Воскресенье, 24-05-19, 00:26

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июль » 5 » “Аллоҳга қасамки, Ислом бошдан оёқ сиёсатдир.“
00:40
“Аллоҳга қасамки, Ислом бошдан оёқ сиёсатдир.“
Эрон Ислом Республикаси Партияси

Исломий сиёсий ҳаракатлар ҳақида сўз юритилганда 1979 йилги Эрон Ислом инқилобини эсламай ўтишни иложи бўлмаса керак. Чунки, бу инқилобни ҳомейни Рухолла Мусави бошчилигидаги (17 май 1900 туғилган – 3 июня 1989 йилда вафот этган) шиа мусулмонлари амалга оширганди.

Эроннинг Ҳумайн шаҳарида туғилган Мустафо Мусавий ўғли Руҳуллоҳ Мусавий 27 ёшида Мужтаҳид дея тан олинган Олим эди. У ҳам Отаси ва бобоси каби илм йўлини тутган бўлиб, Шиалар илмий унвони бўлмиш Оятуллоҳ мақомига эришди. 1963 йили Буюк Оятуллоҳ деб, расмий тан олинди.

Аммо, фақат руҳонийликдан иборат бўлган фаолият унга ёт эди. "Аллоҳга қасамки, Ислом бошдан оёқ сиёсатдир." Ислом Пайғамбари САВ Аллоҳ учун ўзига қарши турган дунё системасига қарши курашга чиқди. Эрон, Рум, (Европа) Миср ва Ҳабаш ҳукмдорларига қарши хатлар жўнатиб уларни Исломга даъват қилди. Бу Ислом нурини бутун оламга етказиш учун қилинган биринчи ҳаракат эди” деган эди у.

Ҳумайний Ихвонул Муслимин жамоаси раислари билан яқиндан таниш бўлган. Ва фаластиндаги Фатҳ ва Хамас Ташкилотларини қўллаб қувватлаган. Ва Ливандаги "Ҳизбуллоҳ” ташкилотини ташкил қилишга кўмак берган.

Ҳумайний Шиа ва Суннийлар орасидаги майда ихтилофлардан кўра Исломий бирликни устун қўяолган кенг фикрли сиёсатчи ва фақиҳ эди.

Ҳали талабали йиллари 1925 йили мадрасада пайтида "Эрон Паҳлавий режимини йўқотмагунча тиниб тинчимайди” деган сўзи билан машҳур бўлганди. Ҳофиз лақаби билан форсий тилда шеърлар ёзган.

Кейинчалик 1946 йили Шоҳ ҳузурига борганда уни рухсатисиз ўтириб олганди. Бу билан Шоҳни оддий одамлигини ва ўзини бунча баланд тутиши тўғримаслигини аён этганди.
Бошқа бир воқеъа ҳам анча машҳур бўлган. Эрон Шоҳи Шиалар улуғ Олими Боружердий ҳузурига ташриф буюрганда. Олим уни туриб куриб олади. Шу ерда бўлган Руҳуллоҳ Мусавий турмайди. Ва Шоҳ кетгач у устозига қараб, "Пасткашлар олдида туришга, на ҳожат бор эди?” деб сўрайди.

Шунда, " Мени ишим сизларни шундай тарбия қилиш, кейин ўзларинг курашаверасизлар” деган жавоб эшитади. Ҳумайний вақти келиб кураш бошлади. Уни тарафдорлари ўзини шогирдлари эди. У ўзига тегишли ердан тушадиган пулга ўз талабаларига стипендия тўлаб ўқитарди. Ўзи оддий содда ҳолда ҳаёт кечирарди.

Шиалар ақидасида фақат Али р.а. авлодидан бўлган Имомларгина ҳукумат бошқаришга ҳақлидир. Аммо, ҳозир имомлар йўқлиги вақтида нима қилиш керак? Шу масала шиалар орасида кўп тортишувларга сабаб бўлган учун, О.Руҳуллоҳ Мусавий "вақтинчалик фақиҳлар бошқариб туришга ҳақлидир” деб фатво чиқаради.

Қачонлардир келиши кутилаётган имоми Маҳдий келса, фақиҳ унга ўз ўрнини бўшатиб беради. Ўшангача фақиҳни бошқариб туриши диний ақида жиҳатидан жоиз деган фикр бор.Аммо подшоҳ қирол бошқарувига ҳеч қандай далил йўқ дейди у. О. Руҳуллоҳ Мусавий бу фикрини "фақиҳ бошқаруви” китобида асослаб ўтган.

1941 йили Эрон тахтига ўтирган Шоҳ М. Ризо Паҳлавий иккинчи жаҳон урушидан кейин АҚШ ва Англия билан яқинлашув сиёсатини юргиза бошлади. 1959 йили АҚШ билан Эрон орасида ҳарбий ҳамкорлик шартномаси тузилди. Бу шартнома АҚШга катта имкониятлар очиб берганди.

Эрон Шоҳининг Ақш билан яқин алоқалари ва Сионист давлати Исроилни тан олиши мамлакат бойлиги бошқарувдаги гуруҳ томонидан таланиши ва ҳижобга таъқиқ қўйилиши ва бошқа дин вакиллари давлат бошқаруви лавозимига сайланиши мумкинлиги ва қуръондан бошқа китоб билан қасам ичиши мумкинлиги ҳақидаги қонун қабул қилиниши ва бошқа кўп диний ва иқтисодий ва сиёсий сабаблар Эрон мусулмонларининг жиддий ва ҳақли қаршилигига сабаб бўлди.

1963 йили Шоҳ ҳукуматига қарши бир неча партия ва гуруҳлар иштирокида биринчи умумхалқ қўзғолони бўлиб ўтди. Ҳумайний бошлиқ Эрон Исломий Республика Партияси Ўша қўзғолонга раҳбарлик қилганди.

Ўшанда Ҳумайний қурол билан бўлсада давлатни ағдаришга фатво берди.

4 ноябр 1964 йил Шоҳ армияси десант кучлари Ҳумайнийни Қум шаҳридаги уйига вертолетдан тушиб, уни олиб Шоҳ ҳарбий ҳаво кучлари самолетида Анқарага олиб бориб ташлади. Шоҳ имомни қамашга ва ўлдиришга журъат қилолмади. Уни ҳайдаб чиқариш билан ўз тахтини сақлаб қолмоқчи бўлди.

1970 йиллар Эрон нефть импортидан йилига 22 миллиард доллар фойда оларди. Бу пуллар юқори мартабали амалдорлар орасида тақсимланар ва уларни чет эллардаги Банк рақамларига ўтказиларди. Оддий халқ ўта камбағал ҳолда ҳаёт кечирарди.

Мухолиф Партиялар ҳаракати таъқиқланди. Минглаб Эронликлар дин пешволари Эрон махфий Полицияси САВАК қамоқхоналарида қийноқларга солинди. Ва ўлдирилди.
Ҳумайний Туркия, Ироқ ва Францияда юриб Эрондаги мухолифатни бошқарди.

1979 йилги ҳукуматга қарши қўзғолон Шоҳ режимини ағдарди. Қўзғолонни Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Ҳумайний бошчилигидаги диний мухолифат амалга оширди. Ҳукумат Исломий инқилоб қўмитаси қўлига ўтди. 1 февраль 1979 йили Ҳумайний Эронга қайтиб келди. Шоҳ Мисрга қочди.

Кейин умумхалқ референдуми ўтказилиб конституцияга ўзгартиришлар киритилди ва Эрон Ислом республикаси деб эълон қилинди. 1980 йили Мамлакат тарихида биринчи марта Президент сайлови ва Миллий Парламентга сайловлар ўтказилди.

Инқилобдан кейинги Республика ҳукумати Шоҳ режимидан қолган оғир аҳволни ўнглашга киришди. Шоҳга ва уни яқинларига тегишли барча мол мулклар мусодара қилинди.
САВАК махфий Полицияси бекор қилинди. Ҳокимиятнинг барча поғонаси Аввалги режим амалдорларидан тозаланди. Чет элга қочган барча бойларни мулклари ва АҚШ билан Англияга компанияларига тегишли завод фабрикалар ҳам давлат фойдасига мусодара қилинди.

Шунингдек, барча шахсий Банклар ва Страховой Компаниялар ҳукумат тасарруфига ўтказилди. 1980 йилдан Ташқи савдо ҳуқуқи, яъни мол экспорт қилиш ҳуқуқи давлат тасарруфига ўтказилди. Шахсий ширкатларга ва шахсларга мамлакат ичидагина савдо қилиш ҳуқуқи берилди.

Эрон барча соҳаларда миллий мустақиллик йўлини тутди. АҚШ ва Исроил ва Миср билан алоқаларини узди. Шоҳ даврида тан олинмай келаётган Фаластин озодлик Ташкилотини тан олди.

АҚШ Эронга тегишли бўлган давлат акцияларини тўхтатиб қўйди. Ва бошқа Ғарб давлатлари билан биргаликда Эронга қарши турли хил санкциялар қўллай бошлади.
Эрон Парламент 270 ўриндан иборат бўлиб, депутатлар 24 та вилоятдан яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Парламент у ёки бу вазирликни фаолиятига доир муаммоларни ечими хусусида қарор қабул қилади. Яъни бошқа давлатлардаги Парламентлар каби қонунлар ишлаб чиқмайди.

Эронда Президент 4 йилга сайланади ва асосан давлатни у бошқаради. Бош вазирни Президент тайинлайди. Бош вазир ўзи ҳукумат тузади. Президент устидан фақиҳ ( Мамлакат Олий бош руҳонийси ) назорат қилади. О. Р. Ҳумайний то ўлгунича фақиҳлик мансабида турди. Шоҳ режими қулагач, Эрондаги фаолияти таъқиқланган Партиялар очиқ легал ҳаракат қила бошладилар.

1.Исломий Республика Партияси Оятуллоҳ Р. Ҳумайний Партияси бўлиб, мамлакатда 240 та бўлимга эга. Эрон ҳукуматини асосий амалдорлари шу Партия вакилларидир.

2.Эрон ҳудудидаги Озарбайжонларни ўз сафига бирлаштирган Эрон мусулмон халқлари Исломий Республика Партияси номли Партияга 1979 йили асос солинган бўлиб, Оятуллоҳ Шариат Мадори исмли руҳоний тарафдорларидан ташкил топгандир.

3. Миллий демократик Фронт номли майда бойлар синфидан ташкил топган либерал кўзқарашдаги Партия ҳам 1979 йилдан бери фаолият юритиб бошлади.

4. Эрон халқлари фидоинлари ташкилоти

5. Халқ мужоҳидлари ташкилоти

6.Эрон халқ партияси (меҳнаткашлар оммасини манфаатини ҳимоя қилувчи 1941 йилда СССР таъсирида тузилган партия)

Эрон конституциясига бироан мулк уч хил шаклда бўлади.

1. Давлат мулки. Махсус вазирликлар тасарруфидаги мулклар.
2. Кооператив мулк (жамоатчилик бўлиб мулкга эгалик қилиш)
3. Шахсий мулк.

Давлат мулки жабҳаси иқтисодда асосий рол ўйнайди. Барча ер ости ва усти бойликлари Давлат тасарруфида бўлиб, давлатга тегишли нефт компанияси нефт конларини ва заводларни тасарруф қилади ва маҳсулотини экспорт қилади. 1979 йилдан бери эрон АҚШга нефт маҳсулотини сотмайди.

Қишлоқ хўжалигида аҳолини 60 % ишлайди. Исломий қишлоқ хўжалиги кооперативи ишлаб чиқарилди. Шунингдек, мамлакатга қўй қорамол фермалари ҳам катта даромад келтиради. 10 миллионга яқин қорамол, ва 30 миллион қўй 15 миллион атрофида эчки ҳисобга олинган.

Мамлакатда ишсизларга давлат томонидан нафақа тўланади. Эрон ўша пайтдан бери то бугунги кунгача дунё сиёсатида ўз ўрнини топаолган мамлакатдир. Эрон ғарбликлардан ва хусусан АҚШва Исроилдан ҳеч нарсада муттаҳам эмасдир. Мусулмон мамлакатлари орасида эса бу каби ўз ички ва ташқи сиёсатида мустақил давлат фақат биттадир. Ҳали бирорта мусулмонлар давлати Эрон даражасига етолмади.

Эрон Ислом Республикаси асосчиси ва Раҳбари бўлган Ҳумайний ўзига уй қуриб мол мулк йиғмади. У Теҳронда кичкина бир ҳовлини ойига 10 доллар пул тўлаб ижарага олиб яшади. Уни ижарадаги кичкина ҳовлисига Горбачевни хатини олиб келган СССР ташқи ишлар вазири Шеварднадзе ҳам ташриф буюрди. Ўтиришга хонада битта курси бўлгани учун Шеварднадзени шунга ўтқазиб ўзи ерга ўтирди.

Ўзи бутун мамлакатни раҳбари бўла туриб оддий ва содда ҳаёт кечириши ўша пайтдаги Совет раҳбарларини ҳайратда қолдирганини кейин ҳикоя қилади Шеварднадзе ўз эсталикларида. Имом юрак хуружидан вафот этди. Ундан мерос бўлиб ижарадаги хонасида фақат битта қуръон китоби, тасбиҳ ва битта жойнамоз қолди. Шунингдек, издошларига ундан улуғ ва олий мақсадлар ва ғоялар ва уларни амалга оширишда амалий тажриба ва ўрнаклар қолди.

аттавхид.

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1233 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz