Воскресенье, 24-05-19, 04:13

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июль » 6 » Ислом ва Куфр.
17:33
Ислом ва Куфр.
Ислом ва Куфр
Пайғамбарларнинг саййиди, тақводорларнинг раҳбари Муҳаммад (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)га, оилаларига, саҳобаларига, У зотнинг даъвати билан даъват қилган, тариқатига сўзсиз амал қилган, У зотнинг изидан юрган ҳамда Ислом ақидасини ўзининг фикратига асос, шаръий аҳкомларни ўз ишларига андоза ва ўз ҳукмларига манбаъ қилиб олган кишиларга Оллоҳнинг раҳмати ва саломлари бўлсин!
Азиз биродарлар!
Сизларга Ислом саломи билан салом йўллаймиз. Сизларга Оллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракоти ёғилсин. Оллоҳ таолодан ушбу йиғилишимизни Ўз розилиги йўлидаги холис йиғилишга айлантиришини ва шу йиғилишимиз Ислом ва мусулмонларга эзгулик келтиришини сўраб қоламиз.
Шунингдек, Оллоҳдан қалб кўзларимизни очиб, ҳақиқатнинг ҳақиқатлигини ва ботилнинг ботиллигини кўрсатмоғини ҳамда ҳақиқатга эргашишга ва ботилдан йироқ бўлишга насибадор қилмоғини сўраймиз.
Азиз биродарлар!
• Бутун оламдаги мусулмонлар тақдирини ҳал қиладиган энг муҳим масала Халифалик Давлатини тиклаб мусулмонларга Оллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарининг Суннатига биноан байъат бериладиган халифа сайлаш орқали Оллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритишни ўз ўрнига қайтармоқдир. Токи Халифа куфр қонунларини парчалаб, уларнинг ўрнига Ислом аҳкомларини татбиқ ва ижро қилсин; исломий юртларни Ислом диёрига ва улардаги жамиятни исломий жамиятга айлантирсин ҳамда Исломни бутун оламга рисолат сифатида даъват ва жиҳод йўли орқали ёйсин.
Мусулмонларнинг тақдирини ҳал қиладиган масалани белгилаб олиш билан Ислом даъватини ёйишни ўз зиммасига олган уюшма, ҳизб ва жамоатлар шаклидаги кишилар амалга ошириш учун ҳаракат қилишлари вожиб бўлган мақсад аниқ бўлади. Шунингдек, улар шу мақсадни амалга ошириш учун босиб ўтишлари вожиб бўлган тариқат ҳам аниқ бўлади.
• Буни англаш учун мусулмонларнинг бугунги кундаги воқелигини, исломий юртларнинг ва улардаги диёрнинг воқелигини, шу кунларда мусулмонлар яшаётган жамиятнинг воқелигини ва уларнинг ҳар бирига тааллуқли шаръий аҳкомларнинг воқелигини билмоқ лозим.
• Мусулмонларнинг воқелигига келсак, улар мусулмон бўлишларига қарамай улар устидан исломий, ғарбий, социалистик, миллатчилик, ватанпарварлик, иқлимчилик ва тоифий мазҳабпарастлик фикр ва туйғуларидан иборат аралаш-қуралаш фикр ва туйғулар ҳукмронлик қилмоқда.
• Исломий юртлар, шу жумладан араб юртларига келсак, афсуслар бўлсинки, уларнинг барчаси куфр қонун ва ҳукмлари билан бошқарилмоқда. Фақат никоҳ, талоқ, нафақалар, мерос, оталик ва фарзандлик масалаларидагина исломий аҳкомлар қўлланмоқда. Бунинг учун махсус маҳкамалар ташкил этилиб, уларга шаръий маҳкамалар деган ном берилди. Шуниндек Саудия ва Эронга ўхшаш мусулмонларнинг баъзи юртларидаги маҳкамаларда бошқа баъзи бир шаръий ҳукмлар ҳам татбиқ қилинмоқда.
• Бугунги кунда ер юзининг барча қитъаларида мусулмонлар яшаётган диёрнинг воқелигига келсак, у Ислом диёрининг воқелиги эмас, балки куфр диёрининг воқелигидир.
Буни англаб олиш учун шаръий истилоҳдаги Ислом диёрининг воқелигини ва куфр диёрининг воқелигини билиш зарурдир.
• Шаръий истилоҳда Ислом диёри Ислом аҳкомлари асосида бошқариладиган ҳамда хавфсизлиги Ислом ҳимоясида бўлган, яъни ички ва ташқи ишлари мусулмонларнинг салтанати ва ҳимоясида бўлган диёрдир, гарчи аҳолисининг кўпчилигини ғайримусулмонлар ташкил этса ҳам.
• Аммо куфр диёри шаръий истилоҳда куфр ҳукмлари билан бошқариладиган ҳамда хавфсизлиги Ислом ҳимоясида бўлмаган, яъни мусулмонларнинг салтанати ва ҳимоясида бўлмаган диёрдир, гарчи аҳолисининг кўпчилигини мусулмонлар ташкил этса ҳам.
• Бирор диёрга Ислом диёри ёки куфр диёрилиги юзасидан эътибор берилаётганда юртга ёки аҳолига эмас, балки қонунларга ва ҳимояга эътибор берилади. Агар қонунлари Ислом аҳкомлари бўлиб, хавфсизлиги мусулмонларнинг ҳимоясида бўлса, у Ислом диёридир. Агар қонунлари куфр қонунлари бўлиб, хавфсизлиги мусулмонларнинг ҳимоясида бўлмаса, у куфр диёри ёки дору-л-ҳарб (яъни фатҳ қилиниши зарур булган диёр)дир.
• Бу фикр Сулаймон ибн Бурайданинг ҳадисидан олинган. Унда келганки, «...уларни Исломга даъват эт. Агар даъватингни қабул қилсалар, улардан (Исломини) қабул қилиб қиличингни тий. Сўнг уларни ўз диёрларидан муҳожирлар диёрига кўчиб ўтишга даъват эт ва уларга билдирки, агар кўчиб ўтсалар муҳожирларга берилган барча ҳуқуқлардан улар ҳам баҳраманд бўлурлар ва муҳожирларнинг зиммасидаги вазифалар уларга ҳам юкланур».
Ҳадиснинг мазмуни шуки, улар кўчиб ўтмасалар муҳожирларга, яъни Ислом диёридагиларга берилган ҳуқуқлар уларга берилмайди. Бу ҳадис муҳожирлар диёрига кўчиб ўтадиган кишиларга тегишли аҳкомларнинг унга кўчиб ўтмайдиган кишиларга тегишли аҳкомлардан фарқлилигини баён қилади. Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)нинг даврларида муҳожирлар диёри Ислом диёри, бошқа диёрлар эса куфр диёри эди.
Ислом диёри ва куфр диёри ёки дору-л-ҳарб истилоҳи шу ҳадисдан истинбот қилингандир. Бу ўринда диёр сўзини «Ислом», «куфр» ёки «ҳарб» сўзлари билан боғланиши «бошқарув» ва «салтанат» сўзлари билан боғланишни ифодалайди.
Шу фикрлардан аён бўладики, бирор диёрни Ислом ёки куфр диёри деб ҳисоблашда салтанатнинг нисбати нимага берилаётгани эътиборга олинади. Салтанат фақат икки иш билан юзага келади:
биринчиси, одамларнинг алоқа ва муносабатларини муайян аҳкомлар асосида бошқариш; иккинчиси, аҳоли ҳавфсизлигини таъминлайдиган ва қонунларни ижро этадиган қувват, яъни ҳимоя. Шу боис мазкур икки иш шарт қилинди.
• Бундан ташқари, бирор диёрни Ислом диёри деб эътиборга олиш учун Ислом аҳкомларини татбиқ этиш шартлигига яна далил Оллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидир:

— „Кимда-ким Оллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир". [5:44]
Бунга яна Авф ибн Моликнинг ҳадисида ёмон ҳокимлар тўғрисида келган сўзлар ҳам далилдир. Унда келганки, «...Эй Расулуллоҳ бу ёмон ҳокимларга қарши қилич ялонғочлаб курашмаймизми, деб сўралганида, Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам): «Модомики улар ораларингда намозни адо қилар экан, йўқ, курашмайсизлар», дея жавоб бердилар».
Бунга яна Уббода ибн Сомитдан байъат тўғрисида ривоят қилинган ҳадисдаги сўзлар далилдир. Унда келганки, «...бошлиқлардан ишни тортиб олмасликка биноан байъат берамиз деб байъат қилаётганларида Расулуллоҳ дедилар: «Лекин куфр ишлигига Оллоҳ тарафидан аниқ далил келган очиқ кофирликни кўрсаларинг (улардан бошқарув ишини тортиб олиш учун ҳаракат қилишларингга биноан байъат қиламан)». Табароний ривоят қилган ҳадисда «...аниқ кофирликни...» деган сўз келган. Бу далиллар Ислом аҳкомларидан бошқа қонунлар асосида бошқариш ҳокимга қарши қилич кўтаришни вожиб қилишига далолат қилади.
Бу эса Исломни татбиқ этиш Ислом диёрининг шартларидан бири эканининг далилидир. Акс ҳолда унга қарши қилич кўтариш ва жанг қилиш вожиб бўлади.
• Аммо хавфсизлик Ислом ҳимояси билан, яъни мусулмонларнинг салтанати билан бўлиши вожиблигига келсак, у Оллоҳ таолонинг ушбу сўзидан олингандир:

– „Мўъминларнинг устидан кофирларнинг ҳукмрон бўлишига Оллоҳ ҳеч йўл қўймайди", [4:141]
яъни мўъминлар устидан кофирларнинг салтанатга эга бўлиши жоиз эмас. Чунки уларга салтанатнинг бериб қўйилиши мусулмонларнинг хавфсизлигини Ислом ҳимоясига эмас, балки куфр ҳимоясига топширишдир.
Шунингдек, Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) мусулмонлар салтанатига тобеъ бўлмаган ҳар қандай юртга қарши, хоҳ унинг аҳолиси мусулмон, хоҳ ғайримусулмон бўлсин, ғазот қилишга буюрар эдилар ва қуролли жанглар олиб борар эдилар. Бунга далил аҳолиси мусулмонлар бўлса Расулуллоҳ уларни ўлдиришдан қайтарганларидир. Анас (Розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди, у айтди: «Расулуллоҳ бир қавмга қарши ғазот қилсалар, тонг ёришгунгача уруш очмас эдилар. Агар азоннинг овозини эшитсалар ҳужум қилмас, агар азоннинг овозини эшитмасалар тонг ёришганидан сўнг ҳужум бошлар эдилар». Исом ал-Музанийдан ривоят қилинди, у айтди: Пайғамбар (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) ҳар бир сарийяни жўнатаётганларида айтар эдилар: «Масжидни кўрсаларинг ёки азоннинг овозини эшитсаларинг бирор кишини ўлдирманглар». Азон ва масжид Ислом анoаналаридандир. Бу ҳадис бирор юртда мусулмонларнинг яшаётганлиги унга қарши курашиш ва қуролли жанглар олиб боришни ман қилмаслигини англатади. Яъни мусулмонлар салтанатига тобеъ бўлмаган юртлар дору-л-ҳарб яъни куфр диёри, деб эътибор қилинди. Чунки бу юртларда Ислом анoаналари кўринсада, лекин уларнинг хавфсизлиги Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)нинг салтанати, яъни Ислом салтанати ва ҳимояси билан таъминланмас эди. Шу боис, бундай юртлар дору-л-ҳарб (фатҳ қилиниши зарур бўлган диёр) деб эътибор қилиниб, ҳар қандай дору-л-ҳарбга қарши жанг қилингани каби унга қарши жанг қилинди.
• Шу фикрлардан маълум бўладики, бугунги кунда исломий юртларнинг барчасида Ислом билан ҳукм юритиш шарти мавжуд эмас, гарчи уларнинг кўпчилигининг хавфсизлиги мусулмонларнинг ҳимояси ва салтанати билан бўлса ҳам. Шунинг учун, бу юртлар исломий юртлар ва аҳолиси мусулмонлар бўлишига қарамай, афсуслар бўлсинки, Ислом диёри деб эътибор қилинмайди. Чунки диёрга баҳо берилаётганда юрт ва аҳолига эмас, балки аҳкомлар ва ҳимояга эътибор берилади.
• Бугунги кунда исломий юртлардаги жамиятнинг воқелигига келсак, у ғайриисломий воқеликдир.
Зеро, жамият фақат шахслардан эмас, балки шахслар, фикрлар, туйғулар ва қонунлардан таркиб топган. У фақат шахслардан иборат бўлганида аҳолиси мусулмон бўлган жамиятни мусулмон жамияти деб айтилиши ўринли бўлар эди.
Аслида, ораларида доимий алоқалар мавжуд бўлган одамларнинг мажмуаси жамиятдир. Уларнинг ораларида доимий алоқалар мавжуд бўлмаса, улар жамият бўлмай, балки жамоат бўлурлар. Масалан: кемадаги ёки тайёрадаги ёки карвондаги йўловчилар каби.
Одамлар ўртасида доимий алоқа юзага келиши учун уларнинг фикрлари, туйғулари ҳамоҳанг ва уларга татбиқ этилаётган қонунлар бир хил бўлмоғи зарур. Шу уч унсур ҳамоҳанг ва бир хил бўлмас экан, уларда доимий алоқа юзага келмайди. Бинобарин, улар жамият бўла олмайдилар.
Шунга кўра, жамият кишилар, фикрлар, туйғулар ва қонунлардан таркиб топади. Жамиятлар шуларга қараб белгиланади. Шунинг учун, одамлар ўртасида жамиятлар улардаги фикрлар, туйғулар ва қонунларнинг ҳар хил бўлишига қараб бир-биридан фарқ қилади.
Исломий юртлардаги аҳолининг аксари мусулмон бўлишига қарамай, улардаги жамиятга аралаш фикрлар, туйғулар ва қонунлар ҳукмронлик қилмоқда. Шу сабабдан, мусулмонлар ўртасида фикрлар ва туйғуларда очиқ зиддият ва қарама-қаршиликларга дуч келишингиз таажжубланарли ҳол эмас. Улар Исломга интилаётган бир пайтда ҳокимлари кофир бўлишига рози бўлиб, ўзларига татбиқ этилаётган куфр қонунлари хусусида лом-мим демай келмоқдалар. Исломнинг ҳаёт майдонига қайтишини кутишаётган бир пайтда миллатчилик, маҳаллийчилик ва тоифий мазҳабпарастлик фикрларига маҳкам ёпишиб олмоқдалар. Америка, Британия ва Россияни ўз душманлари деб ҳисоблаётган бир пайтда улардан ёрдам сўраш улар билан дўст бўлиш ҳамда ўз муаммо ва масалаларини уларнинг ҳал қилиб беришига интилмоқдалар.
Мусулмонлар мўъминларни ўзаро биродар деб эътиқод қила туриб, ўз миллат ва қитъаларига тарафкашлик қилмоқдалар. Араб араблигига, турк туронлигига, форс форслигига, ҳаттоки ироқлик Ироғига, шомлик Шомига, мисрлик Мисрига тарафкашлик қилмоқда. Ҳолбуки бу ишларнинг барчаси Ислом аҳкомларига мутлақо зиддир.
Улар Исломга ишонч билдира туриб Ислом аҳкомларига бутунлай зид бўлган демократия, эркинликлар, халқ ҳукмронлиги, социализм ва бундан бошқа куфр фикрларига чақирмоқдалар.
Бундан ташқари, Ислом юртларининг барчасида мусулмонларга татбиқ этилаётган бошқарув, иқтисод, таълим-тарбия ва ташқи сиёсатга оид низомлар ҳамда маданий қонунлар куфр низомлари ва қонунларидир. Барча исломий юртлардаги жамиятни ғайриисломий жамият қилиб турган нарсалар мана шулардир.
• Юқорида ўтган барча фикрлардан исломий юртларнинг барчасидаги мусулмонлар мусулмон бўлишларига қарамай, ғайриисломий жамиятда яшаётганлари ва улар яшаётган Ислом юртлари Ислом диёри эмаслиги аён бўлади.
• Шунингдек, Халифалик Давлати тугатилиб, Исломни ҳаёт майдонида, давлат ишларида ва жамиятда татбиқ этишдан узоқлаштирилганидан сўнг, мусулмонлар тақдирини ҳал қиладиган энг муҳим масала Халифалик Давлатини тиклаб мусулмонларга халифа сайлаш орқали Исломни ҳаёт майдонида, давлат ишларида ва жамиятда қайтадан татбиқ этиш эканлиги ҳам аён бўлади. Мусулмонлар бу халифага қулоқ солиш ва итоат қилиш бўйича байъат беришаётган пайтда халифанинг Оллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарининг Суннати асосида иш юритиши, куфр тузум ва қонунларини парчалаб, ўрнига Ислом аҳком ва қонунларини амалга киритиши, исломий мамлакатларни Ислом диёрига, ундаги жамиятни исломий жамиятга айлантириши, мусулмонлар яшаётган мамлакатларни Халифалик давлатига бирлаштириши ҳамда Исломни бутун оламга Рисолат сифатида даъват ва жиҳод йўли орқали ёйиши шарт қилиб қўйилади.
• Аммо «Бу масала мусулмонлар тақдирини ҳал қиладиган энг муҳим масаладир», деган фикрга келсак, бу фикр мусулмонларнинг барча Ислом аҳкомларига риоя этишлари ҳамда уларни ҳаёт майдонида, давлат ишларида ва жамиятда татбиқ ва ижро қилишлари фарзлигини ифодалаб келган шаръий аҳкомлардан олинган. Оллоҳ таоло деди:

– „Пайғамбар сизларга ниманики олиб келса, уни маҳкам ушланглар. Сизларни нимаданки қайтарса, ундан қайтинглар". [59:7]
Оятдаги «нарса» (маа) сўзи умумни ифодалайдиган сўздир. Шунинг учун, бу сўз Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) олиб келган ҳар бир ишга амал қилиш ва Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) қайтарган ҳаром ишларнинг барчасидан қайтиш вожиблигини ўз ичига олади. Оллоҳ таоло деди:

– „(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Оллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавои-нафсларига эргашманг ва Оллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!” [5:49]
Бу Оллоҳнинг ўзи нозил қилган барча аҳкомлар билан ҳукм юритишнинг вожиблиги ҳақида Ўз Пайғамбарига ва мусулмонларга қаратган буйруғидир. Чунки оятдаги «маа» (нарса) сўзи умумни ифодалайдиган сўздир. Шунинг учун, бу сўз Оллоҳ нозил қилган аҳкомларнинг барчасини ўз ичига олади. Оллоҳ таоло деди:

– „Кимда-ким Оллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир". [5:44]
яъни, кимда-ким Оллоҳ нозил қилган барча аҳкомлар билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир. Чунки бу оятдаги «маа» (нарса) сўзи умумни ифодалайди. Шунинг учун, бу сўз Оллоҳ нозил қилган барча аҳкомларни ўз ичига олади.
• Оллоҳ нозил қилган барча аҳкомлар асосида бошқаришнинг фарзлиги шу оятлардан аён бўлади. Бу фарзни амалга ошириш бугунги кунда мусулмонлар яшаётган юртларнинг бирортасида мавжуд эмас. Шунинг учун, Исломни ҳаёт, давлат ва жамиятда яна вужудга келтириш мусулмонлар тақдирини ҳал қиладиган энг муҳим масаладир.
Ислом мусулмонлар тақдирини ҳал қиладиган энг муҳим масалага ҳаёт-мамот масаласи сифатида ёндашишни талаб қилди. Имом Муслим Авф ибн Моликнинг ҳадисини ривоят қилганлар: Расулуллоҳ дедилар: «Келажакда жуда кўп амирлар (халифалар) бўлади. Сизлар (айрим ишларини) маъруф, айримларини мункар, деб биласизлар. Кимики уларнинг мункар ишларини ёқтирмаса холос бўлади. Кимики инкор этса нажот топади. Лекин кимки рози бўлиб эргашса…». Шунда: Эй Расулуллоҳ бу амирларга қарши қилич билан курашмаймизми, деб сўралганида, Расулуллоҳ: «Иўқ (курашмайсизлар), модомики улар ораларингда намозни адо қилаётган бўлсалар, деб жавоб бердилар».
Имом Бухорий Уббода ибн Сомитдан ривоят қилди: «Расулуллоҳ бизни байъат беришга чақирдилар. Биз Расулуллоҳга байъат бердик. Хурсандлигу хафачилигимизда ҳам, қийинчилигу фаравончилигимизда ҳам қулоқ солиш ва итоат қилиш, бошқалар манфаатини устун қўйиш ва бошлиқлардан ишни тортиб олмасликка биноан байъат бердик, деб Расулуллоҳга байъат бераётганимизда, «Расулуллоҳ дедилар: лекин куфр эканига Оллоҳдан аниқ далил келган очиқ кофирликни кўрганларингда улардан бошқарув ишини тортиб олишга ҳаракат қилишларингга биноан байъат қиламан». Табароний ривоят қилган ҳадисда «...аниқ кофирликни...» деган сўз келган.
Авф ибн Моликнинг ҳадисидаги намозни адо қилиш динни барпо қилиш маъносида келган. Намоздан динни назарда тутилиши «жузo»ни «кул»-га, яъни бўлакни бутун нарсага қўллаш туридан. Қолаберса, бу Ислом аҳкомлари асосида бошқаришдан киноядир. Уббода ибн Сомитнинг ҳадисида келган «очиқ кофирлик» ҳокимнинг олиб бораётган ишларида, яъни куфр ҳукмлари билан ҳукм юритишида намоён бўлаётган очиқ куфрдир.
Бу икки ҳадиснинг мазмуни, ҳокимлар Ислом аҳкомлари асосида бошқармаган ва Ислом анoаналарини амалга оширмаган пайтда уларга қарши қилич билан курашишимизни; улар куфр қонунларини ижро қилган вақтда уларга қарши жанг қилишимизни ҳамда улар очиқ кофирликни ошкор этсалар улардан бошлиқликни тортиб олишимизни англатади. «Ҳокимларга қарши қилич билан курашиш», деган сўз уларни ҳукм юритишдан супуриб ташлаб, Ислом аҳкомлари асосида ҳукм юритишни ўз ўрнига қайтариш учун уларга қарши курашиш деган маънони англатади.
Шу далиллардан маълум бўладики, куфр қонунлари билан ҳукм юритишни ман қилишнинг ва Ислом аҳкомлари билан ҳукм юритишнинг вожиблиги мусулмонлар тақдирини ҳал қиладиган энг муҳим масалалардандир.
وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا وَأَنْ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَنْ يَفْتِنُوكَ عَنْ بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1246 | Добавил: eldar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz