: Йўқ¸ ҳаммаси. Улар қийноққа чидолмасдан у-бу нарсани талаб қилса¸ очлик эълон қилишаркан. Мана менинг укам ўтирганда отряддагилар очлик эълон қилган. Очлик эълон қилганда уларни зўрлаб ошқозонига шланка тиқиб шланка орқали овқатлар юборишар экан. Орқа тешигидан дубинкаларини тиқар экан. Бир-бири билан алоқа қилар экан. Эркакларнинг орқасига эркаклар алоқа қилар экан. Ўша ерга бирга борамиз. Мана 10-15 кунлаб ўйин қилишади. Гостиницасида ўтирамизда. Кўриб бўлмайдиган даражада. Ўша ҳам пулли. Бир кишига 2000. Постел йўқ. Очеред бўлиб кетади. Полларда ëтилади. Энди ташландиқ уйлар ҳам шунчалик бўлмайди. Туалетини гапирмасам ҳам бўлади. Кўрпа-тўшакдан умуман жирканасан. Бизга қолса уни итимизнинг тагига солмаймиз. Ўша ерда жигаримиз бор. Ўша аҳволга бориб ўтиришга мажбурмиз.

Озодлик: У ерда ҳаққингизни талаб қилиб уринсангиз¸ менга ҳам уч кун бер десангиз¸ нима дейди?

Дилором Мирзаева: Ўтган сафар борганимизда¸ Бердиевга шунақа деб айтган эдик. "Бу сафар сутка беринг. Ўтган сафар изоляторда эди. Кўра олмадик” десак¸ "Сизга икки сутка беради” деди. Делосига "Хотининг нарушение қилди. Кўп нарса талаб қилди” деб ëзиб қўйибди.

Озодлик: Нима бўлади унда? Бирор чора кўриладими?

Дилором Мирзаева: Уларга зулм қилинади яна.

Озодлик: Қаранг укангизнинг орқасидан бориб шунча нарсаларни кўрибсиз. Мана "Қамоқхонага¸ ГУИНга  (Жазони ижро этиш бош бошқармаси) мурожаат қилаяпман. Ҳеч қаердан жавоб чиқмаяпти” деяпсиз. Бошқа яна қаерларга мурожаат қилдингиз?

Дилором Мирзаева: Қизил хочдагилар биринчи комиссия борганда 1 мартда¸ айнан менинг укамни сўрашса¸ укамни кўрсатмабди¸ киргизмабди. Иккинчи марта яна борганда кирмади. 40 градус совуқда даже зонага киргизмабди. Гостиницанинг атрофида машиналарда ëтиб тонг оттирдик¸ деди. Улар билан ҳам алоқада бўлиб турибманда. "Боринглар илтимос сизлардан. Ëрдам беринглар” дедим. У ерда битта менинг укам эмас неча инсофли¸ иймонли болалар калтакларда ўтирибди. Тасаввур ҳам қила олмайсиз бу бошдан оққан зардобни¸ зулмни. Нима учун буларга шунчалик азоб?

Озодлик: Сизнинг укангиз Ҳизбут-Таҳрирда айбланиб қамалган-а?

Дилором Мирзаева: Булар шунақа деб қамаган.

Озодлик: Бу айблов тўғрими? Укангиз Ҳизбут-Таҳрирга аъзо бўлганми ëки бўлмаганми?

Дилором Мирзаева: Буларнинг қўйган айби билан мен бир нарса дея олмайман. Булар қўйиб ташлаяпти сепаратизм¸ фундаментализм. Укамни биламанки¸ фақат намоз ўқиб ҳақ йўлга¸ "Оллоҳнинг буюрган Қуръонини¸ намозини ўқигин” деб бизларга айтган. Мен очиқдаман¸ ҳижобда эмасман. Лекин Худога шукур мусулмонман. Беш вақт намоз ўқишга мен мажбурман. Оллоҳ буюрган нарса. Унинг талаби фақат шу эди. Иккита фарзанди бор. Шу укамнинг дардига чидай олмасдан ота-онам ўтиб кетдилар. Қанақа азоб бу фарзандини шунақа қийноқда ушлаб туришса. Қийналиб ўтирибди у ерда.

Мана ўтган сафар борганимда водийлик битта отахон борибдилар. Бир ой ўтирибдилар гостиницада. 70 га кирган отахон онахон билан келибдилар. Ўғиллари 159-модда билан қамалган экан. Изоляторда дебди¸ у ëқда дебди¸ бу ëқда дебди¸ ҳали кирмайсиз¸ ҳали кирмайсиз деб шу ҳолатда 70 дан ошган отазхон Нукусда йўлда ўлиб қолдилар.

Озодлик: Қачон бўлди бу воқеа?

Дилором Мирзаева: Мана ўтган ойда. Мусулмонмизку. Бир амаллаб ëрдам бериб¸ машинадан машинага ортиб¸ нима қилиб водийга жўнатиб юборишди. Кампир хола тамом бўлди. Олиб кетди чолини. Ўғли 159-модда билан қамалган. Сизлардан ҳам илтимос¸ сизларнинг ҳам қўлинглардан келса¸ ëрдам бериб юборинглар¸ текширинглар. Уларнинг ҳам устидан бир надзор бўлиши керакку. Шунинг устидан бирор чора кўрилиши керакку ахир

http://www.ozodlik.org/content/article/2064491.html
Категория: Қ И Й Н О Қ Л А Р | Просмотров: 1653 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz