Четверг, 24-05-02, 19:27

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июнь » 18 » Халқаро ташкилотлар Ўшдаги жинсий зўрлаш ҳодисаларини тасдиқлашмоқда
10:04
Халқаро ташкилотлар Ўшдаги жинсий зўрлаш ҳодисаларини тасдиқлашмоқда

Халқаро ташкилотлар Ўшдаги жинсий зўрлаш ҳодисаларини тасдиқлашмоқда

Халқаро кўмак ташкилоти Ўшдаги Қизил Хоч шифокорларига мурожаат этган бир неча аёл жинсий зўрлаш қурбони бўлганликларини айтган.

Қизил Хочнинг Қирғизистондаги ҳайъати раисининг ўринбосари Северин Шаппазнинг айтишича, шу ҳафта ташкилотнинг Ўшдаги шифокорларига мурожаат этган бир неча ёш аёллар ўзларини жинсий зўрлашганидан шикоят этишган.

"Қизил Хоч бригадаси ҳамроҳлигидаги маҳаллий шифокор аёллардан бирини текширувдан ўтказди ва унинг жинсий зўрланганини тасдиқлади", деб айтган Шаппаз хоним.

"Шубҳасиз, зўрлаш, бу - инсон жисмоний дахлсизлигининг энг қўпол равишда бузилиши ва унинг номусига тажовуздир. Биз бу каби ҳолатларни қаттиқ қоралаймиз", деб айтган Қизил Хоч вакиласи.

Ўшдаги жинсий зўрлаш ҳодисаларини Ҳюман Райтс Вотч ҳам тасдиқлаган.

Ташкилотнинг Ўшда бўлган вакили Оле Солванг Би-би-си билан суҳбатда пайшанба кунининг ўзида жинсий зўрлаш билан боғлиқ бир неча ҳодисаларни ҳужжатлаштирганликларини айтди.

Унинг сўзларига кўра, бир ҳодисада зўравонликлардан вайрон бўлган уйини кўриш учун борган 19 ёшли ўзбек қиз ҳарбий кийимдаги бир неча киши томонидан машинага ўтқазилиб, олиб кетилган ва зўрланган.

Ҳюман Райтс Вотч вакили сешанба куни жинсий тажовузга учраган яна бир қизнинг ҳикоясини келтиради.

Унга кўра, қирғиз миллатига мансуб аёлларнинг зўрлангани ҳақида ҳам хабарлар олинган, аммо ҳозиргача бу хабарлар тасдиқланмаган.

Ҳюман Райтс Вотч зўрлаш ҳодисаларининг қанчалик кенг тарқалгани ҳақида ҳозирча аниқ маълумотга эга эмаслигини айтмоқда.

Сешанба куни Тошкентдаги БМТ ваколатхонасида ўтган матбуот анжуманида Жаҳон Соғлиқ Ташкилоти вакили М. Тайад 25 та жинсий зўрлаш ҳодисалари қайд этилганини айтган.

"Мен чегарани кесиб ўтаётганлар орасида бандитлар гуруҳи томонидан зўрланган икки қизни кўриб, даҳшатга тушдим. Бу ҳодисадан кейин улар учун яшашнинг маъноси қолмаган. Булар яккам-дуккам ҳолатлар эмас", деб айтган Жаҳон Соғлиқ Ташкилоти мулозими.

Пайшанба куни Би-би-сига гапирган Ўшлик ўзбеклардан бири Ўшдаги "Nostalgie" кафеси биносида зўрланган ва у ерда гаровда ушлаб турилган 8 нафар ўзбек аёлларининг қирғиз милийияси ёрдамида озод қилинганини айтди.

Унинг айтишича, аёлларнинг зўрлангани тасвирга олинган ва ҳозирда Ўшда тарқалгани ҳақида хабарлар бор.

Уларни озод қилиш амалиётида иштирок этганини айтган ўзбек фаоли аёлларнинг исми шарифлари ва ёшлари ҳақида маълумот беролмаслигини айтди.

Аммо унинг сўзларига кўра, қирғиз расмийлари бундан хабардор.

Гувоҳнинг айтишича, аёллар юз берган ҳодисадан ларзада ва ҳозирда уйларида ўтиришибди.

Улар шифокорларга ёрдам сўраб, мурожаат этишмаган.

Қизил Хоч зўрланган аёлларнинг қайси миллатга мансуб экани ҳақида ҳеч нарса демаган.

Аввалроқ БМТ воизи Руперт Колвилл Ўшда аёлларни зўрлашаётгани ҳақида хабарлар олганликлари ва ҳаммаси миллатига қараб бўлаётганини айтган эди.

Зўрлаш, бу - инсон жисмоний дахлсизлигининг энг қўпол равишда бузилиши ва унинг номусига тажовуздир. Биз бу каби ҳолатларни қаттиқ қоралаймиз

Северин Шаппаз, Қизил Хоч

Душанба куни Андижон вилоятининг Хўжаобод туман шифохонасида бўлган Франс Пресс мухбири шифохонага жинсий зўрлангани айтилган уч опа-сингилларнинг олиб келингани ҳақида хабар берган.

Журналистнинг айтишича, ўзбекистонлик шифокорлар уларнинг зўрланганини тасдиқлаганлар.

Ўш ва Жалолободдаги зўравонликларда ҳалок бўлганларнинг расмий сони 191 кишига етган, яраланганлар эса 2000 га яқин.

Қизил Хоч ташкилоти қурбонлар сони юзлаб бўлиши мумкинлигини айтган.

Инсоний инқироз

Қизил Хоч ташкилоти тарқатган хабарда айтилишича, ёрдам ходимларидан иборат бригада чоршанба куни Қирғизистон жанубидаги бир неча олис туманларга етиб бориб, у ердаги инсоний инқироз миқёси ҳақида аниқроқ маълумот олишга муваффақ бўлган.

Ўш шаҳри яқинидаги қурилиш мажмуасини бориб кўрган Қизил Хоч вакиллари битта бино ичида 3 минг инсоннинг жон сақлаётганига гувоҳ бўлишган, 500 нафари кичик ёшдаги болалар.

Улар Қизил Хочдан озиқ-овқат ва болаларга таглик сўрашган.

Ташкилот вакилларининг айтишларича, охирги уч кунда ушбу бинода 5 нафар чақалоқ туғилган.

Ўш атрофида жон сақлаётган қочқинларни ўз кўзи билан кўрган ташкилот вакилларининг айтишларича, Қирғизистон ичкарисидаги қочқинларнинг аниқ сонини айтиш қийин.

Қизил Хочнинг айтишича, мураккаб вазият, аҳолининг хавотирлик даражаси, озиқ-овқат, сув ва дори-дармонларнинг етишмаётгани оилалар, жамоалар, шунингдек, Ўзбекистон в Қирғизистоннинг ўзидаги уйларини ташлаб чиққан одамларнинг аҳволни янада оғирлаштирмоқда.

Ўзбекистон томонига ўтганлар сони ташкилотга кўра, 75 минг киши, аммо болалар бу ҳисобга кирмайди.

Қизил Ҳоч жаъми 100 мингдан кўпроқ қочқинларнинг Ўзбекистон ҳудудида бошпана топганини айтмоқда.

"Инсоний инқироз миқёслари ҳақиқатан ҳам жуда катта", деб айтган ташкилотнинг Қирғизистондаги вакили.

Чоршанба куннинг иккинчи ярмида Қизил Ҳочнинг тиббий ёрдам ортилган биринчи ёрдам учоғи Ўшга етиб борган.

Ташкилот Андижонга ҳам ёрдам етказишга ҳозирланаётганини билдирган.

Чоршанба куни Қизил Хоч мутахассисларидан иборат гуруҳ Андижонга етиб борган.

Ёрдам ўзбекларга етиб бормаяпти

Айни пайтда Ўш ва Жалолободга бораётган ёрдам талон-тарож қилинаётгани ва бозорга олиб чиқиб сотилаётгани ҳақида хабар олинмокда

Ўшдаги ўзбеклар чоршанба куни оз миқдорда озиқ-овқат ва дори-дармонларнинг етиб борганини тасдиқлашган, аммо уларнинг аксарияти ёрдамни кўрмаганликларини айтишмоқда.

Ўшнинг "Амир Темур" шаҳарчасида истиқомат қиладиган Дилмуроднинг Би-би-сига айтишича, Ўшга ёрдам олиш учун бориш хавфли бўлгани боис улар Ўш атрофидаги Аравон ва бошқа туманлардан ун ва дори-дармонлар олиб келишган.

Чоршанба куни ёрдам олиш учун машинасида Ўшга борган яна бир ўзбек фаоли қирғиз миллатига мансуб оломон томонидан ушланиб, дўппослангани ва бир неча соат гаровда ушлаб турилганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, яқинда бўлган қирғиз ҳарбийлари оломонни тўхтатмаган.

Ўшлик Музаффар ёрдамни "қирғизлар бозорга олиб чиқиб сотаётгани"ни айтган.

Сешанба куни Би-би-сига гапирган жалолободликлардан бири ўзлари топган-тутганларини баҳам кўришаётгани ва шаҳар атрофидаги тепаликларда жон сақлаётган аёллар ва болаларга етказиб бераётганликларини айтган.

"Дўконларимиз бор эди, ана шу дўконлардаги нарсаларни бераяпмиз, бошқа акаларимиз ҳам бор бисотларини олиб келиб беришаяпти", деб айтган Жалолободнинг Хўжа маҳалласидан бўлган ўзбеклардан бири.

Чоршанба куни Сузоқда ўзбек аҳолисига озиқ-овқат ва дори-дармон ёрдами олиб кетаётган икки юк машинасининг назорат- ўтиш нуқтасида ҳарбийлар томонидан тўхтатилиб, ёрдамнинг олиб қўйилгани ҳақида хабар олинган.

Хюман Райтс Вотч ташкилоти вакилларига кўра, улар суҳбатлашган аксар ўзбеклар ёрдам олмаётганликларини айтишган.

Халқаро инсонпарварлик ёрдамларининг талон-тарож қилинаётганини қирғиз ҳукумати расмийлари ҳам тасдиқлашган.

Муваққат ҳукуматнинг инсонпарварлик юкларини етказиш бўйича махсус вакилининг ёрдамчиси Канат Аскаровга кўра, мамлакат жанубига етказилаётган ёрдамнинг бир қисми талон-тарож қилинмоқда.

Қирғиз расмийларига кўра, биргина Бишкекдаги Манас аэропортидан Ўшга 13 июндан буён 780 тонна инсонпарварлик ёрдами юборилган. Бундан ташқари жамоат ташкилотлари ва фуқаролардан келаётган ёрдамлар ҳам бор.

Гаровга олишлар

Би-би-сига гапирган ва номи ошкор этилишини истамаган ўшликлардан бири шаҳарда гаровга олиш ва пул талаб қилиш ҳолларининг кўпайганини айтади.

Унинг сўзларига кўра, Ўшдаги қирғиз маҳалласида ушлаб турилган ўзбек аёл 500 АҚШ доллари эвазига қутқариб олинган.

Гаровгирлар аввалига 2000 минг доллар талаб қилишган, аммо бунча пул топилмаганидан кейин, тунда телефон қилиб, 500 долларга озод қилишларини айтганлар.

"Биз бир татар болани юбордик ва у қирғиз маҳалладаги уйларнинг биридан аёлни олиб чиқди", дейди гувоҳ.

Унинг айтишича, воқеалар бошланган биринчи куни ўзбек маҳаллалари ва кўчалардан бир неча аёллар танлаб, олиб кетилган в кейинроқ пул эвазига қўйиб юборилган.

Улардан баъзилари бедарак кетгани айтилади.

Ўзбек-қирғиз чегарасида турган қочқинлар қирғиз ҳайдовчилар аёллар ва болаларни ўзбек чегарасига олиб бориб қўйиш учун 2000 долларгача пул талаб қилаётганини айтишган.

Расмийлар ҳар икки томондан гаровга олиш ҳоллари қайд этилганини тасдиқлашган.

Нисбий осойишталик

Айни пайтда сўнгги кунларда Ўш ва Жалолободда вазиятнинг нисбатан барқарорлашгани айтилмоқда.

Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Азимбек Бекназаров Ўшда тун осойишта ўтгани ва "вазиятнинг нормаллашаётгани"ни айтган.

Аммо ҳануз одамларнинг кўчага чиқишга қўрқаётганлари айтилади.

Би-би-сига гапирган Ўш марказида яшовчи фуқаролардан бири шаҳарда муваққат ҳукумат штаби ва хавфсизлик кучлари амал қилаётгани, аммо вазиятни тўла назорат қила олмаётганликларини айтади.

Унинг сўзларига кўра, шаҳарда ҳануз вақти-вақти билан отишма овозларини эшитиш мумкин, снайперларнинг ҳалиям амал қилаётгани ҳақида гап-сўзлар бор.

Ўшдаги ўзбек жамоаси вакиллари ҳар икки томондан ўзаро ишончнинг йўқолганини айтиб, ташқаридан қўшин киритишга чақиришмоқда.

Жалолободда қурбонларни дафн этиш маросимлари давом этгани айтилади.

Пайшанба куни Жалолобод бозори зўравонликлар бошланганидан буён биринчи марта қайта очилган.

Чоршанба куни қирғиз расмийлари вазиятнинг барқарорлашаётганини айтиб, хорижий кучларга эҳтиёж қолмаганини айтишган.

Аммо халқаро экспертлар буни шубҳа остига олишмоқда.

Брюсселдаги Халқаро инқироз гуруҳи вазият барқарорлашмоқда, дейишга хали эрта эканини айтган.

Айни пайтда Қирғизистоннинг муваққат Президенти Роза Отунбоева фавқулодда холат шароитида референдум ўтказишга изн берувчи фармонни имзолаган.

Унга мувофиқ, Қирғизистоннинг референдум ҳақидаги қонунига ўзгартириш киритилади.

Мавжуд қонун комендантлик соати ва фавқулодда ҳолат шароитида овоз бериш жараёнларини ўтказишга изн бермайди.

Аммо ўзгариш Қирғизистоннинг бутун ҳудуди эмас, балки алоҳида худудида фавқулодда холат амал қилаётган бўлса, референдум ўтказилаверишини назарда тутади.

Қирғиз ҳукумати мамлакатнинг янги конституцияси бўйича референдумнинг белгиланган вақт-27 июнда бўлиб ўтишини эълон қилган.

Ҳукумат реферундум ўзига қонуний мақом бериши ва Қирғизистондаги вазиятни барқарорлаштириш учун муҳим эканлигини таъкидлайди.

Қирғизистон муваққат ҳукуматининг билдиришича, чоршанба куни кечқурун Роза Отунбоева АҚШ Давлат Котибаси Хиллари Клинтон билан мамалакат жанубидаги вазиятни муҳокама қилган.

Расмий хабарга кўра, АҚШ мулозими зўравонликларда ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирган ва АҚШ Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишда давом этишини айтган.

Ўзбекистоннинг мавқеъи

Қирғизистон расмийлари Ўзбекистоннинг Ўш ва Жалолободдаги зўравонликлар юзасидан эгаллаган мавқеъини олқишлашган.

Бишкекда ўтган матбуот анжуманида бош вазир ўринбосари Азимбек Бекназаров Президент Каримов "ўз миллатдошларига ёрдам бериш мақсадида қўзғолон кўтариш нияти бор ўзбекистонликларни тўхтатиб қолган Ислом Каримов ўз ҳаракатлари билан Қирғизистон муваққат ҳукуматига ва халқига зўр ёрдам берди", деб айтган.

Қирғизистон жанубидаги зўравонликлар ортидан Ўзбекистон қочқинларга чегарани очган ва Қизил Хоч ташкилотига кўра, 100 мингдан ортиқ қочқинни ўз ҳудудида жойлаштирган.

Бирлашган Миллатлар Ўзбекистоннинг қочқинларга кўрсатаётган ёрдамини олқишлаган.

Ўзбекистон давлат хабар агентлиги ЎзА қочқинларга ёрдам ҳисоб рақамларини эълон қилган.

Давлат матбуоти қирғизистонли қочқинларга нисбатан "вақтинчалик кўчиб келганлар" иборасини ишлатмоқда.

Айни пайтда Қирғизистон шимолий қўшниси бўлган Қозоғистоннинг чегараларни ёпиб қўйганини танқид қилган.

Азимбек Бекназаров Қозоғистоннинг қирғиз фуқароларини мамлакатдани бадарға қилганини қоралаган.

Чоршанба куни Қозоғистон чегара хизматлари қирғизистонлик ўзбек миллатига мансуб бир неча юз фуқароларни ммалакатдан чиқариб юборгани ҳақида хабарлар олинганди.

http://www.bbc.co.uk/uzbek/central_asia/2010/06/100617_redcross_osh.shtml

Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 2582 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz