Воскресенье, 24-05-19, 04:13

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июль » 29 » “Кыргыз ZONE”
13:04
“Кыргыз ZONE”

"Кыргыз ZONE”

islom.uz
Уларнинг ТВсидан қирғинлар билан бир вақтда тинч ҳаёт ва «гул кўтарган болалар» хақидаги репортажлар берилмоқда. Қирғизистонда аслида нима бўляпти – бу хақда бизнинг харбий мухбиримиз Аркадий Бабченко репортажи.

Бишкек. Аэропорт.

Ҳар қандай урушда бўлгани каби, Бишкек ҳам миш-мишлар билан яшамоқда. Ўшдаги ОВД дан алдаб олиб чиқилиб, қатл қилинган ва бошлари қозиққа илиб қўйилган милиционерлар хақида гапиришмоқда. Қатлни тасвирга тушираётган мухбир объективига снайпер ўқи теккан. Литвалик чечен аёлни снайперлик милтиғи билан қўлга олишибди ва иккита машина билан иккига бўлиб ташлашибди. Яна Афғонистондан ўтган ўн битта тожик снайперни тириклайин ёқиб юборишибдими, ёки шунчаки парчалаб ташлашибдими, шунга ўхшаш. Москвадаги қирғиз диаспораси учта самолётга (талончи-қирғинчилари билан) пул ажратибди, улар учиб келибди ва Ўшга кетишибди. Эндиги қирғин 23 числода бўлади. Ўшга етиб боришнинг иложи йўқ, Жалолобод айланма йўлида снайпер билан отишмоқда.

Кўчада қўлига боғич бойлаган эркаклар тўпланишмоқда. Деворда «Ўз-ўзини ҳимоялаш штаби» деган плакат. Қафасда эса қутурган ротвейлер акиллайвериб нафаси тиқилмоқда.
Ярим тунда редакциядан Юля Полухина қўнғироқ қилди:
- Ҳалиги полковник, милиционерчи, сени қишлоқларга бирга бошлаб бормоқчи бўлган; менга ҳозиргина қўнғироқ қилишди. У вазиятни текшириш, одамлар билан гаплашиш учун кетган экан. Хуллас, ҳайдовчиси қочишга улгурибди, унинг эса калласини чопиб ташлашибди.
Ротвейлер ўз қафасида нафратдан умуман вахшийлашиб кетди. Шаҳар бўм-бўш. Бизни энди бирга юрувчимиз (йўл бошловчимиз) йўқ.

***

- Ёт! Юзинги ерга қил! Бошингни кўтарма! Полга ёт, полга дедим сенга!
Бу сафар урушга кириш дағаллик билан ва тўсатдан, тўлиқ «ботиш» йўли билан юз берди. Самолёт соат еттилар чамасида ерга қўнди. Аэропортда қочоқлар озайиб қолган, тахминан беш юзтача бор. Янги гуруҳ шахардан иккита автобусда, БТР ҳамкорлигида келди. Асосан аёллар ва болалар, кирғизлар. Ўш УВД си бошлиғи Ўмурбек Суваналиев шаҳарга етиб олиш учун машина – милиция «буханка»сини жўнатибди. Жин урсин, урушаётган ва снайперлар жойлашган қишлоқларни оралаб юриш учун унчалик ҳам яхши транспорт эмас-да бу.
Қуроллар стволларини ҳар томонга ўқталган ҳолда йўлга чиқдик. Худди шу вақтда Бобур, ўзбек, телефон қилиб қолди. «Аркадий, сиз Ўшга келдингизми? Бир одамни олиб чиқишга ёрдам беринг. Қирғиз районида бир йигит беш кундан буён сувсиз ва емишсиз квартирада қамалиб олган. Сизлар журналистсизлар, сизлар у ёққа бора оласизлар».
Ментлар боришдан бош тортишди:
- У сенга ким? Ҳеч кимми?
- Биласанми, биз, албатта, миллатчи эмасмиз, бироқ, аввало ўзимизникиларни олиб чиқамиз. Буйруқ керак.
Буйруқ бўлди. Қутқарув операцияси учун Ўмурбек хитой мини-юк машинаси ва махсус хизмат (спецназ) бўлимини ажратиб берди. Тарқатиб юборилган қирғиз «Альфа»си. Руслар ҳам бор. Кун бўйи беш-олти оилани у ва бу томондан олиб чиқишгании айтишмоқда. Кеча энг кўп – ўттизта оилани олиб чиқишган.
Чоррахаларда баррикадалар, ҳамма ёқда ёниб кетган машиналар, таланган магазинлар, ёқиб юборилган уйлар. Бронетехника тезлик билан ҳаракат қилмоқда. Бронетехника устида қуролли одамлар: биров харбий кийимда, биров фуқаро кийимида…


Қутқарув операцияси. Лавҳа…

Қирғиз районига «Тарқал, тарқал, йўлни бўшат!» деган хайқириқлар билан кириб келдик. Беш қаватли хрущевка, подъездга кирдик, керак квартирани қидиряпмиз. Биринчи қаватда эшик очилди, жангчи йигит автоматни силтади. Рус кампир: «Ўғилларим, мени ўлдиргани келдиларингми?», деди. Юқорига югуриб чиқдик, таққиллатдим. Эшикни бир йигит очди, нигоҳи бўм-бўш эди.
-Сени қутқариш керакми?
У бошини қимирлатди.
-Кетдик.
Йигит зинапоя йўлакчасига чиқиб, ўнта қуролланган қирғизга дуч келди. Юзи девордан баттар оқариб кетди, кўзларида фақат битта ифода: «тамом, улар келишди!».
Шу пайт квартирадан яна учта одам чиқиб келди. Аёллар. Жин урсин!
Жангчилар бақира бошлашди: «Бошингни ўра! Кўйлагингни бошингга ўра! Югур, югур!». Хотинлар бошига қандайдир латталар, футболкалар ўраб олишди. Охиридаги аёл эшикни хеч ёпа олмаяпти, қўллари қалтираб, калитни тушириб юборди, ердан калитни олиб, яна тушириб юборди…
Кўчада одамлар тўплана бошлабди. Машинага югурдик. Ўзбекларни кузовга юзини ерга қилиб ётқизишди, бошини чиқармасликларини айтиб, бақиришди. Деразадан расмга тортдим, объективда ақлдан озаёзган аёл нигоҳи. Тезлик билан катта йўлга чиқдик, рўпарамиздан қўлларида арматура ушлаган иккита ёш йигит чиқди, блокпост олдида кичкина оломон тўпланибди. Командир қўлини кўтариб, табассум билан саломлашганга ўхшаган бир нималарни айтиб бақирди. Бир вақтнинг ўзида машина тезликни туширмасдан бурилиб, нариги томонга илдамлаб кетди.
Шаҳар орқали учиб кетяпмиз. Биз темир йўл станцияси районига боришимиз ва одамларни ўзбеклар қўлига топширишимиз керак – уларни шунчаки кўчага қўйиб юборишга хеч кимнинг юраги бетламайди. Пакгаузлар кўрина бошлади. «Диққат, ўзбек квартали!». Кўча бўм-бўш. Бирорта одам йўқ. Командир дўконлар ортидаги кузатувчини пайқади. Станция олдидаги уйча олдида тўхтадик, жангчилар машина орқасида яшириниб туришди, ўзбекларни деворга тик қилиб тираб қўйишди. Университет биносининг томи остида қандайдир одам у деразадан бунисига югуриб ўтиб турибди. Мен ҳам уни кўрдим. Вазият дарҳол кескинлашди: «Снайпер, снайпер!». Ҳамма хаяжонда. Ўзбеклар олдига мени юборишларини таклиф қилдим – мен бетараф одамман, менга осонроқ бўлиши керак. Гуруҳ командири мен учун жавоб беришини ва ўзи боришини айтди. Қаддини кўтариб, бурчак томонга ўтди ва, университет томида ҳам эшитиладиган қилиб бақирди:
- Агар мени ўлдиришса, ҳаммасини жойида тинчитинглар!
Деворга тик қилиб қўйилган аёлларга қараш дахшатли эди. Энг ёш қизчага – у ўн беш ёшдан катта эмас эди – бутилкада сув узатдим. У умуман карахт аҳволда эди. Бир менга қарайди, бир сувга, мен ундан нима истаётганимни тушуна олмасди. У фақат бир нарсани тушунарди – уни отгани олиб келишди.
-Ма, ичиб ол.
Сувни олиб, ича бошлади. Мен буюрганим учун шундай қилди. Унинг кўзларида тўлиқ итоат кўринарди – деворга тур, дейишди, турди, ич, дейишди, ичди.
Ниҳоят, ўзбек томон вакили кўринди, биздаги оила аъзолари у билан бирга югуриб йўлни кесиб ўтди ва ҳовлилар орасида ғойиб бўлди. Биз машинага сакраб чиқдик ва яна УВД биноси томонга қараб кетдик.
Ҳовлида чекиб турдик. Соатга қарадим. Икки минг ўнинчи йил ўн бешинчи июнь, соат эрталабки тўққиз эди. Кун ёмон бошланмади.

***

Кечки пайт, ўзбек маҳаллаларида бўлгач, шаҳарни у бошидан бу бошигача айланиб чиққач, мен тушундимки, бунинг ҳаммаси яхши уюштирилган спектакль экан. Ўзбекларда ҳеч қандай снайпер йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Ҳеч ким тиш-тирноғигача қуролланган қирғиз махсус хизмат жангчиларига қарши хужум қила олмас эди. Бўлиб ҳам журналистларнинг кўзи олдида. Ҳаммасини тинчгина ва жўн амалга оширса бўларди; америкалик журналистлар эртасига худди шундай қилишди – улар оддий машинада қирғиз районидан учта болани хотиржам равишда олиб чиқишди. Чунки бу ерда ҳеч қандай уруш йўқ эди. Ҳеч қандай томонлар қарама-қаршилиги йўқ. Бор бўлгани – оддий, мудхиш хунрезлик эди.


Ўш. Миш-мишлар. «Сарт».

Учинчи кучлар, Бақиев тарафдорлари, жанублик ёлланган одамлар, референдум, муваққат хукумат ва конституция хақидаги гапларнинг ҳаммаси фақат Бишкекда юритилмоқда. Бу ер - гўёки бошқа сайёра. Ўшда эса ҳамма нарса шафқатсиз ва бепардадир. Воқелик шу ерда. Ва у шундан иборат: бу ерда фақат миллий масала мавжуддир. Этник тозалаш. Шафқатсиз, қонли тозалаш. Собиқ қўшнилар бир-бирини калласини чопяпти, ичак-чавоғини ёриб ташлаяпти ва майитларни ёқиб ташлаяпти. Диний омил ҳам йўқ. Қирғинда хатто битта масжидни ҳам ёқиб юборишибди.
Ўш ҳаммасидан ҳам кўра кўпроқ Варшава геттосига ўхшаб қолган. Шаҳар қирғизлар қўлида. Ғолиб бўлган асосий миллат кўчаларда юрибди, машиналарда кезяпти, бозор ва дўкончалардан нимларнидир харид қилмоқда. Мағлуб бўлган озчилик миллат эса ўз махаллаларида қамалиб, баррикадаланиб олган ва шаҳарга умуман чиқмаяпти. У ерда улар неча киши, нима қилишяпти, қандай яшашяпти, умуман баррикадалар ортида нималар бўляпти – буни ҳеч ким билмайди. Ўзбекларга ҳеч ким эътибор бермаяпти. Улар гўёки йўқдек.
Ўшни шаҳар деб аташ мумкин эмас. Бу – бир-биридан йиқитилган дарахтлар, ёнган машиналар, темир листлари, автобус ва юк машиналари билан тўсиб олинган районларга бўлиниб кетган қандайдир худуддир. Мутлоқ бебошлик, хокимиятсизлик, тўлиқ анархия. Ўзбеклар шаҳарга чиқишмаяпти, қирғизлар маҳаллаларга олиб бориб қўйишдан (таксида) бош тортишяпти.
Вазиятнинг барқарорлашаётгани хақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас. Кўчаларда Бишкекдан келишда давом этаётган қуролли одамлар тўлиб ётибди. Уларнинг бир қисми тартиб ўрнатишга эплаб ҳаракат қилаётган армия ва ички ишлар кучларидир. Бироқ, муаммо шундаки, бу ерда фақат бита нарса – фақатгина миллат аҳамиятга эгадир. Қолган ҳаммаси иккинчи даражалидир. Сенинг қайси лавозимдалигинг милиция бошлиғимисан, инсон хуқуқлари бўйича вакилмисан, БМТ вакилимисан, Қизил Ярим ой раҳбаримисан, бу муҳим эмас – муҳими битта: сенинг миллатинг нима? Агар сен қирғиз миллатига мансуб хуқук ҳимоячиси бўлсанг, демак, сен хуқуқ химоячиси эмас, балки қирғизсан. Барча куч структуралари ходимлари эса – қирғизлардир.
Куч ишлатувчи структуралардан ташқари шаҳарга тушуниб бўлмайдиган ваколатга эга бўлган кўплаб қуролланган гуруҳлар кўплаб киритилди. Булар кўнгиллилар, ўзини бирлашмалар (ополчения) деб атовчилардир. Бу гуруҳлар кварталлар орасида ажратувчи чизиқ бўлиб туриш ўрнига йўлларда блокпостларда туриб олиб, машиналарни текширишмоқда. Ўзбек қишлоғи Наримонга кетиш йўлида хар икки юз метр оралатиб учта блокпост бор. Биринчиси – харбий блокпост, бронетехникаси билан. Бу ерда энг адекват (гап тушунадиган) одамлар туришибди. Яхши гаплашишади, хужжатларни текширишади, машиналарни кўздан кечиришади. Навбатчилик давомида одамлардан олинган қуролларни кўрсатишди – йигирматача пичоқ, арматура, мих қоқилган таёқлар, учига пичоқ боғланган таёқлар… Бу қуроллар асосан ўзбекларники эканлигини айтишди. Машинани текшириш давомида, бизнинг ҳайдовчимизни телефонини ўғирлаб қўйишибди.
Иккинчи блокпост – Афғонистон ветеранлари қирғиз иттифоқига тегишлидир. Бу ерда эллик ёшлардаги кишилар туришибди. Булар ҳам озроқ бўлса ҳам гапга тушунадиган (адекват) одамлардир, бироқ, бу ерда нима учун турганларини ўзлари ҳам яхши билишмасди. Ва учинчи блокпост деярли қишлоққа киришда жойлашган, у ерда қандайдир тушуниб бўлмас, ярим харбий кийимдаги, юзига ниқоб тутган ёввойисифат одамлар туришибди. Улар ўзларини жуда тажовузкор тутишмоқда.
Бунақа қуролланган тўдалар шаҳарда кўп. Автомат ушлаган оддий фуқаролар ҳам учрайди. Қирғиндан кейин тахминан бир сутка давом этган танаффус, менимча, якунига етиб бормоқда эди. Шаҳарга энди келган одамлар тажовузкор, кирғинга тайёр эдилар. Вазият кескинлашиб бормоқда. Қайта портлаш албатта бўлади, фақат қачонлиги номаълум, холос.

Ҳар икки томон ҳам бир-бирини айбламоқда. Кирғизлар, ҳаммаси казинодаги муштлашдан бошланди, кейин ўзбеклар оломонни тўплашган, педагогик университетга боришган ва йигирмата студент қизни зўрлашган, дейишмоқда. Иккита ёш йигитнинг айтишича, ўзбеклар кўчани баррикада билан тўсиб олишган, шунда улар темир таёқлар билан баррикадани бузиб ташлашган, ва «уларни ўша ерда сўйиб ташлашган, ўз ерларини ҳимоя қилишган». Бироқ, негадир барча ёқилган уйлар – ўзбекларникидир. Қирғиз уйларида эса ёки табличка осилиб турибди, ёки краска билан «қыргыз» деб ёзиб қўйилган, яъни бу мулк қирғизга тегишли, дегани. Шаҳарнинг ҳамма ёғига чақириқлар ёзиб ташланган, ва энг кўп учровчи сўз – «сарт» деган сўздир. Қирғизчасига – «ўлим» дегани. (Шу ерда муаллиф хатога йўл қўйган: «Сарт» сўзи қадимдан қирғизлар ва қозоқлар томонидан ўзбекларга нисбатан камситувчи маънода ишлатиладиган ибора – Таржимон изоҳи).


«Хиросима» маҳалласи. Қирғин ва бузғунчиликлар.

Ўзбек кварталлари маҳаллалар деб аталади. Шаҳарда маҳаллалар ўнтача бор. Баъзи маҳаллалар шаҳар марказида жойлашган, баъзилари шаҳар чеккасида. Баррикадаларнинг нарёғида мих қоқилган таёқлар ва пичоқлар билан қуролланган эркаклар навбатчилик қилишмоқда. Аёллар ва болаларни улгурганлар чегарадан нарёққа жўнатиб юборишган.
Маҳаллаларни таърифлаш учун «Хиросима» сўзи кўпроқ тўғри келади. Бу ерда нима юз берганини тасаввур қилишнинг ўзи даҳшатли. Баъзи жойларда кварталлар тўлиқ – фақат кўчалар бўйлаб эмас, ичкари томонга йўналишда ҳам - вайрон қилинган. Ёнғиннинг бад бўйи, қулаган томлар, куйиб кетган деворлар, дарвозалар, йиқитилган кўча чироқлари, ёниб кетган машиналар уюми, электр симлари – шуларнинг ҳаммаси кул билан қопланган, ёндирилган, ва шуларни босиб ўтишга, айланиб ўтишга тўғри келмоқда.
Биз «Областная» маҳалласи бўйлаб кетяпмиз. Ўзбеклар қандай ҳимояланганларини айтиб беришди. Қирғиндан бир неча кун аввал шаҳарда комендантлик соати эълон қилинган. Бироқ бу нарса амалда қирғизларга тегишли бўлмади. Шундай қилиб ўзбеклар маҳаллалар ичига қамаб қўйилди. Қирғиндан олдин эрталаб «Областная»га икки киши кирди. Қурол-яроқ борми, нечта одам яшайсизлар, деб сўраган бўлишди. Айнан босқин (штурм) эса намоз бошлангандан ўн беш минут кейин, кўпчилик эркаклар масжидларда бўлган пайтда бошланди. Аввал БТР ёки БМП келарди, броня ортидан қуролли харбий кийимдаги одамлар – уларнинг солдатлар экани айтилмоқда, - улардан кейин эса таёқлар ва бензин тўлдирилган сув пуркагичлар (опрыскиватель) кўтарган қирғинчилар келишди. Айтишларича, дарёга ўхшаб оқиб келишган, мингтадан кам бўлмаган улар. Босқинчилар тахминан ярим километр масофани кенг фронт бўйлаб босиб ўтишга эришган. Бу ярим километр тўлиқ йўқ қилинган. Ер бетидан шундай ювиб ташланган.
Мен жуда кўп вайроналарни кўрганман. Мен бомбардировкалардан сўнгги Грознийни кўрганман. «Град»лар вайрон қилган Цхинвалини кўрганман. Артиллерия билан тўлиқ вайрон қилинган, худди Хатиндаги каби фақатгина печка мўрилари қолган Зони деган чечен қишоғини кўрганман. Ушбу шаҳар ва қишлоқларнинг барчаси вайрон қилинганди, аммо улар беш юз килоли бомбалар, юз эллик икки миллиметрлик снарядлар, ялпи ўт очувчи реактив қурилмалар ва танклар ёрдамида вайрон қилинган эди.
Бироқ, таёқ билан қуролланган кишилар тўдаси нима қилганини кўриб, тепа сочинг тикка бўлиб кетаркан.
Энг дахшатли қурол – танк эмас. Энг дахшатли қурол – мих қоқилган таёқдир.
Кейин ўзбеклар гуруҳларга бирлашиб, уларни ортга хайдаб чиқишга муваффақ бўлишди. Буни қандай қилиб эплашди, тушуниш қийин. Бу ерда хақиқий жанг бўлди. Ўзбек Эрикниннг айтганлари: «Мен қандайдир телбасифат ҳолга тушиб қолдим, БТРга таёқ билан ташланганингда, каллангда ғалати бир нарса юз бераркан».
Бу кўчада ўттиз-қирқ одам халок бўлди. Кўпчилиги ўқ тегиб ўлди. Иккита беш қаватли уйни кўрсатишди, у ердан битталаб ўқ отилиб турилган, ўқ теккан изларни ҳам кўрсатишди. Ўқлар йўналиши тўғри келмоқда. Демак, снайперлар чиндан ҳам бўлган. Қум сепиб қўйилган қонли доғни кўрсатишди – бир қария дарвозахонасига чиққанда, юрак сохасига ўқ теккан. Мана иккинчи қонли доғ – бу ерда 1967 йилда туғилган Мамажонов Нуримуҳаммад халок бўлган, унинг ҳам юрагига ўқ теккан. Жўрабоев Шокир эса ўзининг ёниб кетган уйи фонида расмга олиб қўйишимни сўрамоқда.
Қирғинчилар миниб келган юк машинаси ўчиб турибди, уни ёқиб юборишган. Ҳамманинг бир овоздан таъкидлашича, иккинчи куни ҳаммага тахминан қуйидаги маънодаги SMS келган: «Ўзбекистон ўзбекларга ёрдам бермас экан, ҳаммасини ўлдиравер».
Лев Толстой номли мактаб яқинида кексаайиб қолган одам ўзининг ўттиз ёшли ўғли халок бўлган жойни кўрсатмоқда. Яна бир одам ёқиб юборилган (айтишларича, тириклайин) жойни ҳам кўрсатишди…
Бундай қонхўрлик қаердан пайдо бўлди?! – деб қичқирди ёш йигит. – Осиёда душманларни калласини чопиш ёки ўликларни ёқиш одати йўқ эди-ку. Бу қаердан пайдо бўлди. Ёшлар телевизордан кўриб ўрганишаяптими?
БМПнинг учта снарядини олиб келишди. Демак, босқинда фақатгина қирғинчилар ўғирлаб кетган иккита БТР эмас, бошқа техника ҳам қатнашган.
Қабристонда йигирма бешта янги кавланган қабр. Уларнинг олтита ёки еттитасига иккитадан ўлик кўмишган. Менимча, бу ўртача кўрсаткичдир, энг кўп жабрланган маҳаллалардан бири «Черемушки» маҳалласи қабристонида ҳам йигирматача қабр бор эди. Ҳаммаси бўлиб бир неча юз одам халок бўлган бўлса керак, мингларча қурбонлар хақида, менимча гап бориши мумкин эмас.
Гуманитар халокат ҳозирча кузатилаётгани йўқ, маҳаллаларда водопровод ишлаяпти, ун ҳам бор – бу ерда кулча нон асосий овқат ҳисобланади, - бироқ, ун қанчага етишини айтиш қийин. Гуманитар ёрдам келиб турибди, бироқ, муаммо шундаки, бу ёрдам шаҳарга келтирилмоқда, шаҳарга эса йўл йўқ. Бироқ, барибир қандайдир қисми маҳаллаларга барибир келмоқда.
Маҳаллалар тарқоқ, қўшни маҳаллада нима бўлаётганини одамлар кўпинча журналистлар орқали билишмоқда. Геттога маълумот етказилмайди, қўл телефонига пулни ҳам фақат шаҳарда тўлаш мумкин. Ўзбекларда ягона йўлбошчи йўқ, ҳар бир маҳалла ўз-ўзича яшамоқда. Биз уч ёки тўрт маҳаллада бўлдик, ҳамма жойда тахминан бир хил манзара, вайрон бўлганлик даражаси ҳам ўхшаш.
Маҳаллалардан бирида биз олиб чиққан йигит билан учрашдик. Унинг исми Аваз. Унинг айтишича, ҳаммаси дераза остидаги кучли портлашдан бошланди. Сўнг кўчада икки кун қирғинчи-талончилар хўжайинлик қилишди. Квартирага қамалиб олиб, чироқларни ёқмасдан, ҳар бир шитирлашдан чўчиб ўтиришган. Деразага яқинлашишмаган. Икки кун давомида кўчада тинимсиз бақир-чақир бўлган. Бир марта уларнинг эшиги ҳам таққиллаган, бироқ, қўшнилари уларни сотишмаган, бу ерда ўзбеклар яшашини айтишмаган. Унинг оиласи аёллардан иборат – онаси, аёли ва қизи. Уларни чегара ташқарисига чиқариб юборишга улгурибди. Ўзи эса шу ерда қолган.
Бунақа бегона кварталларда қамалиб олган одамлар ҳали кўп. Хар икки томондан ўнлаб ва хатто юзлаб бундай одамлар хақида сўз бормоқда, холбуки, барибир кўп ҳолларда, буларнинг кўпчилиги, албатта, ўзбеклардир. Хокимиятга ўзбеклар ишонишмай қўйди, улар журналистлардан ёрдам сўрашмоқда. Менинг кўз олдимда яна уч бола ва бир аёлни олиб чиқишди. Бундай одамлар қамалиб олган ҳолида яна қанчага чидай олиши ва уларнинг озиқ-овқати қанчага етиши номаълум.
Бу вазиятдан чиқишнинг ҳеч қандай йўли кўзга ташланмаяпти. Энди нима бўлади, деган саволга ўзбеклар, биз ҳеч қаёққа кетмаймиз, охиригача ўтирамиз, деб жавоб беришмоқда. Бироқ, энди умримизнинг охиригача қирғизларни ўлдирамиз, деган бир-иккита одам ҳар сафар чиқиб турибди.
Агар чора кўрилмаса, бундай қирғинлар муттасил, ҳар бир янги авлод келиши билан қайталанаверади. Ҳозир қандайдир учинчи томон бу ерга ўз тинчликпарвар кучларини киритиши керак. Ҳозирча ўзбеклар ҳам, қирғизлар ҳам ишонадиган учинчи куч бўлиб Россия ҳисобланмоқда. Россия хаққоний ёрдам бера олиши мумкин. Бироқ, бу миссия фақат БМТ кўрсатмаси билан амалга оширилиши керак, чунки акс ҳолда Ислом омили фаоллашиб, биринчи Россиялик солдат халок бўлиши билан бу ерда иккинчи Афғонистон юзага келиши мумкин. Бироқ, БМТ вакили сўзига кўра, Қирғизистондан ҳозирча расман бундай сўров бўлгани йўқ.
Бизнинг йўлбошловчимиз бўлиши керак бўлган ходимнинг ўлганлигини Ўш области УВДси бошлиғи Ўмурбек Суваналиев тасдиқлади. Унинг исми Одил Султанов, Қорасув УВДси бошлиғи эди. Қашқар-қишлоқдан Наримонга кетаётиб, йўлда қаердадир ҳалок бўлган. Қаерда ўлгани, ким ўлдирганини ҳеч ким билмайди. Унинг танаси дарёдан топилган, боши йўқ, бироқ, хужжатлари бор эди. Бошини ҳануз топишгани йўқ. Ҳайдовчи ҳам, айтишларича, халок бўлган. Суваналиевнинг айтишича, тўрт кун ичида еттита милиционер ўлдирилган.
Вазиятни аниқлаштириш учун Наримонга йўл олдик. Қирғиз блокпостида бизни тўхтатишди. Ўнтача ниқоб таққан одам, ўзларини жуда тажовузкорлик билан тутишмоқда. Улардан бири автоматни кўтариб, нималардир деб бақирди. Кейинроқ ҳайдовчимиз Сашанинг айтишича, у йигит бизни машинадан тушишимиз ва бу ердан йўқолишимизни айтиб бақирган. Саша, биз журналистлармиз, деб жавоб берди. Бизни чақиришди ва:
-Фотоаппарат борми? Бу ёққа келинглар, тортинглар суратга. Мана, снайперни ушладик, унда пул ва патронлар топилди. Тортинглар, тортинглар суратга.
Ўз машинаси олдида, қўлларини капотга қўйиб бир ўзбек турибди. Бизга унда бўлган пулни кўрсатишди – рублга айлантирганда беш мингга борса ҳам катта гап. Патронлар қурилиш патронлари бўлиб чиқди. Мен суратга тортишдан бош тортдим, ва бу бемаъни ишни бас қилишларини ҳамда бу одамни қўйиб юборишларини айтдим.
Эртасига, биз кетганимиздан кейин ниқобли одамлар ўзбек блокпостига хужум қилганини, одамларни калтаклаб, баъзиларини қамоққа олганини эшитдик. Қурилиш патронлари чиққан одамни номаълум томонга олиб кетишган, шу-шу ундан дарак йўқ. Отиб юбориш хақида, хар қалай гап бўлмаса керак, уни шахсини аниқлаш учун ушлашган, бироқ, уни тўловсиз қўйиб юборишларига ҳеч ким ишонмайди.

Самолётлар ва поралар.

Бизни меҳмонхонага иккита қирғиз «альфа»сининг ветеранлари олиб бориб қўйишди. Фақатгина битта-битта ўқ овозлари эшитилмоқда. Айтишларича, кеча гратометдан отишган эди.
Эрталаб Жалолободга кетмоқчи бўлдик, бироқ, Ўмурбек машина бермади, қирғизлар эса ўзбек қишлоқлари оралаб юришдан қатъий бош тортишди. Кун ярмида оломон марказий бозорни вайрон қилаётгани хақидаги хабар келди. Биз етиб келишимиз билан бозорда отишма бошланди. Сотувчилар – халат кийган ёш қизлар энгашганича хар тарафга қочишди. Контейнерлардан иборат лабиринтга кириш ва у ерда ким кимни отаётганини кўришга хеч қандай ҳоҳиш йўқ эди бизда. Ҳайдовчига: «Машинани бур, кетдик бу ердан», дедим.
Қуриб кетсин. Бу Осиёдан негадир чарчаб кетдим. Икки кун менга етиб ортди. Худога шукрки, бу ерда нима бўлганини кўзим билан кўрганим йўқ. Хотинларни ўлдириб нима қилишарди? Кампирларничи? Болаларни нега ёқишди?

Аэропорт бошлиғи Виссарион Алексеевич Ким, Қирғизистонда яшовчи православ динидаги корейс, бизни дипломатик самолётга ўтқизди. Виссарионга ҳайкал ўрнатиш керак. Шундай тартибсизликлар ўртасида туриб бу одам ўз ишини бажармоқда, гуманитар юкларни қабул қилмоқда ва шаҳарга жўнатмоқда, қочоқларни олиб чиқмоқда, юк ташиш учун одамларни топмоқда, қаёқдандир машиналарни топмоқда. Фаришта одам.

Бишкекда маълум бўлдики, Москвага билет баҳоси икки баробар кўтарилиб кетган. «Аэрофлот»нинг эконом-класси олти юз бакс бўлибди. Қанжиқлар! Билетни фақат пора («совға») эвазига топиш мумкин, бу урушдан қўлидан келган ҳамма фойдаланишга уринмоқда. Бизни «рейс хўжайини» билан гаплашишга юборишди. Жуда ҳам аниқ лақаб эди бу. Порани шундоққина «коррупцияга қарши «горячая линия»»нинг дарчаси олдида бердик.
Биз тамадди қилиш учун кирган кафеда телевизор ишлаётган эди. Ёшгина қиз қирғиз каналида «Ўшда тинч ҳаёт изига тушаётгани, одамлар кўчаларда бемалол юришгани, болалар гул кўтариб кетаётгани» хақида хикоя қиларди. Оғзимизни очиб, эишитиб турдик. Эх, кимсали орол…
Қанақа болалар? Қанақа гул? Қанақанги кўчалардаги осуда хаёт? Бу қанақа алахсираш ахир? Революцияни нега қилдиларинг бунақада?
Кечки пайт ресторанда овқатлангани ўтирдик. Икки кун ичида биринчи марта деса ҳам бўлади. Кулча нон келтиришди. Ея олмадим. Чиройли ресторанда, оппоқ дастурхонда турган олтинранг хошияли ликопчадаги кулча нон кўзимга шаккоклик белгиси бўлиб кўринди.

Аркадий Бабченко
«Новая газета»нинг махсус мухбири

(Журналист сафар чоғида олган расмлари http://starshinazapasa.livejournal.com)

Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1470 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz