Суббота, 24-05-18, 21:37

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июль » 27 » Оврўпо Иттифоқи қирғиз ўзбеклари аҳволидан хавотирда
09:21
Оврўпо Иттифоқи қирғиз ўзбеклари аҳволидан хавотирда

Оврўпо Иттифоқи қирғиз ўзбеклари аҳволидан хавотирда

Оврўпо Иттифоқи ўзбек аҳолисига тазйиқлардан хавотир изҳор қилган

Оврўпо Иттифоқининг Ташқи ва Умумий Алоқалар бўйича кенгаши Қирғизистондаги вазият ҳануз қалтис қолаётганлиги юзасидан хавотир изҳор этди.

Брюсселда чиқарилган баёнотда вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилган баъзи қадамлар олқишланган, аммо ўзбек миллатига мансуб аҳоли вакиллари қарши тазйиқлар давом этаёганлиги салбий кўриниш эканлиги айтилган.

Оврўпо Иттифоқи Қирғизистондаги вазиятни яқиндан кузатиб келмоқда ва ўз ҳаракатларини Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, шунингдек, БМТ билан биргаликда юритмоқда.

Иттифоқ ва аъзо вакиллардан ташкил топган кенгаш мамлакатдаги сўнгги вазиятга назар ташлаб, Қирғизистондаги ҳукумат қадамларини олқишлаш билан бирга бир қатор ҳолатлар юзасидан ўз хавотирларини изҳор этди.

Оврўпо Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Қирғизистонда янги конституция юзасидан ўтказилган референдум ҳақида ижобий фикр билдиришган.

Бу амал мамлакатда демократик тизимларни яратиш ва қонун устиворлигини таъминлаш йўлида илгари қўйилган муҳим қадам дея баҳоланади.

Баёнотда, шунингдек, кузда ўтказилиши режаланган парламент сайловларида Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг тавсияларига ҳам тўлиқ амал қилишга даъват килинади.

Оврўпо иттифоқи Президент Ўтинбоеванинг халқаро мустақил текширув ўтказиш борасидаги қарорини ҳам ижобий баҳолаган.

Баёнотда жанубий Қирғизистонда юз берган зўравонликлар ортида турган омилларни аниқлаш минтақада тинчлик, жамолараро ярашув ва ошкораликни таъминлаш йўлида асосий шартлардан бири экани урғуланади.

Оврўпо Иттифоқи қирғиз расмийларини текширув холис, ошкор ва ҳар томонлама бўлиши, халқаро андозаларга мос равишда олиб борилишини таъминлашга чақирган.

Иттифоқ, шунингдек, халқаро текширув билан биргаликда маҳаллий текширув гуруҳининг июнь ойидаги ҳодисалар бўйича далилларни ошкор қилиш ва гувоҳлар билан мулоқотга тўлиқ шароит яратиб берилиши кераклигини айтган.

Шу билан бирга расмий Брюссель Жаҳон Банки томонидан 27 июль куни Бишкекда тараққиёт форумининг ўтказилишини ҳам олқишлайди.

Оврўпо Иттифоқи икки нарсадан хавотир билдирмокда, биринчиси вазиятнинг ҳануз қалтис бўлиб қолаётгани, иккинчиси эса ўзбек озчилигига қарши тазйиқларнинг давом этаётганидир.

Оврўпо ташқи ишлар вазирлари кенгаши қирғиз расмийларини бутун аҳолини камситиш ва зўравонликлардан ҳимоялаш, жамолараро ярашувни таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва қонун устиворлигига мутлақ амал қилишга даъват қилади.

Оврўпо Иттифоқи Қирғизистонга юборилажак полиция маслаҳат гуруҳи учун Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган услуб ва шартларни олқишлаган.

Айни пайтда ватанига қайтган қочқинлар ва мамлакат ичида бошпанасиз қолганлар тақдиридан ҳам хавотир билдирилади.

Иттифоқ қирғиз расмийларини уларни химоялаш, реабилитация ва уйларини тезроқ қайта қуришда ёрдам беришга чақирган.


http://www.bbc.co.uk/uzbek/central_asia/2010/07/100726_kyrgyz.shtml

Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1117 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz