Воскресенье, 24-05-19, 03:27

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июль » 6 » Ҳизбут Таҳрирнинг манҳажи.
18:12
Ҳизбут Таҳрирнинг манҳажи.
Ҳизбут Таҳрирнинг манҳажи
 Ҳизбут Таҳрир Ислом мабдаъига асосланган сиёсий ҳизб бўлиб, унинг иши сиёсат ва асоси Исломдир. Уммат Исломни ҳаёт майдонига, давлат ишларига ва жамиятга қайтаришни ўз тақдирини ҳал қиладиган энг муҳим масала деб қабул қилиши учун ҳамда Халифаликни тиклаб, Оллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритишни ўз ўрнига қайтариш сари умматни етаклаш учун бу Ҳизб умматнинг орасида ва уммат билан бирга фаолият олиб боради.
• Ҳизбут Таҳрир коҳинликка мансуб руҳий уюшма ҳам, илмий уюшма ҳам, таълим-тарбия ишлари билан шуғулланадиган уюшма ҳам, хайрия ишлари билан шуғулланадиган уюшма ҳам эмас, балки у исломий фикрат асосига қурилган сиёсий уюшмадир. Исломий фикрат Ҳизб жисмининг руҳи, унинг ўзаги, жони ва аъзоларининг ўртасини боғлаб турадиган робитадир. Ҳизб шу фикрат асосига қурилади ва бу фикрат ҳизбнинг аъзоларида гавдаланади. Ҳизб умматни бу фикратни ҳаёт майдонида, давлат ишларида ва жамиятда вужудга келтириш учун унга амал қилиш ва уни ўзи билан бирга олиб чиқишга даъват қилади.
• Ҳизбут Таҳрирнинг ғояси исломий ҳаётни қайтадан бошлаш ва исломий даъватни ёйиш, яъни мусулмонлар тақдирини ҳал қиладиган энг муҳим масалани ҳал қилишдир. Исломий ҳаётни қайтадан бошлаш дегани «исломий фикр ва туйғулар ҳукмронлик қиладиган, Ислом низомлари ва аҳкомлари татбиқ қилинадиган, ҳаёт ишларининг барчаси шаръий аҳкомлар бўйича юритиладиган, нуқтаи назари ҳалол ва ҳаромдан иборат бўлган исломий жамиятда, Халифалик Давлати бўлган Ислом давлати соясида, Ислом диёрида мусулмонларни исломий ҳаёт кечиришга қайтариш», деган маънони англатади. Қолаберса, мусулмонлар бу давлатда Халифа сайлайдилар. Халифага Оллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарининг Суннати билан ҳукм юритиши ва Исломни бутун оламга Рисолат сифатида даъват ва жиҳод йўли орқали ёйиши шарти билан, қулоқ солиш ва итоат қилишга байъат берадилар.
Ҳизб исломий ақида асосига қурилган ёрқин фикр воситасида Ислом умматини тўғри уйғотишни мақсад қилиб олади. Ислом умматига илгариги азизлиги ва буюклигини қайтаришга ҳаракат қилади. Токи бу уммат оламга рахбарлик қилиш ва уни бошқариш жиловини бошқа давлат ва халқлардан тортиб олиб, ўтмишда оламни бошқаргани ва оламдаги ишларни Ислом аҳкомлари бўйича идора этгани каби, яна оламда Биринчи Давлатга айлансин.
Шунингдек, бу Ҳизб Ислом ер юзида ҳукмрон бўлиши учун уни бутун оламга Рисолат сифатида ёйишни ҳамда умматни куфр, унинг қонунлари ва фикрларига қарши курашиш сари етаклашни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
• Ҳизбут Таҳрирнинг қиладиган иши мусулмон юртларидаги бугунги бузуқ жамиятни ўзгартириб, исломий жамиятга айлантириш мақсадида исломий даъватни ёйиш; шу жамиятдаги ғайриисломий фикрларни исломий фикрларга ўзгартириб, шу фикрларни раъий омга ҳамда амал ва татбиқ қилишга ундайдиган мустаҳкам тушунчаларга айлантириш; шу жамиятдаги ғайриисломий туйғуларни ўзгартириб, Оллоҳ ва Пайғамбарини рози қиладиган нарсага рози бўладиган, Оллоҳ ва Пайғамбарини ғазаблантирадиган нарсага ғазабланадиган ва унга қарши оёққа турадиган исломий туйғуларга айлантириш; шу жамиятдаги ғайриисломий алоқаларни ўзгартириб, Ислом аҳкомлари ва муолажалари бўйича юрадиган исломий алоқаларга айлантиришдир.
• Ҳизб амалга оширадиган бу ишлар сиёсий ишлардир. Зеро, Ҳизб бу ишларда одамларнинг алоқа ва муносабатларини шаръий аҳком ва муолажалар бўйича бошқаради. Чунки исломий сиёсат одамларнинг алоқа ва муносабатларини исломий аҳкомлар ва муолажалар асосида бошқармоқдир.
Ҳизб амалга оширадиган бу сиёсий ишларда қуйидагилар яққол кўзга ташланади:
1. Умматни Ислом сақофати билан тарбиялаш, токи у Ислом билан қоришиб чирик ақидалар, хато фикрлар ва чалкаш тушунчалардан халос бўлсин ҳамда куфр фикрлари ва тушунчаларидан таъсирланмасин.
2. Фикрий кураш. Бу кураш куфр фикрлари ва тузумларига қарши курашиш, шунингдек хато фикрлар, чирик эътиқодлар ва чалкаш тушунчаларга қарши курашиш, яъни уларнинг хатолиги, чириклиги ва ноҳақлигини баён қилиш ҳамда шу фикр ва эътиқодларга оид Ислом ҳукмини билдиришдир.
3. Сиёсий кураш. Бу кураш Ислом умматини исломий юртларга таъсири ёки нуфузи бўлган кофир давлатларнинг ҳукмронлигидан ва нуфузидан халос қилиш ва озод этиш ҳамда уларнинг фикрий, сақофий, сиёсий ва ҳарбий илдизларини қуритиш ва уларнинг тузумларини барча мусулмон юртларидан юлиб ташлаш мақсадида уларга қарши олиб бориладиган курашдир.
• Шунингдек, Ислом оламидаги, шу жумладан араб оламидаги ҳокимларга қарши курашиш, уларнинг умматга қилаётган хиёнатларини ва унга қарши тил бириктиришларини фош қилиш; уларни муҳосаба қилиш ва аччиқ сўзлар билан танқид қилиш; уммат олдида турган вазифаларини тўлиқ адо этмаётганлари ва умматнинг ишларини бошқармаётганлари, Ислом аҳкомларига зид иш олиб бораётганлари ва куфр қонунларини татбиқ этаётганлари учун уларни бошқарувдан олиб ташлаш йўлида курашишдир.
Демак, бу Ҳизбнинг барча ишлари сиёсий ишлардир. Унинг иши таълим-тарбия ҳам, ваoз ва иршод ишлари ҳам эмас. Зеро, Ҳизб мадраса эмас. Балки унинг иши сиёсий иш бўлиб, бунда Исломнинг фикрлари, аҳкомлари ва муолажаларини амал қилиш учун ҳамда ҳаёт майдонида, давлат ишларида ва жамиятда вужудга келтириш учун тушунтирилади.
Ҳизб Ислом татбиқ қилиниши ва Ислом ақидаси Давлатнинг асосига, дустур ва бошқа қонунларнинг асосига айланиши учун Исломни кўтариб чиқади.
• Ҳизбут Таҳрир ижмоий шаклда исломий фикрат асосига қурилиш билан кифояланмай, умматнинг воқелиги ва бугунги аҳволи исломий юртлардаги жамиятнинг воқелиги, Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) яшаган асрнинг, ундан кейинги хулафои рошидийнлар ва тобеъинлар асрининг воқелигини ўрганиб, текшириб ва фикр юритиб; Расулуллоҳга ваҳй туша бошлаганидан то Мадинада давлат барпо қилгунларига қадар юрган йўллари ва даъватни ёйиш кайфиятларига мурожаат қилиб; сўнгра Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) Мадинада қандай йўл тутганларини ўрганиб; Оллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарининг Суннатига ҳамда бу иккиси кўрсатган йўл - саҳобаларнинг ижмои ва қиёсга мурожаат қилиб; саҳобалар ва тобеинларнинг ҳамда мужтаҳид имомларнинг сўзларини ўрганиб чиқиб Ҳизбут Таҳрир Ислом фикратига ва шу фикратни ижро қилиш тариқатига тааллуқли муфассал фикрлар, райлар ва аҳкомларни табанний қилди. Бу фикр, рай ва аҳкомлар фақат исломий фикр, рай ва аҳкомлардир. Уларнинг ичида бирорта ғайриисломий бўлган ёки ғайриисломий фикрлардан таъсирланган фикр, рай ва аҳкомлар мавжуд эмас. Улар фақат исломий бўлиб ёлғиз Ислом асослари ва нусусларига таянади. Ҳизб уларни ўз ижтиҳоди ва тушуниши бўйича далилнинг қувватига биноан табанний қилди. Шунинг учун, Ҳизб уларни тўғри, лекин хато бўлиш эҳтимоли бор, деб ҳисоблайди.
Ҳизб шу фикр, раъй ва аҳкомлардан ҳизб сифатида ўзига зарур бўладиганларини табанний қилди. Зеро, сиёсий ҳизб ҳизб бўлиши учун фикрат ва тариқатнинг тафсилотларини табанний қилиши зарур.
Шунингдек, Ҳизб шу фикр, раъй ва аҳкомлардан Халифалик Давлатини тиклаб, халифа сайлаш орқали исломий ҳаётни янгидан бошлаш ва исломий даъватни ёйиш йўлида фаолият олиб боришга зарур бўладиганларини ҳам табанний қилди.
Бу фикр, раъй ва аҳкомлар «Ислом ақидадан ва инсоннинг бу ҳаётдаги барча муаммоларини муолажа қиладиган низомдан иборат ҳаёт мабдаъи» эканини кўрсатиб беради.
Шунингдек бу фикр, рай ва аҳкомлар Ҳизбни муайян ҳизбга айлантиради ва Ҳизбнинг аъзолари орасини боғлаб турувчи робита вазифасини бажаради. Ҳизб улар воситасида ҳизбнинг бирлиги ва ундага фикрларнинг ҳамоҳанглигини сақлаб қолада. Ҳизб шу фикр, раъй ва аҳкомларни тўғри деб билгани учун умматни уларнинг атрофида бирлаштиради, токи уммат уларни ўз фикр, раъй ва аҳкомларига айлантириб, уларга амал қилсин ҳамда уларни ҳаёт майдонида, давлат ишларида ва жамиятда вужудга келтириш учун Ҳизб билан бир сафда туриб ёйсин.
Ҳизбнинг бу фикр, раъй ва аҳкомларни табанний қилиши Ислом оламида, шу жумладан араб оламида, балки бутун оламда улар шу Ҳизбнинг фикрлари бўлиб танилишига олиб борди.
Ҳизб нашр қилиб одамларга тарқатаётган кщплаб китоблари ва варақаларига ўзи табанний қилган фикр, раъй ва аҳкомларни киритди.
• Ҳизбут Таҳрирнинг жамиятни ўзгартириш йўли ҳамда Халифаликни тиклаб, Оллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритишни ўз ўрнига қайтариш ва Исломни бутун оламга Рисолат сифатида ёйиш учун ўз фаолияти ва даъватни ёйиш кайфияти сифатида табанний қилган тариқатига келсак, Ҳизб бу ишларнинг барчасида шаръий ҳукмни ҳамда Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) давлатни барпо қилиш, давлат ва жамиятга оид шаръий аҳкомларни татбиқ ва ижро қилиш ҳамда даъватни ёйиш учун босиб ўтган йўлларини намуна сифатида қабул қилди.
Зеро, Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло мусулмонларга шаръий аҳкомларга амал қилишни, шунингдек, Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)дан ўрнак олишни ҳамда Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) Оллоҳ тарафидан олиб келган барча ишларни қабул қилишни вожиб қилгандир. Оллоҳ таоло деди:

– „Сизлар учун, яъни Оллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Оллоҳни ёд қилган кишилар учун Оллоҳнинг Пайғамбарида гўзал намуна бордир". [33:21]

– „Айтинг (Эй Муҳаммад), „Агар Оллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Оллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Оллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир". [3:31]

– „Пайғамбар сизларга ниманики олиб келса уни маҳкам ушланглар. Нимаданки қайтарса, ундан қайтинглар". [59:7]
Бу оятлардан бошқа бир неча оятлар ҳам Расулуллоҳга эргашиш, ундан ўрнак олиш ва у олиб келган барча буйруқ ва қайтарувларга сўзсиз амал қилиш вожиблигини англатади.
Ҳизб биладики, Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) кофирларни Исломга даъват этганлар. Бугунги кунда эса биз Ислом аҳкомларига амал қилишлари ва Оллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритишни ўз ўрнига қайтариш йўлида биз билан бирга ҳаракат қилишлари учун мусулмонларга даъватни олиб чиқмоқдамиз. Бироқ биз бугунги кунда мусулмонларнинг юртлари афсуски Ислом диёри деб эътибор қилинмаслигини ва мусулмонлар яшаётган жамият эса ғайриисломий жамият эканини ҳам биламиз.
Шунинг учун, Ҳизбнинг фаолияти исломий юртларни Ислом диёрига ва ундаги жамиятни исломий жамиятга айлантиришга қаратилади. Зеро, Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) Макка ва бошқа шаҳарларни Ислом диёрига ва ундаги жоҳилий (ғайриисломий) жамиятни исломий жамиятга айлантириш учун иш олиб борган эдилар.
Шу боис, Ҳизб ўзининг фаолият йўли ва даъватни олиб чиқиш кайфияти сифатида қуйидаги кенг кўламли йўналишларни табанний қилди:
1. Ҳизб Оллоҳ таолонинг

– „Сизлардан эзгуликка (Исломга) даъват этадиган, маъруф ишга буюрадиган ва мункар ишдан қайтарадиган бир гуруҳ бўлсин", [3:104]
деган оятидаги буйруғига жавобан ва шаръий ҳукмни ижро қилиш мақсадида даъватни олиб чиқади. Бу шаръий ҳукм мусулмонларга Ислом аҳкомларига амал қилишни ҳамда уларни олиб чиқиб ҳаёт майдонида, давлат ишларида ва жамиятда қайтадан татбиқ ва ижро қилишни вожиб қилади.
Ҳизб фақат вожиб амални бажариш учун эмас, балки Халифаликни қайтадан тиклаб, Оллоҳ нозил қилган аҳкомлар билам ҳукм юритишни ўз ўрнига қайтариш мақсадида даъватни олиб чиқади.
2. Ҳизб шаръий хукмни барча иш ва фаолиятларнинг асоси ҳамда мабдаълар, фикрлар, воқеа ва ҳодисалар устидан ҳукм чиқаришнинг пойдевори, шунингдек ҳалол ва ҳаромни барча иш ва тасарруфларнинг ўлчови қилиб олади. Сиёдат фақат Исломники деб эътиқод қилади.
Шунинг учун, Ҳизб ошкоралик, журъат ва очиқ-ойдинлик йўлини тутади. Исломга зид бўлган мабдаъ, дин, эътиқод, фикр, тушунча, тузум, урф-одат ва анoаналардан ҳар бирини баҳсга чорлайди, гарчи бу дин ва эътиқод вакилларининг ўч-интиқомига ва қаршилигига гирифтор бўлса ҳам. Ҳизб Исломнинг зарарига бирорта кишига лаганбардорлик қилмайди. Исломдан бошқа дин, эътиқод, мабдаъ соҳибларига ҳамда ғайриисломий фикр ва тарғибот вакилларига: «Сизлар шу ҳолатларингда қолаберинглар», демайди. Балки улардан дин ва эътиқодлари, фикр ва тарғиботларини куфр ва залолат бўлгани учун тарк этишни, фақат Ислом тўғри бўлгани учун уни қабул қилишни талаб қилади. Шунинг учун, Ҳизб яҳудий ва насроний динлари каби Исломдан бошқа барча динларни, шунингдек социализм, коммунизм ва капитализм каби барча мабдаъларни куфр динлари ва мабдаълари, деб ҳисоблайди. Яҳудий ва насороларни кофирлар деб эътибор қилади. Капитализм ёки социализм ёки коммунизмга эътиқод қиладиган кишини кофир деб ҳисоблайди.
Ҳизб миллатчилик, ватанпарварлик, маҳаллийчилик ва тоифий мазҳабпарастликка даъват этишни Ислом ҳаром қилади, деб эътибор қилади.
Шунингдек, капитализм ёки социализм ёки коммунизм ёки илмонийлик (динни ҳаётдан ажратиш) ёки масонликка ҳамда миллатчилик ёки ватанпарварлик ёки тоифий мазҳабпарастлик ёки Исломдан бошқа ҳар қандай динга тарғиб қиладиган партиялар тузишни ёки шу каби партиялардан бирортасига аъзо бўлишни мусулмонларга ҳаром деб, ҳисоблайди.
Шунингдек, Ҳизб ҳокимларга хушомад қилиб, чиройли кўринишга уринмайди. Даъватни олиб чиқишга ёрдам беради, дея ҳокимларга, уларнинг дустур ва қонунларига хайрихоҳлик изҳор қилмайди. Зеро, ҳаром воситасида вожиб амални адо қилиш шарoан жоиз эмас. Балки Ҳизб ҳокимларни муҳосаба қилиб, уларни аччиқ сўзлар билан танқид қилади. Ҳокимлар татбиқ қилаётган тузумлар куфр тузумлари бўлгани учун, бу тузумларни улоқтириб ташлашни ва уларнинг ўрнига Ислом аҳкомларини татбиқ қилишни уларга вожиб, дея ҳисоблайди. Шунингдек, Ҳизб улар куфр қонунлари билан ҳукм юритаётганлари учун уларни золим ва фосиқлар деб билади. Исломнинг ёки Ислом аҳкомларидан бирортасининг ҳаётга яроқлилигини инкор қилувчи ҳокимни эса кофир деб эътибор қилади.
Шунингдек, Ҳизб бу ҳокимлар билан ҳукм юритишда иштирок этишни қабул қилмайди. Зеро, бу иш куфрнинг ҳукм юритишида иштирок этиш бўлиб, мусулмонларга ҳаромдир. Ҳизб иқтисодий ёки таълим-тарбияга оид ёки ижтимоий ёки ахлоқий ислоҳот ўтказишда бу ҳокимлар билан ҳамкорлик қилишга рози бщлмайди. Зеро, бу ҳамкорлик золимларга ёрдам бериш, уларни мустаҳкамлаш ҳамда чирик, куфр тузумларининг умрини узайтиришдир. Балки Ҳизб бу ҳокимларни ҳам ва улар мусулмонларга татбиқ қилаётган куфр қонунларини ҳам олиб ташлаб, ўрнига Ислом аҳкомларини янгидан татбиқ ва ижро қилиш учун фаолият олиб боради.
3. Ҳизб Оллоҳ таолонинг

– „Улар ўртасида Оллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритинг!" [5:49]

– „Пайғамбар сизларга ниманики олиб келса, уни маҳкам ушланглар. Нимаданки қайтарса, ундан қайтинглар", [59:7]
деган оятларидаги буйруғини бажариш мақсадида Исломни барча аҳкомлари билан мукаммал равишда татбиқ қилиш учун фаолият олиб боради, бу аҳкомлар хоҳ ибодатларга, хоҳ муомалаларга, хоҳ ахлоқ-одобга, хоҳ низомларга тааллуқли бўлсин.
Бу икки оятда келган «маа» (нарса) сўзи умумни ифодалайдиган сўзлардандир. Шунинг учун, бу сўз Оллоҳ нозил қилган барча аҳкомларни ва Пайғамбар олиб келган барча ишларни ўз ичига олади. Демак, Оллоҳ нозил қилган барча аҳкомларни татбиқ қилиш ва Пайғамбар олиб келган барча ишларга амал қилиш вожиб. Икки ҳукмнинг, икки фарзнинг, икки ҳаромнинг орасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Уларнинг барчасини татбиқ ва ижро қилиш вожибдир. Бир қисмини татбиқ қилиб, қолганини татбиқ қилмаслик, шунингдек аҳкомларни тадрижий сувратда татбиқ қилиш жоиз эмас. Зеро, биз Ислом аҳкомларининг барчасига амал қилишга буюрилганмиз. Шунинг учун, уларни бирданига ва мукаммал равишда татбиқ этиш вожиб.
Вокеълик Исломга зид бўлган пайтда унга мос келсин, дея Исломни таoвил қилиш жоиз эмас. Зеро, таoвил Исломни бузиб талқин қилишдир. Бундай пайтда мусулмонларнинг вазифаси Исломга мувофиқ бўлиши ва шаръий аҳкомлар асосида тартибга солиниши учун вокеъликни ўзгартиришдир.
4. Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)га ваҳй кела бошлаганидан то давлат барпо қилиб, куфр диёрини Ислом диёрига, жоҳилият жамиятини исломий жамиятга айлантиргунларига қадар босиб ўтган йўлларида гавдаланган сийратларига асосан, Ҳизб ўз йўналишини қуйидаги уч босқичга чегаралади:
Биринчиси: Ҳизбнинг фикрати ва тариқатига ишонадиган шахсларни вужудга келтириб, ҳизбий уюшмани шакллантириш учун уларни тарбиялаш босқичи.
Иккинчиси: Умматнинг зиммасига Исломни юклаш мақсадида унга таъсир ўтказиш босқичи, токи уммат Исломга ўзининг энг долзарб масаласи сифатида ёндашсин ва Исломни ҳаёт майдонида, давлат ишларида ва жамиятда юзага келтиришга ҳаракат қилсин.
Учинчиси: Бошқарувни қўлга олиш, Исломни тўлиқ ва умумий сувратда татбиқ қилиб, уни бутун оламга Рисолат сифатида олиб чиқиш босқичи.
• Аммо биринчи босқич таъсис босқичидир. Бу босқичда Ҳизбнинг ўзаги вужудга келди. Фикрат ва тариқатга йўл топилганидан сўнг биринчи ҳалқа шаклланди. Шу вақтдан бошлаб бу биринчи ҳалқа уммат вакиллари билан алоҳида-алоҳида кўришиб, уларга фикрат ва тариқатни тушунтира бошлади.
Кимки шу биринчи ҳалқа таништираётган фикрларни қабул қилса, бу фикрларни тартибли ўрганиши учун уни ҳалқаларга қўшади. Ниҳоят у шахс биринчи ҳалқа табанний қилган Ислом фикр ва аҳкомлари билан қоришиб, исломий шахсияга айланади. Исломий ақлияга эга бўлиб, шу ақлия билан фикр, воқеа ва ҳодисаларга Ислом нуқтаи назари асосида қараб, уларнинг устидан Исломнинг ҳалол ва ҳаромдан иборат ўлчовларига мувофиқ равишда ўз ҳукмини чиқаради. Шунингдек, бу шахс исломий нафсияга эга бўлиб, Ислом асосида ҳаракат қилади. Оллоҳ ва Пайғамбарини рози қиладиган ишга рози бўладиган, Оллоҳ ва Пайғамбарини ғазаблантирадиган ишга ғазабланадиган ва унга қарши оёққа турадиган шахсга айланади. У Ислом билан бирлашганидан сўнг одамларга даъватни ёйишни бошлайди. Зеро, унинг ҳалқаларда олган дарси таъсирли амалий дарс, яъни ҳаёт майдонида амал қилиш ва одамларга ёйиш учун ўрганилаётган дарсдир.
• Агар шахс шундай даражага кўтарилса, ўзини Ҳизбнинг аъзоси деб билади ва аъзога айланади.
Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) даъватнинг уч йил давом этган биринчи босқичида айнан шундай иш олиб борган эдилар. Одамларни алоҳида-алоҳида даъват қилиб, Оллоҳ юборган ваҳйни уларга таништирар; кимики Расулуллоҳ таништирган ваҳйни қабул қилиб, унга ва унинг Рисолатига ишонса, уни бу дин асосида ўз атрофидаги гуруҳнинг сафига сирран қўшиб олар; уни Ислом билан қориштириш мақсадида Расулуллоҳ ўзларига юборилган Ислом рисолатини, нозил бўлган ва бўлаётган Қуръон оятларини ўргатишга интилар эдилар. Пайғамбар (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) ўзларига иймон келтирган кишилар билан махфий равишда, ҳеч кимга билдирмай учрашар, махфий жойларда яширин шаклда уларга таълим берар, улар эса ибодатларини яшириниб адо қилар эдилар. Ва ниҳоят Ислом номи Маккада тарқалди. Одамлар Ислом ҳақида гапира бошладилар. Исломга гуруҳ-гуруҳ бўлиб кирдилар.
Бу таъсис босқичида Ҳизбнинг фаолияти фақат сақофий жиҳатга чекланди. Бутун эътиборини жисмини мустаҳкамлаш, аъзоларини кўпайтириш ва ҳалқаларда аъзоларининг онгини ўзи табанний қилган сақофат билан тартибли шаклда бойитиб боришга қаратди. Ва ниҳоят, Ислом билан қоришиб, Ҳизбнинг фикрларини қабул қилган, бу фикрлар билан бирлашиб, уни одамларга олиб чиққан йигитлардан ҳизбий уюшма шакллантиришга муваффақ бўлди.
Ҳизб ўзининг ҳизбий уюшмасини шакллантирганидан сўнг, жамият уни сезиб, фикрати ва даъват қилаётган фикрларини билгандан бошлаб Ҳизб иккинчи босқичга кўчди.
• Иккинчи босқич эса, умматга таъсир ўтказиш босқичидир. Унга таъсир ўтказишдан мақсад, Ҳизб табанний қилган Ислом фикрлари ва аҳкомлари ҳақида умматда афкори омма ва раъий оммани юзага келтириб, унинг зиммасига Ислом масoулиятини юклаш ва Исломга ўз тақдирини ҳал қиладиган ҳаёт-мамот масаласи сифатида ёндошишга ундашдир, токи уммат шу фикр ва аҳкомларни ўз фикрларига айлантириб, уларга амал қилсин ва ҳаёт майдонида вужудга келтириш мақсадида олиб чиқсин, шунингдек исломий ҳаётни янгидан бошлаш мақсадида Халифаликни тиклаб, мусулмонларга халифа сайлаш ва Ислом даъватини бутун оламга ёйиш йўлида Ҳизб билан бирга ҳаракат қилсин.
Ҳизб бу босқичда омма халққа жамоий сувратда тушунтириш ишларини олиб боришга ўтди. Бу босқичда қуйидаги ишларни амалга оширди:
1. Ҳалқаларда шахсларга бериладиган тартибли шаклдаги сақофат. Бундан мақсад, Ҳизбнинг жисмини кучайтириш, аъзоларини кўпайтириш, даъватни олиб чиқишга қодир исломий шахсияларни вужудга келтириш ҳамда фикрий ва сиёсий курашнинг гирдобларига шўнғишдир.
2. Ҳизб табанний қилган Ислом фикрлари ва аҳкомлари билан бутун умматга жамоий сақофат бериш. Бу жамоий сақофат масжид дарслари, мажлислар, маърузалар, жамоат жойлари, газета-журналлар, китоб ва варақаларда тушунтириб борилади. Бундан мақсад, умматда умумий онгни юзага келтириш, умматга таъсир ўтказиш, уни Ислом билан қориштириш ва умматдан халқ таянчини вужудга келтиришдир. Токи Ҳизб умматни Халифаликни тиклаб, Оллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритишни ўз ўрнига қайтариш сари етаклаш имкониятига эга бўлсин.
3. Куфрнинг эътиқод, тузум ва фикрларига қарши ҳамда чирик эътиқод, хато фикр ва чалкаш тушунчаларга қарши фикрий кураш. Бу кураш уларнинг сохталиги, хатолиги ва Исломга зидлигини тушунтириш орқали олиб борилади. Токи, уммат шу эътиқод, тузум, фикр ва тушунчалардан ҳамда уларнинг таъсиридан халос бўлсин.
4. Сиёсий кураш. Бу кураш қуйидаги ишларда намоён бўлади:
а) Исломий юртларга ҳукмронлик қилаётган ёки уларга таъсири ўтган кофир, мустамлакачи давлатларга қарши кураш; мустамлакачиликнинг фикрий, сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий кўринишларининг барчасига қарши кураш; унинг режаларини очиб ташлаш ва тил бириктиришларини фош қилишларда намоён бўлади. Бундан мақсад, умматни мустамлакачиликнинг ҳукмронлигидан халос қилиш ва унинг ҳар қандай таъсиридан озод этишдир.
б) Араб юртларидаги, шунингдек исломий юртлардаги ҳокимлар умматнинг ҳуқуқларини оёқ ости қилган ёки уммат олдидаги ўз вазифаси ва бурчларини бажаришга совуққонлик билан қараган ёки умматнинг ишларидан бирортасига бепарволик қилган ёки Ислом аҳкомларига зид сиёсат юргизган пайтда уларга қарши чиқиш, нотўғри ишларини очиб ташлаш, уларни муҳосаба қилиш ва қаршилик кўрсатишларда намоён бўлади.
Шунингдек, уларнинг куфр қонун ва низомларини татбиқ қилишга асосланган бошқарувни йўқ қилиб, ўрнига Ислом бошқарувини барпо қилишга ҳаракат қилишда намоён бўлади.
5. Умматнинг манфаатларини белгилаб бериш ва унинг алоқа ва муносабатларини Шариат аҳкомлари асосида бошқариш.
• Ҳизб бу ишларнинг барчасини Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)га Оллоҳ таолонинг:

– „Ўзингизга буюрилган нарсани ошкор этинг. Мушриклардан юз ўгиринг", [15:94]
деган ояти нозил бўлганидан сўнг, юрган йўлларига эргашган ҳолда амалга оширди. Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) ўзларига юборилган Исломни ошкор қилдилар. Қурайшни Сафога тўплаб, уларга Оллоҳнинг элчиси ва Пайғамбари эканликларини билдириб, иймон келтиришларини талаб қилдилар. Даъватни шахсларга таништирганлари каби, жамоатларга ҳам таништира бошладилар. Қурайшни ҳамда унинг илоҳлари, эътиқодлари ва фикрларини тилга олиб, уларнинг сохталиги, чириклиги ва хатолигини тушунтирдилар, айбладилар ва уларга ҳамда ўша даврда мавжуд бўлган барча эътиқод ва фикрларга қарши курашдилар. Оятлар Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)га бирин-кетин нозил бўлиб шу эътиқод ва фикрларнинг чирик ва хатолигини баён қилар; рибонинг устидан кун кўриш, қиз болаларни тириклайин кўмиш, тарозу-ўлчовлардан уриб қолиш ва зино қилиш каби иллатларини қоралар; шунингдек Қурайш раҳбарлари ва бошлиқларини танқид қилар, уларнинг ва оталарининг аҳмоқ ва тентаклигини очиб ташлар, Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)га, даъватларига ва асҳобларига қарши уюштираётган фитна ва ғаламисликларини фош этар эди.
• Ҳизб ўз фикрларини олиб чиқаётган, бошқа фикрлар ва сиёсий уюшмаларни тилга олаётган, кофир давлатларга қарши курашга кираётган ва ҳокимларнинг қилмишларини фош қилаётган пайтда ҳақиқатни очиқ-ойдин баён қилиш йўлини тутди. Хушомад ва тилёғламалик қилмади. Икки-юзламачилик қилиб, чиройли кўринишга уринмади. Оқибат ва вазиятлардан қатoи назар тинч ва осуда яшашни афзал кўрмади. Ислом ва унинг аҳкомларига зид бўлган ҳар қандай фикрни баҳсга чорлади. Ҳизб бу ишларнинг оқибатида ҳокимларнинг қаттиқ озор ва қийноғига, сиёсий уюшмалар ва ҳар хил тарғибот вакилларининг, ҳаттоки баъзи пайтларда омма халқнинг ўч-интиқомига дучор бўлди.
Ҳизб бу ишларнинг барчасини Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)га эргашган ҳолда амалга оширди. Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) бутун оламга Ислом рисолатини, барчани фикрий баҳсга чорлаган ва ўзлари даъват қилаётган ҳақиқатга тўла ишочган ҳолда олиб келдилар. Урф-одатлар, кўр-кўрона тақлидлар, эътиқодларга, ҳокимлар ва оддий халққа ва Ислом рисолатидан бошқа бирор нарсага эътибор бермасдан куфрни ва бутун оламдаги куфр фикрларини фикрий баҳсга чорлар, барча одамларга қарши уруш эълон қилар эдилар. Даъватни Қурайшдан бошлаб, илоҳларини номма-ном тилга олар, уларнинг ҳеч нарсага қудрати етмайдиган жонсиз нарсалар эканини очиб ташлар эдилар. Қурайшни эътиқодлари юзасидан баҳсга чорлар, уларнинг аҳмақона эътиқодлар эканини фош қилар эдилар. Ҳолбуки, Расулуллоҳ ёлғиз бўлиб, Оллоҳ тарафидан юборилган Ислом рисолатига бўлган чуқур ишончидан бошқа на қуроли, на ҳарбий тайёргарлиги ва на ёрдамчиси бор эди.
• Ҳизб Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)дан ўрнак олган ҳолда ўз фаолиятида мақсади ва фикрларини очиқ-ойдин баён қилиш ва барчани фикрий баҳсга чорлаш йўлини тутган бўлса ҳам, лекин бу даврда фақат сиёсий ишларга чекланди. Ҳокимларга ёки даъватнинг олдини тўсаётган ёки озор бераётган кишиларга қарши моддий куч ишлатмади. Зеро, Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) Маккада фақат даъватга чекланган, Мадинага ҳижрат қилгунига қадар моддий куч ишлатмаган эдилар. Иккинчи Ақаба байъатида қатнашган кишилар Минодагиларга қарши қиличлар, яъни қурол-аслаҳалар билан жанг қилишга рухсат сўраган пайтда Расулуллоҳ: «Бу ишга ҳали буюрилмадик», дея жавоб бердилар. Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло ушбу оятда Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)дан аввалги Пайғамбарлар каби озору қийноқларга сабр қилишни талаб қилган эди. Оллоҳ таоло деди:

– „Сиздан аввалги Пайғамбарлар ҳам ёлғончи деб туҳматланган эдилар. То уларга бизнинг ғалабамиз келгунича ёлғончи деган туҳматга ва озору қийноқларга сабр қилдилар". [6:34]
• Жамият ва уммат Ҳизбдан таъсирланмайдиган бўлиб қотиб қолган пайтда Ҳизб Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)нинг сийратларини тўғри ва аниқ тушуниш мақсадида қайтадан ўрганиб чиқишга киришди. Бу ўрганиш натижасида қуйидаги хулосаларга келди:
1. Макка жамияти Абу Толиб вафот этган пайтда Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)дан таъсирланмайдиган бўлиб қотиб қолган эди. Унинг вафотидан сўнг Қурайшнинг Расулуллоҳга бераётган озори шунчалик кучайдики, Қурайш Абу Толибнинг тириклик пайтида бунчалик қийнашни ҳаёлига ҳам келтирмаган эди. Расулуллоҳнинг ҳимоялари амакилари Абу Толибнинг тириклик кунларидагига нисбатан сусайди. Шунинг учун, Оллоҳ Расулуллоҳга «Ўзингни араб қабилаларига таништириб, Оллоҳ тарафидан юборилган Рисолатни тинч, ҳимояланган ҳолатда етказишинг учун сени ўз ҳимояларига олиш ва ёрдам беришларини улардан сўрагин», дея ваҳй юборди. Ибн Касир «ас-Сийрат» китобида Алий ибн Абу Толибдан ушбу ривоятни келтирди: «Алий деди: «Оллоҳ Таоло Пайғамбарини араб қабилаларига ўзини таништиришга буюрган пайтда мен ва Абу Бакр Расулуллоҳ билан бирга Мино тарафига қараб йўл олдик. Ниҳоят арабларнинг манзилгоҳларидан бирига етиб бордик».
Шунингдек, Ибн Касир Ибн Аббосдан, у киши оталари Аббосдан ривоят қилади: «Аббос деди: «Расулуллоҳ менга айтдиларки: «Сизда ҳам, акангизда ҳам, мени ҳимоя қилишга қодирлик кўрмаяпман. Шунинг учун, эртага мени бозорга олиб чиқасизми? Қабилаларнинг манзилгоҳларига борсак». Манзилгоҳлар арабларнинг тўпланиш жойи эди. Аббос гапини давом эттириб шундай деди: «Айтдимки: «Бу Кинда қабиласи ва унинг чодирлари. Кинда ҳажга келган Яманликларнинг энг яхшиси. Бу Бакр ибн Воилнинг манзилгоҳлари. Бу эса Бани Омир ибн Саъсаъанинг манзилгоҳлари. (Булардан хоҳлаганигизни) танланг». Аббос деди: «Расулуллоҳ ўзларини таништиришни Киндадан бошлаб, уларнинг олдига бордилар».
2. Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) ўзини таништирган бу қабилалардан пайғамбарлигига иймон келтиришларини ва тасдиқлашларини талаб қилганларидан сўнг Оллоҳ тарафидан юборилган Рисолатни етказгунига қадар уни ҳимоя қилишларини талаб қилар эди. Расулуллоҳ ўзини қабилаларга таништириши ҳақидаги барча ҳадислар шуни англатадики, Расулуллоҳ бу қабилалардан ўзини ва даъватини ҳимоя қилишни талаб қилган эди.
3. Кинда ва Бану Омир ибн Саoсаoа қабиласи Пайғамбар (алайҳи-с-салом)дан сўнг бошлиқлик иши ўз қўлида қолишини шарт қилгани, Пайғамбар (алайҳи-с-салом) улардан ҳимоя ва ёрдам талаб қилишидан, бу қабилаларнинг орасида муайян давлат ва бошқарувни барпо қилишни кўзлаётганини бу қабилалар тушунганини англатади. Шунинг учун, улар Пайғамбар (алайҳи-с-салом)га ёрдам берсалар, у зотдан кейин бошлиқлик ўз қўлларида қолишини талаб қилдилар.
4. Мадина аҳлининг Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)га ёрдам бергани, Расулуллоҳнинг Иккинчи Ақаба байъатида улар билан аҳдлашгани ва Мадинага етиб борган заҳотиёқ давлат барпо қилгани, Расулуллоҳ ҳимоя ва ёрдам талаб қилишдан Ислом аҳкомларини татбиқ қилиш учун исломий давлатни барпо қилишни кўзлаганига очиқ далил бўлади.
5. Ҳизб бу ўрганишдан шу хулосага келдики, ёрдам излаш (талабун-нусра) биринчи босқичдаги тарбиялашдан ҳам, иккинчи босқичдаги умматга таъсир ўтказишдан ҳам ўзга иш экан, гарчи ёрдам излашга умматга таъсир ўтказиш босқичи бўлган иккинчи босқичда киришилса ҳам. Ҳамда ёрдам излаш жамият даъватни олиб чиқувчи кишилардан таъсирланмасдан қотиб қолган ва уларга озору қийноқлар кучайган пайтда эргашилиши вожиб бўлган тариқатнинг бир бўлаги бўлса ҳам.
Шунинг учун, Ҳизб ўзи амалга ошираётган ишларнинг сафига ёрдам излашни ҳам киритди ва ёрдам беришга қодир кишилардан ёрдам излай бошлади. У ушбу икки мақсадда:
Биринчиси: Ҳизб даъватни кўтариб чиқаётганида хавф-хатарсиз фаолият кўрсатиши учун ҳимоя исташ мақсадида:
Иккинчиси: Ҳизб Халифаликни тиклаб, Оллоҳ нозил қилган аҳкомлар асосида бошқаришни ҳаёт майдонига, давлат ишларига ва жамиятга қайтариш учун ҳокимиятни қўлга олиш мақсадида ёрдам беришга қодир кишилардан ёрдам излади.
• Ҳизб ёрдам излашга оид ишларни амалга ошираётган пайтда ҳам аввалги ишларининг барчасини давом эттирди: Ҳалқалардаги тартибли шаклда ўрганиш, жамоий сувратдаги тарбиялаш, умматнинг зиммасига Исломни юклаш ва унда афкори оммани пайдо қилиш мақсадида бутун эътиборини умматга қаратиш, кофир мустамлакачи давлатларга қарши курашиш, уларнинг режаларини очиб ташлаш, тил бириктиришларини ва умматнинг зарарига тузилаётган ёмон ниятдаги битимларини фош қилиш, ҳокимларга қарши курашиш (нотўғри ишларини очиб ташлаш), умматнинг умумий манфаатларини белгилаб бериш ҳамда унинг алоқа ва муносабатларини бошқариш каби ишларини давом эттирди. Ҳизб бу ишларни Оллоҳ уни ва Ислом умматини ғалаба, нусрат ва зафарга муваффақ қилишидан умидвор бўлган ҳолда давом эттирмоқда. Оллоҳ Ислом Умматини ғалаба, нусрат ва зафарга муваффақ қилган вақтда мўъминлар бундан хурсанд бўлурлар.
Оллоҳ таолонинг бизга ва барча инсонларга ёғилган фазли карамидан бири шуки, умматда Ислом ҳақида афкори омма юзага келди. Ислом умматнинг халос бўлиш орзусига айланди. Илгари тилга олинмайдиган Халифалик давлати барчанинг тилида такрорланмоқда. Халифаликни тиклаб, Оллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритишни ўз ўрнига қайтариш барча мусулмонларнинг ишончига айланди.
Оллоҳ қадамларимизни тўғри йўл сари йўналтиришини, Ўз мадади билан ёрдам беришини, фаришталари ва ихлосли мўъминлар билан қувватлантиришини, катта ва буюк ғалабаси билан мукофотлашини, Халифаликни тиклаб, халифа сайлашга муваффақ қилишини Оллоҳдан сўраймиз. Бу Халифа бизнинг орамизда Оллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарининг Суннати асосида ҳукм юритиши, барча мусулмон юртлардаги куфр қонунларини йўқ қилиши, мусулмонларни Халифалик байроғи остига жамлаши ва мусулмон юртларни Халифалик давлатига бирлаштириши шарти билан унга итоат этиш ва қулоқ солишга байъат берамиз.
Оллоҳ Ўзи хоҳлаган ишга қодир зот.
Охирги дуомиз: Оламларнинг Парвардигори бўлган Оллоҳга ҳамду санолар бўлсин.
لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الاَخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَأَنْ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا فَاصْدَعْ بِمَا تُؤْمَرُ وَأَعْرِضْ عَنِ الْمُشْرِكِينَ وَلَقَدْ كُذِّبَتْ رُسُلٌ مِنْ قَبْلِكَ فَصَبَرُوا عَلَى مَا كُذِّبُوا وَأُوذُوا حَتَّى أَتَاهُمْ نَصْرُنَا
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1222 | Добавил: eldar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz