Воскресенье, 24-05-19, 00:38

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июль » 6 » Ҳизбут Таҳрирнинг пайдо бўлиши.
17:37
Ҳизбут Таҳрирнинг пайдо бўлиши.
Ҳизбут Таҳрирнинг пайдо бўлиши
Азиз биродарлар!
• Жамиятда қаттиқ силкинишларнинг рўй бериши, умматда табиий равишдаги жонланишни пайдо қилади. Бу жонланиш натижасида умматнинг барча аъзоларида муштарак оммавий сезги (яъни воқеликни фаҳмлаш) пайдо бўлади. Бу сезги силкинишнинг сабаб ва натижаларини ўрганиб, ундан қутулиш йўлини топиш хусусида фикрлашга олиб боради.
Шу фикрлаш умматнинг ўтмиши, ҳозири ва келажагини, халқ ва умматларнинг тарихи, уларнинг уйғониш услубларини ва буларнинг барчасини бир-бирига таққослашларни ҳам ўз ичига олади. Ва ниҳоят ақл шу ўрганиш натижасида ечимга йўл топади.
• Мусулмонлар дуч келган силкинишларга келсак, улар шу асрнинг дастлабки йилларида энг қаттиқ силкинишга учрадилар. Бу силкиниш уларнинг бутун вужудларини ларзага келтирди, юртларини парчалаб, ҳамжиҳатлик ва бирликларини бўлиб ташлади. Давлатларини - Халифалик Давлатини - йўқ қилди, уларни ҳаётдан маҳрум қилди. Исломни ҳаёт майдонида, давлат ишларида ва жамиятда татбиқ этишдан узоқлаштирди. Бунинг натижасида Халифалик Давлати бир неча давлат ва мамлакатларга парчалаб ташланди. Бу давлат ва мамлакатлар дастлаб кофир давлатларнинг бошқарувига бевосита бўйсунган бўлса, кейинчалик эса кофирларга итоат этувчи, мусулмон фарзандлари бўлган малай ҳокимларнинг бошқарувига бўйсуниб келди. Шунингдек, куфр тузуми ва қонунлари мусулмонларнинг барча юртларида татбиқ ва ижро қилинди.
Сўнгра умматни ларзага келтирган бу силкинишнинг ортидан иккинчи силкиниш рўй берди. - Бунда кофир давлатлар ва уларнинг араб юртларидаги малай ҳокимлари ўзаро тил бириктиришди. - Бу силкинишда Фаластин босиб олиниб, у ерда Исроил давлати барпо қилинди.
• Бу икки силкиниш мусулмонларнинг бутун вужудига қаттиқ таъсир этди. Натижада улар ўзларини қутқариш учун ҳаракат қила бошладилар. Қутқариш мақсадида исломий ва ғайриисломий бир неча ҳаракатлар оёққа турди. Лекин улар мусулмонларни бу икки каттиқ силкинишнинг таъсиридан халос эта олмадилар.
• Иккинчи силкинишдан сўнг Ҳизбут Таҳрир юзага келди. Аввало, мусулмонларнинг бугунги аҳволидан таъсирланган бир неча мусулмон кишилар оёққа туриб, Ислом умматининг ҳозирги ва ўтмишдаги аҳволини ўргандилар. Уммат босиб ўтган йўлларни у дуч келган муаммоларни, умматнинг бугунги оғир аҳволини ва буларнинг барчасининг сабабларини ўргандилар. Улар мусулмонларнинг воқелигини, исломий юртлардаги жамиятнинг воқелигини, бу жамиятдаги умматнинг ҳокимлар билан бўлган алоқасини, ҳокимларнинг уммат билан бўлган алоқасини, улар умматга татбиқ этаётган тузум ва қонунларни, шунингдек ўзлари яшаётган жамиятда мусулмонларга ҳукмронлик қилаётган фикр ва туйғуларни ўрганиб чиқдилар.
Сўнгра, улар Ислом аҳкомларини чуқур ўрганиб, уларнинг воқелигини англаганларидан сўнг юқоридаги ишларни шу аҳкомларга солиштирдилар. Сўнгра, мусулмонларни халос қилиш учун юзага келган ҳаракатларни ҳам, хоҳ Ислом асосига, хоҳ ғайриисломий асосга қурилган бўлсин, ўрганиб чиқдилар.
Улар шу чуқур ўрганишдан муайян, аниқ ва тиниқ фикрга келдилар ва Ҳизбут Таҳрирни шу фикр асосида туздилар.
• Ҳизбут Таҳрир шу ўрганишдан сўнг «Ислом умматининг тақдирини ҳал қиладиган энг муҳим масала Исломни ҳаёт майдонида, давлат ишларида ва жамиятда татбиқ қилишни ўз ўрнига қайтариш ҳамда Исломни бутун оламга Рисолат сифатида даъват ва жиҳод йўли орқали ёйиш», деган фикрга келди.
Шу фикрга биноан, Ҳизб ўз ғоясини исломий ҳаётни янгидан бошлаш ва Ислом даъватини ёйиш, деб белгилади ва шу ғояни амалга ошириш учун уммат ичида фаолият кўрсата бошлади.
• Исломий ҳаётни янгидан бошлаш дегани Ислом аҳкомларининг барчасига, яъни ақида, ибодат, ахлоқ ва муомала аҳкомларига ҳамда бошқарув, иқтисод, ижтимоъ (оила ҳаёти), таълим-тарбия низомларига ва бошқа халқ, уммат ва давлатлар билан бўладиган ташқи сиёсатга оид қонунларга мусулмонларнинг амал қилишини қайтариш ҳамда мусулмон юртларни Ислом диёрига айлантириш ва улардаги жамиятни исломий жамиятга ўзгартиришдир.
Исломий ҳаётни янгидан бошлаш фақат Халифаликни қайтадан тиклаб мусулмонларга халифа сайлаш орқали юзага келади. Шу халифага Оллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарининг Суннатига риоя қилиш шарти билан қулоқ солиш ва итоат этишга байъат берилади.
• Ҳизбут Таҳрир ўз ўрганиши натижасида мусулмонларнинг тақдирини ҳал қиладиган энг муҳим масалани белгилашга, бинобарин ўзи интиладиган мақсадни ва амалга ошириш учун ҳаракат қиладиган ғояни белгилашга муваффақ бўлди. Шу билан бир қаторда, бу ғояни амалга ошириш учун босиб ўтиши шарт бўлган тариқатни белгилашга ҳам эришди. Бу тариқат Оллоҳ таоло Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)ни элчи қилиб юборганидан, то Расулуллоҳнинг Мадинада Ислом Давлатини барпо қилгунига қадар юрган йўлларида гавдалангандир.
• Исломий ҳаётни янгидан бошлаш йўлида қилинаётган ҳаракат самарали бўлиши учун у жамоий ҳаракат бўлиши вожиб. Шахсий суратдаги ҳаракат бўлиши жоиз эмас. Чунки шахсий ҳаракат ғояни амалга оширишга олиб бормайди. Қолаберса, шахснинг ақли ва тафаккури қанчалик юксак бўлса ҳам, унинг ёлғиз ўзи бу ғояни амалга ошира олмайди. Шунинг учун, у жамоат билан биргаликда фаолият олиб бориши зарур.
Шунинг учун, Халифаликни тиклаб Оллоҳ нозил қилган аҳкомлар асосида ҳукм юритишни ўз ўрнига қайтариш мақсадида олиб бориладаган ҳаракат жамоий ҳаракат бўлиши ва у уюшма ёки ҳизб ёки жамоат кўринишида олиб борилиши зарур. Бу жамоий ҳаракат сиёсий ҳаракат бўлиши вожиб. Унинг ғайрисиёсий бўлиши жоиз эмас. Чунки Халифаликни тиклаш ва халифани сайлаш сиёсий ишдир. Шунингдек, Оллоҳ нозил қилган аҳкомлар асосида ҳукм юритиш ҳам сиёсий ишдир. Шунинг учун, бу иш сиёсий бўлиши шарт.
• Сиёсий бўлмаган ишларни амалга ошириш мақсадида юзага келган уюшмаларнинг мусулмонлар тақдирини ҳал қиладиган энг муҳим масалага ҳеч қандай алоқаси йўқ. Қолаберса, мусулмонлар рўёбга чиқариш йўлида ҳаракат қилишлари вожиб бўлган ғояни бу уюшмалар амалга ошира олмайди. Бу ғоя Халифалик Давлатини қайтадан тиклаб, Оллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритишни ўз ўрнига қайтармоқдир. Қуйидаги уюшмалар шундай уюшмаларга мисол бўла олади:
а) Мадраса ва шифохоналар қуриш, камбағал, етим-есир ва муҳтожларга ёрдам бериш каби хайрия ишларини амалга ошириш учун тузилган уюшмалар. Ислом мусулмонларни хайрия ишларини амалга оширишга тарғиб қилган бўлса ҳам, лекин бу ишларнинг мусулмонлар тақдирини ҳал қиладиган энг муҳим масалага ҳеч қандай алоқаси йўқ. Қолаберса, бу ишлар мусулмонлар рўёбга чиқариш учун ҳаракат қилишлари вожиб бўлган ғояни амалга оширмайди. Шуниигдек, бу ишлар билан шуғулланиш шуғулланаётган жамоатни Оллоҳ нозил қилган аҳкомлар асосида ҳукм юритишни ўз ўрнига қайтариш мақсадида ҳаракат қилишдек вожибни адо этишдан чалғитади.
Бундан ташқари, бирор уюшманинг хайрия ишлари билан доимий сувратда шуғулланиши алоқаларни муттасил равишда бошқаришга оид ишлардан ҳисобланади. Алоқаларни доимий равишда бошқариш шахс ва жамоатларнинг вазифаларидан эмас, балки давлатнинг вазифаларидан биридир.
Доимий сувратда амалга оширилмайдиган хайрия ишлари эса, алоқа ва муносабатларни муттасил равишда бошқариш, деб ҳисобланмайди. Бу, яъни доимий равишда амалга оширилмайдиган хайрия ишлари шарoан жоиз. Шаръий аҳкомлар бу каби хайрия ишларига буюрган бўлса ҳам, лекин уларнинг мусулмонлар тақдирини ҳал қиладиган энг муҳим масалага ҳеч қандай алоқаси йўқ.
б) Ибодатларга ва суннатларга даъват қилиш мақсадида тузилган уюшмалар.
Ибодатларга ва суннатларга даъват этиш Ислом буюрган ишлардан бири. Чунки улар Исломнинг бир бўлаги ва Оллоҳ таоло даъват этишни мусулмонларнинг зиммасига вожиб қилган эзгуликнинг бир қисмидир. Оллоҳ таоло деди:

– „Сизлардан эзгуликка даъват этадиган бир гуруҳ бўлсин". [3:104]
Лекин ибодатларга ва суннатларга даъват этиш Исломнинг бир бўлагидир. Ваҳолангки, олиб чиқилаётган даъват Исломга бутунича амал қилишга қаратилмоғи, яъни ақида, ибодат, аҳлоқ ва муомалаларга оид шаръий аҳкомлар ҳамда бошқарув, иқтисод, ижтимоъ (оила ҳаёти), таълим-тарбия ва ташқи сиёсатга оид низомлар сифатида Исломга амал қилишга қаратилмоғи вожиб. Даъват (ибодат ва суннатларга) чегараланишининг мусулмонлар тақдирини ҳал қиладиган энг муҳим масалага ҳеч қандай алоқаси йўқ. Қолаберса, бу даъват мусулмонлар амалга ошириш йўлида ҳаракат қилишлари вожиб бўлган ғояни рўёбга чиқармайди. Бу каби уюшмаларнинг устидан чиқарилган ҳукм Пайғамбаримизнинг муборак ҳадисларига аҳамият бериш ва уларни баён қилиш мақсадида тузилган уюшмаларга ҳам мос келади.
Бундан ташқари, бу ва бу каби ишлар билан машғул бўлиш шуғулланаётган жамоани Оллоҳ мусулмонларга бажаришни юклаган вожиб амалдан чалғитади. Бу вожиб амал куфр қонунларини йўқ қилиб, Ислом аҳкомларини ҳаёт майдонида, давлат ишларида ва жамиятда татбиқ қилишни ўз ўрнига қайтармоқдир.
в) исломий китобларни ёзиш, исломий маoрифатни тарқатишга оид ишларни ёки ваoз ва иршодга оид ишларни амалга ошириш мақсадида тузлган жамoийятлар.
Исломий маoрифатга оид китобларни ёзиш ва тарқатиш, ваoз ва иршод ишлари шарафли ва улуғ ишлардан бўлса ҳам, лекин улар мусулмонлар тақдирини ҳал қиладиган энг муҳим масалани ҳал қилиш йули эмас; Исломни ҳаёт майдонига, давлат ишларига ва жамиятга қайтариш йўли ҳам эмас.
• Фикрларни амал қилиш учун ва ҳаёт майдонида юзага келтириш учун сиёсий сувратда олиб чиқилмас экан, улар китобларда ва кишиларнинг зеҳнларида қуруқ фикрлар ва назарий маълумотлар бўлиб қолаберади. Исломий кутубхоналар исломий маoрифатга оид ўн минглаб бебаҳо ва нафис китоблар билан тўла. Лекин бу китоблар иш бермасдан ўз жойида таҳланиб ётибди. Демак, фикрлар амал қилиш учун ва ҳаёт майдонида юзага келтириш учун сиёсий сувратда олиб чиқилмас экан, улар амалга ошмасдан китоблар ичида қолаберади.
• Бунга ал-Азҳар, аз-Зайтуна, ан-Нажаф ва булардан бошқа Исломни ва Ислом маoрифатини ўқитишга ихтисослашган дорулфунунлар мисол бўла олади. Бу дорулфунунларда Ислом ва Ислом маoрифатини амал ва татбиқ қилиш учун амалий сувратда эмас, балки қуруқ, назарий сувратда ўқитмоқдалар ва ҳар йили минглаб олимларни етиштириб чиқармоқдалар. Лекин бу олимлар ҳаракатланадиган китоблар булишдан нарига ўта олмаяптилар. Чунки улар Исломни қуруқ, назарий маълумот сифатида ўргандилар. Исломни амал қилиш, бутун оламга ёйиш ва ҳаёт майдонида, давлат ишларида ва жамиятда вужудга келтириш учун ўрганмадилар.
Шунинг учун, улар шаръий ҳукмни ва Исломнинг ҳалол ва ҳаромдан иборат ўлчовларини ўз дунёқарашларининг асоси, ишларни бажаришларининг ҳамда воқеа ва ҳодисалар устидан ҳукм чиқаришларининг асоси қилиб олмаётганларидан ажабланмаса ҳам бўлаверади.
г) маъруф ишга буюриш ва мункар ишдан қайтариш мақсадида ташкил этилган жамoийят ва уюшмалар.
Маъруф ишга буюриш ва мункар ишдан қайтариш Оллоҳ мусулмонларга вожиб қилган ишлардан бири ҳисобланади. Оллоҳ Таоло деди:

– "Сизлардан эзгуликка (Исломга) даъват этадиган, маъруф ишга буюрадиган ва мункар ишдан қайтарадиган бир гуруҳ бўлсин” [3:104]
Маъруф ишга буюриш ва мункар ишдан қайтариш ҳар қандай ҳолатда ҳам - хоҳ ХАЛИФАЛИК Давлати мавжуд бўлсин, хоҳ мавжуд бўлмасин ҳамда Ислом аҳкомлари бошқарувда ва жамиятда хоҳ татбиқ қилинаётган, хоҳ татбиқ қилинмаётган бўлсин - мусулмонларга вожибдир. Маъруф ишга буюриш ва мункар ишдан қайтариш Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)нинг замонларида, У зотдан кейинги халифаларнинг ва улардан кейинги ҳокимларнинг замонларида ҳам мавжуд бўлган. Бу иш қиёмат кунигача мусулмонларга фарз бўлиб қолаберади.
Бироқ, маъруф ишга буюриш ва мункар ишдан қайтариш ҳокимлардан ҳисобот талаб қилиш ва уларни маъруф ишга буюриб, мункар ишдан қайтаришни ўз ичига олгани учун, бу иш исломий ҳаётни қайта бошлаш йўлида бажариладиган ишларнинг бир бўлаги бўлса ҳам, лекин у Халифалик Давлатини тиклаб, Исломни ҳаёт майдонига, давлат ишларига ва жамиятга қайтаришнинг йўли эмас. Зеро, исломий ҳаётни қайтадан бошлаш учун амалга ошириладиган иш маъруф ишга буюриш ва мункар ишдан қайтаришдан бошқадир.
• Бу ўринда маъруф ишларга буюриш ва мункар ишдан қайтаришга оид ишлар билан, мункар ишни йўқ қилишга оид ишларнинг орасида фарқ борлигига эътиборни қаратмоқчимиз. Маъруф ишга буюриш ва мункар ишдан қайтаришга оид ишлар фақат сўзга чегараланган. Мункар ишни йўқ қилишга оид ишлар эса, фақат сўзга чегараланмай, балки моддий куч ишлатишга ҳам ўтади. Бу фикр имом Муслим Абу Саъийд ал-Худрийдан ривоят қилган ҳадисдаги Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)нинг сўзларидан олинган: «Сизлардан кимики мункар ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Бунга қудрати етмаса, тили билан ўзгартирсин. Бунга ҳам қудрати етмаса, қалби билан ўзгартирсин. Бу эса иймоннинг энг заифидир».
• Бу Ҳадис, шахслардан содир бўладиган мункар ишни йўқ қилиш учун куч ишлатиш, уни йўқ қилишга етарли қудрат бўлиши лозимлигини ифодалайди. Шу шарт биланки, куч ишлатиш каттароқ мункар ишга, масалан: фитна, қотиллик ва қилич ялонғочлаш каби ишларга олиб бормасин.
Шахслардан содир бўладиган мункар ишни йўқ қилиш учун шундай йўл тутилади. Бу ишларнинг барчасининг Халифаликни қайта тиклаб, Исломни ҳаёт майдонига, давлат ишларига ва жамиятга қайтариш йўлида қилинадиган ҳаракатга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
• Ҳоким эса, куч ишлатиш тўғрисида келган ҳадислардан мустаснодир. Зеро, модомики ҳоким гуноҳ ишга буюрмас экан, зулм қилса ҳам, одамларнинг ҳуқуқларини поймол этса ҳам, унга итоат этиш вожиблиги ҳақида ҳадислар бордир. Қолаберса, ҳоким очиқ кофирликни ошкор этмас, яъни куфр қонунлари асосида бошқармас экан, унга қарши қилич ялонғочлашдан қайтарувчи ҳадислар ҳам бордир. Муслим Нофеъдан, Нофеъ Ибн Умардан, Ибн Умар Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)дан ривоят қилади: «Мусулмон киши модомики гуноҳ ишга буюрилмас экан, у ёқтирган ва ёқтирмаган ишларида ҳокимга қулоқ солиб, итоат қилиши вожибдир. Агар гуноҳ ишга буюрилса, қулоқ солиб итоат қилиши мутлақо жоиз эмас». Бухорий Ибн Аббосдан ривоят қилди, у айтди: Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) дедилар: «Кимики амиридан бирор ишни ёқтирмаса, унга сабр қилсин. Зеро, бирорта киши султонидан (амирига итоат этишдан) бир қарич ташқарига чиқиб ўлса, у жоҳилий ўлим билан ўлган бўлади». Бухорий Абдуллоҳдан ривоят қилди, у айтди: Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) дедидар: «Сизлар яқинда мендан кейин худбинликни ва сизлар мункар деб биладиган ишларни кўрасизлар. Шунда саҳобалар: Эй Расулуллоҳ, бундай ҳолатда нима иш қилишимизга буюрасиз, деб сўраганларида, Расулуллоҳ: Уларга ҳақларини адо этинглар ва ҳақларингни Оллоҳдан сўранглар, деб жавоб бердилар».
Ҳокимлар зулм қилсалар ҳам, кишиларнинг ҳуқуқларини поймол этсалар хам, Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) мусулмонларни уларга итоат этишга буюрдилар. Шу билан бирга, ҳокимлардан ҳисобот талаб қилиш, аччиқ сўзлар билан уларни танқид ва ҳужум қилишни мусулмонларга вожиб қилдилар. Зеро, ҳокимнинг ўз вазифаларини тўлиқ адо этишини назорат қилишга ва унинг ношаръий ишларини инкор этишга жавобгар кишилар мусулмонлардир.
Умму Салама Пайғамбар (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)дан ривоят қилди: Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) дедилар: «Сизларга жуда кўп амирлар бошлиқ қилинади. Сизлар (улардан баъзиларининг айрим ишларини) маъруф, (айримларини) мункар ишлигини биласизлар. Кимки (мункар ишларини) ёқтирмаса халос бўлади. Кимки инкор этса нажот топади. Лекин кимки рози бўлиб эргашса...», яъни кимки мункар ишни ёқтирмаса, уни ўзгартирсин. Уни ўзгартиришга қудрати етмаса ҳам қалби билан инкор этса, нажот топур. Лекин кимки уларнинг ношаръий ишларига рози бўлса ва эргашса халос бўлмас ва нажот ҳам топмас.
Пайғамбаримиз (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) дедилар: «Шаҳидларнинг саййиди - Ҳамза ҳамда золим ҳокимнинг ҳузурига бориб, унга насиҳат қилганида, шу ҳоким ўлдириб юборган кишидир». Бошқа ҳадисда бундай деган эдилар: «Жиҳоднинг энг афзали золим султон ҳузурида айтиладиган ҳақ сўздир».
• Ҳоким мункар ишга қўл урган пайтда унга қарши моддий куч ишлатишга ва унга қарши қурол кўтариб жанг қилишга Шореo фақат битта ҳолатда рухсат берди. Бу ҳолат - ҳоким очиқ кофирликни изҳор қилган, яъни куфр қонунлари билан ҳукм юритаётган ёки юртларда куфр ишлари авж олишига йўл қўяётган ҳолатдир. Бундай ҳолатда уни куфр қонунлари билан ҳукм юритишдан қайтариш учун унга қарши жанг қилиш, қурол ишлатиш ва у билан ҳукм юритишни талашиш вожиб бўлади. Ҳоким шунда ҳам, куфр қонунлари билан ҳукм юритишдан қайтмаса, уни ҳукм юритишдан олиб ташлаб шаръий аҳкомларни татбиқ ва ижрога қайтариш учун унга қарши қурол кўтариб жанг қилинади.
Умму Саламадан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилган: «...Саҳобалар: Эй Расулуллоҳ, уларга қарши жанг қилмаймизми, деб сўраганларида, Расулуллоҳ: «Йўқ, модомики намозни адо этаётган бўлсалар», деб жавоб бердилар. Бошқа ривоятда қуйидаги сўзлар келган: «...уларга қарши жанг қилмаймизми», деб сўраганларида, Расулуллоҳ: «Йўқ (жанг қилмайсизлар), модомики намозни адо этаётган бўлсалар», деб жавоб бердилар». Авф ибн Молик ривоят қилган ҳадисида ушбу сўзлар келган: «...Эй Расулуллоҳ, уларга қарши қилич ялонғочлаб курашмаймизми, деб сўраганида, Расулуллоҳ: «Йўқ (курашмайсизлар), модомики улар ораларингда намозни адо этаётган бўлсалар». деб жавоб бердилар». «Намозни адо этиш» деган сўз Ислом аҳкомларининг барчасини татбиқ ва ижро этиш деган маънони англатади. Намоздан Ислом аҳкомлари назарда тутилиши «жузoни кулга (яъни бир бўлакни бутун нарсага) қўллаш» туридандир. Уббода ибн Сомит ривоят қилган ҳадисда шу сўзлар келган: «...бошлиқлар билан ишни талашмасликка байъат қиламиз, деб байъат қилаётганларида Расулуллоҳ дедилар: «Лекин бошлиқлардан куфр иш эканига Оллоҳ тарафидан аниқ далил келган очиқ кофирликни кўрсаларинг (улардан бошқарув ишини тортиб олишга ҳаракат қилишларингга байъат қиламан)». Табароний ривоят қилган ҳадисда «...аниқ кофирликни...» деган сўз келган. Имом Аҳмаднинг ривоятида эса «...агар сени очиқ гуноҳ ишга буюрмаса» деган сўз бор. Бу ҳадисларнинг барчаси шуни англатадики, ҳоким куфр иш эканига Оллоҳ тарафидан аниқ ҳужжат келган очиқ кофирликни изҳор қилса, яъни у куфр қонунлари билан ҳукм юритса, бу вақтда унга қарши қурол кўтариб жанг қилиш вожиб бўлади.
• Бироқ, ҳокимни олиб ташлаш қудратига эга бўлинса, шундагина унга қарши қурол кўтариб жанг қилиш ва у билан бошлиқликни талашиш вожиб бўлади. Зеро, мункар ишни йщқ қилиш учун куч ишлатишга буюрган ҳадисларда ҳамда ҳоким очиқ кофирликни изҳор қилган пайтда унга қарши қилич ялонғочлаш вожиблигини ифодалаган ҳадисларда олиб ташлаш қудратига эга бўлиш шарт қилинган. Чунки ҳадисда «...(мункар ишни куч билан ўзгартиришга) қодир бўлмаса, тили билан ўзгартирсин», дейилган. Аммо уни олиб ташлашга қудрат етмаган пайтда, ҳокимга қарши қилич ялонғочлаб жанг қилиш вожиб бўлмайди. Бундай пайтда ҳарбий қувват тайёрлаш ва куч эгаларидан ёрдам сўраш учун ҳаракат қилинади. Қачонки олиб ташлаш қудрати ҳосил бўлса, шундагина ҳокимга қарши қилич ялонғочлаб жанг қилиш вожиб бўлади.
• Лекин ҳоким очиқ кофирликни изҳор қилган пайтда унга қарши қилич ялонғочлаб курашишнинг вожиб бўлишида диёрнинг Ислом диёри бўлиши ва Ислом аҳкомлари татбиқ этилаётгани, сўнг ҳокимдан очиқ кофирлик содир бўлиши шарт. Зеро, Уббода ибн Сомит ривоят қилган ҳадисда «...лекин бошлиқлардан очиқ кофирликни кўрган пайтларингда…», Табароний ривоят қилган ҳадисда «...лекин бошлиқлардан аниқ кофирликни кўрган пайтларингда...» деган сўз келган. Бунинг маъноси, ҳокимдан очиқ ва аниқ кофирликни илгари кўрмасдан энди уни кўрсаларинг, яъни Ислом татбиқ этилаётган бир пайтда ҳоким очиқ ва аниқ куфр қонунлари билан ҳукм юритаётганини кўрсаларинг, деганидир.
• Мусулмонлар яшаётган диёр куфр диёри бўлиб, Ислом аҳкомлари татбиқ қилинмаётган вақтда, мусулмонлар устидан куфр қонунлари билан ҳукм юритаётган ҳокимни ҳокимиятдан олиб ташлаш эса, ёрдам исташ орқали амалга оширилади. Бунда Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)нинг Ислом давлатини қуриш ва Ислом аҳкомларини татбиқ қилиш учун босиб ўтган йўлларига эргашилади.
д) Жамиятни ислоҳ қилиш учун чиройли ахлоқларга тарғиб қилиш асосида тузилган жамoийят ва уюшмалар.
Чиройли ахлоқларга даъват қилиш Оллоҳ мусулмонларга буюрган эзгуликка даъват қилишдир. Лекин чиройли ахлоққа бўлган бу даъват Ислом аҳкомларининг фақат бир қисмига амал қилишга бўлган даъватдир. Аслида даъват Ислом аҳкомларига тўла амал қилиш ва Исломни ҳаёт майдонида, давлат ишларида ва жамиятда вужудга келтириш учун Ислом аҳкомларининг барчасига қаратилиши вожиб. Чиройли ахлоқларга даъват этиш давлат, ҳаёт ва жамиятдаги жамоатга тааллуқли умумий аҳкомларга даъват этиш эмас, балки Шариoатнинг шахсга тааллуқли аҳкомларига даъват этишдир.
Чиройли ахлоқларга даъват этиш жамиятни ислоҳ қилишга ҳам, умматни уйғотишга ҳам олиб бормайди. Зеро, жамиятни ислоҳ қилиш унга ҳукмронлик қилаётган фикр ва туйғуларни ҳамда унда татбиқ этилаёттан қонунларни ислоҳ қилиш орқали, яъни жамиятда ҳукмрон урфи омни ислоҳ қилиш орқали ҳосил бщлади. Чунки жамият кишилар, фикрлар, туйғулар ва қонунлардан таркиб топган. Шунга асосан, жамиятни ислоҳ қилиш, унинг таркибий қисмларини ислоҳ қилиш орқали, яъни кишиларнинг фикр ва туйғуларини ҳамда унда татбиқ қилинаётган қонунларни ислоҳ қилиш орқали юзага келади.
Шунингдек, ахлоқларга даъват этиш умматни уйғотишга олиб бормайди. Зеро, уйғонишга олиб борадиган омил фақат фикрий юксалишдир. Европа ва Америкага назар ташлаш, уларнинг уйғоқлигини кщрсатади. Лекин уларнинг уйғониши нотщғри уйғонишдир. Зеро, тщғри уйғониш руҳий асосга қурилган фикрий юксалишдир. Европа ва Америка уйғоқ бщлишига қарамай, ахлоқий жиҳатдан ботқоққа ботгандир. Улар ахлоқий қийматдан холи бўлиб, ҳайвонлар тщдаси каби ҳаёт кечирмоқдалар.
Чиройли ахлоқларга даъват этиш мусулмонлар тақдирини ҳал қиладиган энг муҳим масалани ҳал қилишга даъват ҳам эмас, Оллоҳ мусулмонларга рщёбга чиқариш йщлида ҳаракат қилишни вожиб қилган ғояни амалга ошириш йщли ҳам эмас. Бу ғоя Халифалик Давлатини тиклаб, Исломни ҳаёт майдонида, давлат ишларида ва жамиятда татбиқ этишни ўз щрнига қайтариш ҳамда Исломни бутун оламга Рисолат сифатида даъват ва жиҳод йщли орқали ёйишдир.
Мусулмонлар тақдирини ҳал қиладиган энг муҳим масалани ҳал қилиш ҳамда мусулмонларнинг интилишлари ва амалга ошириш йўлида ҳаракат қилишлари вожиб бўлган мақсад ва ғояга эришиш мусулмонларга сиёсий уюшмалар тузиш вазифасини юклайди. Бу уюшмалар ксломий фикрат асосига қурилишлари ва Халифаликни тиклаб, Оллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритишни қайтариш учун сиёсий фаолият олиб боришлари шарт. Маълумки, энг муҳим масала ҳамда амалга ошириш учун ҳаракат қилиш вожиб бўлган ғоя ва мақсад Халифалик Давлатини тиклаб, Ислом аҳкомларини ҳаёт майдонида, давлат ишларида ва жамиятда татбиқ ва ижро қилиш ҳамда Исломни бутун оламга Рисолат сифатида даъват ва жиҳод йўли орқали ёйишдир.
Шунинг учун, мусулмонлар тақдирини ҳал қиладиган энг муҳим масалани ва амалга ошириш йўлида ҳаракат қилиш мусулмонларга вожиб бўлган ғояни англаганидан сўнг Ҳизбут Таҳрир ташкил топди.
وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1446 | Добавил: eldar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz