Пятница, 24-05-03, 02:57

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июнь » 21 » Тоҳир акага жавобан
17:44
Тоҳир акага жавобан
Биз ҳам сиёсий курашда фаолроқ бўлишимиз керак.(Тоҳир акага жавобан)
Муҳаммадсолиҳ Абутов.

Бисмиллоҳир роҳманир роҳим.

Авваламбор қимматли вақтингизни сарфлаб мени мақоламга нисбатан ўз фикрингизни билдирганингиз учун сизга ташаккур тақсир!
Мен ҳам ўз навбатида биавниллоҳ, сизни фикрларингизга ўз муносабатимни билдириб қисқача изоҳлаб ўтаман.

Иқтибос.
Бу мақола алам устида ёзилгани кўриниб турибди. Тушунишимча, агар аҳли илмларнинг баъзилари билан келишмовчилик бўлиб колган бўлса, оммани олдига олиб чикиш керакми? Сизни гапингизга юрмаган бўлса, айтганингизни қабул қилмаган бўлса, уларни устидан гапириш керакми? Агар бошқа томон сиз айтаётган нарсага хали коникмаган, бу нарсада сиз айтаётган манфаатни кўрмаётган бўлсачи? Сиз айтаяпсиз шундай бир сиёсий харакат бўлса хамма иш изга тушиб кетади, хаммаси ўзгаради деб. Сиз вокеъликни билмай яшаяпсиз шекилли?

Изоҳ. Аввало, мақолангиз ибтидосини шу каби қатор саволлар билан бошлабсиз.Мени бу саволларга яъни, мақола ёзилишига доир саволларга жавобим қуйидагича.
Мени ва ҳамфикрларимни талаблари аслида аввал бошдан қабул қилинмагани рост. Аммо, шундай бўлсада ўз фаолиятимизда давом этаяпмиз. .Мен ўз айтганимни кимдир қабул қилмаганини оммага олиб чиқмадим. Мақола ёзилиш сабаби Яқинда, сайтимизда Таянч жамияти раиси Ҳамза Абдулмутталиб мақоласи чиқиши ва уни ортидаги баъзи воқеъалар сабаб бўлиб, мен баъзи биродарлардан содир бўлаётган хатоларга ўз орамизда баъзи адоватларга сабаб бўла бошлагани учун, унга нисбатан ўз муносабатан бу мақолани ёздим. Бор нарсани очиқ ойдин қилиб орани очиб олиш ёмонми?! Қачрнгача «уйингдаги сирни кўчага чиқарма» деган мақолга амал қиламиз?!

Умуман олганда бу каби ихтилофлар ҳамма жамоа ичида бор ва бўлади. Ва уни ошкора муҳокама қилишни ҳеч ёмон жойи йўқ менимча. Жамоа бу бировни уйи эмас.
Буни сиз алам устида деб, ҳисоблабсиз. Балки тўғридир.

Аммо, бу балки бу каби муаммоларга нисбатан ҳали диндорлар орасида воқеъликга мувофиқ исломга асосланган ягона аниқ бир позицияни йўқлигидадир?.
Чунки, сиз биласизки, айнан бизлар Таянч Жамияти аъзолари демократлар билан ва бошқа ҳуқуқбон Ташкилотлар билан ҳамкорлик қиламиз. Ва шу сабаб, шу каби таъна маломатларга дучор бўлаяпмиз. Бу масалада қандай йўл тутиш лозим ва ҳикматга мувофиқлигини балки из бирор мақола ёзиб кўрсатиб берарсиз?!

Иқтибос. Сиз ўша қоралаётган мусулмон давлатларини ҳаммасида бир эмас, хатто бир неча исломий партиялар мавжуд. Бу партиялар 10 йил эмас 30-40, хатто 50-60 йиллик тажрибага эга.
Минглаб, миллионлаб тарафдорларига эга. Лекин уларни бугунги кунда сиз жуда оғиз кўпиртириб айтаётган ўзгаришларини кўрмаяпмиз. Эҳтимол йўлни хато олишгандир деган, хаёл ҳам келмай қолмайди.
Бундан ташқари бу жамоалар ҳаракатига кимлар тиш тирноғи билан тўсқинлик килаяпти экан? Мусулмонларми ёки сиз айтаётган демократик кучлар ва ялоқларими? Нега энди улар ўзлари олиб келган "демократик” асосларга риоя килмаяпти экан? Улар агар халк юз фоиз бўлиб бир тузумни хоҳлаганда ҳам, халк ихтиёрини эмас, ўз танловини қилишади.
Бу эса улар даъво килаётган демократия эмас, диктатура, фикрини мажбурлаб ўтказиш диктатураси бўлади. Энди бу сиз кўп айтаётган бу ерлардаги демократия, бу давлатлар учун чикарилган, ташкарига импорт килинмайди. Агар сиз бизга куйиб беришади деб, ўйлаётган бўлсангиз жуда содда бўласиз.

Изоҳ. Бу масалада менимча 2.та нарсага аниқлик киритиб ўтиш керак.
1. Ҳозирги мавжуд Исломий сиёсий ҳаракатлардан мен (сизни ибора билан айтганда) оғиз кўпиртириб айтаётган ўзгаришларини кўрмаяётганингиз .
2. Бу жамоалар ҳаракатига кимлар тиш тирноғи билан тўсқинлик килаятгани.

1. Агар натижа ёки, сиз айтган «ўзгариш» Ислом давлати барпо бўлиши бўлса, ҳали у йўқ. Бу тўғри.
Аммо, ўша давлатлардаги мусулмон жамоалар ҳукумат бошқарувини турли органларига ва ҳатто Бош Вазир лавозимларигача кўтарила олган жойларда мусулмонларни Ўзбекистондаги мусулмонлардан кўра анча кенгликга эркинликга ва катта имкониятларга эга бўлганларини «ўзгариш» деб ҳисобламаслик нотўғри бўлса керак?! Яъни бу дегани қандайдир натижа йўқ дегани эмас.Менимча буни инкор қилолмайсиз тақсир.Шунингдек, бошқа Ислом диёрларида Исломий сиёсий жамоатлар ҳаракатларидан ҳеч бир натижа бўлмаётгани, бизни «ҳеч нарса қилмай ўтиришимиз керак» деган хулосага олиб келиши ҳам тўғри бўлмаса керак?!

2. Бу жамоаларга қаршилик қилишаётган кучларга келсак, албатта бунақа қарши кучлар кўп бўлиши табиий. Бу кучлар ватанни ичкарисию ташқарисида бор ва бўлади. Бу дегани курашдан тўхташимиз керак деганимаску?! Ҳамма жойда ҳам ҳатто диндорлар билан эмас, улар ўз ораларида ҳам бу каби курашлар ҳисобига қайсидир партия ҳукумат тепасига келади. Ҳеч қандай тўсиқ бўлмаса ҳаракат қиламиз десангиз қиёматгача ҳеч иш қилинмаса керак? Шунинг учун ҳам биз сиесий курашда фаол бўлишимиз керак.

Иқтибос.Мана узоққа бормайлик, Тожикистонда "оёк қўли боғланган”, ҳали кўзга кўринарли бирор самарага эришмай, кўп нарсасидан, эътиқодий нарсаларидан ҳам тушиб берган Ислох исломий партияси бор.
Уларни баъзиларини ҳолатига қараб, агар биз ҳам шу йўсинда партия тузадиган бўлсак ҳолатимиз нари борса, шулар каби бўлсак керак деб ўйланасан киши.

Изоҳ. Сиз айтган Тожикистон Ислом уйғониш партияси Марказий Осиёдаги ягона Исломий Партиядир. Уни тарихини биласиз СССР даврида тузилиб. Шу билан қолиб кетганди.
Энди уни борлигини ўзи ҳам Тожикистон мусулмонларини ўзбекистон мусулмонларидан анча устун бир шароитда эканини тасдиқлайдиган бир далилдир. Биласизку бизда диний Партиялар тузиш қонунан таъқиқланган. Уларни кўп натижага эришмаганлиги тўғри. Бунга сабаб Марказий Осиё мамлакатларида Тоталитар тузумлар мавжуд бўлиб, бу тузумларда фуқароларнинг сиёсий диний ва бошқа эркинликлари анча чеклангандир.
Аммо, сиз нега Туркиядаги Миллий Гўриш Партиясини эришган анча ютуқларини гапирмайсиз?! Шунга ўхшаш бошқа мамлакатларда ҳам биз ҳавас қилса арзигулик натижалар ҳам йўқ эмаску.

Иқтибос.Якинда, анча йиллардан бери сиёсат билан шуғулланиб келаётган, ҳаракатдаги эътиборли ўринларни эгаллаб турган одамдан сиёсий ҳаракат тузиш хақида савол қўйгандим.У аввало тарбияга жиддий ахамият беришни маслахат берди.
Қайта сўралганда хам, айни шу нарсани айтди. Бу масжиддаги имомни эмас, сиёсий харакатдаги узокни кўриб, айтган одамни маслахати эди. Аввалига эриш туюлган бу гапни мазмунига қаралса, хақиқатдан узоқ эмасди.
Бу партия тузаман деяётган одамлар, сал бир-биридан фикри бошқача бўлиб қолса, бирдан тутоқиб, ҳар хил гапларни гапириб, орани бузишга ҳам тайёр турса.
Бундай одамлар билан узокка бориб бўладими? Аввало биз ўзбеклар сиёсий жамоа тузишдан олдин бир-бирини шахсиятини ҳам, фикрларини ҳам ҳурмат қилишни, ўз мустақиллигидан кечиб бирон шахсга итоат килишни ҳам ўрганиши керак.

Изоҳ. Менимча,ўша сизга маслахат берган одам анча адашган.

1. Агар у сиёсатчи Ўзбекистонлик бўлиб, мавжуд биз билган мухолиф Партиялар сафида фаолият юритган бўлса, демак у одам ўзи берган маслаҳатига ўзи амал қилмаган одам бўлади. Чунки, биз мавжуд Партияларни аҳволини яхши биламиз.
Бу Партиялар вакиллари «бир-бирини шахсиятини ҳам, фикрларини ҳам ҳурмат қилишни, ўз мустақиллигидан кечиб бирон шахсга итоат килишни» ўргатадиган ва бизга ўрнак бўладиган аҳволда эмас.

2. Шуни ҳам унутмаслигимиз керакки, фикрлар ҳар хил бўлишлиги ҳам аслида табиий нарса бўлиб, ҳаммани бир хил фикрлайдиган қилишни иложи йўқ. Исломий жамоалар ҳам ҳаммаси бир хил фикрли бўлмайдиларку?! Шунинг учун ҳам ҳар хил жамоалар ва мазҳаблар мавжуд эмасми?!
Менимча. Умумий нарсаларда йўналишда бир позицияда бўлиш партия тузилишини асосий шартидир. Аммо. Шу нарса тўғрики Бир хил манҳаж тарафдорларини ихтиёрий иттифоқидан жамоат пайдо бўлади.

3.Сиз «Аввало биз ўзбеклар сиёсий жамоа тузишдан олдин бир-бирини шахсиятини ҳам, фикрларини ҳам ҳурмат қилишни, ўз мустақиллигидан кечиб бирон шахсга итоат килишни ҳам ўрганиши керак. « дебсиз.
Хўш, ўша сиз айтгандек бир хил манҳаж дастур ва йўналишдаги бир-бирини шахсиятини ҳам, фикрларини ҳам ҳурмат қиладиган, ўз мустақиллигидан кечиб бирон шахсга итоат киладиган одамларни таёрлаш билан ҳозир ким шуғулланаяпди?! Бунақа одамлар нимага шу пайтгача таёрланмади?! Бу кимни иши ва вазифаси эди?!
Шунақа Жамоа Юртимизда бирор ўзгариш қилиш учун лозимлигини билган Олимлар нимага шу пайтгача шу йўналишда ҳеч нарса қилишмади?! Бу таклиф оддий мусулмонлардан чиққан пайтда эса, Сиз «ўзбеклар Партия тузишдан аввал шунақа шунақа нарсаларни ўрганиши зарур» деб турибсиз?! Сиз буни бугун билдингизми?!

Иқтибос.Бизда хамма олим, хамма бошлиқ. Ҳеч ким ўзи хакида танқид эшитишни хоҳламайди. Салга тутоқиб бир-бирини қоралаб ётади. Бу билан тузиладиган жамоа яхлит эмас, бўлакчаларга бўлиниб кетади ва бир бири билан олишиб ётади. Буни кўриш учун кўз ойнак ҳам керак эмас.

Изоҳ. Ажойиб гаплар. Тўғри, балки танқид ҳеч кимга ёқмас.Бўлиб ҳам, доимо ҳурмат иззат кўриб ўрганиб қолган одамларга албатта ёқмайди. Аммо танқидни ҳаётда ўз ўрни бор. Уни ўз ўрнида ишлата билиш ва уни эшитиб тўғри хулоса чиқара билиш ҳам керак. Энг асосийси танқидни душманлик деб тушунмаслик керак. Буни ҳаммамиз ҳам ўргансак ортиқчалик қилмайди. Шунингдек, менимча, ўзаро бирор масалада келишолмай қолсак буни сайтларда мақола ёзиб умум билан муҳокама қилишни ҳам ўрганиш керак. Юқорида айтганимдек. Орамиздаги ихтилофли нарсани яшириш лозим, «ташқарига билдирмаслик керак» деган, позициядан ҳам воз кечиш керак. Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади деган гап ҳам бор. Шундай экан ошкора мулоқот менимча фақат бизни фойдамизга бўлади иншааллоҳ. Умид қиламанки, сиз билан бўлаётган бу ёзишмалар шуни бир бошланишидир.

Иқтибос
.«Ислом сиёсатга аралашмайдиган раҳбоний дин эмас» дебсиз.
Тўғри, шу билан бирга ислом сиёсат дегани қанақа бўлса хам аралашаверадиган, бировларни ғаразини амалга ошириб беришда кўлланиладиган восита ҳам эмас.
Демократия ҳақидаги фикр "масжид домлалари”нингина эмас, жуда кўплаб олимларнинг хам фикридир. Бу сиёсат билан шуғулланишини айтаётган баъзи жамоаларнинг ҳам фикридир.
Ундан кейин билиш керак, умумий ҳукм билан муайян шахсга ҳукм чиқаришни фарқи бор. Куфр деб, ҳукм айтилган ишларни қиладиган одамларни дарҳол кофирга чиқарилавермайди.
Улар буни ўзларига ёқмаганидан айтаётганлари йўқ, чунки буни исломдаги ҳукм деб билишади. Бунга эса уларда ўзига яраша кучли далиллари бор. Бир одамларни бирон нарсаларни қилаётгани ҳукмни ўзгартириб бермайди. Одам билганини гапиради, эътикодини маҳкам тутади. Эътиқоди йўл қўйса қилади. Бугун бундай, эртага ундай бўлиб кетавермайди. Куфр иймон масаласи ҳиссиёт билан ёки одамларга қараб эмас далил билан ёндошиладиган масаладир.

Изоҳ. Менимча сиз бу ерда мени тушунмабсиз. Мен мақоламда демократия ҳақидаги ҳукмни эмас, шахсан мени шу каби лақаб билан атайдиган кимсаларни сал инсофга чиқириб қўйдим халос. Бу ердаги фикрларингизга мен тўла қўшиламан. Ва ўзим ҳам шундай тушунаман. Муаммо шундаки баъзи биродарлар сиз айтган «. Куфр деб, ҳукм айтилган ишларни қиладиган одамларни дарҳол кофирга чиқарилавермайди» деган гапларингизни ҳали тушунишмайди. Мен ҳам шу ҳақида фикр билдирдим.

Иқтибос.Кимлардир сизни гапингизни қабул қилмаётган бўлса, уларни айблаш керакми?!
Яна бир нарсаларни ёзибсиз. «Уларга хозир кўпчилик эргашмай қўйган, улардан сўраб тортишиб ётишга ҳам ҳожат йўқ» дебсиз.
Яхши, бундай экан ана майдон катта. Нега, мана ташкилот тузганингларга бир йил муддат бўлибди, ҳеч бўлмаса одамлар сонини кўпайтирмабсизлар, ечимлар кўрсатиб эргаштирмабсизларда?!
. Бундан ташқари Иттифоққа аъзо бўлдинглар, нима ишларинг юрмай қолдими, ёки домлалар ҳалақит қиляптими сизларга?!
Одамлар ҳақида ёзишдан кўра, бирон фойдали иш қилиш яхшироқ бўлса керак?. Сиёсатни бағри кенг одам килмаса, бу сиёсат фойдасидан зарари кўп бўлади.

Изоҳ. Бу ерда учта савол бор.
1. Гапимизга кирмаганни айблаш керакми йўқми?
2. Бир йилда Таянч одамлар сонини кўпайтирмай ечимлар кўрсатиб эргаштирмаганлиги.
3. Иттифоққа аъзо бўлиб ишимиз юрмай қолгани ва домлалар халақит бераётгани.

Жавоб.
1. Биз ўз фикримизни бошқаларга мажбурлаб ўтказмаймиз. Ва бизга қўшилмаганларни айблаш керак эмас. Агар қўшилмасанглар (зотан қўшилмадинглар ҳам) ўз йўлимизда давом этаяпмиз. Ҳамза Абдулмутталибни мақоласидан бошқа биз ҳеч кимга ҳеч қандай айб қўймадик. Шахсан мени уни мақоласига ҳеч алоқам йўқ. Мени биродарлар тушунмасдан нотўғри айблашди.

2. ТАЯНЧ ташкилоти тузилганига бир йил бўлди. Шу бир йил давомида ўз фаолиятини давом эттириб келаяпди. Сиёсий ва ҳуқуқбонлик ва маданий маърифий йўналишда нималардир қилинди. Хўп, сиз ТАЯНЧ бир йилда ҳеч нарсага эришолмаган деб ҳисоблайлик. Аммо. Сиз тақсир айтингчи, Ўзбекистон уламолари 20 йилдан бери нима қилдилар?! Уларни фаолияти мусулмонларга нима фойда ва манфаатлар олиб келди?! Ўзбекистондаги диндорлар воқеъликга номувофиқ тарбия олиб боши берк кўчага кириб қолишмадими?! Ҳозирда қамоқда ётган ўн минглаб диндорлар учун оз бўлсада уларнинг ҳам «ҳиссаси» йўқмикан?!
Хато манҳаж туфайлидан ҳам шунақа фожеъаларга сабабчи бўлмаганмиканлар?!Агар бир йилда нимадир қилиш мумкин бўлса, бу ерда биздан анча олдин келиб Ташкилот очиб олганлар ҳам бор.Улар сизни танишларингиз. Улардан ҳам сўранг 5 йилда нима қилишган экан?!

3.Иттифоққа аъзомиз тўғри.Иттифоқ сафида ҳам ўзимиз ҳам ўз имкониятимиз борича нималардир қилаяпмиз.Ишимизга домлалар халақит беришмаяпди. Аммо улар ўқитган минглаб шогирдлари турмаларга қамалиб ётибди. Баъзи домлалар ҳижратда, яна қанчалари қамоқда, қанчалари шаҳид бўлиб кетдилар. Мен ўша имкони борлар ва сиз айтгандек бағри кенгроқ Олим одамлар сиёсат билан шуғулланишса, ўша мазлум мусулмонлар учун зараридан кўра фойдаси кўпроқ бўлармикан дейманда?!

Иқтибос.Ўн минглаб мусулмонлар турмада ётган бўлса, улар эътиқодидан воз кечмагани, куфрга қуллуқ қилиб чиқиш, эътиқодига тўғри келмагани учун ётишибди.
Энди уларни қутқариш деб эътиқодга зид ишлар бўлса ҳам, ўйламай қилавериш керакми? Бу турмада ўтиравериш керак деганини ҳам англатмайди.

Изоҳ. Тақсир ўша ўн минглаб мусулмонлар сиз айтгандек, эътиқодидан воз кечмагани куфрга қуллик қилиб чиқиш эътиқодига тўғри келмагани учун ўтирганлари йўқ.
Хотирингиз жам бўлсин. Турмага кириб кўрган бирорта одамдан сўрангчи Президентга авф сўраб хат ёзмагани бормикан?! Бу мажбурийдир. Бунга мажбур қилишади. Агар кирганингизда сизни ҳам шундай хат ёзишингизга шубҳам йўқ. Муаммо шундаки бунақа хатларга Каримов режими тупурган. Унақа хат ёзган ўнлаб одамлар ҳали ҳам чиққани йўқ. Сиз у ердаги воқеъликни билмайсиз ҳазрат.
Энди уларни қутқариш учун биз ҳали ҳеч нарса қилмадик менимча.Нимадир қилишса ҳуқуқ ҳимоячилари қилишаяпди.Гап ана шундада. Биз мавжуд қонуний имкониятларни ишга солиб кўрдикми?! Кейин, эътиқодингизга зид келадиган нима бор бу ерда?!
Мен тушунмадим нима у?!. Аммо, мени фикримча агар ўша маҳбуслар озод бўлиши аниқ бўлса, эътиқодингизга зид бўлган (яъни ҳаром)нарсани ҳам қилишингиз мубоҳ.Валлоҳу аълам!

Иқтибос.Мана Хамас жамоаси Яҳудийлар давлатини эътироф этмаслик эътиқодини маҳкам тутган. Шу йўлда урушлар, минглаб қурбонлар, мислсиз зулмлар бўлса ҳам, ҳар қанча дунёвий қизиқтирувлар бўлса ҳам эътиқодидан воз кечмай, ўз ҳаракатларини давом эттириб туришибди.

Изоҳ. Хамас масаласи умуман бошқа масала. Исроилдек кучли тажовузкор давлат билан 60 йилдан бери жанг қилади шу фаластин халқи. Мана шу халқни вакиллари энди Хамас мисолида майдонга тушди.Биз ўзбеклар ўзимизни унга тенглашга уялишимиз керак. Биз улардан ўрнак олганимиз йўқ ҳали. Бизга уларни ибратлик кўп жиҳати бор. Аммо, унутманг тақсир Хамас айнан днмократик сайлов натижасида ҳукуматга келган.
Кейин эса уни сиз айтгандек, «демократ»лар ўзлари террористик ташкилот деб, эълон қилишди. Уларни легитимлигини тан олишмади.Начора? Биз уларни ўша демократиясига тўла амал қилишга мажбурлайолмаймиз. Аммо, Хамасга ўхшаб уни ўзимиз учун восита қилишимиз мумкин. Биз шуни қилмаяпмиз.Яъни шунга ҳаракат қилмаяпмизку?!

Иқтибос
.Албатта ҳаракат бўлиши керак, шу билан бирга инсон эътиқодига зид нарсани ўз ичига олмаслиги керак. Тузиладиган сиёсий жамоа исломий тузум тузиш тарафдоримиз деб мақсад қўядими, ёки дин сиёсатдан ажраган, дунёвийлик давлати тузамиз деб мақсад қўядими? Биринчиси ҳатто рўйхатдан ҳам ўтказилмайди, иккинчисини эътиқод кўтармайди. Шунингдек инсон "йўқ, бошқача” деб ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам алдай олмайди.

Изоҳ. Жуда тўғри актуал 2 та савол бердингиз.Жавобим шуки ўша жамоа сиз айтганни ҳар икковиниям ўз дастуридаги стратегик мақсад қилиб қўймайди.
Аммо, биринчи вариантни сал бошқачароқ қилиб стратегик мақсад қилиб қўйилади.Яъни Исломий қадриятларга асосланган ҳолда давлат бошқарувини жорий қилиш. Бу дегани халифат эмас. Аммо, ҳозирги воқеъликга мувофиқ йўл.Валлоҳу аълам!
Иккинчи варианти эса, бу бизни ишимиз эмас. Буни мана Эрк Бирлик ва ҳаказо Партиялар қилишни ҳаракатида юришибди.

Иқтибос.Эҳтимол ёзган мақолангиз муайян томонга қаратиб ёзилдими ёки умум қилибми мен ўз фикримни билдирдим. Бу эса мени ҳеч кимга адоватим борлигини ҳам бўлишини ҳам билдирмайди. Сизга ҳам бошқа биродарларга ҳам саломатлик ва мағфират сўрайман. Аллоҳ ораларимизни ислоҳ қилсин! Хатоликларимизни англатиб улардан тўғри хулоса чиқаришни муваффақ қилсин!

Хулоса. Албатта шайх пайғамбар А.С. Барча Одам боласи хатокордир. Деб, айтганларидек мен ҳам хатокор бандаман. Қайсидир феълим сўзим ишим сизга ёки яна кимгадир теккан бўлса узр сўрайман. Валлоҳи мен Исломни мусулмонларни яхши кўраман. Ва уларга фақат яхшилик истайман. Мени ва барча мўминларни ҳам Аллоҳу Роббил оламинни ўзи мағфират қилсин ва ҳидоятидан адаштирмасин! Ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган йўлга бошласин. Ва охир даъвано анил ҳамдулиллоҳи роббил Оламин!!!

аттавхид.

Просмотров: 1212 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz