Пятница, 24-05-03, 01:24

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июнь » 28 » Ўш, Жалолобод, Андижон воқеалари ва диктатор Ислом Каримов
18:19
Ўш, Жалолобод, Андижон воқеалари ва диктатор Ислом Каримов

Абдужалил Бойматов

Ўш, Жалолобод, Андижон воқеалари ва диктатор Ислом Каримов

Жаҳон оммавий ахборот воситаларида 10- июндан 11- июнга ўтар кечаси бошланган Ўшдаги ўзбеклар ва қирғизлар ўртасидаги жанжал-зўравонликнинг ўзбекларнинг қирғизлар томонидан оммавий қирғин қилинишига олиб келиши ва бу қирғиннинг нафақат Ўш шаҳри ва вилояти, балким Жалолобод шаҳри ва вилоятига ва  баъзи бошқа худудларга тарқалишига олиб келди.Ўзбекларнинг қирғизлар томонидан қирғин(геноцид) қилинишида қирғиз армияси,милицияси,миллий хавфсизлик кучлари ҳам қатнашди(http://www.nytimes. com/2010/ 06/17/world/ asia/17kyrgyz. html ).Оқибатда кўплаб Қирғизистон фуқаролари ҳалок бўлишди. Уларнинг мутлақо кўпчилиги ўзбеклардир, 2000 дан кўпрок.

(http://ru.hrsu.org/2010/06/15/%D1%87%D0%B8%D1%81%D0%BB%D0%BE-%D0%BF%D0%BE%D0%B3%D0%B8%D0%B1%D1%88%D0%B8%D1%85-%D0%BD%D0%B0-%D1%8E%D0%B3%D0%B5-%D0%BA%D0%B8%D1%80%D0%B3%D0%B8%D0%B7%D0%B8%D0%B8-%D0%BF%D1%80%D0%B5%D0%B2%D1%8B%D1%81/#more-1086).

Ўш, Жалолобод шаҳарларида кўплар уйлар хонавойрон бўлди(http://www.ferghana.ru/news.php?id=15099&mode=snews), асосан ўзбекларнинг савдо дўконлари, ресторанлари, бозорлари, миллий маданий маркази бинолари бузиб, ёндириб ташланди(http://www.ferghana .ru/news. php?id=15078&mode=snews ).

Қирғизистон миллий хавфсизлик хизматининг раиси Кенешбек
Душебаевга   биноан Қирғизистонда миллий низонинг ташкилотчилари Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиевнинг ака- ука, ўғиллари, тарафдорлари, Ўзбекистон исломий ҳаракати, Ислом жиҳоди иттифоки, Толибондир (http://www.ferghana.ru/article.php?id=6629).

Ислом Каримов Қирғизистондаги қирғиз ва ўзбеклар ўртасидаги мажорони учинчи кучлар келтириб чиқарди деб иддао қилди.Лекин шу ерда учинчи кучларнинг ролини инкор қилмасдан, Ўзбекистон томонидан Қирғизистонга нисбатан иқтисодий қамал 7-8 апрелдан бери давом этаётганлиги,Қозоғистон томондан эса қисман қамал давом этаётганлиги ижтимоий сиёсий портлашга олиб келувчи кучли омиллардан бири эканлигини тан олишга мажбурмиз. Албатта Ислом Каримов, Нурсултон Назарбоев, Владимир Путин эркинлик ва демократиянинг ўз мамлакатларига ёйилишини олдини олиш учун барча чораларни кўришади.Акс ҳолда улар амалларидан ва тўплаган миллиардлаб бойликларидан маҳрум бўлишади. Уларнинг амалпарастлиги ва бойликка очкўзлигидан (албатта Ислом Каримов, Нурсултон Назарбоев, Владимир Путин  ва Қурманбек Бакиев ҳамда унинг тарафдорлари асосий роль ўйновчилардир) қанча ўзбек ва кам миқдорда қирғизлар ҳалок бўлишди ва хонавойрон бўлишди.

Мени даҳшатга солгани шуки Ўш, Жалолободда камида 2000 ўзбек қирғизлар томонидан ўлдирилганида, уларнинг уйлари ёндирилганида, ўзбек аёллари, қизлари зўрланганида, болалар, кексалар ўлдирилганида Ислом Каримов бу қирғинни қирғиз ва ўзбекларни уриштиришда учинчи кучларнинг қўли бор ва бу қирғинни батараф қилишга Ўзбекистон аралашмайди. Бу Қирғизистоннинг ички ишидир деди.

(http://www.ozodlik.org/archive/uz-domesticNews/20100619/402/850.html?id=2076495). Тасаввур қилинг Қирғизистонда бирор АҚШ ёки Россиянинг атиги бир фуқароси ўлдирилганда уларнинг оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение, газата, интернет сайтлари) барала дунёга жар солишарди ва уларнинг президентлари Барак Обама, Владимир Путин дарҳол бу тўғрида баёнот бериб Қирғизистон хукуматидан жиноятчиларни топишни ва жазолашни талаб киларди.Яна улар қўшимча қилиб Қирғизистон хокимиятига жиноятчини топиш ва жазолашда барча ёрдамларни беришни таклиф  ҳам қилишарди.

Ўш ва Жалолободда Ислом Каримовнинг қизлари Гулнора Каримова, Лола Каримова-Тиллаевалар бизнеслари бўлганда ёки улар бу жойларда бўлишганда Ислом Каримов бутунлай бошқача ҳаракат қиларди. Мен аминман Ўзбекистон армияси дарҳол Қирғизистонга бостириб кирарди.

Албатта 2005-йилнинг 13,14-май кунлари камида 750 Ўзбекистон фуқароларининг ўлимига сабаб бўлган тинч намойишни ўққа тутишга буйруқ берган Ислом Каримовдан ўзбек фуқароларини қирғизлар томонидан қирғин қилинишини тўхташиш учун бирор чора кўришини умид қилиш сиёсий онги шаклланмаган кишидан кутса бўлади.

Кўпчиликка маълумки, Қозоғистон худудида поездларда Россияга кетаётган ўзбек меҳнат муҳожирлари қозоқ уюшган жиноий гуруҳлари томонидан уларнинг пуллари тортиб олинади. Ҳолбуки русларга тегилмайди. Россияда, Қозоғистонда ўзбек меҳнат муҳожирлари шафқатсиз эксплуатация қилинади, таҳқирланади, хўрланади. Ўш, Жалолобод воқеалари рўй бераётган пайтда Туркманистондан ўзбек аёллари Ўзбекистонга депортация қилинди.Сабаби улар туркман фуқароларига турмушга чиққандан бери  давлат хазинасига 50 минг АҚШ доллари миқдорида товон  тўлай олмаганликлари учун Туркманистон фуқаролигини ололмаганлар(http://www.ozodlik.org/content/article/2080294.html). Албатта 21 йилдан бери Ўзбекистонни бошқариб келаётган Ислом Каримов буларни билмайдими. Йўқ,у жуда яхши билади. Фақат билмаганга олади. Чунки у Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ, эркинликларини тинмай оёқ ости қилиб келмоқда.Шу сабабли дунё бўйича ўзбекларнинг ор номуси топталганда Ислом Каримов режими уларни ҳимоя қилмайди. Мен ишонч билан айта оламан, ўзбеклар дунёнинг бошқа мамлакатларида ( Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон) Ўзбекистондайчалик ҳорланмайди, ҳўрланмайди. Акс ҳолда улар Ўзбекистонни ташлаб бу мамлакатларга юз тутмаган бўлардилар.

Қашшоқлик, ишсизлик ва Ислом Каримов зулмидан Ўзбекистонни тарк этиб муҳожиратга юз тутган ўзбеклар дунёнинг кўп мамлакатларида Ўш, Жалолобод шаҳарларида ўзбеклар қирғинини тўхтатиш учун БМТ нинг тинчликпарвар кучларини Қирғизистонга киритилишини талаб қилиб дунёнинг Москва (http://www.youtube.com/watch?v=89TX09-oQiA&feature=player_embedded, камида 1000 та), Санкт Петербург, Стокгольм, Жанубий Кореа (http://www.youtube.com/watch?v=kmpTTDjd23o&feature=player_embedded, 200 тадан кўпроқ), Вашингтон, Нью Йорк, Торонто, Германия, Туркия ва Миср каби шаҳар ва мамлакатларида намойишлар ташкилқилдилар, мамлакат раҳбарларига мурожаат қилдилар. Фақат Ўзбекистон фуқаролари, оммавий ахборот воситалари, Ўзбекистон раҳбарлари жим.

Диктаторларнинг миллатидан қатъий назар яхшиси бўлмайди. Қирғизистонда Қурманбек Бакиев, Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев, Тожикистонда Имомали Раҳмон, Туркманистонда Қурбонгули Бердимухаммедов. Бу мамлакатларда диктаторлар шу мамлакат миллатидан чиққан ҳолда ўз фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини поймол қиладилар. Ўзбекистонда эса президент Ислом Каримов, премьер министр Шавкат Мирзиёев, Миллий ҳавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов, Миллий банк бошқарувчиси Файзулла Муллажонов тожик миллатига мансублигини билган ҳолда улардан ўзбекларнинг ор- номуси, шаьнини ҳимоя қилишдан умид қилишга Ислом Каримов  айтгандай "келажаги буюк ўзбек миллатигина” қодир. Албатта бу раҳбарларга яхши яшаш учун, бойлик орттириш учун порахўрлик, ўғрилик, коррупция каби жиноятлардан тап тортмайдиган минглаб амалпараст ўзбеклар ҳам бор. Уларни ўзбекларнинг ор-номуси,шаъни топталгани ғазаблантирмайди, аксинча улар ўзбекларни миллат сифатида кучсизлантириш учун қўлидан келган барча маккорликларини ишга соладилар. Бир мисол. Ўзбекистонда кўзга кўринган ҳуқуқбон Суҳроб Исмоиловни кўпчилик тожик миллатига мансублигини яхши билади. У тожик, форс, ўзбек, рус, инглиз тилларида бемалол мулоқот қила олади. Жуда кўп ҳуқуқбонлар Ислом Каримов режимининг таъқибига учраб қамалган ёки мамлакатни тарк этиб муҳожиротга юз тутган бўлса, Суҳроб Исмоилов фаолият кўрсатиши учун режим томонидан ҳамма шароитлар яратилган. Камига етмагандай, ҳаттоки Озодликнинг дунё ўзбеклари ва Ўзбекистон ўзбекларига энг таниқли мухбири Сарвар Усмоннинг севимли ҳуқуқбони. Бу мени жуда ажаблантиради. Наҳотки Сарвар Усмон Суҳроб Исмоиловни миллий хавфсизлик хизмати ходимлигини билмаса?
-"Жаноб Сарвар Усмон интервью олиш учун Суҳроб Исмоиловдан бошқа ҳуқуқбонлар ҳам жуда кўпку”-дегим келади..
Мен Миллий ҳавфсизлик хизмати ходимларининг кўпчилиги ўзбек миллатига мансуб бўлмаган тожик ва бошқа миллатлардан иборат десам хато қилмаган бўламан деб ҳисоблайман. Менинг бу иддаоларимдан сўнг мени миллатчиликда айблаб ва бошқа кўп куракда турмайдиган сўзлар билан СНБнинг лайчалари мақолага шарҳлар ёзса ажабланмайман.

Ачинарлиси шуки, бир вақтлар СССР даврида амалдор ўзбеклар (зинҳор амалсиз ўзбеклар эмас)энг порахўр,коррупционер сифатида бутун иттифоққа танилган бўлса, Ислом Каримов даврида эса бутун дунёга танилди.
Бу "ютукларга” Ислом Каримов ўзбекнинг асл ўғлонлари Дадахон Ҳасан, Юсуф Жума, Мамадали Маҳмудов, Мурод Жўраев ва бошқа юзлаб ҳуқуқбонлар, мустақил журналистлар, муҳолифат вакилларини сохта айблар билан қамоқларга ташлаб, юзлаб истедодли ўзбекларга амал бериб (Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Мурод Муҳаммад Дўст ва бошқалар) эришди.
Ислом Каримов жуда яхши билади, дунёда ўзбеклар сони камида 25 млн. Бу ҳалқни очиқдан очиқ курашиб енга олмайди, шу сабабли маккорлик йўлини танлади. Ўзбек ҳалқини эркинликлардан маҳрум қилди. Радио,телевидение,газета ва интернетни тўла назорат остига олди. Намойишларни буткул тақиқлади. Бу дегани сиз ўз норозилигингизни ҳам ифодалай олмайсиз. Ўзбеклар Ўзбекистонда объектив информациядан маҳрум қилинди. Hорозилик билдиришдан маҳрум килинди. Ҳамма эркинликлардан маҳрум қилинди. Эркин, демократик бўлмаган жамиятда орахўрлик, коррупция, зўравонлик гуллаб яшнайди. Мана бу маккорликнинг чўққиси.

Лекин ҳаёт шуни кўрсатдики ўзбеклар Ислом Каримов ўйлагандик нотавон эмас экан.Ўзбеклар шунча таъқиб тазйиқларга қарамасдан ўзларида куч топиб дунёнинг ўндан ортиқ мамлакатларида намойишлар уюштириб (бу намойишларда камида минглаб ўзбеклар қатнашишди)
Ўш, Жалолобод қирғинини тўхтатиш учун БМТнинг тинчликпарвар кучларини киритишни, Қирғизистонда ҳалқаро мустақил текширув ўтказилишини талаб қилдилар.Албатта биз бу билан чегараланиб қолмаймиз. Қирғизистон ва Ўзбекистон хокимиятларининг Рим Статутини ратификация қилишларини, Ҳалқаро Жиноят Судига аъзо бўлишини талаб қиламиз.Қирғизистон Рим Статутини ратификация қилиб Ҳалқаро Жиноят Судига аьзо бўлишини таҳмин қилишим мумкин, лекин Ўзбекистон масаласида умид жуда кам.

Ҳақиқатан ҳам, мухолифатнинг ветеран, таниқли вакили шоир Ёдгор Обид шеърий эртагида (Сеҳрли Юҳо ғори ҳақида эртак,http://yangidunyo.com/?p=5744#more-5744) келтирилганидай, аждарни енган ботир, тилло, жавоҳирлар қудратига таслим бўлиб, ўзи ҳам аждаҳога айланиб қолади ва инсонларни ея бошлайди. Эркин,демократик бўлмаган ўзбек жамиятида порахўрлик,коррупция кўп ўзбекларни таслим қилдириб Ислом Каримовнинг қулига айлантириб қўябди.

Ўзбекистондан ҳам Алишер Усмонов, Искандар Маҳмудов, Паттоҳ Шодиев каби дунё танийдиган миллиадерлар етишиб чиқди, лекин улар Жорж Сорос каби инсон ҳуқуқлари, эркинлик, демократия учун ҳомийлик қилишмаябди(http://en.wikipedia.org/wiki/George_Soros). Муҳаммадқодир Абдуллаев, Артур Григорян, Руслан Чагаев(http://ru.hrsu.org/2010/05/28/1067/#more-1067) каби олимпиада, жаҳон профессионал бокси бўйича чемпионлар етишиб чиқди. Афсуски улар ҳам оғир вазн бўйича профессионал бокс чемпиони,  машҳур афсонавий боксчи Муҳаммад Алидай фуқаро эркинликлари учун курашишмаябди (http://en.wikipedia.org/wiki/Muhammad_Ali). Алишер Усмоновнинг Қирғизистонлик ўзбек қочқинларига 5 млн АҚШ доллари (50 млн Россия рубли) миқдорида ёрдам пули ажратганлиги хўрланган, ҳақоратланган, кўчада қолган ўзбекларнинг ҳам ҳимоячиси борлигини кўрсатди (http://www.ozodlik.org/archive/uz-news/20100614/402/402.html?id=2076383).
Келажакда Ўзбекистондан ҳам Муҳаммад Алидай, Жорж Соросдай инсон ҳуқуқлари, эркинлик, демократия учун курашадиган, хомийлик қиладиган дунё танийдиган инсонлар етишиб чиқади. Ана ўшанда Ўзбекистонда диктатор Ислом Каримов ва унинг ҳамтовоқларининг зулмига барҳам бериш имконияти кескин ошади. Унгача бу диктатор ва унинг ҳамтовоқлари кўп ўзбекларнинг шўрини қуритади.

28-июнь,  2010-йил.
Абдужалил Бойматов.Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти.

Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 2340 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz