Четверг, 24-05-02, 19:45

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июнь » 10 » Ўзбек қочқинлари экстрадиция қилиниши мумкин
16:46
Ўзбек қочқинлари экстрадиция қилиниши мумкин

Ўзбек қочқинлари экстрадиция қилиниши мумкин

Ҳибсда қолаëтган ўзбек 
қочқинларининг болалари ўз оталари озод этилишини кутмоқда.

Ҳибсда қолаëтган ўзбек қочқинларининг болалари ўз оталари озод этилишини кутмоқда.10.06.2010 Дилбегим Мавлоний

9 июн куни Олмаотада ҳибсга олинган 45 ўзбекистонлик қочқиндан 20 нафари озод этилган бўлса-да¸ қолган тутқунлар тақдири савол остида қолмоқда. Ҳозирда қозоқ махсус хизматлари томонидан сўроқ қилинаëтган бу қочқинлар Ўзбекистонга берилиши мумкин.

11 ёшли Абдулворис 9 июн куни Олмаотада қўлга олинган элликка яқин ўзбек қочқинларидан бирининг фарзанди. Озодлик мухбири бу болакайни бугун БМТнинг қочқинлар иши бўйича Олмаота ваколатхонаси биноси олдида онаси билан бирга Олмаота Ички ишлар департаменти вақтинча сақлаш тергов изоляторида отаси каби ҳибсда сақланаётган ўнлаб ўзбек қочқинлари учун егулик олиб келган ўзбек аёллари ва фарзандлари қаторида учратди.

Оталари озод қилиниши кутаëтган қочқин болалар.
Абдулвориснинг отасини тонгги соат 6 ларда уйидан қозоқ ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари олиб кетганлар. Болакай шундан бери на унинг онаси, на ўзи отасини кўрмаганларини айтади.

- Биз дадамнинг йўқлигидан қийналиб қоламиз. Бизга ким қарайди? Қамаб қўйишибди, нимага қамашади? Бизлар қийналаяпмиз бу ерда. Дадамни чиқариб беринглар, бизлар ҳам қийналамиз, иккита укам бор. Улар қийналишаяпти, улар дадасиз уйда йиғлаяптилар, дейди ўзбек қочқинларидан бирининг фарзанди.

7 ёшли Абдуллоҳ ҳам онаси билан бирга тергов ҳибсхонасида сақланаётган отасининг ҳолидан хабар олиш умидида келган.

- Дадамни қамаб қўйишибди. Бизларни ҳайдаяпти, қаерга борамиз? Иккита акам бор мани, дейди Абдуллоҳ.

8 яшар суҳбатдошимиз Аббос журналистларни кўргач, унинг отаси ҳам кеча қўлга олинган ўзбек қочқинлари каби айни пайтда Олмаота шаҳар ички ишлар департаментининг тергов ҳибсхонасида сақланаётганини айта туриб, уни озод қилиш учун ёрдам беришларини сўрай бошлади.

- Қозоғистон республикаси дадамни қўйиб юборишга ёрдам берсин. Икки кун бўлди дадамни кўрмаганимга. Ёрдам беринглар дадамни қутқаришга, дея мурожаат қилди журналистларга 8 яшар болакай.

Норозиликка чиққан ўзбек қочқинларидан бири.
Бугун эрталабки соат 10 ларда БМТ нинг қочқинлар иши бўйича Олмаота ваколатхонаси олдида йиғилган 15 га яқин ўзбек қочқин аёллари 9 июн куни қозоқ ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан олиб кетилган элликка яқин қочқиннинг қарийб ярми уйга қайтиб келмаганини айтдилар.

Ўзбек қочқин аёлларидан бири кеча қозоқ ҳуқуқ-тартибот органи ҳодимлари ўзбек қочқин эркакларини аввал Олмаота шаҳар миграция департаменти, сўнг ички ишлар департаментига олиб кетишганини, шундан бери ҳеч бир расмий қўлга олинган ўзбек қочқинларининг қаерда эканини айтмаётганини таъкидлаб ўтди.

Суҳбатдошимиз кеча Олмаота шаҳар ички ишлар департаменти ходимлари билан бўлиб ўтган суҳбатни айтиб берди.

- "Биз айтамиз, ҳозир суратга туширгани кетаяпмиз”, деди, "отпечатка оламиз қўлидан”, деди, "бўлди, кейин уйга қўйиб юборамиз”, дейишди биттаси. Биттаси айтдики: "Ё мана шу ерга қайтариб олиб келамиз, сен переживать қилма, кетавер”, деди. Шу билан мен ўн икки яримда мен уларнинг гапига ишониб, уйга кетдим. Чунки чақалоғим бор мениям, дейди ўзбек қочқин аёли.

Унинг айтишича, қозоқ ҳуқуқ-тартибот органлари, қўлга олинган ўзбек қочқинларини кечга яқин уйга қўйиб юборишни ваъда қилган. Аммо бугун ҳам ҳибсда сақлаётган қочқинлардан дарак бўлмагани туфайли уларнинг рафиқалари фарзандлари билан бирга Олмаота шаҳар ички ишлар департаментига мурожаат қилишга мажбур бўлишди.

Ўзбек аёллари ҳибсда сақланаётган эрлари учун егулик, ичимлик суви тайёрлаб, ички ишлар департаменти тараф пиёда йўл олдилар. Аммо департаментга етар-етмас, 15 га яқин аёл, ёш болалар ва улар билан бирга бўлган журналистлар йўлини полиция ҳодимлари тўсиб, департамент биносига киришларига изн беришмади.

Ўзбек қочқин аёлларининг йиғиси ва илтимосларига қарамай, қозоқ полицияси ҳодимлари раҳбарият келмагунича, ўзбек қочқин аёлларини ички ишлар департаменти биноси тараф юришларига йўл қўймаслигини маълум қилди.

Прокурор Аҳмадиева¸ ҳибсдаги ўзбек қочқинларининг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши мумкинлигини айтди.
Шундан ярим соат ўтиб, ўзбек қочқин аёллари йиғилиб турган жойга Олмаота шаҳри Олмалин туман прокурори ўринбосари Гулнор Аҳмедиева чиқди.

У Ички ишлар департаменти тергов ҳибсхонасида сақланаётган ўзбек қочқинлари Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратураси томонидан келиб тушган сўров асосида Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодимлари томонидан қўлга олингани ва уларнинг айби исботлангудай бўлса, улар Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

- Айни пайтда улар экстрадиция мақсадида ҳибсга олинган бўлишлари ва мамлакатдан бадарға қилинишлари мумкин, деди прокурор ўринбосари.

Айтиш жоизки, Озодлик мухбири билан суҳбатда бўлган Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларидан бири аслида ўзбек қочқинларини Олмаота шаҳар Ички ишлар департаменти ёки Миграция полицияси ходимлари эмас, балки Қозоғистон махфий хизмати ходимлари Ўзбекистон талаби асосида қўлга олганлари ва ўзбек томони қочқинларни тақиқланган диний ташкилотларга аъзоликда айблагани ҳақида айтиб ўтди.




Озодлик Қозоғистон ҳибсхонасида қолаëтган ўзбекистонлик қочқинлар тақдирига оид тафсилотларни кузатишда давом этади.
http://www.ozodlik.org/content/article/2067263.html
Просмотров: 1217 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz