Пятница, 24-05-03, 03:09

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июнь » 22 » Қирғизистон ўзбеклари қирғини тўхтатилсин!
11:25
Қирғизистон ўзбеклари қирғини тўхтатилсин!
Қирғизистон ўзбеклари қирғини тўхтатилсин!
            Орзиқиб кутилган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари менга татимаяпти, чунки 10 июнь куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида бошлатилган ўзбекларга қарши қирғинда ҳозиргача беш юздан ортиқ (!) миллатдошимиз ваҳшийларча ўлдирилди! Мингларча ёш-у қари, эркак-у аёл яраланди. Расмий маълумотларда бу рақамлар анча паст кўрсатилмоқда. Мустақил манбалар ўлган ва жабр кўрганларнинг тўқсон фоизи ўзбеклар эканини айтмоқда. Қирғизистон вақтли ҳукумати қирғизлар билан ўзбеклар орасида этник қирғин давом этаётганини тан олишга ва қон тўкилишларини тўхтатиш учун Россия ҳукуматидан (!) ҳарбий ёрдам сўрашга мажбур бўлди.

            Азалдан қардош ҳисобланган икки халқ орасидаги илк қирғин бундан роппа-роса йигирма йил олдин юз берганди. Ўшанда ҳам ўзбеклар жабр кўрганди. Андижон, Фарғона ва Наманганда яшовчи минглаб кишилар миллатдошларига ёрдам бериш учун Ўшга ошиққанида, Ўзбекистон ҳукумати чегарани ёпиб, уларни ўтказмаганди. Президент Ислом Каримов Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги миллий масаладаги тангликни назарда тутиб, Фарғона водийсида иккинчи Қорабоғ ҳолати келиб чиқишига йўл қўймаслигини айтган ҳамда Ўш ва Ўзганда юз берган ваҳшийликларда ўзбекларнинг ёнида турмаганди. Афсуски, тоғлик қирғизлар бундан "андишанинг оти қўрқоқ” деб хулоса чиқаришгани аён бўлди. Аслида, қирғизлар Ўш, Жалолобод ва Ўзган каби ўзбеклар асос солган қадим шаҳарлардан миллатдошларимизни қувиб чиқаришни мақсад қилиб қўйгани маълум эди. Буни мен 2004 йили Ўшга қилган сафарим ва у ерда яшовчи ўзбеклар билан қилган суҳбатларимда билгандим.

            Қирғизистон давлат сифатида 1936 йил 5 декабрда ташкил қилинган. Ўша пайтдаги Ўзбекистон президенти Йўлдош Охунбобоев Москвадаги марказий ҳукуматга қарши чиқолмай, ўзбеклар яшайдиган ҳудудларни янги республикага тортиқ қилиб юборган ва халқнинг эътирозларига "Ўзбекистонми, Қирғизистонми – фарқи йўқ, чунки ватанмиз ягона – СССР” деган экан. Буни 1970-йилларда катта ёшдагилар гапиришарди. 1970-йилларда қўшни республикага тортиқ қилинган Ўш ва Жалолобод шаҳарларида қирғизлар ўн фоизни ҳам ташкил қилмаган. 1979 йилдаги бутуниттифоқ аҳоли рўйхати натижаларига кўра, Қирғизистон жами аҳолиси уч миллион беш юз йигирма икки мингдан иборат бўлиб, қирғизлар сони 1.687.400 бўлса, руслар 911.700, ўзбеклар 426.200 кишини ташкил қилган.[i] Мен ўзим собиқ шўролар даврида Ўшга борган пайтларимда кўчаларда оқ, узун қалпоқ кийган бир-иккита қирғиз кўрардим, холос – ҳаммаёқда дўппи кийган кишилар юрарди.

            Қирғизлаштириш сиёсати оқибатида, ҳатто, расмий маълумотларда ҳам ўзбек аҳоли сони атайлаб камайтириб кўрсатилмоқда. 2009 йили Қирғизистонда ўтказилган аҳоли рўйхати натижаларига кўра, Ўш шаҳри аҳолиси 243.000 ни, атрофдаги қишлоқлар билан бирга эса 500.000 ни ташкил қилган. Бунинг 66,5 фоизи қирғизлар бўлса, атиги 24 фоизи ўзбеклар эмиш[ii]. Бунга ишониб бўладими? Агар ишонадиган бўлсангиз, бу тоғдан тушган қирғизлар сони қанчалик тез кўпаяётганидан далолат беради. Айтишларича, бир-икки хонали квартиради 15-20 нафар қирғиз яшайверар экан.

"Андижон аҳолиси ярмининг Ўшда қариндош-уруғлари бор” десам, адашмайман. Эски даврларда Андижон автовокзалидаги биринчи рақамли тўхташ жойидан Ўшга ҳар ўн беш дақиқада бир "Икарус” русумли катта автобуслар йўлга чиқарди. "Мустақиллик шарофати билан” икки давлат орасидаги автобус рейслари тугатилди. 2000 – 2007 йилларда, ҳатто, виза режими киритилди. Буларнинг ҳаммаси қирғизларда "Ўзбекистон бу ердаги ўзбекларни ҳимоя қилмайди, хоҳлаганимизни қилишимиз мумкин” деган тушунчага олиб келди. Мен икки ўлка орасидаги муаммолар ҳақида мақолалар ёздим, "Ёшлар” телеканалидаги "Давр” информацион дастури учун лавҳа ҳам тайёрлаб бердим. (мисол учун, қаранг: "Оролда қолган ўзбеклар”, http://bahtiyarshakh.com/ozbekce/ozbekce%20yazilar/Mohiyat/Shohimardon.doc, "Проблемы узбекского анклава Шахимардан», http://www.ferghana.ru/article.php?id=1108 ). Афсус, ўзгариш бўлмади.

Тоғларда яшаб, асосан чорвачилик билан шуғулланган қирғизлар ўтроқ ҳаётга ўтган миллатдошларини "сарт”, яъни "ўзбеклашган” деб, паст назар билан қарашган. Шу ҳолатнинг ўзиёқ улар нақадар миллатчи эканлигини кўрсатади. Шаҳарлардаги қирғизлар ва ўзбеклар қуда-анда бўлиб кетган, улар орасида ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Афсуски, 1990 йилги қонли воқеалардан кейин тоғлик қирғизлар водийга тушиб, "бу тупроқлар Қирғизистонга қарашли, ўзбеклар бу ердан кетсин” деган фашистик ғояни ўзлари билан бирга олиб келишди. Давлатга қарашли ерлари очиқчасига босиб олиб, уй-жой қуришни бошлашди. Ўзбеклар давлат расмий идораларидан сиқиб чиқарилди. Ҳозирга кунда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари амалда қирғизлардан иборат. Бу ҳолат босқинчи қирғизлар осонлик билан қурол-яроғларни улардан тортиб олиб, ўзбекларга қарши қўллашига сабаб бўлди. Мустақил ахборот агентликлари тарқатган маълумотларга кўра, қирғизлар, ҳатто, БТР каби ҳарбий автомашиналардан ҳам ўзбекларни ўққа тутмоқда.

Балки, Ўзбекистон ҳукумати 1990 йилдаги қонли воқеаларга жиддийроқ муносабат билдириб, ўзбекларни ҳимоя қилишга шай эканлигини намоён қилганида эди, ҳозирги кунда Қирғизистондаги ўзбеклар ҳеч нарсадан ҳадиксирамай, ўзларининг қадимий шаҳарларида мағрур яшаётган бўлурмиди! Бу кетишда, тоғлик қирғизлар шаҳарлардаги ўзбек маданиятини йўқ қилиб, халқнинг ўзини қувғин қилишидан бошқа нарсани кутиб бўлмайди.

Харитага назар солсангиз, Озарбайжонга қарашли Нахичеван автоном республикасининг Озарбайжонга туташ эмаслигини кўрасиз. 1921 йили Туркия ва СССР билан тузилган Карс тинчлик битимига кўра, Туркия Нахичеваннинг тинчлиги ва хавфсизлиги учун кафилдир. Бир кор-ҳол бўлса, турк қўшинлари автоном ўлкага киришига йўл қўйилади. Шунинг учун, арман-озарбайжон уруши пайтида, шундоқ ёнбошида бўлишига қарамай, арманлар Нахичеванга бостириб киролмади. Нима учун Қирғизистонга бериб юборилган, асосан ўзбеклар яшайдиган ҳудудлар Ўзбекистон кафиллигига олинмагани кишини ҳайратга солади. Шундай бўлганида эди, 1990 йилдаги ва бугунги қонли воқеалар келиб чиқмасди.

Қирғизистонда юз бераётган ўзбекларга нисбатан жаллодликни Туркиядаги "Hurriyet” газетаси веб-сайти бугун, 12 июнда "Қирғиндан қочиш” умумий сарлавҳаси остида берибди (сайтдаги расмлар учун қаранг: http://fotogaleri.hurriyet.com.tr/galeridetay.aspx?cid=36756&rid=2 ). Аммо, бўлаётган хунрезликлар ҳақида ўзбек матбуоти жимжит! Бу даҳшатга солувчи ҳолат миллий бирлик йўқлигини, ҳукуматни мамлакат ташқарисидаги ўзбеклар тақдири умуман қизиқтирмаслигини билдирмайдими?

Мен БМТ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Туркия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ҳукуматларини Қирғизистонда қирғин қилинаётган ўзбеклар ҳаёти ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун зудлик билан зарур чораларни кўришга даъват қиламан.

Я призываю ООН, ОБСЕ, правительства Турции, Узбекистана, Казахстана и России к экстренному принятию всех необходимых мер для защиты жизни и прав узбеков, подвергающихся геноциду в Киргизии.

Ben, BM, Avrupa Güvenlik ve İşbirliği Konseyi, Türkiye, Özbekistan, Kazakistan ve Rusya hükümetierini soykırıma uğramakta olan Kırgızistan Özbeklerinin hayat ve haklarının korunması için acilen her türlü önlemleri almaya davet ediyorum.

I call upon the UN, OSCE, governments of Turkey, Uzbekistan, Kazakhstan and Russia urgently to take any necessary measures to protect the lives and rights of Uzbek people living in Kirgizstan who are being genocide.

Юқоридаги чақириққа қўшилинг!

www.bahtiyarshakh.com
Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1410 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz