Воскресенье, 24-05-19, 02:07

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июль » 18 » Қирғизистон: ҳужжатлари йўқолган фуқаролар муаммоларга дуч келишмоқда
18:14
Қирғизистон: ҳужжатлари йўқолган фуқаролар муаммоларга дуч келишмоқда

Қирғизистон: ҳужжатлари йўқолган фуқаролар муаммоларга дуч келишмоқда

Тўлқинбек Турдибоев

Би-би-си, Ўш

Ўш ва Жалолободдаги хунрезликлар чоғида ҳужжатлари йўқолган минглаб фуқаролар кундалик турмушда жиддий муаммоларга дуч келишмоқда.

Баъзи оилалар хавфсиз худудларда истиқомат қилаётган қариндошлариникига бориш учун чипта ололмаса, мактабларни битирган ёшлар олий ўқув юртига кириш учун ҳужжат топширолмаяпти.

Одамлар паспорт, туғилганлик ва никоҳ ҳақидаги гувоҳномалар сингари муҳим ҳужжатларидан ажралишган.

Қирғизистон муваққат хукумати ҳужжатсиз қолган фуқароларга ҳужжатларини шошилинч равишда ва бепул тиклаб бериш ҳақида фармон чиқарган.

Лекин бу қарорни амалга тадбиқ этишда жиддий муаммолар кузатилмоқда.

Биронта ҳам ҳужжати қолмаган оилалар, маҳаллий уй-жой бошқармалари ва паспорт бўлимларига мурожаат этишади.

Узоқ вақт давомида тоқат қилиб кутган одамлар, расмий ходимлар тушунтиришларига диққат билан қулоқ соладилар.

"Уйлари ёқиб юборилган, ҳужжатлари йўқолган ва пулсиз қолган фуқароларга уй бошқармасидан шу хусусда акт тузилиши шарт. Шундан сўнг жабрдийдаларнинг ҳужжатлари шошилинч ҳолда бепул қайта тикланади. Уларга вақтинчалик ҳужжатлар берилади", - деб тушунтиради расмийлардан бири.

Амалда эса баъзи фуқаролар йўқолган ҳужжатларнинг шошилинч ва бепул тиклаб берилишига ишонмайдилар.

Балки худди шу сабабдан жанубий пойтахтнинг батамом вайрон қилинган маҳаллаларида истиқомат қилаётганлар молиявий зарарни тасдиқлаш ва ёниб, кул бўлган ҳужжатларини қайта тиклаш ҳақида биронта ҳукумат идораларига мурожаат этишмаган.

Биз суҳбатлашган айрим инсонлар, улар хатто ўзларининг қариндош-уруғларининг ўлдирилишини ҳужжатлаштириш учун ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат этишганда, у ердаги зобитларнинг жуда қўпол муносабати ҳақида айтиб беришди.

Ўш вилояти комендантининг ўринбосари ва шаҳар ички ишлар бошқармаси раҳбари Қурсон Асанов мазкур даволарни тан олади.

"Сиз айтаётган холатлар бўлиши мумкин. Лекин уларга хафаланиб юраверишнинг ҳожати йўқ. Масалан, сиз ўша жабр кўрган кишилар билан идорамизга келсангиз, бу муаммони беш дақиқада ҳал қилиб берамиз. Албатта, ходимларимизнинг фуқароларга бундай қўпол муомала қилиши - бу йўл кўйиб бўлмайдиган холат. Биз бундай ходимларга қатъий чоралар кўрамиз", - деди полковник Асанов.

Ўш яқинидаги қишлоқ яшовчиси Шарипахон Янгибоева эса, оиласининг ҳужжатлари қисман сақланиб қолганига суюнади.

"Худога шукур, бизнинг шахсий ҳужжатларимиз сақланиб қолган. Фақат талаба қизимнинг паспортини тўрт парча қилиб йиртиб ташлаган. Лекин ҳокимиятга борсак, қандай ҳужжатларингиз йўқолишидан қатъий назар, уни бепул қайта тиклаб берамиз, деган. Қизимнинг талабалик ҳужжатини эса, у ўқиётган олий ўқув юрти янгилаб берди", - дейди Шарипахон опа.

Мамлакат жанубида этник зўравонликлардан жабр чеккан фуқаролар учун махсус телефон линиясини ташкил этилган.

Ўш вилоятида 0-555-50-99-44 ва 0-555-51-99-44 рақамларига, Жалолобод вилоятида эса 0-555-52-99-44 рақамига қўнғироқ қилиб, Халкаро ҳимоя қилиш марказидан зарур маълумот ёки ёрдам олиш мумкин.

http://www.bbc.co.uk/uzbek/central_asia/2010/07/100715_cy_osh_lost_documents.shtml


Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1011 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz