Воскресенье, 24-05-19, 01:50

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июль » 8 » Ўш мэриясидан ўзбеклар ҳайдалмоқда
13:50
Ўш мэриясидан ўзбеклар ҳайдалмоқда

Ўш мэриясидан ўзбеклар ҳайдалмоқда

07.07.2010  Фаррух Юсуфий

Бу хабарни Ўш қирғинига қадар шаҳар мэриясида фаррош бўлиб ишлаган¸ 7 июл куни эса мэрия биносига бориб ҳарбий ва милициялар кўз олдида калтакланиб қайтган ўзбек аëли етказди.

Озодликдан бўлсангизлар¸ етказмайсизларми шу гапларни?
дейди Ўзбекистон ҳукумати ва халқига мурожаат қилган ўшлик Абдушукур. Бу суҳбатдошимиз Ўшдаги яқинларидан олган хабарларга таяниб, шаҳардаги ўзбеклар ҳамон таъқиб қилинмоқда, дер экан бу вазиятда халқаро кучлар ёки Ўзбекистон ҳукуматининг аралашувисиз муаммо ҳал бўлмайдиган кўринади, дея гап бошлади.

- Мен Қирғизистонданман. Олмаотага ишлагани келганман. Исмим Абдушукур. Қирғизистонда умуман катта жанжаллар бўлибди. 12 июл кунига ҳам қаттиқ режалари бор экан. Ўзбекларга сюрприз бўлади¸ деяпти. "Сенлар чиқ Ўзбекистонга” деб қувлаëтган экан. Чораси борми шунинг¸ иложиси борми? Ўзбекистон томондан ëрдам кирадими ë кирмайдими?

Озодлик: Бу савол бизга бериладиган савол эмасда. Бу саволни Ўзбекистон ҳукуматига бериш керак. "Эркин микрофон" орқали Ўзбекистон ҳукуматига айтар гапингиз бўлса¸марҳамат айтинг.

- Бизнинг ҳамма оила аъзоларимиз ўша ëқда юрибди. Ўшанга ëрдам тегса¸ яхши бўлади. Бу президентдан ëрдам бўладими? Ë қараб туришаверадими? Чора кўрилмайдими? Сюрпризимиз бор¸ деяпти. Ўзбекларни қўрқитиб юракларини тушириб бўлдию. Қанча-қанча уйларни ëқиб юборишиб уйсиз қолдию булар. Ëрдам келаяпти деяптию¸ уларга ҳеч нарса келмаяптию.

Озодлик: Қирғизистонда яқинларингиз қолганми?

- Қолганда. Шунинг учун мен бу ердан Озодликка телефон қилаяпман. Ўзбекистонда 25 миллион аҳоли борку. Ëрдамга ўтмайдими? Шунча ўзбек ўлиб турса¸ қараб туришаверадими? Ўшликларнинг бойваччалари чиқмайдими? Жой соламан демасдан¸ сиëсатга аралашиб¸ керакли нарсаларни олиб бермайдими? Озодликдан бўлсангизлар¸ етказмайсизларми шу гапларни¸ дейди ўшлик Абдушукур.


Ўш мэрияси¸ касалхоналарида хизмат қилган ўзбеклар ишдан ҳайдалмоқда

деб хабар беради ўшлик Гулчеҳра Ниëзова. Ўшдаги қирғинга қадар шаҳар мэриясида ишлаган¸ аммо хунрезликлардан сўнг ўзбек бўлгани учунгина ишдан ҳайдалган бу аëл чоршанба куни Озодликка сим қоқиб¸ Ўшда ўзбекларга нисбатан зўравонликлар давом этаётганини ўзи мисолида ҳикоя қилди:

- Бир пайт орқага қарашимни биламан, толпа келиб битта шеригимизни бостириб бошидан ушлаб¸ сочидан тортиб уриб кетди. Биз у қизни юпатамиз десак¸ бизга югурди. Ажралиб чиқа олмай қолдим қўлидан. Бешта қиздан биттаси қочиб улгурди. Қолганларни тепкилаб ташлади. Мени маҳкам ушлаб олишиб битта бола югуриб келиб қўлимдан ушлаб роса урди. Сочларимни юлишди. Орқа тарафимга қўлини қўйиб туриб шундоқ кўйлагимни пастигача йиртиб ташлаб роса уришди. Роса одам кўпайиб кетди. Бақираяпмиз¸ биров ëрдам бермайди. Милициялар турибди¸ солдатлар турибди¸ ҳаммаси томоша қилаяпти. Роса бошимга калтаклар едим. Бетимни зўрға тўсиб олувдим¸ сочларимни юлишди. Эркаку хотин роса ëмон қилишди.

Озодлик: Сиз мэрияда ишлайсизми?

- Ҳа.

Озодлик: Фамилиянгиз нима?

- Ниëзова. Мелисахонасини ўзбек қизлари тозаларди. Уларни чиқариб юбориб қирғиз қизларни олди. Битта хотин келини билан қилаяпти. Қолган қизларни чиқариб юборди. Мен муниципиалнийда ҳам ишлайман. У ҳам мэрияга қарайди.

Озодлик: Ким бўлиб ишлайсиз у ерда?

- Пол ювамиз¸ хоналарини тозалаймиз. "Булар кириб юрса¸ документацияларни ўқийди” деб ишдан чиқариб юборди. Битта бизда эмас¸ бошқа ерларда ҳам чиқариб юбораяпти. Ўзи уруш-жанжал бўлиб турибди¸ биз қандай қилиб кўчага чиқамиз. Касалхоналарда ҳам 21 июлдан ишга чиқса чиқди¸ чиқмаса ҳаммасига расчëт деб юборибди¸ дейди Гулчеҳра Ниëзова. 


Сабр тилашдан ўзга чорамиз йўқ...

Айни пайтда, Ўзбекистондан сим қоққан аксар мухлислар ҳам Қирғизистон жанубида бўлаётган воқеаларга муносабат билдириш истагини билдирмоқдалар.

- Самарқанд вилоятидан Озодлик мухлисиман. Қирғизистонда яшовчи ўзбек биродарларим¸ сизларнинг бошингизга тушган оғир кулфатдан биз ҳам ниҳоятда қайғудамиз. Сизларнинг қайғуларингизга шерикмиз. Ўзбекистондаги барча инсонпарвар кучларнинг ҳаммаси ëрдам бериш истагида. Аммо бунинг иложи йўқ. Замон талабига тўғри келмайди. Шундай қилиб ўзбек биродарларга сабр тилаймиз. Яқинда бир эшиттиришларингизни эшитдим. Бир қизларни айтиб бўлмайдиган даражада зўрлашган экан. Шу қизларимизга ҳам сабр-қаноат. Қирғизларга инсоф тилаймиз Оллоҳдан. Жо
Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1131 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz