Четверг, 24-05-02, 22:01

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июнь » 18 » БМТ Қирғизистондаги хунрезликлар ташкиллаштирилган демоқда
10:08
БМТ Қирғизистондаги хунрезликлар ташкиллаштирилган демоқда

БМТ Қирғизистондаги хунрезликлар ташкиллаштирилган демоқда

Қирғизистонда ўз текширувчиларига эга бўлган БМТ мамлакат жанубида кузатилган хунрезликлар ташкиллаштирилган демоқда. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари воизи Роберт Колвилга кўра, Қирғизистондаги дастлабки ҳужумлар яхши ташкиллаштирилган, аниқ нишонни кўзлаган бўлган ва чанғичиларнинг махсус ниқоб-кўзойнакларни тақиб олган қуролланган шахслар томонидан бошлаб берилган. Ҳозир қирғиз расмийларидан ташқари ҳеч ким ҳужумларда масъул, дея бирор бир шахснинг исмини келтираётгани йўқ. Аммо бошқалар ҳам дастлабки ҳужумлар ақалли режалаштирилганлиги ҳақидаги фикрни қўллаб-қувватлашмоқда. Кеча Россия Ташқи Ишлар вазири Сергей Лавров ҳам ҳужумлар ташкилотчиларини аниқлаб, ушлашда мамлакати ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилганди.

Роберт Колвил: Биз ҳозирча аниқ бир шахс ва гуруҳни айбдор кўриш учун етарлича далилларга эга эмасмиз. Лекин ўша ерда бўлган кўплаб одамлар билан суҳбатлашдик. Улар инсон ҳуқуқлари соҳасида катта тажрибага эга, ишончли ва биз билан анчадан бери ҳамкорлик қилиб келган кишилардир. Улар орасида бу борада кенг мувофиқлик бор. Улардан баъзилари жуда аниқ маълумотларга эгалар. Зўравонликнинг бошланиши ўта яхши ташкиллаштирилган бўлган. Ким томонидан ва қандай қилиб, буниси ҳозирча аниқ эмас. Ўшда турли сиёсий ва жиноий кучлар, айниқса, гиёҳванд моддалар савдосига аралашган гуруҳлар мавжудлиги манзарасида ўта мураккаб вазият ҳукмрон. Хуллас, аниқ ким эканлигини билмаймиз, лекин бу ҳодисалар шунчаки тасодифан икки этник гуруҳ орасида чиқиб кетган тўқнашув эмаслигини айта оламиз. Бу тўқнашувлар анчайин мураккаб кўринишга эга. Анчайин махсус тайёрланган тўқнашувлар.

Би-би-си:Балким бу мураккаб вазиятдир, лекин расмий Бишкек айбни собиқ президент Қурманбек Бакиев тарафдорларига тўнкаб, мураккаб вазиятни соддалаштириб талқин қилмаяптими? Яъни ҳамма айб аввалги президентда-ку, келинг, аввалгидек ёнма-ён яшайверайлик, дегандек...

Роберт Колвил: Бу ҳодисалар этник тўқнашувларга айланиб кетгани рост, ҳужумларни атайлаб бошлаганларнинг ҳам мақсади ана шу бўлган. Агарда ҳақиқатдан ҳам кимдир буни ташкиллаштирган бўлса. Менимча, минтақани билганларнинг ҳаммаси бу каби этник тўқнашув учун омиллар йиллар мобайнида мавжуд бўлганлигини ҳам биладилар. 90-йилларда ҳам бу каби ҳодисалар рўй берган. Бошқа қўшни давлатларда ҳам кузатилган. Биз ҳозирда аниқлик билан айнан нималар содир бўлганлигини айтолмаймиз, чунки буни аниқлаш ўта мушкул вазифа бўлса керак. Лекин Қирғиз ҳукуматида бизда бўлмаган далиллар бордир, аммо ҳозирча уларнинг ҳам даъвосини қўллай олмаймиз.

Би-би-си: Бу ҳодисаларнинг ҳаммасини текшириб, аниқлик кирита оладиган бирон халқаро ташкилотлар мавжудми?

Роберт Колвил: Бу каби текширув аслида ҳар бир мамлакат ташаббуси бўлиши керак. Албатта мустақил тешкирувлар ҳам ўтказилади. Ноҳукумат ташкилотлари, йирик инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, масалан, " Ҳюман Райтс Вотч", "Амнести интернейшнл", Халқаро инқироз гуруҳи кўпинча бунинг устида ишлайдилар ва ҳисоботлар тақдим этадилар. Агарда бу ташкилотлар аллақачон бу хусусдаги фаолиятларини бошлаб юборган бўлишса ҳам мен ҳайрон бўлмасдим. Биз ҳам ўз томонимиздан текширувчиларга эгамиз. Аммо БМТ доирасида бу текширув ўзгача шакл олади. Бу текширув ҳукумат ташкилоти томонидан, Бош ассамблея томонидан, Инсон Ҳуқуқлари кенгаши ва ё БМТ Бош котиби томонидан ва ниҳоят, Қирғизистон ҳукуматининг ўз ташаббуси билан бошланиши мумкин. Хуллас, текширувчилар ўз фаолиятларини бошлашлари учун қатор йўллар бор. Менинг билишимча, ҳозирча бу борада аниқ таклифлар йўқ. Лекин бўлиб қолса мен ҳайрон бўлмайман. Аслида бу яхши фикр
http://www.bbc.co.uk/uzbek/central_asia/2010/06/100617_cy_un_osh_latest.shtml
Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1073 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz