Четверг, 24-05-02, 19:47

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июнь » 27 » Фитна замонида мусулмонлар қандай бўлмоқлари лозим?
10:46
Фитна замонида мусулмонлар қандай бўлмоқлари лозим?
Фитна замонида мусулмонлар қандай бўлмоқлари лозим?
   Ислом дини мусулмонлардан ҳар бир қиладиган ишларини илмнинг устида қуришни талаб қилади. Чунки, илмга асосланмаган ҳар қандай сўз ёки амал, албатта жаҳлнинг (илмсизликнинг) устида қурилади. Жаҳлга асосланган амал эса, зарардан бошқа нарсага сабаб бўла олмайди. Мен сизга савол бераман: Бугун мусулмонларнинг мағлуб бўлиш сабаблари нимада? Аҳли илмга қулоқ солмасдан, ҳар ким ўз ақлига суяниб иш қилишида эмасми? Илмсиз, ақлнинг ўзи билангина қилинган иш тўғри бўладими? Унда илм нима учун керак? Дин мукаммал бир илмнинг устида қурилган бўлиб, шу илмни сақлаб қолиш учун, тарих мобайнида юзмингларча олимлар умрини фидо қилишмадими? Илмнинг ер юзидан кўтарилиши, диннинг ҳам кўтарилиши эмасми? Исломдан аввалги динлар, илм унитилиши билан ўзгариб кетмадими? Бундан 150 -200 –йил муқаддам Европада давлатни хрестянлар илмсиз, фақатгина диннинг номи билан бошқарганларида, халқнинг динга бўлган нафратларини ўйғонишига сабаб бўлмаганмиди? Илмга асосланмаган давлат ва сиёсат, бошқа динсиз давлат ва сиёсатдан нима фарқи бор? Давлат диннинг устида, дин адолатнинг устида қурилган, адолат эса, илм билангина етиладиган нарса эмасми?
   Шундай экан, агар динга итоат қилишни истасак, илмсиз иш қилмасликга мажбурмиз. Яъни, ҳар бир ишни аҳли илм билан қилишга мажбурмиз. Оллоҳ Таоло Нисо сураси 83 –оятда шундай дейди:

Қачон уларга тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган илм аҳлигагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар илм ва истимбот эгаларидан билган бўлар эдилар. Агар сизларга Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаса эди, айрим кишилардан ташқари ҳаммангиз шайтонга эргашиб кетар эдингиз.  (Нисо -83)
   15 –йилдан бери ўзбек халқининг бошига оғир имтиҳонлар келди. Дўст –душманинг оғир кунингда билинади –деганидек, ўзбек халқига ҳам қўшни мамлакатлар ўзларини ким эканини кўрсатмоқдалар. Бу нарсага илмсизлик билан бази ўзбек биродарларнинг ўзлари ҳам сабаб бўлаяптилар. Яъни, бу балоларга бизнинг халқимиз лойиқ, гуноҳлари учун келаяпти –деган нотўғри сўзларни тарқатаяптилар. Бало келишига фақатгина гуноҳлар сабаб бўлмайди, бало келишининг сабаблари кўп, шу сабаблардан базилари гуноҳлар бўлади, ҳаммаси эмас. Бу тарқатилаётган нотўғри сўзлардан иккита зарар келиб чиқади:             1 –Ўзбек халқининг руҳини синдириш ва Оллоҳнинг нусратидан умидсиз қилиш.
2 –қўшни халқлар, ўзбек халқига паст назар билан қарашига сабаб бўлади.
   Ундай бўлса, бу имтиҳонларнинг сабаблари нимада? –десангиз, айтамизки: Қиёматга қадар, ҳақ билан ботилнинг ўртасида жанг тўхтамайди. Базида ҳақ ғолиб келса, базида ботил ғолиб келади. Бугун ер юзидаги барча мусулмонларнинг устидан ботил аҳли ғолиб келди. Бу мағлубиятнинг сабаблари жуда ҳам кўп ва узун бўлиб, ҳаммасини ёзсак 4-5 –мақолага ҳам сиғдириб бўлмайди. Оллоҳ қодир қилса, бу мавзуга яна қайтармиз. Мен бу мақолада бир нуқтагагина ишора қиламан: ислом умматининг тепасида, ботил аҳли қиличини ялонғочлаб қараб турипти, қаерда исломий ҳаракат кўтарилса, улар шу ерга ҳужум қилмоқдалар. Ўзбекистонда илм ва даъват кўтарила бошлаганда, ҳужумни бизга қаратишди. Уммaтимизнинг қолган қисми эса, бу нарсага тўғри кўз билан қарашмаяпти.
   Аксинча биз ислом умматининг руҳини кўтариб, шижоатлантириш йўлида ҳаракат қилсак тўғри бўлмайдими? Уҳуд жангини эсланг! Мағлубиятга сабаб мусулмонларнинг ўзлари эди. Оллоҳ Таоло тарафидан ва Росули тарафидан умматнинг руҳини синдирадиган сўзлар айтилдими? Келинг қарайликчи, уҳуд жангидан кейин Оллоҳ Таоло мусулмонларга нима деб хитоб қилди: Оли-Имрон сураси 152 –оятда шундай дейди:
Аллоҳ ўз ваъдасининг устидан чиқди — сизлар Унинг изни билан кофирларни қира бошладингиз. То сусткашлик қилиб, (пайғамбар алайҳис-саломнинг) амру фармонлари борасида талашиб-тортишган ва Аллоҳ сизлар яхши кўрган нарсани (яъни ғалабани) кўзингизга кўрсатиб қўйганидан кейин пайғамбарнинг амридан бош тортган пайтингизгача (бу устунликларингиз давом этди). Орангизда дунё истаган кишилар ҳам, охират истаган кишилар ҳам бор эди. Сўнгра сиз¬ларни имтиҳон қилиш учун уларнинг (устидан ғалаба қилиш ўрнига мағлубият томонга) буриб юборди. Энди гуноҳларингизни афв қилди. Аллоҳ иймон эгаларига фазлу марҳамат соҳиби бўлган зотдир.  (Оли-Имрон 152)
Бизнинг ҳам вазифамиз умматнинг руҳини кўтармоқ ва хатоларини имкон қадар яхши йўллар билан ислоҳ қилмоқдир. Қайси давлатнинг бошига динни танлагани учун мусибатлар келса, биз уларга ҳамдард бўлишимиз керак, ҳеч бўлмаганда дуомиз ва ҳикматлик даъватларимиз билан. Оллоҳ Таоло муъминларнинг руҳини кўтариб, шундай дейди: 

(куфрдан етаётган зарарлар сабабли) тушкунликка тушмангиз ва ғамгин ҳам бўлмангиз! Агар ҳақиқий иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлгувчидирсизлар!  (Оли-Имрон -139)
   Бу оят бир тарафдан муъминниг руҳини кўтарса, бошқа тарафдан ҳақиқий муъмин бўлишга ундайди. Оллоҳ Таоло илм ва ҳикмат билан даъват қилишга буюрди ва Ўзи кўп ўринларда илм ва ҳикматга тўла бўлган мавъиза ва танбеҳларни нозил қилди. Росулининг суннатида ҳам жуда кўп ибратлар топиш мумкин.     Давоми бор.....   
Абдуллоҳ.

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1165 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz