Четверг, 24-05-02, 19:36

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июнь » 12 » Ўшдаги зўравонликларда камида 45 киши қурбон бўлди
09:22
Ўшдаги зўравонликларда камида 45 киши қурбон бўлди

Ўшдаги зўравонликларда камида 45 киши қурбон бўлди

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, мамлакат жанубида юз берган этник зўравонликларда камида 45 киши қурбон бўлган.
630 дан ортиқ инсон яраланган.
400 дан зиёд киши шифохонага ётқизилган.
Жароҳатланганларнинг ярмидан кўпининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Халқаро Қизил Хоч ташкилоти ҳамда Қирғизистон Қизил Ярим Ой жамиятига кўра, улар шаҳарнинг олти шифохонасига дори-дармон, бошқа зарур тиббий жиҳозлар билан кўмак кўрсатганлар, бироқ касалхоналар янада кўпроқ тиббиёт воситаларига муҳтож.
Аксари ўқотар қуролдан яраланган беморлар зудлик билан тиббий операцияга муҳтожлар, деб эълон қилган Халқаро Қизил Хоч ташкилоти.
Маҳаллий хабарларга кўра, ўтган тунда жанубий Ўш шаҳридаги "Олой” меҳмонхонаси яқинида турли миллатга мансуб ўзаро рақиб гуруҳлар орасидаги жанжал қуролли отишмаларга айланиб кетган.
Гуруҳлар ўз тарафдорларини даъват қилишлари натижасида ўша ерда каттагина оломон йиғилган.
Милиция осмонга қарата ўқ отиб, оломонни тарқатишга уринган, аммо бу ҳаракатлар самара бермаган.
Кейинчалик зўравонликлар шаҳарнинг турли мавзеларига қадар тарқаган.
Ўш шаҳар филармонияси, Ўзбек Драма Театри дохил бир қатор биноларга ўт қўйилган.
Жума куни пешин вақти "Фрунзе” бозори ва шу яқин атрофдаги бир қатор йирик савдо марказлари ҳануз тутаб ётганди.
Расмийларга кўра, 10 га яқин бинога ўт қўйилган, аммо гувоҳлар ўт қўйилган бинолар сони анчайин кўпроқ, демоқдалар.
Шошилинч йиғилган муваққат ҳукумат Ўш ва Ўзган шаҳарлари билан Аравон ва Қорасув туманларида 20 июнга қадар фавқулодда ҳолат эълон қилган.
Ўшга махсус қўшинлар билан оғир ҳарбий техника киритилган.
Шаҳарга Муваққат ҳукумат раҳбарининг икки ўринбосари ва Мудофаа вазири вазифасини ўтовчи Исмоил Исаковлар келишган.
Уларга кўра, Ўшга яна қўшимча кучлар киритилиши лозимдир.
Қўшинлар мамлакат жанубининг бир нечта беқарор ҳудудларида жойлаштирилган.
Ўш шаҳрида кеч соат 6 дан тонгги соат 6 гача комендантлик соати эълон қилинди.
Кун давомида шаҳарда танг вазият сақланиб қолди.
Расмийларга кўра, зўравонликлардан азият чекканлар учун ёрдам етказишга отланган икки "Тез ёрдам” машинасига ҳам ҳужум қилиниб, шифокорлар калтакланган.
Кўчаларда ўрнатилган тўсиқлар туфайли ўт ўчириш ва "Тез ёрдам” хизматлари машиналари ҳаракати чекланган.
Муваққат қирғиз ҳукумати раҳбари Роза Ўтинбоева миллий телевидение орқали мурожаатида аҳолини бирдамликка чақирган.
Ўтинбоева хоним Ўшдаги сўнгги воқеалар Ўзбекистон пойтахти Тошкентда ўтаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитига алоқаси борлигини айтган.
"Ҳозир ШҲТ саммити бўлиб ўтмоқда. Энди мана шу барча ўйинларни бошлаганларнинг узоқни кўзлаган ниятларини тасаввур этаверинг,” деб айтган Ўтинбоева хоним.
Қирғизистон муваққат раҳбарининг айтишича, 27 июнга режаланган янги Конституцияни қабул қилиш бўйича референдумга қарши чиқаётганлар эски қудрат билан янги кучлар ўртасидаги муносабатлар энг нозик – миллатлараро – доирасига ўтиши учун қўлдан келганча ҳаракат қилишмоқда.
Халқаро ҳамжамият хавотири
Бишкекдаги АҚШ элчихонаси Ўшдаги вазият борасида махсус баёнот чиқариб, тинчликка даъват қилди.
Баёнотда айтилишича, АҚШ томони Ўш шаҳридаги зўравонликлар ва қурбонлар ҳақидаги хабарларни катта хавотирлик билан кузатиб бормоқда.
"Биз барча томонларни келишмовчиликларни тинч йўл билан, қонун доирасида ҳал этишга даъват қиламиз. Зўравонлик муаммоларни ҳал қилишнинг йўли бўлмаслиги лозим”, дейилади АҚШ элчихонаси баёнотида.
Оврўпо Иттифоқи Ташқи масалалар бўйича олий вакиласи Кетрин Аштон ҳам Ўшдаги воқеалардан хавотир билдириб, Муваққат ҳукуматни қонуний йўллар билан тартиб ўрнатишга ва зудлик билан миллатлараро диалогни йўлга қўйишга давъат қилди.
Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотига раислик қилаётган Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Қирғизистон жанубидаги инсонлар ўлимига олиб келган ҳодисалардан чуқур афсус билдирди.

ШҲТ Ўшдаги ҳодисалардан хавотирда
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Тошкентда бўлиб ўтган саммитида Қиризғистон жанубидаги вазиятдан хавотир изҳор этилди.
Саммитга мезбонлик қилган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Қирғизистондаги вазиятдан ташвишда эканлигини айтиб, қирғиз халқига бирдамлик изҳор қилди.
Аксар хабарларда Ўшда юз бераётган воқеалар асосида ўзбек ва қирғизлар ўртасидаги зиддият ётгани таъкидланар экан, Президент Ислом Каримов ўз изоҳида анчайин камгап бўлган.
Каримовга кўра, Ўзбекистон ўз муносабатини апрел ойидаги баёнотидаёқ аниқ-тиниқ баён этган.
"Бугун Қирғизистонда юз бераётган воқеалардан биз жиддий хавотирдамиз. Лекин бу Қирғизистоннинг ички ишидир, шу гапни айтишнинг ўзи етарли,” деган жаноб Каримов.
"Биз умид қиламизки, Қирғизистон халқи (ҳукумати) ташқаридан аралашувсиз вазиятни ўз кучи билан ҳал қила олиш даражасида оқилдир,” деди Ўзбекистон президенти.
Саммит якуни бўйича матбуотга баёнот берган Президент Каримов давлат раҳбарлари Қирғизистондаги вазиятга алоҳида тўхталганини яна бир бор қайд этган.
"Қирғизистондаги вазиятни зудлик билан бартараф этилишига умид билдирилди. Давлат раҳбарлари бугунги, афсуски, тобора жиддий тус олаётган вазиятни изга солиш учун Қирғизистондаги ҳар томонлама керакли ёрдам беришга тайёрлигини билдирди,” деб айтган Каримов.
Саммит декларациясида айтилишича, ташкилот вазиятни барқарорлаштириш ва Қирғизистон ҳукуматининг қонунийлигини таъминлаш йўлида ҳар томонлама кўмак беришга тайёрдир.
Россия Президенти Дмитрий Медведевнинг айтишича, ШҲТ вазиятни кузатиш учун Қирғизистонга махсус кузатувчилар гуруҳини юборади.
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига раисликни қўлга олаётган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ҳам Қирғизистондаги жорий ҳодисалар манзарасида минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни сақлаб қолиш асосий вазифалардан бири бўлишини билдирди.

BBCUzbek.com

Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1175 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz