Воскресенье, 24-05-19, 02:39

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июль » 29 » Ўш фожиаси ҳақидаги ҳақиқатларни яшириш керакми?
13:18
Ўш фожиаси ҳақидаги ҳақиқатларни яшириш керакми?

Ўш фожиаси ҳақидаги ҳақиқатларни яшириш керакми?

Хафта воқеаларидан маълум бўлдики, Қирғизистонни бутун дунё "тушунишни” истамаяпти. Бу катта – "фитна”дир. Оламшумул фитна. Бечора "тинчликсевар” қирғизларга қарши оламшумул фитна.

Оммавий ахборот воситалари, хуқуқ химоячилари, чет эл дипломатлари ва хатто ЕҲҲТ (Европа ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти – ОБСЕ) ва БМТнинг расмий вакилларининг Ўш фожиалари ҳақида хақиқатни аниқлашга бўлган уринишларини қирғиз хукуматининг баъзи бир расмий вакиллари айнан шундай баҳоламоқда. Ўтган ҳодисалар ҳақидаги уларнинг илк хулосалари Қирғизистон амалдорлари – мамлакат ташқи ишлар вазиридан бошлаб Ўш ҳокимиятидаги амалдорларигача – туҳмат ва бўҳтон деб эълон килишмоқда. Ҳалқаро кучлар «оқ суяк» миллатни (титульная нация) нима қилиб бўлса ҳам қоралаб кўрсатишга келишиб олганлар, бундан кам эмас. Ва хокимият вакиллари уларнинг оғзини ёпишга ҳаракат қилишмоқда. Ва бўлиб ҳам уларни воқеаларни тафтиш қилишга яқин йўлатмасликка уринишмоқда. Ҳафта воқеалари аниқ кўрсатди: Қирғизистон бутун дунё билан ҳамфикр эмас экан. Бутун дунё Қирғизларни тушунишни хоҳлашмаяпти….

Ва бунинг ягона сабаби – ҳалқаро ҳамжамиятнинг Ўш фожиаси ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилиш истаги, Қирғизистоннинг эса буни ошкор қилмаслик истагидир. Аввалига бу ҳақда Бекназаровнинг: «Турли ҳалқаро ташкилотлар терговга яқинлаштирилиши керак эмас, чунки бу мамлакатимизнинг суверенитетини бузади», деган қатъий «билдириши» янгради. Кейинчалик эса бу курашнинг агрессивроқ кўринишлари – митинглар бошланди. Пойтахтда кеча ЕҲҲТнинг маҳаллий идораси олдида учинчи митинг ўтказилди. Кимлигининг тайини йўқ ўша-ўша бир гуруҳ одамлар (ҳар сафар айнан ўша шахслар) ўзларини «ёшлар фаоллари» деб аташмоқда ва ўзларини тажовузкор ҳолда тутишмоқда. Қирғизистонга ҳеч қандай полиция маслаҳатчиларини киритмасликни талаб қилишмокда. «ОБСЕ (ЕҲҲТ) кетсин», ва тамом! Уларга умуман олганда ҳеч ким эътибор ҳам бераётгани йўқ; фақат давлат телеканаллари бундан мустасно. Бу телеканаллар уларнинг «босқинчиларнинг мамлакатни Косово сценарийси бўйича бўлиб ташлаш» бўйича макр-хийлалари ҳақидаги «фарёдларини» «чин юракдан» қайта-қайта кўрсатишмоқда.

Аҳамият бермай бекор қилишяпти! Чунки маҳаллий менталитетни ҳисобга олиш керак. Кимлар томонидандир ёлланган ва «ишлов берилган» бу ёш «қаҳрамонлар» жуда тез муддатда «фарёд»лардан амалий ҳаракатга – яъни, вайрон қилишга (бузғунчиликларга, тажавузга) ўтишлари мукин. Ана унда – ўзингдан кўр, ҳалқаро ҳамжамият! Сен ҳали бизнинг «буюк ва мағрур ҳалқимизни» билмас экансан! ЕҲҲТнинг Бишкекдаги биноси эса деярли қўриқланмайди ҳам. Митинг бўлаётган жойда милиция кўринмаяпти.

Аслини олганда бу борада ҳаммаси равшан. Бевосита хукумат таркибида Ўш қирғинига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган шахслар гуруҳи мавжуд. Улар ўзларининг ушбу иштироклари ҳақидаги ҳақиқат ошкор бўлишига ҳеч ҳам йўл қўя олмайди. Чунки, бу ҳақда гувоҳларнинг айтганлари ва ОАВларнинг ёзганлари бошқа гап, - уларни қаттиққўллик билан «рад этиш», қўрқитиб қўйиш мумкин. Аммо, ҳалқаро комиссиянинг расмий хулосасининг пайдо бўлиши – бу умуман бошқа гапдир. Бундай ҳолда ҳатто Ўтинбоева ҳам ўзини «мен билмай қолибман», дея оқлай олмайди ва қандайдир амалий ҳаракатлар қилишга тўғри келади. Ундан кейин нима бўлади, - ҳаттоки Ўш қирғини геноцид эмас, балки «ҳарбий жиноят ва инсониятга қарши жиноят» деб тан олинадиган бўлса ҳам, хўш, нима бўлади? Гаага трибуналими?

Бироқ , мисол учун, Текебоев ўзининг бошига Милошевичники каби оламшумул «шуҳрат» тушишини умуман хоҳламаса керак. Мирзақматов эса иккинчи Караджич бўлгиси келмаслиги аниқ. Бу иккаласини жанубликлар қирғиннинг фаол ташкилотчилари сифатида очиқ кўрсатишмоқда, бироқ, улар нафақат жавобгарликдан қутилишга интилишмоқда, балки хокимиятдан кетишни ҳам исташмаяпти. Ҳаттоки бандитлар кўмакчиси сифатида айбловга тўла «ҳақли» бўлган собиқ мудофаа вазири Исмоил Исаков ҳам тайсаллашлар билан, катта қайғу билан, сира ҳам истамасдан бўлсада, барибир истеъфога кетишга қарор қилди – кўзга кўринмай туриш учун. Балки, ундоқ-бундоқ ишлар бўлиб ўтгач, у ҳақда унутиб юборишар. Кейинчалик эса депутат сифатида тўсатдан пайдо бўлади ва дахлсизлик мақомига эга бўлиб олади. Айнан шундай мақомга Текебоев ҳам умид боғламокда, хатто спикерликни ҳам мўлжалламоқда.

Мирзақматов нимага умид қилаётгани эса умуман тушунарсиздир. Балки, бугун фақат қичқириб, эртага хужум қилишган тайёр бўлган, «ёшлар фаоллари» дейилаётган ўша бақироқларга умид қилаётгандир? Афтидан, Ўш мэри бу ишларни хаддисини олган кўринади. Бу ерда фақат битта савол мавжуд, у ҳам Роза Ўтинбоевага: нима учун Мирзақматов ҳалигача лавозимидан олингани йўқ? Ахир уни бўшатиш шарт, ҳеч бўлмаса тергов жараёни тугагунича. Агар Ўш қирғинида унинг айби аниқланмайдиган ёки исботланмайдиган бўлса, уни жойига ҳар қачон ҳам қайтариш мумкин-ку? Аммо ҳозир, жуда кўп гувоҳлар унинг қирғин ташкилотчиси эканлигини айтиб дод солаётган пайтда уни хокимиятда ушлаб туриш қип-қизил ахлоқсизликнинг ўзидир. Ахир ҳалқаро комиссия ҳам, кузатувчилар ҳам айнан у билан ишлашга мажбур бўлишади. Бу қандоқ бўлди? Очиқ гумондор, «фигурант», хокимиятга эга бўлган шахс уларга ёрдам берадими? Йўқ албатта! Бутун кучи билан халақит беради. Наҳотки президент шу нарсани тушунмаётган бўлса?

Бас қилинг-е! Бу нарсани ўша ҳалқаро ҳамжамиятнинг ўзи ҳам жуда яхши тушуниб турибди. Баъзи сайтларнинг ёзишича, «Қирғиз амалдорларининг қилган баёнотларини Ўш мэри Мелисбек Мирзақматовнинг Қирғизистон жанубига маслаҳатчи полиция гуруҳини киритилишини қатъий истамаётгани билан бир қаторга қўйиш мумкин. Кўриниб турибдики, Қирғизистонниг жанубий худудидаги хокимият вакиллари 11-15 июндаги фожиалар учун жавобгар эканликларини ичларида хис қилиб туришибди, аммо фожиадаги ўзларининг иштироклари тафсилотларини ошкор қилишни исташмаяпти. Айни пайтда, улар худбинлик билан Ўшдаги вазиятни «барқарорлашгани» ҳақида сўзлашар экан, шаҳар турғунлари журналистларга милициянинг бебошлиги, миллатига қараб таъқиб қилишлар, тергов органларидаги қийноклар ва хокимиятдагиларнинг фуқароларни ҳимоя қилишни очиқ исташмаётганликлари хақида кўпдан-кўп далилларини беришмоқда».

Буниси ҳам майли. Бизга Германия ва Франция ташқи ишлар вазирлари Гидо Вестервелле ва Бернар Кушнерларнинг Ўшга қилган ташрифи пайтидаги бир ҳодисани айтиб беришди. Вайрон қилинган шаҳар бўйлаб «экскурсия» пайтида чет эллик дипломатлар аввалда уларга қўшиб берилган таржимон аёл хизматидан бирданига воз кечишганини кўпчилик сезмай қолган бўлиши мумкин. Маълум бўлишича, у «таржимон» донор ҳамжамият вакилларини атайлаб алдаган, маълумотларни айнан тескарисини бузиб кўрсатган, яъни, ёндирилган ўзбек уйларини кўрсатар экан, бу қирғизларнинг уйлари, деган. Бу нарса тасодифан, бегона одамнинг аралашуви туфайли маълум бўлган. Бироқ, ўз-ўзидан бу фактга эътибор беринг! Ҳолбуки, биз маҳаллий одамлар учун бу нарса янгилик ёки ажабланарли нарса эмас; Ўш воқеалари боис кўпчилигимиз шунга ўхшаш ҳолатлар билан тўкнашмоқдамиз. Бундан баттарроғи ҳам бўлмоқда: агар, айтайлик, бизнинг редакциямиз керакли мавзуни «бир ёклама» ёритадиган бўлса, йўқ қилиш билан ҳам, махсус хизмат томонидан таъқиб қилиш билан ҳам қўрқитишлар бўлмоқда.

«Бир ёқлама» дегани – қирғизлар фойдасига эмас, деганидир. Хокимиятдагилар фикрига кўра эса барча – маҳаллий ОАВлардан тортиб юқори лавозимдаги дипломатларгача – айнан уларнинг тарафини олиши ва хокимиятдагилар айтаётган ҳар бир сўзга ишонишлари шарт. Фақат шу нарса хақиқат деб билишлари керак, вассалом! Ҳеч қанақа мустақил «текширишлар»га йўл йўқ! Акс ҳолда, дарҳол бир томонламалик, сохта маълумот, ва хатто Қирғизистонни қоралашга ҳаракат қилганлик ҳақидаги айбловлар янграйди. «Обрўсини тушириш» эмиш… Яъни, жанубда минглаган тинч аҳолини ўлдирган бандитлар ва уларга ёрдам берган маҳаллий хокимият вакиллари уларнинг обрўларини «тушираётгани» йўқ, балки хуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар тушираётибди. Журналист ва хуқуқ фаоллларини ҳозирча қирғинни уюштиришда айблашмаяпти, шунисига ҳам раҳмат. Ҳолбуки, бунгача ҳам ярим қадам қолди холос. Ана, қозоқ Интернет-нашриёти «Центр-Азия»га қарши «миллатлараро низо чиқарганлик учун» жиноий иш қўзғашни талаб қилишди-ку. Бу фақат бошланиши.

Бундай бошланиш журналистлар учун катта фалокатга айланиб кетмаслиги учун Қирғизистонга тезкорлик билан ЕҲҲТнинг сўз эркинлиги бўйича вакили етиб келди. Дунья Миятович ва Роза Ўтинбоеваларнинг учрашуви ёпиқ эшик ортида ўтди ва ОАВ вакиллари фақатгина матбуот хизмати томонидан эҳтиёткорлик билан тайёрланган пресс-релизни олдилар, холос. Бироқ, хаттоки мана шу қоғоздан ҳам, қолаверса, ЕҲҲТ комиссарига яқин бўлган ўз манбаларидан журналистлар бу суҳбат анчайин қатъий ва бизнинг президентимиз учун кўнгилсиз оҳангда борганлигини билиб олишди. Матбуотга нисбатан уюштирилаётган босимлар жуда ҳам ошкора бўлиб, кўзга шундоқ ташланиб турибди. Ўш мэрининг одамлари томонидан ўзбек ТВ-каналини вайрон қилиниши нима бўпти! Чет эл нашриётини жиноий таъкиб қилиш факти нима бўлиб қопти! Ҳалқаро ҳамжамият ҳанузгача Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигининг расмий баёнотидан сўнг карахт аҳволда қолмоқда; баёнотда вазирлик ҳеч ҳам иккиланмасдан, уялмасдан, «барча айб»ни биратўла «жаҳон матбуотига» тўнкаган эди.

Бу нарса ҳеч бир ақлга сиғмайдигандек туюлганди. Э йўқ! Бу ҳам фақат бошланиши экан. Бу ёғига хокимият, аниқроғи, хуқуқ-тартибот органлари ва «ёшлар фаоллари» бир ёқламалик ва нохолисликда Human Rights Watch ҳалқаро хуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотини айблашди. Ҳа, ҳа, айнан шу ташкилот ёлғон айтяпти! – қирғинни уюштирганликда айблаб факат ўзбекларни ушлашаётгани, яна улар қийноқларга дучор қилинаётгани ҳақида алдаяпти… «Хуқуқ ҳимоячилари БУНДАЙ ишламасликлар керак!» - дея хукуматга қарашли каналлар экранларидан туриб ўргатишмокда худди ўша «фаоллар»..

Журналистларга мумкин эмас, хуқуқ ҳимоячиларига мумкин эмас… Яна кимдир биров қирғиз хукуматига бирон нима борасида масъулиятга ва ваколатга эгами ёки йўқми? Маълум бўлдики, яна оз эмас, кўп эмас, БМТ ҳам жавобгардир! Унинг кочоқлар ишлари, инсон хуқуқлари бўйича комиссарлари ҳам «оламшумул фитнага» алокадор бўлиб чиқишди. Инсон хуқуқлари бўйича комиссарни тўғридан-тўғри «сохта маълумотларни тарқатганликда» айблашди. Баъзи сайтлар қуйидагиларни ёзади: «Қирғизистон жанубида хуқуқ-тартиботни назорат қилишлари лозим бўлган амалдорлар, Ўшда қийноқлар қўлланилаётганини таъкидлаган БМТнинг инсон хуқуқлари бўйича Олий комиссари баёнотига раддия бердилар. «Хуқуқ-тартибот аъзолари учун миллат деган нарса йўқдир», - деди Ўш шаҳар прокурори Л. Жумабоев. Афтидан, айнан БМТнинг инсон хуқуқлари бўйича Олий комиссарига қарата Ўш шаҳар мэриясининг мудофаа ва хуқуқ-тартибот бўлими бошлиғи Т. Айтматова қуйидагиларни айтган: «Маълумотни хаққонийлигини текшириш ва фақат шундан сўнггина уни жамоатчилик эътиборига тақдим қилиш мақсадга мувофиқ ва фойдали бўларди. Шаҳар ва областда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш борасидаги умумий фойдали ишга зарар етказмаслик учун».

Тушунарли бўлгандир, а? Бизнинг амалдорлар фақатгина журналистларга қандай ёзишни, хуқуқшуносларга қандай текширишнигина эмас, балки БМТ комиссарларига ҳам қандай ишлаш ва нимани гапиришни ўргатиб қўйишади. Бундай вазиятда баъзи шархловчиларнинг маҳаллий амалдорлар ҳалқаро комиссия ишига халақит қилишга уриниши мумкин, деган ҳавотири тушунарлидир. Александр Князевнинг фикрича, «амалдорларнинг ҳалқаро экспертлар билан ҳамкорлик қилиши эҳтимоли жуда кам, аксинча, улар далилларни бузиб кўрсатиши, ва ёлғон гувоҳлик беришга мажбур қилиб, гувоҳларни қўрқитиши мумкин».

Айтганча, булар ҳам «бир ёқлама» гапиришмоқда. Ҳаммаси бир ёқлама. Ҳаммаси! Ҳолбуки, Айни вақтда маҳаллий ахборот агентлигида «Ўш вакиллари» матбуот конференцияси ўтказишмоқда, ва «хокимиятдагилардан қирғиз йигитларига тегмасликни» талаб қилишмоқда. Чунки, улар «фақат ҳимояланишган». Ҳа, ҳа! Улар «ҳимояланишган» - Исмоил Исаков қўмондонлигидаги армия бўлинмалари томонидан ўзларига тарқатиб берилган автоматлар, гратометлар ва БМП ёрдамида ҳимояланишган. Мана сизга «бир ёкламалик»! Фақат бу бир ёқламаликни хеч ким пайқашни истамаяпти.

Йўқ, шу ерда мен ноҳақман. Бу нарса пайқаб бўлинди. Худди Германия ва Франция ташқи ишлар вазирлари «таржимадаги хато»ни пайқашгани каби, ЕҲҲТнинг сўз эркинлиги бўйича комиссари ОАВга босим ўтказишга уринишларни пайкагани каби, чет эл дипломатлари ҳалқаро текшириш ўтказишга нисбатан бўлаётган тўсқинликларни пайқашгани каби. Ва айнан шу боис бизнинг хукуматни бундай текшириш ўтказишга энди кўндириш ҳақида сўз бораётгани йўк. Уларга факт рўкач қилинмоқда холос. Текшириш ўтказилади! Худди шундай баёнотни ЕҲҲТ парламент ассамблеясининг Марказий Осиё бўйича вакили Киммо Кильюнен ҳам, АҚШ давлат котиби муовини Жеймс Стейнберг ҳам, Германия ва Франция вазирлари Гидо Вестервелле ва Бернар Кушнерлар ҳам билдиришди. Бу вазирлар Европа иттифоқи номидан беш миллион евро, ва яна Германия номидан 33 миллион еврони Қирғизистонга ёрдам тарикасида олиб келишса-ю, уларни чалғитишга ҳаракат қилишмоқда!

«Биз фожиа сабабларини аниқлашни ва шу йил июн ойида Қирғизистон жанубида аслида нималар рўй берганини аниклашни ҳоҳлаймиз», дея анча қатъий тарзда барча бахсларга нуқта қўйди К.Кильюнен. Тўғри, у «ҳалқаро комиссия маҳаллий комиссия билан ҳам, хуқуқ-тартибот органлари билан ҳам ҳамкорлик килишини» айтиб ўтди. Бироқ, менимча, бу сиёсий одоб кўриниши бўлиб, маҳаллий органлар ёрдамига дипломатлар унча умид қилаётганлари йўқ. Қолаверса, Ўш мэрини хизматидан олиш хақида сўз бўлаётгани йўқ.

Дипломатлар текшириш давомида қандай қаршилик, қаллоблик, ёлғончилик, ҳақиқатни яширишга ва маълумотларни бузиб кўрсатишга бўлган уринишларга дуч келишларини тушуниб бўлишди. Бироқ, барибир умид қиламанки – жуда ҳам умид қиламан! – ЕҲҲТ вакиллари бизнинг амалдорларга – президентдан тортиб ҳаммасига иш бундай кетиши мумкин эмаслигини: пул олишда – ҳаммаси жойида, бунда суверенитет ҳақида гап бўлмаслиги, кандайдир экспертлик аралашуви хақида сўз бошланиши билан эса «ички ишларга аралашмаслик» хақидаги дод-войлар кўтарилиши нотўғрилигини тушунтириб қўйишади.

Хокимиятдагилар буни ҳоҳлайдими-йўкми, ҳалқаро ҳамжамият шартларини қабул қилишга тўғри келади. Ҳамжамиятга қараб ўз аҳмоқлиги ва таги йўқ даъволари туфайли ер тепиб туриб олишнинг иложи йўқ. Сабаби оддий: дунё бундай қирғизча дўқ-пўписадан қўрқмайди. Ва балки, президент ўз мулозимларига мамлакат тўлиғича ҳалқаро молиявий ёрдамга қарам бўлиб турган вазиятда миллий кибр ва миллий мустақиллик хақидаги дод-войлар ўринсиз эканлигини тушунтириб қўяр. Иқтисодий жиҳатдан қарам бўлган мамлакат мустақил бўла олмайди. Умид қиламанки, бу хақикат тез орада хокимиятдагиларга барибир етади.

Ва ҳар бир қилмиш учун жавоб беришга тўғри келиши ҳақидаги тушунча ҳам етиб боради, деб умид қиламан. Лавозимидан қатъий назар. Мэр бўладими, собиқ вазир бўладими, Муваққат хукумат раисининг амалдаги муовини (Жогорку Кенешнинг бўлажак спикери) бўладими, барибир. Роза Ўтинбоева бу одамларни чексиз вақт давомида ўз паноҳида сақлай олмайди. Ва бу одамлар ҳалқаро текшириш юзасидан кўчаларда оммавий жазавалар, тартибсизликлар уюштиришмаса ҳам, ўзлари учун яхши бўларди. Тажовуз, босим, дўқ-пўписалар етарли бўлгандир. Бутун дунёни қўрқита олмайсан, ахир. Оламшумул фитна йўк нарсадир. Фақатгина умумбашарий ҳамжамиятнинг хақиқатни аниқлаш талаби бор, холос.

Елена Авдеева

Р.S. Умид қиламанки, ЕҲҲТ вакиллари хокимиятдагиларга мустақил ОАВларни таъқиб қилиш ҳам мумкин эмаслигини уқтириб қўйишади. Нафақат сохта айбловлар билан қўзғатилган жиноий ишлар, нафақат бахтсиз ходисалар, балки журналистларга нисбатан қўрқитиш ва пўписалар ҳам ноўринлигини тушунтириб қўйишади.

http://info.islom.uz

Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1236 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz