Четверг, 24-05-02, 22:16

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июнь » 20 » Катта минтақавий ўйин
11:53
Катта минтақавий ўйин
Катта минтақавий ўйин
АҚШ сиёсий технологлари бу ўйинда Қирғизистонга қандай ўрин ажратишди?
Хақиқатни айтиш вақти етди. Ўзимизни Америкалик маслахатчилар бизнинг республикамизда қандай услубда ва нима мақсадда ишлаётганини, уларнинг яқин ва олис келажакдаги режаларини билмагандай қилиб кўрсатишимиз – мамлакатимиз хавфсизлигига қарши ишлётганимиздир. Агар Ўш ва Жалолободда бўлаётган фожиалар муаммосига алоҳида Қирғизистон позициясидан қарайдиган бўлсак, ҳеч қандай аниқлик йўқ ва бўлмайди ҳам.
Бу миллатлараро можароми? Ҳа, албатта. Референдумга тўсқинлик қилиш мақсадида уюштирилган фитнами? Бўлмасамчи. Бақиевчи кучлар нима қилиб бўлса ҳам хокимиятни қайтариб олишни ҳоҳлашяптими? Ҳа, шунақа. Муваққат хукуматни обрўсизлантиришга уринишми? Тўғриси, буниси энди ортиқча. Бугун муваққат хукуматни обрўсизлантиришнинг умуман иложи йўқ, чунки, улар ўзларини-ўзлари шунчалик обрўсизлантириб бўлдиларки, бундан ортиқ обрўсизлик бўлиши мумкинлигини тасаввур қилиш ақлий ва ахлоқий имкониятлардан ташқаридир.

Бироқ, Қирғизистон муаммосига бутун Марказий Осиё худудидаги холат нуқтаи назаридан карайдиган бўлсак, калейдоскопнинг тарқоқ бўлакчалари яхлит манзарага айланишига гувоҳ бўламиз. Муваққат хукумат бош аъзоларининг мамлакат жанубидаги вазият ва КХШТ тинчликпарвар кучларига ёрдам сўраб мурожаат қилиш масаласи юзасидан ўтказган барча йиғилишлари чўзилгандан-чўзилиб, чигалликлар билан, эҳтиросларга берилган ҳолда ўтди. Шу туфайли ҳам бу йиғилишлардан кейин Роза Ўтунбаеванинг оммавий чиқишлари хаддан зиёд хайратланарли ва ғашга тегадигандир: учинчи кучларга мурожаат этиш (нега энди тўртинчи ва бешинчи кучларга эмас?!), Медведевга ёзилган хат хақидаги ғалати ва чалкаш сўзлар, Россиянинг – КХШТ тинчликпарвар кучларининг эмас! – ёрдами хақидаги тушуниб бўлмас луқмалар ва хоказо.
 Гап шундаки, муваққат хукуматдаги манбаларнинг бизга берган хабарларига кўра, масалан, Атамбаев Россия билан ёрдам бериш хақида икки томонлама келишувлар тузиш лозимлигини таъкидламоқда. Бироқ бу нарса Россияликлар учун очиқ-ойдин тузоқдир. Кейинчалик исталган пайтда (айниқса америкалик маслахатчилар ёрдамида!) Россиялик тинчликпарварларни халоскорлар эмас, босқинчилар деб аташ мумкин бўлади. Расмий тузилмаларга таяниб тартиб ўрнатиши ва тинчликни тиклаши учун Қуловни хавфсизлик Кенгаши котиби қилиб тайинлаш таклифи киритилганда (Қуловнинг қўлидан бу иш келарди!) айнан ўша Атамбаев бундай имкониятни хаттоки мухокама қилишдан ҳам қатъий равишда бош тортди.

Ва агар, Худо кўрсатмасин, оммавий тартибсизликлар Бишкекда ҳам аланга оладиган бўлса (бунинг эҳтимоли мутлоқ мавжуддир), Атамбаевнинг ўзи ҳам бунга айбдорлигини тан олишни унутмаслиги керак. Ва ҳозир ҳамон жанубда тартиб йўқлигини, Қуловга эса муваққат хукумат ҳеч қандай ваколат бермаётганини тан олиш керак. Нима учун? Чунки, Қулов бизнинг муваққат хукумат аъзолари каби америкалик маслаҳатчилар билан мулоқот қилаётгани йўқ.

Хуллас, муваққат хукуматўз рейтингини мутлоқ, «ертўланинг кесакисидан ҳам пастроқ» даражада пастлаши учун керак бўлган ҳамма нарсани қилмоқда… Бугунги кунда муваққат хукумат ўта «вақтинчалик» эканини АҚШ да ҳам тушуниб туришибди. Бироқ америкалик мутахассисларга тан бериш керак – улар ҳар доимгидек билимдонлик билан, ҳар бир поғонада бир неча вариантларни ишлаб чиққан ҳолда фаолият юритмоқда.

Аниқ нарса: АҚШ нинг мақсади Қирғизистонга ўз қўшинларини олиб кириш. Бу – биринчи босқич. Иккинчи босқичда эса, қаёқлардандир бизнинг жанубда қандайдир учинчи мамлакатлар фуқароларидан иборат ёлланган жангарилар пайдо бўлади, экстремистик кучлар ва террористлар кўпаяди, ўшанда, албатта, АҚШ Қирғизистонни ҳалқаро экстремизм ва терроризмни тарқалиши бўйича хавфли зона, яъни, АҚШ манфаатлари зонаси, деб эълон қилади. Ва бу ерда, бизнинг юртда, американинг харбий базалари ёмғирдан кейинги қўзиқоринлар каби кўпая бошлайди.

Биринчи босқич – бу Қирғизистонда иккинчи Чеченистонни яратишдир. Бироқ, узоқ муддат ўрнашиб қолиш учун америкаликларда хеч қандай имконият мавжуд бўлмаган Россиянинг Чеченистонидан фарқли ўлароқ, бу ерда, Қирғизистонда, америкаликлар ўрнаша оладилар. Ва ўрнашадилар ҳам.

Иккинчи ва асосий босқич – бутун Фарғона водийсини портлатишдир. Ана ўшанда АҚШ фақатгина Қирғизистонга эмас, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ҳам ўз ҳукмини ўтказиш, асосийси эса – Хитой ва Россияни «тийиб» туриш иконига эга бўлади.

Яна бир далил. Жаноб Барак Обама бир неча бор келгуси йилнинг августида охирги америкалик солдат Афғонистонни тарк этади, деб расман таъкидлаган. Маълумки, бу мамлакатда 130 минг АҚШ харбий хизматчилари жойлашган. Бу – расмий маълумотга кўра. Бу расмий рақамга факатгина хизмат кўрсатувчи ходимлар – техник, хўжалик, транспорт, разведка ва хоказо - ходимларни қўшганимизда ҳам, энг камида чорак миллион харбий борлиги келиб чиқади. 250 минг одам. Бунга қўшимча – тўлиқ 9 йил ичида Афғонистонга олиб кирилган харбий техника. Бу эса юзлаб тонна темир дегани. Фақат девона одамгина харбийлар билан бирга бу техникани ҳам қайта АҚШ га ёки Европадаги баъзи иттифоқчи мамлакатларга жўнатишади, деб тахмин қилиши мумкин. Бу – бутун йил бўйи ҳар куни ташиш ва ташиш дегани! Ва қанчадан-қанча беҳуда сарф-харажат дегани!

Шу боис, америкалик мутахассислар тўғри режалаштираётганидек, буларни ҳаммасини бошқа жойга, масалан, Қирғизистонга, кўчириш, жойлаштириш лозим. Қолган техника эса, Эронда харбий харакатлар бошлангунга қадар Афғонда туриб турса ҳам бўлаверади. Ҳа, ҳа, бу нарсани америкалик профессионаллардан бошқа ҳеч ким билмайди, деб ўйламасак ҳам бўлади. Эронга қарши хужум масаласи ҳал бўлган. Ва харбий ҳаракатлар ёки навбатдаги сайловлардан олдин, ёки ундан кейин бошланади, бу нарса жумладан Барак Обаманинг рейтингига ҳам боғлиқдир.

Бу ўринда гап Эроннинг ядро қуролини яратишига яқин колганлигида эмас, албатта, қурол хақида аввал эшитганмиз. Ҳа-да, бўлмасамчи! Ироқ! Оммавий қирғин қуроли – харбий босқин учун асосий баҳона худди шу эди. Ироқда оммавий қирғин қуроли топилмаганлигича қолди. Тўғриси, уни қидирганлари ҳам йўқ. Кидирган нарсалари (ва топган нарсалари) американинг пул босиб чиқарувчи станоги бўлди (ҳа, ҳа, америкалик дўстларимиз ҳеч ким ҳеч нарса билмас экан-да, деб хафа бўлишмасин!). Штатлар мархум Саддам Хусайн билан яхши муносабатларда бўлган вақтларда АҚШ Ироққа «кўк коғоз»  босиб чиқарувчи станок совға қилган экан – «бакс» босиб чиқараверинглар, ва раҳнамоларингни эсдан чиқарманглар, деб! Бироқ, Саддам раҳнамоларини унутди ва АҚШ иқтисодини фақатгина ўша совға қилинган босмаловчи станок билан қулатмоқчи бўлди. Ва бу хаққоний нарса эди. Баъзи хабарларга кўра, америкаликлар босма станокларини эсон-омон топдилар ва эсон-омон олиб чиқиб кетдилар. Бу иш – ўтмиш. Энди – Эрон.

Нега? Чунки бугунги кунда АҚШ нинг мусулмон дунёсидаги сиёсатига қарши чиқаётган ягона мамлакат – Эрондир. Бу билан у ҳоҳлабми-ҳоҳламайми, Штатларни Ислом дунёсига бўлган хуружий босимидан норози бўлганларни ўз атрофида  бирлаштирмоқда. Бироқ, бу ҳам асосий масала эмас. Эрон – жуда ҳам бой нефть захиралари деганидир. Ўз-ўзидан бу нарса кўп нарсани ойдинлаштирмаслиги мумкин. Аммо, агар Хитой ўз иқтисодининг нормал фаолияти учун зарур бўлган нефть хажмини ярмидан кўпини Эрондан олишини биладиган бўлсак, кўп нарса ойдинлашади.
Аниқроғи, ҳаммаси ойдинлашади. Эронни АҚШ қўшинлари томонидан босиб олиниши (айнан босиб олиниши!) билан Россия фақатгина Эрондаги стратегик объектлар қурилишига сарфлаган миллиардлаб долларларни йўқотади, холос. Хитой эса, энергетик мустақиллигидан махрум бўлади.
 
Қисқа қилиб айтганда, бутун Фарғона водийси бўйлаб ёнғинни аланга олдириш – АҚШнинг асосий ва узоқ муддатли вазифасидир. Бу ўринда Фарғона водийсидаги ёнғин, агар у ёндириладиган бўлса, бу минтақада ўн йиллар давомида ловуллашини, фақат минтақа мамлакатларини эмас, Россия ва Хитойни ҳам тарангликда ушлаб туриши мумкинлигини тушуниш учун АҚШ даги сиёсий-технологик инновациялар билан шуғулланувчи махсус институт раҳбари бўлиш шарт эмас. Шу боис Қирғизистондаги муваққат хукумат кўринишидаги заиф хокимият АҚШни ҳозирча қаноатлантиради. Бироқ, ҳамма тушуниб турибдики, бу хукуматнинг умри тугашига саноқли кунлар қолди.

Буни АҚШда ҳам тушуниб туришибди. Айни вақтда «вақтлилар» ўта оғир гуманитар ҳалокат учун биринчи навбатда ўзлари жавобгар эканликларини тан олишни исташмаяпти. Уларнинг барча якин ўтмишдаги ва бўлғуси кадамлари – тубсиз жар томонга бўлган яқинлашишдир. Аммо, КХШТнинг тинчликпарвар кучлари киритилиши ҳам ўз-ўзидан вазиятни қутқармаслигини ҳам тан олиш керак. Бунинг учун кучли сиёсий ирода, касбий малака (профессионализм) ва жавобгарлик керакдир.
Бунинг ҳаммасини бизнинг мамлакатда ким таъминлай олади?

Манба: «Белый парус»
Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1178 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz