Четверг, 24-05-02, 15:14

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июнь » 19 » Дуочилар ва фатвочилар
22:30
Дуочилар ва фатвочилар
Дуочилар ва фатвочилар

Хамза Абдулмутталиб

Бўлиб ўтган ва давом этаётган вокеа-ходисаларга нисбатан ҳаммамиз бир позициядан туриб чиройлик бир шаклда ўз жавобимизни бериб келмокдамиз. Бу жараёндаги бирликни куриб муштарак максадлар сари бирлашса Бўлар эканку деб хурсанд хам бўлдим.
Аммо мен вокеликнинг окибати хакида гапирмокчи эмасман. Балки нега бундай холатга келиб колдик шу хақда ўз фикрларимни баен килмокчиман холос.

Аввал бошда шу нарсага урғу бериб айтмокчиманки Исломнинг максади фақат бирор бир давлат қуришдангина еки сиёсий харакат қилишдангина иборат эмас.

Кишиларнинг абадий азобдан кутилишга эришиши бирламчи вазифа. Киши дунёни куткарсаю охиратдан насибаси бўлмаса, унда у зиён кўргувчилардан бўлиб колади.
Аммо Исломнинг вазифаси шундангина иборат сиёсату бошқа фаолиятлар бизга эмас ўзгаларга оид десак, оқибатларнинг орқасидан ночор бир холатга тушиб коламиз.

Келинг мени сўкмасдан ва душманга чиқармасдан қуйидаги мисоллар устида бир фикр юритайлик. Кейин эса менга албатта фикрларим хато бўлса, сизлар тўғри жавоб берингки хато қилаётган бўлсам ўзимни ўнглашга сабаб бўлсин.

Газодаги кема ходисаси билан боғлик бўлган жараёнда Саудиялик барча олимлар ўрток бир шаклда жуда чиройлик фатво бердилар. Фатвонинг кискача мазмуни куйидагича: Аввал бошда анча чиройлик бир шаклда Бани Исроилнинг хусусиятларидан бахс килиниб оятлар билан кувватланган. Охирда эса бутун Ислом давлатлари рахбарларига чакирик килинган,яъни Исроил билан хар канаканги алоқани тўхтатиш ва унга босим ўтказиш хакида.

Мени ажаблантирган нарса бу чакирик кимга каратилган ва улар бу фатволарга ахамият берадиларми, ёки мен кўра олмаган бошка томонлари борми?.

Чунки, Ислом давлатларининг бошида Саудия қироли дунёнинг тўртинчи энг бой кишиси ва Американинг муттафиқи турибди. Покистон Президенти (кироли) Осиф Зардори дунёдаги энг бой ўн кишидан биттаси ва Саудияда тайерланиб олиб келиб қўйилди, у хам Америка муттафиқи.

Миср, Ўзбекистон ва бошкалардан гапирмаса хам бўлади. Шу юкоридаги берилган фатвони хисобга олиб амал киладиган битта рахбар борми дунеда?
Нега биз ечим деб, факат шу битта усулгагина суяниб қолганмиз?. Лекин Эронга қарши хеч канака ёрдам бериш ҳақидаги фатволари берилмайди?. Бутун ёвуз кучлар Эронни йўқ қилишга шу орқали Исломга зарба беришга уринмокдалар биз (Яъни Ислом мамлакатлари) бу ерда жиммиз.

Кирғизистондаги воқеалар бўлар экан, бирдан ақлимга келган нарса у ерда Ислом кучлик эдику, деган фикр бўлди. Нега бу ходисаларда Исломнинг ва мусулмонларнинг роли кўринмади.
Бу таркокликнинг ва ожизликнинг сабабими ёки бошқа сабаблари борми?!.
Вокеалар бўлиб ўтиб оқибат юзага келганда, биз «дуо килиш керак деб» бошладик.
Мен бу билан дуонинг хусусиятини йўққа чикармокчи эмасман, балки ўз айбларимизни шу билан ўрашга харакат қилишдан қайтармокчиман.

Агар мусулмонлар сиёсий бир харакатни вужудга келтирганларида шу воқеаларга тўсиқ бўла олмасмидилар?
Ёки ўзбек мусулмонлари фақат рофъул ядайн устида тортишмасдан, чиройлик бир сиёсий ҳаракат қилганларида, бугун бу хорликка тушмасмидилар?

Ёки, ҳозирда фақат дуо орқасига чекинмасдан, бир инсон ҳақлари ҳимоя қилиш ташкилоти тузиб харакат қилсалар ва баъзи бир мусулмон ва муслималардан зулмни енгиллатишга сабаб бўлсалар бўлмайдими?!

Ёки ҳаммани йиғиб «ватанга қайтиш учун нима килишимиз мумкин? деб,бошқотириб амалий кадамлар отилса бу гунохми?

Яъни, қилиш мумкин бўлган ва хатто балки устимиздаги вожиб ёки, фарз бўлган нарсаларни қилмасдан дуо билан кифояланишлик тўғрими?

Ёки динимиз шундай бўлишликни, яъни бирор хунук окибат вужудга келганда, оркасидан дуо қилинглар, уни олдини олиш учун харакат килманглар деб, айтганми?!

Буларни қилмай туриб фақат дуога чакирсак, бошқалардан хақлик равишда эътирозлар эшитамиз ва динимизни билмаганларнинг кўзида уни ёмон отлиқ қиламиз. Агар бугун амалий қадамлар отмасак, келажакда яна оқибати хунук воқеъалар содир бўлгандан кейин дуо килайлик деймиз.

Биз яхши ниятлар билан «Таянч» деган бир ташкилот туздик., Устозлар бизга ёрдам берар бағрига олар деб,ўйлаган эдик .Лекин хато ўйлабмиз, чунки бағрига олиш у ёқда турсин, орага масофа қўйилди.

Бир мусулмон иккинчи бир мусулмонни дастаклаб, қўллаб қувватласа, хато камчиликларини тузатса бўлмайдими?!

Якинда ўзбек диндорлари томонидан янги бир нарса кашф қилинди. Ҳеч кимса билмай қоладиган митинглар ташкил килиш. Булар Митинг қилишади аммо, бирор бир сайтда уни хабарини топа олмайсиз.

Нега ундай килдинглар десак, «Аллоҳ билса бўлди» деган жавобни оламиз. Унда уйни ичида митинг қила қолинглар!

Сиёсий ҳаракат қилган баъзи мамлакатлар бугун ўз меҳнатини самараларини кўра бошладилар. Буларнинг бошида Туркия туради. Аммо жуда кизикки, агар Туркиядан гапирсак жуда кўпчилигини ранги ўзгара бошлайди.

Муштарак максадлар сари бирга харакат килмасак булмаслигини ҳали ҳам тушуниб етмадик. Яхшиямки шу сиёсатчи ва инсон хақларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар бор экан. Шулар сабаб бўлиб ўзбеклар қамоқдан чиқаяпди ва бошпана топаяпди.

Акс ҳолда ҳолига маймунлар йиғлар эди. Чунки диндор тоифада бунақанги ҳаракат килиш тушунчаси йўқ. Улар факат бирор хунук оқибат содир бўлгандан кейин ожизона ҳолатда дуо қила оладилар холос.

Агар мана шунақа фатво бериш ва дуо қилиш биз учун кофи бўлиб, шу сабаб бўлиб бир куни мамлакатга ҳам қайтамиз десак тўғри фикр киладиган бўламизми?!

Менимча мамлакатга кайтишга сабаб бўлишликни бошқалардан кутмокдамиз. Ҳеч бўлмаса ўша бошқаларга ёрдам берайлик десангиз, улар «Йўқ, йўқ, зинхор ундай килманг дуо қилинг, балки тушуниш тарзими ўзгариб қолар?!» деяётгандек гўё?!

Аллоҳнинг расули Сав. «Мўъмин киши бир тешикдан икки марта чақилмайди» деганлар. Биз эса унлаб марта чақилишга таёрмиз.

аттавхид.

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1403 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz