Воскресенье, 24-05-19, 01:30

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июль » 12 » Ўшдаги милиция ва ҳарбийлар кимга ва нимага хизмат қилмоқда?
13:27
Ўшдаги милиция ва ҳарбийлар кимга ва нимага хизмат қилмоқда?

Ўшдаги милиция ва ҳарбийлар кимга ва нимага хизмат қилмоқда?

12.07.2010 Сарвар Усмон

Қирғиз милицияси ва ҳарбийлари Ўшда вазиятни мутлақ қўлдан чиқарган ёки уни назорат қилишни истамаяпти ёхуд миллатчилар оломонига ҳомийлик қилмоқда. Ўтган ҳафтада шаҳарнинг маъмурий марказида рўй берган зўравонликлар тафсилотидан мана шундай хулоса чиқариш мумкин.



Жума, 9 июл куни кечга яқин Озодликка Ўшдан Акрамжон деган йигит қўнғироқ қилиб, Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси олдида бир гуруҳ қирғизлар томонидан калтаклангани тўғрисида айтиб берди.

Акрамжоннинг ҳикоясини эшиттиришдан олдин Ўш шаҳар мэриясида фаррош бўлиб ишлайдиган Гулчеҳра Ниёзованинг ҳикоясини ёдингизга соламиз.

Гулчеҳра шаҳар мэрияси биносига кираверишда қирғиз миллатига мансуб кишилар оломони орасида қолгани, оломон унинг кўйлакларини йиртиб, ўзини калтаклагани тўғрисида Озодликка чоршанба, 7 июл куни мана бундай ҳикоя қилиб берган эди:

- Бешта қиздан биттаси қочиб улгурди. Қолганларни тепкилаб ташлади. Мени маҳкам ушлаб олишиб битта бола югуриб келиб қўлимдан ушлаб роса урди. Сочларимни юлишди. Орқа тарафимга қўлини қўйиб туриб шундоқ кўйлагимни пастигача йиртиб ташлаб роса уришди. Роса одам кўпайиб кетди. Бақираяпмиз¸ биров ëрдам бермайди. Милициялар турибди¸ солдатлар турибди¸ ҳаммаси томоша қилаяпти. Роса бошимга калтаклар едим. Бетимни зўрға тўсиб олувдим¸ сочларимни юлишди. Эркаку хотин роса ëмон қилишди, деган эди Гулчеҳра Ниëзова.

Гулчеҳра Ниёзова ўтган ҳафтада шаҳар марказида, Ўш шаҳар мэрияси биноси олдида калтакланди.

Пайшанба, 8 июл куни Озодлик Ўш шаҳар мэриясига қўнғироқ қилиб, мэрия аппарати бошлиғи Айдар Калиев билан боғланди.

Жаноб Калиевдан сўрадик:

Озодлик: Кеча мэрияга кираверишда фаррош бўлиб ишлайдиган бир аёлнинг кўйлагини оломон йиртиб ташлабди, бу воқеадан хабарингиз борми?

- Хабарим бор. Олдимизда ўз яқинларини йўқотганлар яшаётган чодирлар бор. Афтидан, хотинлар ўз ҳис-ҳаяжонларини жиловлай олмай қолган кўринади, деди Ўш шаҳар мэрияси аппарати бошлиғи Айдар Калиев.

Шаҳар мэрияси Ўшнинг баҳайбат Ленин ҳайкали турган марказий майдонида жойлашган. Афтидан, мэрия аппарати бошлиғи айтаётган чодирлар ўша майдонга ўрнатилган.

Жаноб Калиевнинг сўзлари мазмунига, овозидаги оғир-босиқликка қараганда, чодирларда яшаётганларнинг "ҳис-ҳаяжонини жиловлай олмай” қолиши "табиий ҳолат”.

Нафақат Гулчеҳра Ниёзова, балки бошқа бир неча ўзбек аёлнинг ҳам калтакланишига ўша ердаги кўплаб милиция ходимларию ҳарбийларнинг томошабин бўлиб турганини "ҳолатнинг табиийлиги”дан, деб тушуниш мумкин.

Ўш шаҳар мэрияси биносидан чиқиб, 200-300 қадам ўнгга юрсангиз¸ Ўш вилоят Ички ишлар бошқармаси биносига етасиз.

Вилоят ОВИРи бошқарма биқинида жойлашган.

9 июл куни ўшлик Акрамжон ўша жойда калтакланди.

Акрамжон ОВИР яқинига бориши биланоқ, аввалига, оломон икки ўзбек аёлини қуваётганига гувоҳ бўлди.

Озодлик: УВД нинг олдидаги ОВИРга бордингиз.

- Шундай борсам¸ бир маҳал "Ушла у сартни. Ўлдир у сартни. Ур у сартни” деган товуш эшитилди ва иккита аëл киши пастга қараб югуриб келарди. Тепада бўлса 20 га яқин қирғиз аëллари уларни қувлаб келаëтган эди. Пастдан ҳам қирғиз аëллар келиб уларни кутиб олаëтганини кўриб туриб УВД нинг ичига кириб кетишди. Қўрққанидан қочиб УВД нинг ичига кириб кетишди. Қараб турибман¸ УВД нинг ичидан ҳам ҳалиги иккита ўзбек аëлни ҳайдаб чиқаришди. Ҳайдаб чиқаришгандан кейин¸ бояги қирғиз аëллар келиб "Сен сартлар унақа¸ бунақа” деб хуллас сочидан юлиб¸ кўйнагидан тортиб уришиб¸ нима қилишни бошлашди. Мен ўзим ўзбек бўлганим билан кўринишим қирғизга ўхшаганлиги учун ўша жойда юравердим мен. Бир маҳал нариги бетга ҳалиги бечора хотинлар қочиб кетишди. Орқасидан болалар ҳам бориб туриб униси-буниси уриб олди. Ҳалиги жойда мен ўзим якка турибман. Бир маҳал улар кетиб қутилишди¸ дейди Акрамжон.

Шундан сўнг Акрамжон ОВИР биносига кирди.

- ОВИРга кириб кетаëтганимда иккита ўзбек аëли ОВИРдан чиқди. Ўшанда битта қирғиз киши "Ҳўв¸ пастга юрмагин. Тепага юргин. У ерда ëмон бўлаяпти” деди. Ўзбек аëллари "бўпти” деб тепага чиқиб кетди. Шу маҳал мен кириб кетдимда документларни топшириб қайтиб чиқсам¸ ҳалиги иккита ўзбек аëлини иккита қирғиз йигити бўйнидан ушлаб "Юр бу ëққа. Анавиларнинг олдига бор. У ëқдан юрасан сен” деб ҳалиги қирғиз аëлларнинг орасига тиқмоқчи. Кейин мен ўзим жиндай қирғизга ўхшаганим учун "Э қўйинглар. Худонинг олдида ëмон иш қилаяпсизлар. Нотўғри қилаяпсизлар” деб қирғизча гапириб таълим берай деб турсам¸ менинг олдимга биттаси келди ва бетимга қараб "Сен ўзбекмисан ëки қирғизмисан?” деди. "Мен ўзбекман” дедим. "Ур буни” деб 10 таси мени тепалашни бошлади. Мен турибман¸ ҳалиги жойда еяпман калтакни. Боя эсимдан чиқиб кетибди ҳалиги ўзбек аëллари УВДга кириб кетаëтганда йўлда милиция ҳам бор эди¸ ҳарбийлар ҳам бор эди. Бу ерда мен калтак еяëтганимда ҳам милиция ҳам бор эди¸ ҳарбийлар ҳам бор эди. ГОВД билан УВД нинг олдида бўлаëтган иш бу. Ҳалиги жойда мен "Ҳарбийлар келармикан¸ ажратармикан” деб турибман. Булар келмаëтганини кўриб "Бўлди. Мен шу ерда қолиб кетаман шекилли” дедим. У бўлди¸ бу бўлди. У ëқдан келиб ураяпти¸ бу ëқдан келиб ураяпти. Мен қирғизча гапираяпман. Биттаси "Э бу қирғиз экан. Нимага ураяпсан буни?” деди. Шу жойда жиндай енгиллашди. Шу маҳалда мен машинанинг орқасига ўтиб қочишни бошладим. Қочдим ҳалиги жойдан¸ дейди Акрамжон.

Эшитганингиздай, Акрамжон, гап-сўзи бутун йигит эканиданми, ёки милицияю ҳарбийлар жиноятга бефарқ қараб турганини кўрганига қарамай, барибир қонун борлигига ишончи сақланиб қолганми, ҳар қалай, ўша куниёқ ариза билан давлат идорасига мурожаат қилди.

- СНБ га заявление ëздик. СНБ да¸ фамилияси эсимдан чиқиб қолибди¸ битта одам кутиб олди бизни. Кутиб олиб "Жуда яхши бўлди келганинглар. Бўлган случиеда мен ҳам бўлдим. Сотрудниклар қараб туриб бу нарсанинг олдини олмаганига жиндай менинг ҳам аччиғим келди” деди¸ дейди ўшлик Акрамжон 9 июл кунги кўргиликлари ҳақида ҳикоя қилар экан.

Қирғизистон республикаси Давлат миллий хавфсизлик хизмати Ўш вилоят бошқармаси, Ўш шаҳар мэрияси, Ўш вилоят ва шаҳар ички ишлар бошқармалари бир-бирига жуда яқин – тақрибан 500 метрли радиус ичида жойлашган.

Давлат мулозимлари ҳам, милиция ҳам, ҳарбийлар ҳам, миллий хавфсизлик идораси ходимлари ҳам ҳамма нарсани кўриб турибди, ҳамма нарсадан хабардор.
http://www.ozodlik.org/content/article/2097284.html
Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1162 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz