Пятница, 24-05-03, 00:48

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июнь » 10 » Қозоғистондаги 25 га яқин ўзбекистонлик ватанига топширилиши мумкин
16:32
Қозоғистондаги 25 га яқин ўзбекистонлик ватанига топширилиши мумкин

Қозоғистондаги 25 га яқин ўзбекистонлик ватанига топширилиши мумкин

Вақтинчалик ҳибсда сақланаётган ўзбекистонлик қочқинларнинг яқинлари уларнинг озод этилишини талаб этишмоқда

Кеча Олма ота ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушланиб, айни дамгача вақтинчалик ҳибсхонада сақланаётган 25 га яқин ўзбекистонлик ватанига топширилиши мумкин.

"Ўзбекистон прокурори томонидан уларнинг давлатлараро қидирувда эканлигига доир расмий сўрови бўлганлиги учун кеча ушбу фуқаролар ушланди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратураси Қозоғистон ички ишлар идораларига маълум фуқароларни ушлаш тўғрисида мурожаат қилган," дейди Олма ота шаҳар Алмали туман прокурорининг ўринбосари Ахмедиева Гулнар.

- Айни дамда улар ҳибсда ушлаб турилибди ва турли жиноятларни содир этганлиги учун Ўзбекистонга топширишлари мумкин, дея илова қилди прокурор ўринбосари.

Прокурор ёрдамчисига кўра, ҳибсда ушлаб турилганларнинг ишини маҳкама кўриб чиққандан кейингина улар Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилиши мумкин.

Ҳибсдагиларнинг ҳолати номаълум қолмоқда.

Чоршанба куни тонгги соат бешда ҳибсга олинган ушбу бошпана изловчиларга соат кеча 15:00 гача ҳеч қандай сув ва егулик берилмагани маълум қилинганди.

Вақтинчалик ҳибсда ушлаб турилганларнинг турмуш ўртоқлари уларга озиқ-овқат бериш учун бугун Олма ота шаҳар Ички ишлар департаменти томон боришди.

Аммо уларнинг қошига чиққан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фақат икки киши кириши мумкинлигини, қолганлар бу ерда тўпланиб турмасликлари кераклигини айтишди.

Аёллар қайтиб кетгач, ҳибсдагиларга озиқ овқат олиб кириб кетган аёллар чиқиб келишди.

Аён бўлишича, уларни ҳеч ким билан учраштиришмаган ва олиб келган егуликларини қайтариб беришган.

Олма ота шаҳар Алмали туман прокурорининг ўринбосари Ахмедиева Гулнарга кўра, вақтинчалик ҳибсда сақланаётганларга Қозоғистон қонунлари бўйича ҳеч қандай егулик бериш мумкин эмас ва улар билан учрашиш мумкин эмас.

Шу пайтгача ҳибсда ушлаб турилган 25 кишининг ҳолати номаълумлигича қолмоқда.

Қочқин мақоми берилмайди

Департамент

Департамент бир гуруҳ қочқинлар ишини кўриб чиқмоқда. Уларнинг орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

25 Ўзбекистонлик қочқин ҳибсда ушлаб турилган айни дамда Олма ота шаҳар миграция қўмитаси департаментида ўзбекистонлик, қирғизистонлик ва хитойлик бошпана изловчилар бир гуруҳининг ишини комиссия кўриб чиқмоқда.

Ушбу комиссия бошпана изловчиларга қочқинлик мақоми бериш ёки бермасликни ҳал қилиши керак.

Би-би-си мухбирига маълум бўлишича, ушбу комиссия суҳбатдан ўтган бирорта ҳам бошпана изловчига қочқин деган мақом бермаган.

Қочқинларнинг айтишича, ушбу иши кўриб чиқилаётганларнинг ичида ҳибсда сақланиб турган 4 кишининг ҳам исм шарифи бор.

Қозоғистон расмийларига кўра, қочқинлик мақомини сўраб мурожаат қилган ўзбекистонликларнинг сони оила аъзолари билан қўшиб ҳисоблаганда 200 дан ошади.

Уларнинг тақдири нима бўлиши ҳозиргача очиқ қолмоқда.

Озодликка чиқарилган ўзбекистонлик қочқинлар эса, не сабаб ҳибсга олинганликлари, босимларга дучор бўлганликлари ва сўнггида қўйиб юборилганликлари сабабини билмасликларини айтишмоқда:

Сабаб нима?

Олма ота шаҳар Миграция қўмитаси департаменти директори Гулсара Алтинбекова Би-би-си билан суҳбатда Қозоғистон ҳуқуқ тартибот идоралари мамлакатда ноқонуний юрган мигрантларни аниқлаш учун тез тез "Мигрант” номли амалиёт ўтказиб туриши ва шундай амалиётларнинг бирига бугун эрталаб ўзбекистонлик 30-40 нафар бошпана изловчи ҳам тушиб қолганини билдирган.

Гулсара Алтинбековага кўра, улар "айни масала билан" эрталаб олтидан бери шуғулланишмоқда ва ҳозирга қадар 9 кишини озод қилишнинг уддасидан чиқишган.

У "кун давомида қолганларининг ҳам шахси аниқланиб, ўрнатилган тартиб бўйича қўйиб юборилиш ҳаракатлари" олиб борилаётганини билдирган.

"Халқаро қонунларга кўра, ҳар қандай давлат шахсни тасдиқлатиб олиш учун 3 кун ҳибсда сақлаб туриш ҳуқуқи бор," дейди Олма-ота шаҳар миграция қўмитаси департаменти директори.

Би-би-си мухбирига кўра, ҳозирда Олма ота шаҳар Ички ишлар департаменти ертўласида сақланаётган ўзбекистонлик қочқинларнинг ҳаётий эҳтиёжлари қониқтирилмаяпти.

Уларга тонг саҳардан бери сув ва емак берилмаган.

Ўзбекистонлик муҳожирларнинг Би-би-си мухбирига айтишларича, уларнинг орасида ошқозони хаста бўлган кишилар бор.

"Шунга қарамасдан ҳеч нарса бердиргани қўймаяпти," дейди қочқинлардан бири.

Қочқинларга кўра, Олма-ота Ички ишлар департамаентида сақланаётганларнинг қўл телефонлари олиб қўйилган ва уст-бошлари алмаштирилган.

Тонгги рейд

Олма-ота даги Би-би-си мухбирининг хабар беришича, бугун тонгги соат 5 ва 6 ўрталарида Олма-отадаги ўзбекистонлик қочқинларнинг уйига полиция ходимлари бостириб кирган.

Қочқинларнинг Би-би-си мухбирига маълум қилишича, асосан диний сабаб билан муҳожирликда юрганларнинг ётган жойига кириб борган ҳуқуқ тартибот органи ходимлари вояга етган 50 дан зиёд эркакларни назорат бўлимига олиб кетишган.

Қочқинларнинг гапига кўра, уларнинг нима мақсадда олиб келингани ҳақида дастлаб ҳеч қандай изоҳ берилмаган, бироқ кейинчалик полиция ходимлари муҳожирлар орасидан уч шахс Ўзбекистонда "оғир жиноятлар, жумладан одам ўлдиришда айбланиб, қидирувга берилгани"ни маълум қилганлар.

Би-би-си мухбирининг айтишича, қидирувдаги шахсларнинг кимлар экани ҳозирга қадар ошкор этилмаган.

Сўроқ қилинган муҳожирлардан бирининг Би-би-сига маълум қилишича, унга "руҳий босим ўтказилган" ва қаттиқ қўрқитилган.

"Бугуннинг ўзида Қозоғистондан турмуш ўртоғингни олиб, Ўзбекистонга чиқиб кетасан. Бу сенга яхши имконият. Биз Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати билан гаплашдик ва у ерда сенга ҳеч қандай хавф йўқ, дейишди," деб айтган ўзбекистонлик муҳожир.

"Агар шу бугуннинг ўзидаёқ Қозоғистондан чиқиб кетмасанг, бир ҳафтани ичида сени оиланг билан ўзимиз ўғирлаб, Ўзбекистонга топширамиз, деб таҳдид қилишди," дея илова қилган ўзбекистонлик муҳожир.

Ўзбекистонлик бошпана изловчиларнинг тенг ярими шаҳар миграцион полиция хизматига олиб кетилган.

Тушликка бориб Миграцион полиция идораси 9 ўзбекистонликни "ҳеч қандай эътирозимиз йўқ," деган мактуб ёздириб олгач, қўйиб юборган.

Ўзбекистонлик қочқинларнинг тўрт нафари ҳозирда ҳам ушлаб турилибди.

Қочқинларнинг Би-би-си мухбирига маълум қилишларича, бир шахсни Қозоғистон Миллий Хавфсизлик Қўмитаси ходимлари олиб кетган.

Қолган 30 атрофидаги ўзбекистонлик бошпана изловчилар Олма-ота Ички ишлар бошқармасида ушлаб турилибди.

Бошпана изловчилар ҳозирда уларга нисбатан "қўпол муомалада" бўлинаётганини айтганлар.

Агар шу бугуннинг ўзидаёқ Қозоғистондан чиқиб кетмасанг, бир ҳафтани ичида сени оиланг билан ўзимиз ўғирлаб, Ўзбекистонга топширамиз, деб таҳдид қилишди

Ўзбекистонлик қочқин

Шу йилнинг апрел ойида Қозоғистондаги қочқинларнинг иши Меҳнат вазирлиги ихтиёрига ўтган.

Муҳожирлар шундан сўнг ўзларини ҳимоясиз қолгандек ҳис қилишаётганини айтишади.

Воқеа юзасидан Олма-ота шаҳар полиция департаменти ва қочқинлар билан ишлаш олий комиссарлигидан ҳозирга қадар бирор шарҳ олишнинг имкони бўлмади.

Ушлаб турилган муҳожирлардан бирининг айтишича, уларни озод этиш мақсадида БМТ расмийларидан бири Қозоғистон мулозимлари билан мулоқот олиб боришга уринмоқда.

Бир ҳафта муқаддам Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қочқинлар бўйича Олий Комиссарлигининг Олма-отадаги бўлими олдида 70 дан зиёд Ўзбекистонлик қочқинлар тўпланиб, ўз тақдирларидан хавотир изҳор этган эдилар.

Олма-отадаги БМТ қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги ҳодиса юзасидан бугун кечга бориб, изоҳ беришини билдирган.

Сўнгги хабарлар учун Би-би-сини кузатиб боринг.

http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2010/06/100609_cy_kazakh_refugees.shtml

Просмотров: 1151 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz